Янгиликлар
Расмий
Муносабат
News

Сафдошимиз II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланди

Мустақиллик байрами арафасида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди. Қувонарли жиҳати, мукофотланганлар орасида партиямиз фаоли, 2010 йилдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси Ибрагимова Зухра Аметовна ҳам II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди. Зухра Ибрагимовани мукофот билан муборакбод этиб, келгуси ишларида улкан зафарлар тилаймиз! ...

Батафсил
News

Депутатимиз “Дўстлик ордени” билан мукофотланди

Мустақиллик байрами арафасида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди. Қувонарли жиҳати, мукофотланганлар орасида фракциямиз аъзоси ҳам бор. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси ўринбосари Курбонбоев Мақсудбек Комулович “Дўстлик ордени” билан тақдирланди. Мақсудбек Курбонбоевни юксак мукофот билан муборакбод этиб, келгуси ишларида улкан зафарлар тилаймиз!      Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ҳақиқий баҳони қонуний сайлов беради

“Америка овози” нашрида эълон қилинган “Ўзбекистон парламенти сайловларида рақобат қай даражада?” сарлавҳали мақолада “Эрк” партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳнинг фикрлари баён этилади. Аслида у гаплар фикр деб аташга лойиқми, деб иккиланасан киши. Чунки у билан танишган одам на кулишини ва на куйишини билади. Аслида мақола оммавий нашрлар ва ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган рейтинг натижаларидан келиб чиқиб ёзилган, чоғи. Мақола аввалида “Ўзбекистонда илк бор расмий партиялар рейтингига доир сўровнома ўтказилган”, дейилади. Ваҳоланки бу илк сўровнома эмас. “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтган йиллар давомида бир неча маротаба партиялар рейтингини аниқловчи сўровномалар ўтказилганидан муаллиф бехабар кўринади. Тўғри, сўровномалар жамоатчилик фикридан хабардор этади. Лекин сайлов натижалари ва рейтинг кўрсаткичлари орасида катта фарқ бор. Мазкур сўровномада 30 мингдан ортиқ киши иштирок этган бўлса, сайлов республика аҳолисини тўлиқ қамраб олган ҳолда ўтказилади. Демократик ва қонуний руҳда ўтказилган сайловларни реал ва ишончли баҳо, деб ҳисобласа тўғридир. Бундай рейтинг ва сўровномалар эса нисбийлик, холос. Мақола давомида мазкур сўровномада мухолиф партияларга ўрин берилмагани ёзилади, сўровномага “Эрк” партияси киритилмагани иддао қилинади. Рейтингдаги бандлардан уларга жой ажратилишига қандай асос бор? Ахир “Эрк” ўзига “сиёсий майдондан четлатилган” таърифини бериб турибди-ку? Қайси ишлари эвазига бу партия давлатдан эҳтиром кутяпти? Айрим жумлалар жуда таажубланарли. Агар “Эрк” сайловда иштирок этса, катта фоиз билан ғалаба қозонар эмиш. Бу партия қандай меҳнатларига ишониб бунчалик баландпарвоз гапларни гапиряпти? “Агар рейтингга мухолифат киритилганида, бу партиялар ҳозирги фоизини ҳам ололмас эди” деган гап қаердан келиб чиқди? Аввало, юқорида айтганимиздек, виртуал сўровнома – нисбий масала, норасмий нарса. Унда  юқори ўринни забт этиш сайловда ғолиб бўлиш дегани эмас. Иккинчидан, “Эрк” ўзининг баландпарвоз гапларига ишониб ўтириш билан нимага эришмоқчи? Агар уни қўлловчилар шу қадар кўп бўлса, нега шу пайтгача юзага чиқмади? “Бирор қийинчиликсиз парламентни эгаллашига ишончим комил” дейилиши янада таассуфга солади. Албатта, бундай инсонларнинг қийинчиликка тоби йўқ, осон ва қинғир йўлларни ахтариб ўрганган. Қонуний фаолият олиб бориш, халқ ишончини қозониш учун амалий ҳаракат қилиш, жойларда инсонлар дардини ўрганишдан кўра бўлар-бўлмас гаплар билан банд бўлиш осон-да. Уларнинг мақсадлари ҳам шу йўл билан чиркин ниятини амалга оширишдир. Аммо янглишадилар: бугунги сайловчи аввалгиларидан тубдан фарқланади. Инсонларнинг ҳуқуқий онги ва сиёсий саводхонлиги ошиб, оқ-қорани ажратиш қобилиятига эга бўлди. Дилобар МИРЗАЕВА, “Адолат” СДП фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Истиқлол шукуҳи бардавом бўлсин!

Айни кунларда юртимизда мустақиллигимизнинг 28 йиллиги шодиёналарини кенг кўламда нишонлаш бошлаб юборилди. Жойларда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида аҳоли билан кенг қамровли учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилиб, мазкур тадбирларда  босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташланмлоқда. Тараққиётимиз давомида амалга оширган ишларимиз, эришган ютуқларимиз, натижаларимиз холисона баҳоланиб, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг эътиборига етказиш асосий вазифа бўлиб қолмоқда. Айтиш лозимки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди. Жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Агар истиқлолимизнинг ўтган йилларига назар ташласак, пойтахтимиз, вилоятлар, шаҳар, қишлоқларимиз, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам катта ўзгаришлар рўй берганига гувоҳ бўламиз. Бу неъматларга чин маънода шукрона қилиш ва уларнинг қадрига етиш керак. Хусусан, Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишларини таърифлашга тил ожизлик қилади. Айниқса, “Humo arena”сининг ишга туширилиши, “Tashkent City” каби қатор осмонўпар биноларнинг қурилаётгани озодлигимизнинг шарофатидир. Бу ҳам бўлса, дунё давлатлари қаторидан юқори ўринларни эгаллашга интилаётган юртимиздаги ислоҳотларнинг бир кўринишидир, десак муболаға бўлмайди. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинаётган қонунларимизда таълим, тиббиёт, суд-ҳуқуқ, санъат ва маданият соҳалари ходимларига қаратилаётган эътибор, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, зарур шарт-шароитларни яратиш юзасидан бажарилаётган ишларнинг салмоғи ҳам, аҳамияти ҳам каттадир. Айниқса, таълим вакилларини ўрнини мустаҳкамлаш, ўқитувчи номини улуғлаш, уларнинг жамиятимиздаги мавқеини янада кўтариш борасида керакли ишлар йўлга қўйилмоқда. Албатта, буларнинг барчасини замирида мустақилликдек эзгу неъмат ётганлигига, барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бугунги кунда халқаро аҳволнинг тез ўзгарувчанлиги, дунёнинг турли нуқталарида юз бераётган нохуш воқеалар ҳар биримиздан огоҳликни, тинчликни қадрлаш, ҳимоя қилиш, унинг учун курашишни талаб этмоқда. Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият, қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташласак, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун халқимизни турли ғоявий таҳдидлардан асраш, айниқса, ёшларда мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш, уни янада мустаҳкамлаш, турли воситалар орқали қадриятларимиз, миллий анъаналаримиз, менталитетимизга ёт бўлган тушунча ва ғояларнинг кириб келишига, тарқалишига тўсқинлик қилиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Шуни унутмайликки, маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий ҳуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллигига, тинч ва осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган кучларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди. Жаннатмакон юртимизда мустақиллигимиз барқарорлигини таъминлаш йўлида давлатимиз томонидан катта ишлар олиб борилаётгани бизнинг бахтимиздир. Шунга кўра биз ҳам фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, осуда турмушимизнинг давомийлигини таъминлашда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Зеро, келажак авлод учун озод ва обод Ватан қолдириш барчамизнинг фуқаролик вазифамиздир. Мустақил Ўзбекистонимизнинг 28 йиллик шодиёналари барчамизга қутлуғ бўлсин!   Бахром ВАЛИЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Хоразмда байрам шукуҳи

Маълумки, мамлакатимизнинг барча гўшаларида Истиқлолимизнинг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари айни қизғин паллада. Юртдошларимиз  юзида акс этаётган байрамона шукуҳ ҳар биримизни  янги ташаббускорлик, Ватан тақдирига бўлган даҳлдорлик сари чорлайди. Урганч Туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ҳам ана шу мақсадга қаратилди. Тадбирга  партия фахрийлари, фаоллари, депутатлари, “Истеъдод” клуби аъзолари, вилоятга таниқли ижодкор ва шоирлар, санъаткорлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбир аввалида хонанда, партия фаоли  Камрон Собуров, Ферузбек Абдуримовлар  “Ватан”, “Ўзбекистон”, “Она” каби қўшиқларни иштирокчиларга табрик сифатида ижро этишди.  Шундан сўнг тадбирни партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева кириш сўзи билан очиб берди ва иштирокчиларни байрам билан қизғин табриклади. Таъкидланганидек, Президентимиз раҳнамолигида мустақилликнинг ўтган 28 йили давомида босиб ўтилган шонли йўл, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимиздаги  тинчлик ва осойишталикни кўз қарочиғидай асраш  ва барча ҳаракатлар фақат инсон манфаатларига қаратилмоқда.     Партия фахрийларидан Хоразм вилоят Кенгашининг собиқ раиси Йўлдош Худайберганов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, партия фаҳрийси Қурбон Муҳаммадризо, Ленинза Асқарова, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” таҳририяти муҳаррири Солияжон Раҳимберганова, Урганч туман Кенгаши депутати Моможон Норметова ва бошқалар сўзга  чиқиб, “Адолат” СДП мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ҳамда ташаббускорига  айлангани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазаларини баён этишди. Ҳозирда инсон қадри улуғланган юртда умргузаронлик билан яшаётганликларидан шукроналик туйғуларини билдиришди ва  бундай эътибордан хурсанд эканини эътироф этишди. Тадбир сўнгида партиянинг фаол фахрийлари ҳамда фаолларига партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди. Шоир ва ижодкорлар,  санъаткорлар ҳамда “Истеъдод” клуби аъзолари томонидан айтилган шеър ва куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик бағишлади. Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.                                                                                 Гулора ИСМОИЛОВА,                                                                                  Ўзбекистон “Адолат” СДП                                                        Хоразм вилоят Кенгаши бош мутаҳассиси     Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Ташқарининг сийловига зор эмасмиз...

Ўтган куни “Америка овози” манбасида аллақандай “Эрк” партияси тарафдори Муҳаммад Солиҳ деган ёзувга кўзим тушди. Ҳайрон бўлдим. Қаерда у “Эрк” партияси? Шундан кейин мақолани ичига чуқурроқ кириб, бир пайтлар Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил декабридаги Президент сайловида “Эрк” демократик партияси раиси сифатида жуда кам овоз билан Ислом Каримовдан ортда қолган ва Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида ўша қудратсиз партияси тугатилиб кетган Муҳаммад Солиҳ кўз ўнгимда гавдаланди. Очиғи, унинг “Америка овози” орқали эълон қилган “дийдиё”си менга ёқмади. Маълумки, Ўзбекистонда Конституцияга биноан ҳамда “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун талаблари асосида рўйхатдан ўтган бешта партия фаолият юритмоқда. Шулардан биттаси ҳукумат партияси, қолган тўрттаси ҳокимият учун курашувчи мухолифат партия ҳисобланади. Биз мухолифат деганда, четга чиқиб олиб, тамошобин бўлиб турган, кези келганда тинч аҳоли ўртасига иғво соладиган, мамлакатнинг фаровонлигига тош отадиган шахсларни ёки ноқонуний ташкилотларни эмас, қонуний рўйхатдан ўтган ва расмий фаолият юритаётган ташкилотларни тушунамиз. Уялмасдан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ҳолда ўзини “Эрк” партиясиман деб эълон қилиш ҳар қандай одамнинг энсасини қотиради. Демак, Муҳаммад Солиҳ ё ўзбек қонунчилигини билмайди ёки унга риоя этишни истамайди. Воҳаланки, мамлакат Сайлов кодексида сиёсий партия илгаригидек, сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин эмас, тўрт ой олдин рўйхатга олиниши белгилаб қўйилган ва бу билан сайловда иштирок этиш истаги бўлган партияларга катта шароит яратилган. Шу ўринда, узр сўраган ҳолда айтаманки, халқимизнинг қўполроқ бўлсада, “Мўлтонидан ботир чиқса чодирга ўт қўяди” деган мақолига ўхшаб, йигирма беш йилдан буён ўз халқига тош отиш билан овора бўлиб, Ўзбекистон мустақиллигига битта ғишт ҳам қўймаган Муҳаммад Солиҳнинг бундай хатти-ҳаракатини нима деб баҳолашни ҳам билмайсан, киши. Халқимизда яна бир ҳаёт синовларидан ўтган мақол бор: “Кўр ҳассасини бир марта йўқотади”. Ўзбек халқи ҳассасини йўқотиб, етмиш йилдан ортиқ чеккан азобларини ўзи билади. Энди буни такрорланишига ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бизнинг халқимизга Муҳаммад Солиҳ сингари юрт осойишталигига путур етказадиган, халқ фаровонлигига раҳна соладиган баландпарвозчилар эмас, мамлакат ва халқ учун садоқат билан хизмат қиладиганлар фидойи инсонлар керак ва улар мамлакатимизда етарлидир.  Ташпўлат МАТИБАЕВ,  “Адолат” СДП фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Партия патронажи Қувасойнинг энг чекка ҳудудига кириб борди

“Партия патронажи” Фарғона вилояти бўйлаб ўз аъзоларини қабул қилишда давом этмоқда. Хусусан, Қувасой шаҳар Кенгашига шаҳарнинг энг чекка қишлоқларидан бирида аъзолик учун мурожаат қилинди. Ушбу қувончли хабарни эшитган Қувасой шаҳар Кенгаш раиси Д.Мирзаева аъзоликка қабул қилиш учун ушбу ҳудуд томон йўл олди. Мафтуна Закирова, Қувасой шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамшираси: -Менинг ҳамкасбларим ушбу партиянинг аъзоси. Айнан “Партия патронажи” лойиҳаси ҳақида улардан хабар топдим. Бу йил декабрь ойида сайловлар ўтказилишини эшитганимдан сўнг мен ҳам маълум бир партияга аъзо бўлишни ва сиёсий жараёнларда фуқаролик бурчимни тушунган ҳолда амалга оширишни истадим. Ушбу партия билан яқиндан танишганимдан кейин тиббиёт ходимларини ўз сафида жамлаган ушбу партияга аъзо бўлишни лозим топдим ва мурожаат қилдим. Аъзоликка қабул қилиш учун хонадонимга партия ходимлари келишди. Мен қатори оиламизнинг икки нафар аъзоси ҳам ушбу партияга ҳайриҳоҳлигини айтиб, улар ҳам партиянинг аъзолигини қабул қилишди. Шундан сўнг, партия иккинчи мурожаат бўйича “Бўстон” МФЙ, Мустақиллик кўчасида яшовчи Муҳаббат Мирзатинованинг хонадонига ташриф буюрди. Ушбу аъзо ҳам партия томонидан “Партия патронажи” лойиҳасини ташкил этилганидан хурсанд эканини, партияга аъзо бўлишга  Қувасой шаҳар Кенгашига бориш учун 12 км. масофани босиб ўтиш, маблағ ва вақт кетишини таъкидлади. Шунингдек, бундай қулайлик яратилганидан миннатдор бўлди ва партия аъзоси сифатида бу йил бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида фаол иштрок этишини айтиб ўтди. “Партия патронажи” вилоятимиз бўйлаб ўз аъзоларини қабул қилишда давом этмоқда ва аъзолик истагидаги фуқаролар учун чақирувларга шай.   Наргиза АКРАМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши туманлараро ижрочи котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP       ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Қишлоқ ҳудудларида коммунал тўловлар

Айни кунларда партия сайловолди дастурига кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилаётганини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бормоқдамиз. Албатта, бу Ўзбекистон фуқароларининг партиямиз дастурий мақсадларига бўлган эътиборидан дарак беради. Сўнгги йилларда  аҳолимизнинг коммунал тўловларига бўлган муносабатлари онгли, савияли тус олганлиги партия дастури асосида халқ билан мулоқот олиб боришимизда яққол сезилмоқда. Бироқ, ҳанузгача бу тизимда соҳа ходимлари ва аҳолини қийнаётган қатор муаммолар ўз ечимини топганича йўқ. Айниқса, коммунал тўловларни амалга оширишда юзага келадиган тўлов учун узундан-узоқ тўлов муассасаларидаги навбатдан тортиб хонадонлардаги ҳисоблагич кўрсаткичлари билан таъминотчи ташкилотлардаги юритилган тўлов миқдорларидаги фарқлар аҳолимизнинг қимматли вақтини олишларигача бўлган муаммолардир. Тўловни амалга оширувчи мутасадди идоралар томонидан бириктирилган масъул ходимларнинг жойлар (айниқса қишлоқ ҳудудлари)да бориб амалиёт ўтказишида бир қатор муаммолар мавжуд: аввало хонадонда мулоқотга кириша оладиган уй эгасининг хонадонида бўлиши, тўловни амалга ошириш учун нақд пул бўлмаган ҳолларда тўлов терминалининг интернет алоқаси (деярли барча маъмурий марказлардан узоқроқ жойларда) йўқлиги туфайли тўловни амалга оширишнинг имконсизлиги, кўпчиллик ҳолларда ходимларнинг қўлидаги маълумотларнинг эскилиги кабилардир. Бунга қўшимча қилиб, почта алоқаси ҳам бугунги интерактив ривожланган замон талабига жавоб бермайди. Бу ерда шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, аҳолимизнинг каттагина қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилади, ва аксари хонадонларда почта қутиси йўқлиги ҳаммамизга маълум.    Албатта барча турдаги тўловларни амалга ошириш учун ҳукуматимиз томонидан бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди ва улар кутилганидек самара бермоқда. Аҳолимизнинг бир қисми ҳукуматимиз томонидан яратилган интерактив ҳизматлардан фойдалана олмаса керак. Шу ўринда менинг таклифим бор. Коммунал истеъмолчилар билан таъминотчи идора ва муассасаларнинг мулоқотга киришиш вақтини мувофиқлаштириш – жойлардаги истеъмолчиларнинг иш вақти, таъминотчиларнинг иш вақти, календарь муддатларда шакллантириш зарур, деб ўйлайман. Барча турдаги коммунал тўловлар онлайн тарзда амалга оширилса – бунда таъминотчилар учун ҳам ҳар қандай турдаги тўловларни қабул қилиш шароити яратилса, нур устига нур бўлар эди. Бунда касса аппаратларидан то тўлов терминалларигача  тўловни амалга оширганлик тўғрисида истеъмолчи қўлида ҳужжат бўлишини тўлиқ таъминлайди. Шунингдек, қишлоқ ҳудудларида “почта алоқаси” қутиларини ўрнатишни кўриб чиқиш зарур. Зеро, бу тадбирлар, аҳолимизнинг асосий қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилишини ҳисобга олсак, уларнинг замонавий коммуникация билан мулоқот қилиш даражасининг юксалишига хизмат қилиши шубҳасиз.   Фахриддин ОРИФХОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Сўнгги йилларда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг (кейинги ўринларда – раҳбар ва педагог кадрлар) касбий билим, малака ва кўникмаларини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилмоқда. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий шакл ва технологиялари, жумладан, масофавий таълим, вебинар технологиялари, автоматлашган мониторинг, электрон портфолио ахборот тизимлари жорий этилмоқда. Шу билан бирга, раҳбар ва педагог кадрлар малакасини оширишнинг амалдаги тартиби самараси паст бўлганлиги, кўп ресурс сарфлашни талаб этаётгани ҳамда замонавий талабларга жавоб бермаётганлиги ушбу жараёнга инновацион ёндашувларни жорий этишни ҳамда кадрларнинг касбий компетентлигини доимий ривожлантириш механизмларини қўллашни талаб этмоқда. Раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш тизимини янги босқичга кўтариш, уларнинг касбий малакасини оширишнинг замонавий шаклларини ҳамда илмий ва илмий-педагогик фаолият натижаларини инобатга оладиган табақалаштирилган ва муқобил узлуксиз малака ошириш тизимини амалиётга кенг жорий этиш мақсадида:   1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўз тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг 2019 йил 1 сентябрдан раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. 2. Қуйидагилар раҳбар ва педагог кадрлар узлуксиз малакасини ошириш тизимининг асосий вазифалари этиб белгилансин: раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш; малака оширишнинг бевосита ва касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини вариатив ва бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этишни таъминлаш ва мониторинг олиб бориш; раҳбар ва педагог кадрларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб, уларнинг касбий эҳтиёжларини қаноатлантиришга йўналтирилган узлуксиз малака оширишнинг шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имкониятини яратиш; раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий маҳоратини мунтазам ошириш асосида уларнинг илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ҳамда ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳаларидаги кўникмаларини ривожлантириш; юқори самарали замонавий таълим ва инновацион технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини доимий янгилаб бориш, уларнинг фаолиятини зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш; раҳбар ва педагог кадрларда Интернет жаҳон ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш; раҳбар ва педагог кадрларнинг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш, ўз касбий маҳоратини, педагогик ва илмий фаолияти самарадорлигини муттасил ошириб бориш имкониятларини яратиш. 3. Белгилаб қўйилсинки, раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малака ошириши: мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш; муқобил малака ошириш; таълим дастурлари асосида ихтисослаштирилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида бевосита ўқиш шаклларини ўз ичига олади. Бунда раҳбар ва педагог кадрларга уларнинг касбий, ўқув-методик ва илмий-педагогик фаолияти натижаларидан келиб чиқиб, муқобил малака ошириш ёки таълим дастурлари асосида ўқиш шаклларини танлаш имконияти берилади. 4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб: раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ишдан ажраган ҳолда тўғридан-тўғри (бевосита) ўқиш умумий давомийлигини 144 соат этиб белгилаш; раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларидапрофессор-ўқитувчиларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланадиган, камида 3 та штат бирлигидан иборат таълим технологиялари кафедралариниташкил этиш; раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассислар фаолияти таҳлилидан келиб чиқиб, уларга базавий лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этилган малакали профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассисларни соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантириш; пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган раҳбар ва педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишини масофавий шаклда ташкил этиш; раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг қўшимча таълим хизматлари кўрсатиш асосида ишлаб топган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ушбу марказлар ходимлари лавозим маошларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра 200 фоизгача устама ҳақ тўлаш; олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари тузилмасига халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозимини киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. 5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва шартларини мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин. 6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармоннинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни 2019 йилда ижтимоий соҳа учун тасдиқланган маблағлар доирасида ажратсин, 2020 йилдан бошлаб эса Давлат бюджетининг параметрларида зарур молиялаштиришни ҳар йили назарда тутсин. 7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартибини назарда тутувчи қарор қабул қилсин. 8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 12 июндаги ПФ–4732-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.   Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                                                  Ш.МИРЗИЁЕВ   Тошкент шаҳри, 2019 йил 27 август ...

Батафсил
News

Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раҳбарияти, шунингдек, ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари фаолиятининг амалий натижалари кўриб чиқилди, давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштиришнинг устувор вазифалари белгиланди. Чегараларимиз хавфсизлиги ва дахлсизлигини ишончли ва кафолатли таъминлаш халқимиз тинч-осойишта ҳаёти, мамлакатимиз тараққиётининг гарови экани таъкидланди. Минтақа мамлакатларининг чегара идоралари йўналишидаги халқаро ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бораётгани, турли халқаро ташкилотлар билан биргаликда қўшма тадбирлар муваффақиятли ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Қўшни давлатлар билан ўтказиш пунктлари очилгани, янги ҳаво, темир йўл ва автобус қатновлари йўлга қўйилгани фуқароларнинг ўзаро борди-келдисининг ортишига хизмат қилмоқда. Чегараолди ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан хорижий шерикларимиз билан эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Йиғилишда бажарилган ишлар танқидий баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш юзасидан мутасадди тузилмалар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимизни халқаро спорт майдонларида муносиб равишда танитиш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштиришнинг самарали механизмларини жорий қилиш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда – Вазирлик), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда – Жамғарма) тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 2. Белгилаб қўйилсинки: тугатилаётган Жамғарманинг жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш функцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклатилади; жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича лойиҳалар ҳамда уларнинг манзилли рўйхатлари ҳар йили Вазирлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда келишилган ҳолда шакллантирилади ҳамда навбатдаги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади; тугатилаётган Жамғарманинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб келинган жисмоний тарбия ва спорт объектларига спорт жиҳозлари, ускуналари ва инвентарларини марказлашган тартибда харид қилиш ҳамда етказиб бериш, республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш харажатлари ҳар йили спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилади ва Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасини шакллантириш ва молиялаштириш учун ҳар йили белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, шунингдек, туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари назарда тутилади; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Вазирлик билан биргаликда ишлаб чиқилган 2019 йилга мўлжалланган жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилади; туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларини, улардаги бош бухгалтер лавозимларини қисқартирган ҳолда, сақлаш билан боғлиқ харажатлар туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. 3. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари тузилмасида 2 та штат бирлигидан иборат марказлашган бухгалтерия хизмати ташкил этилсин ва уларга марказлаштирилган тартибда туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг молия-бухгалтерия фаолиятини юритиш вазифаси юклатилсин. 4. Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳисобрақамидаги қолдиқ маблағларни қонун ҳужжатларида белгиланган тўловлар амалга оширилгандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилишини таъминласин. 5. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, соҳани бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш, уларнинг касбий даражасини ошириш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирликнинг бюджетдан ташқари “Спорт” махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда – Махсус ҳисоб рақам) очилсин. 6. Қуйидагилар Махсус ҳисоб рақам маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин: Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари томонидан ташкил этилган қайта тайёрлаш курсларида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 20 фоизи; Вазирлик тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган идоравий мансуб ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;   тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказиш ва рухсатномалар бериш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштириш ҳисобидан тушадиган маблағларнинг 15 фоизи;   Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида ўқитишнинг тўлов-контракт суммалари ҳисобидан тушадиган маблағларнинг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар; Махсус ҳисоб рақамдаги вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан олинадиган даромадлар; халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари; қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар. 7. Белгилансинки, Махсус ҳисоб рақам маблағларидан: Вазирликнинг марказий аппарати ходимларига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш; юқори малакали хорижий экспертлар ва хориждаги ватандошларни Вазирликда ишлаш учун жалб қилиш; Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг бино ва иншоотларини сақлаш, фойдаланиш, уларни қуриш ва таъмирлаш, зарур анжомлар, шу жумладан, мебель, алоқа воситалари, компьютерлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича харажатларни молиялаштириш; Вазирлик ходимларини хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш; Вазирлик ходимларининг мамлакат ҳудудидаги ва хорижий мамлакатлардаги хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларини тўлаш; Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади. 8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Жамғарма тугатилишини инобатга олиб: а) 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари маблағлари доирасида ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан: жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар; туман (шаҳар) спорт бўлимларини сақлаш харажатлари; спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси учун талаб этиладиган қўшимча маблағлар ажратилишини таъминласин; б) 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда: Вазирликнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ марказлашган тартибда жисмоний тарбия ва спорт объектларига спорт жиҳозлари, ускуналари ва инвентарларини харид қилиш ва етказиб бериш ҳамда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш учун республика бюджети параметрларида; туман (шаҳар) спорт бўлимларини сақлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаларини шакллантириш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари, шунингдек, туман (шаҳар) бюджетлари параметрларида зарур маблағларни назарда тутсин. 9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилиши натижасида бўшайдиган бино ва иншоотлар, инвентарь ва ускуналар ҳамда автотранспорт воситаларини Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилишини таъминласин. Тасдиқланган лимитдан ортиқча автотранспорт воситалари белгиланган тартибда сотилсин ва уларни сотишдан тушган маблағлар Давлат бюджети даромадларига ўтказилсин. 10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда тугатилаётган Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини иш билан таъминлаш чораларини кўрсин. 11. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда спорт инвентарлари билан жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи функциясини бажарувчи давлат унитар корхонаси шаклидаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси ташкил этилсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин. 12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуришда илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган конструкция ва материаллардан фойдаланишни назарда тутувчи намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин. 13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. 14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.   15. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда таклифлар киритсин.   16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2019 йил 26 август    ...

Батафсил
News

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи

Ассалому алайкум! Азиз ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Ҳурматли фестиваль қатнашчилари! Хонимлар ва жаноблар! Бугун сиз, азизлар билан гўзал Ўзбекистон диёрида, “Ер юзининг сайқали” деб ном олган қадимий ва бетакрор Самарқанд шаҳрида кўришиб турганимдан бахтиёрман. Барчангизни “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиши билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Мана, йигирма икки йилдирки, биз бу фестивални ЮНЕСКО раҳнамолигида ўтказиб келмоқдамиз. Бугун ушбу ташкилотнинг Бош директори Одри Азуле хоним юртимизга шахсан ташриф буюриб, анжуманимизга алоҳида файз ва кўтаринки руҳ бағишлагани учун самимий миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, тантанамизда қатнашаётган фахрий меҳмонларимиз: Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедевга, Россия Федерацияси Президентининг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Владимир Толстойга, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Ақтўти Раимқуловага, Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Жаманқуловга, Тожикистон Республикаси маданият вазири Шамсиддин Орумбекзодага, Туркманистон маданият вазири Атагелди Шамурадовга, Бангладеш Халқ Республикаси маданият вазири Муҳаммад Холидга, Бутан Қироллиги маданият ва ички ишлар вазири ШерубГйелтшенга, Польша Республикаси маданият ва миллий мерос вазири ўринбосари Павел Левандовскига, Буюк Британия Парламенти Лордлар Палатаси аъзоси Муҳаммад Илтоф Шайхга, Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси сенатори Екатерина Дуловага, Япониянинг Нара шаҳри мэри Мотонобу Накагавага, Корея Республикаси Андонг шаҳри мэри Квон Ёнг Сега, Лал Баҳодур Шастри институти раиси, Ҳинд – ўзбек дўстлик алоқалари кенгаши президенти Анил Шастрига, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги муҳтарам элчилари ва вакилларига, фестивалимизни жаҳон миқёсида ёритиш мақсадида юртимизга келган оммавий ахборот воситалари ходимларига чуқур ташаккур изҳор этаман. Бугунги анжуманимизга дунёнинг барча қитъаларидаги 75 та давлатдан 340 нафар азиз меҳмонимиз иштирок этмоқда. Биз ушбу таниқли маданият арбоблари, машҳур ижодий гуруҳлар ва истеъдод соҳибларини санъатнинг чинакам фидойилари, тинчлик ва эзгулик элчилари сифатида ҳурмат қиламиз ва юксак қадрлаймиз. Хуш келибсиз, гўзал Ўзбекистонимизга, Хуш келибсиз, муаззам Самарқанд шаҳрига! Ҳурматли фестиваль иштирокчилари! Ҳаммамизга яхши маълум, дунёнинг кўплаб қитъа ва минтақаларида турли санъат ва мусиқа анжуманлари ўтказиб келинади. “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали улар орасида ўзининг алоҳида ўрни, шуҳрати ва мақоми билан ажралиб туради. Ушбу фестиваль сабабли бугунги кунда афсонавий Самарқанднинг узоқ ўтмишини акс эттирадиган мунаввар кошоналари, муаттар ҳавоси билан бирга, бу муқаддас заминдан таралаётган дилбар ва мафтункор тароналар ҳам дунё аҳлини ўзига чорламоқда. Ўтган салкам чорак аср давомида Самарқанднинг мовий гумбазлари, юлдузли осмони остида қанчадан-қанча сеҳрли наволар, ҳаётбахш оҳанглар янгради. Фестиваль ўнлаб машҳур хонанда ва созандалар, ноёб ёш истеъдодларни кашф қилди, уларнинг парвозига қанот, куч ва илҳом бағишлади. Энг муҳими, ушбу анжуман турли цивилизациялар, халқлар ва миллатлар ўртасида ўзига хос маданий ҳамкорлик ҳамда мулоқот майдонига айланди. Биз бу фестивалнинг замирида улуғ ўзбек мутафаккир шоири Алишер Навоий бобомизнинг, олам аҳли, ҳамиша бир-бирингизга дўст бўлинг, Ер юзини ўз меҳнатингиз, истеъдодингиз билан обод қилинг, деган мазмундаги ўлмас даъвати мужассам эканини кўрамиз. Айни пайтда буюк француз адиби Виктор Гюгонинг “Эзгулик ва ҳамжиҳатлик – инсон маънавий оламининг қуёшидир” деган ҳикматли сўзлари мана шундай юксак ғоялар билан уйғун ва ҳамоҳангдир. Бу фикрлар бундан неча юз йиллар аввал айтилган бўлса-да, бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмасдан, бизнинг қалбларимизда, юракларимизда акс садо бермоқда. Мана шу юксак саҳнага – кўркам ва муҳташам Регистон майдонига қадам қўйган ҳар бир санъаткор, миллати, тили ва динидан қатъий назар, башарият фарзанди сифатида дилларни дилларга, элларни элларга боғлайди. Бунинг учун сизларга чин юракдан ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди. Имкониятдан фойдаланиб, бир масалага муносабатимни билдириб ўтмоқчиман. Барчангиз гувоҳсиз, шу кунларда генератив мусиқа, сунъий интеллект ҳақидаги баҳслар қизғин тус олмоқда. Келажак мусиқасини энди фақат техника яратади, деган башоратлар илгари сурилмоқда. Лекин ҳаммамиз яхши биламизки, ҳар қандай мукаммал техника воситаси ҳам тирик инсон нафасини, унинг юрак нолаларини, жонли овоз жозибасини, чинакам санъат ўрнини ҳеч қачон босолмайди. Ҳақиқий санъатни, соф ва боқий мусиқани фақат Парвардигори оламнинг марҳамати билан ҳазрати Инсон яратади. Сайёрамизда турли келишмовчилик ва қарама-қаршиликлар, уруш ва низолар авж олган таҳликали замонда, одамзот тобора ўз дунёсига ўралиб бораётган бир шароитда мусиқа инсонга инсонлигини эслатиб, унинг қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотади. Мусиқа санъати маданий феномен сифатида янги авлодни тарбиялаш ва камолга етказиш борасида чексиз имкониятларга эгадир. Санъат билан ошно бўлган ёшларнинг ҳаётга муносабати, миллий урф-одат ва умумбашарий қадриятларга ҳурмати баланд бўлади. Ва мен ишонаман, улар дунёни маънавий таназзулдан қутқаришга қодир бўлган, ўзаро аҳиллик ва бирдамликни улуғловчи авлод бўлиб майдонга чиқади. Шу маънода, мусиқа – ҳеч нарса билан ўлчаб, солиштириб бўлмайдиган беқиёс илоҳий таъсир кучига эга десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Муҳтарам меҳмонлар! Бугун биз мамлакатимизда миллий тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўймоқдамиз. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган жадал ўзгариш ва янгиланишлар маданият ва санъат соҳасида ҳам изчил давом эттирилмоқда. “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида орттирган тажрибамизга таянган ҳолда, биз биринчи марта Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжуманини, Термиз шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказдик. Сентябрь ойида Қўқон шаҳрида Халқ амалий санъати халқаро фестивалини ўтказишга катта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ушбу анжуманлар ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, Халқаро фольклор санъати ташкилоти сингари нуфузли тузилмалар, сизлар каби санъат жонкуярлари томонидан кенг қўллаб-қувватланаётгани учун барчангизга раҳмат айтмоқчиман. Ҳозирги кунда мамлакатимизда юзлаб мусиқа ва санъат мактаблари, академик лицейлар, олий ўқув юртлари, кўплаб театрлар, тасвирий санъат ва концерт заллари фаолият олиб бормоқда. Ўйлайманки, сизлар ана шу ижод масканларига ҳам ташриф буюриб, ёшларимиз учун маҳорат дарслари бўлиб хизмат қиладиган учрашув ва суҳбатлар ўтказасиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга бир таклиф билан мурожаат қилмоқчиман. Агар сизларда юртимиздаги консерватория ёки ўқув юртларида ёшларга сабоқ бериш нияти туғилса, сизларни шахсан ўзим қўллаб-қувватлайман. Муҳтарам фестиваль қатнашчилари! Санъатни, куй-қўшиқни севадиган, ижод аҳлини муносиб қадрлайдиган эл-юртимиз ушбу анжуманни қувонч билан кутиб олмоқда. Тубдан янгиланаётган Ўзбекистон билан яқиндан танишув, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз билан учрашув ва мулоқотлар Сизларда, албатта, ўчмас таассурот қолдиради, деб ишонаман. Фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган “Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ишига ҳам омадлар тилайман. Бу ажойиб нафосат байрамини юқори савияда ўтказиш мақсадида фидокорона меҳнат қилган барча инсонларга, меҳмондўст ва олижаноб Самарқанд аҳлига анжуман иштирокчилари ва бутун халқимиз номидан самимий миннатдорчилик изҳор этаман. Қадрли дўстлар! Азиз меҳмонлар! Мусиқа санъатига садоқатингиз, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш йўлидаги меҳнату маҳоратингиз, улкан ҳиссангиз учун барчангизга яна бир бор чексиз эҳтиромимни билдираман. Янги ижодий ютуқлар, миллионлаб мухлисларнинг олқиши ва меҳр-муҳаббати сизларга ҳамиша ёр бўлсин! Жаҳонда тинчлик, халқлар ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ришталари барқарор бўлсин! Эътиборингиз учун раҳмат. ...

Батафсил
News

Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари президентлик фаолиятининг дастлабки кунларидан бошлаб юртимизда инновацион ва креатив фикрлайдиган, замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият эгалари этиб тарбиялаш, шу мақсадда таълим тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Президентимиз йиғилишда мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада олдимизда турган долзарб вазифалар ҳақида фикр юритар экан, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир” деган фикрини алоҳида таъкидлаб, бу масаланинг моҳияти ва аҳамиятига атрофлича тўхталиб ўтди. Ҳақиқатан ҳам, жаҳондаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало таълим тизимидан, боғча, мактаб, тарбия масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактаб. Мактабни мактаб қиладиган куч эса ўқитувчилардир. Маълумки, мураккаб ўтиш йилларида мактаблардаги маънавий-маърифий муҳит, ўқитувчи касбининг обрўйи, нуфузи пасайиб кетгани, янги давр педагогларини тарбиялаш, педагогика фанини ривожлантириш, инновацион таълим технологияларини жорий этишга етарли эътибор берилмагани соҳада бир қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.  Кейинги йилларда ана шу муаммоларни самарали ҳал этиш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз томонидан халқ таълими тизимига оид 6 та фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилиниб, бу соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари мустаҳкамланди. Ота-оналар, жамоатчиликнинг истаклари инобатга олиниб, юртимизда 11 йиллик мактаб таълими тизими тикланди. Сўнгги уч йилда юртимизда 157 та умумтаълим мактаби янгидан қурилди.  Улуғ алломаларимиз – Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Хоразмий номидаги иқтидорли болалар мактаблари, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ибройим Юсупов, Исҳоқхон Ибрат, Муҳаммад Юсуф, Ҳалима Худойбердиева номлари билан аталган ижод мактаблари, “Темурбеклар мактаби”, Президент мактаблари, хусусий мактаблар сингари янги ва замонавий намунадаги таълим даргоҳлари ташкил этилгани юртимиз фарзандлари учун таълим-тарбия олиш борасида янги имкониятлар очиб бермоқда.  Таълим-тарбия ишларини самарали олиб боришда эркак ўқитувчиларнинг алоҳида ўрни ва таъсири борлиги ҳисобга олиниб, кўрилган аниқ чора-тадбирлар натижасида халқ таълими тизимига 12 минг 871 нафар эркак ўқитувчи қайтди.  Педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича катта ишлар қилинмоқда. Охирги 3 йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилди. Узоқ туманларга бориб ишлаётган педагог кадрлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича аниқ мезонлар белгиланди. Уларга 50 фоизгача қўшимча ойлик устамалар тўланмоқда. Бу олис ҳудудларда етишмаётган мингдан зиёд ўқитувчини жалб этиш имконини берди. Нафақа ёшида фаолиятини давом эттираётган ўқитувчиларга пенсияси тўлиқ миқдорда берилмоқда.  “Ҳурматли муаллимларимиз, жонкуяр мактаб директорларини, соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи, деб биламиз, – деди Президентимиз. – Мактаблар тизимини ривожлантириш учун бундан буён ҳам маблағни, имкониятни асло аямаймиз. Келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири муҳтарам муаллимларга боғлиқ”.  Аммо амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларга қарамасдан, таълим тизимида ҳамон тизимли муаммолар борлиги, мактабларнинг моддий-техник базаси, айрим педагог ходимларнинг билим ва малакаси бугунги замон талабларига жавоб бермаслиги йиғилишда танқид қилиб ўтилди.   Таълим-тарбия соҳасида замонавий ва оқилона тизим яратиш, ўқитиш методлари, таълим стандартлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларини янгилаш зарурлиги, билим беришда чет элдаги илғор тажрибалардан фойдаланиш, тарбияда эса миллий анъана ва қадриятларга суяниш муҳимлиги қайд этилди.  Давлатимиз раҳбари “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган тамойилга асосланган ҳолда, миллий ғоя ва унинг мафкуравий негизларини пухта ишлаб чиқиш, ёш авлодни болаликдан миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.  Мактаблардаги камчиликларни тузатиш, таълим сифатини назорат қилиш учун ота-оналар, кенг жамоатчиликнинг иштироки зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.  “Мактаб бу ҳаёт-мамот масаласи, келажак масаласи. Уни давлат, ҳукумат ва ҳокимларнинг ўзи ҳал қилолмайди. Бу бутун жамиятнинг иши, бурчига айланиши керак", деди Шавкат Мирзиёев.   Видеоселекторда халқ таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, муаммоларни комплекс ҳал этиш масалалари чуқур таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 апрелдаги фармонига мувофиқ, Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Унда 48 та мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича аниқ механизмлар белгиланди. Масалан, 2030 йилга бориб ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича PISA халқаро дастури рейтингида Ўзбекистоннинг жаҳондаги етакчи 30 та мамлакат қаторидан жой эгаллаши мақсад қилиб қўйилган.  Давлатимиз раҳбари ўқитувчининг мақоми ва нуфузини ошириш, ҳуқуқлари ва имтиёзларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.  “Мактаб ўқитувчисини моддий рағбатлантирмасак, унинг ҳаёт сифати даражасини оширмасак, ислоҳот, натижа ҳақида гапира олмаймиз”, деди Президент.  Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва Халқ таълими вазирликларига 2020 йилда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди. Узоқ қишлоқлардаги мактабларга ўқитувчиларни жалб этишни янада рағбатлантириш учун уларга уй-жойлар, автотранспорт учун кредитлар бериш ҳам кўзда тутилган. Бу ишлар давлатимиз томонидан изчил давом эттирилади. Лекин бу – масаланинг бир томони. Иккинчи томондан, ўқитувчи ва мураббийларнинг ўзи ҳам билим ва савиясини ошириш, жамоат ишларида фаол иштирок этиш, ҳалол меҳнати ва ташаббускорлиги билан бу касбнинг обрўсини ошириши кераклигига урғу берилди.  Низомий номидаги университет, ҳудудларда 6 та педагогика институтлари мавжуд. Республика таълим маркази, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, вилоятларда ҳам шундай институтлар бор. Лекин ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг билим ва савиясини юксалтиришда, афсусуки, уларнинг ўрни сезилмаяпти.   Йиғилишда педагогика йўналишидаги олий ўқув юртлари фаолиятини танқидий ўрганиб, такомиллаштириш, уларни энг нуфузли таълим муассасаларига айлантириш, педагогликка мойиллиги бўлган ёшларни мақсадли тарбиялаб бориш бўйича вазифалар белгиланди.  Президент мактаблари ва ижод мактаблари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида тузилма ташкил этилиши маълум қилинди. Мактаблардаги маънавий-тарбиявий ишларни янгича асосда ташкил этиш, “Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”, “Ватан туйғуси” каби фанларни бирлаштирган ҳолда, ягона “Тарбия” фанини жорий қилиш зарурлиги қайд этилди. Мактабларга буюк алломалар, давлат ва сиёсат арбоблари, машҳур саркарда аждодларимизнинг номларини бериш муҳимлиги таъкидланди. Оиладаги таълим-тарбия муҳити, ота-оналарнинг масъулияти ва ўқитувчилар билан ҳамкорлиги масалаларига ҳам эътибор қаратилди.   Мактаб ҳаёти, фидойи ўқитувчилар ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар, спектакль ва видеороликлар яратиш бўйича тавсиялар берилди.  “Моддий ва маънавий ҳаётни уйғун ривожлантиришимиз керак. Мактаб бу борада асосий бўғин бўлиши лозим. Мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур”, деб уқтириб ўтди давлатимиз раҳбари.  Йиғилишда иштирок этган раҳбар ва мутасаддилар, таълим соҳасида фаолият юритаётган тажрибали ва фидойи муаллимлар, зиёлилар, маҳалла фаоллари муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.             Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, бозор иқтисодиёти шароитида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаётган корхоналарнинг барқарор фаолият юритишини рағбатлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларига қарашли юридик шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини янада модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун янги иш ўринларини яратиш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Молия вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва Ўзбекистон карлар жамияти (кейинги ўринларда – ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари)нинг ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 2. Белгилансинки, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар: юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади; солиққа тортиладиган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган,  ер участкасининг жойлашган ўрнига қараб белгиланган ер солиғини ставкасига нисбатан 0,1 пасайтирувчи коэффициенти қўлланган ҳолда тўлайди. 3. Давлат буюртмачиларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларнинг товарлари (ишлари, хизматлари)ни харид қилиш учун квоталар тақдим этилсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида ушбу қарорда кўрсатиб ўтилган нормаларни назарда тутсин. 5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси            Президенти                                                    Ш.МИРЗИЁЕВ   Тошкент шаҳри, 2019 йил 23 август   ...

Батафсил
News

Сиёсий партиялар демократик жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланиши керак

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 август куни мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашди.  Мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш, шу йил декабрь ойида миллий парламентимиз ва маҳаллий вакиллик органларига бўладиган сайловларга тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида, бу борадаги энг муҳим ва долзарб масалалар хусусида атрофлича фикр юритилди.  Маълумки, мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйган ҳозирги вақтда барча соҳа ва тармоқларда чуқур демократик ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ҳаракатлар стратегияси асосида жамиятимизда кўппартиявийлик, сиёсий плюрализм, фикрлар ранг-баранглиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини кучайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бугунги кунда юртимизда бешта сиёсий партия – “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Экологик партия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ўз ғоя ва дастурларини амалга ошириши, сайловларда тенглик, очиқлик ва холислик тамойиллари асосида фаол иштирок этиб, парламент, маҳаллий вакиллик органларида ўз фракциялари ва партиявий гуруҳларини шакллантириши ҳамда мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиши учун барча қонуний асослар яратилган. Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси бу борада янада кенг имкониятлар яратиши билан аҳамиятлидир.  Учрашувда давлатимиз раҳбари “Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади”, деб таъкидлади. Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўладиган сайловлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа бўлиб, бутун халқимиз қатори сиёсий партиялар учун ҳам катта сиёсий мактаб бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Сайловларнинг кўппартиявийлик ва муқобиллик, ошкоралик ва транспарентлик тамойиллари асосида, дунёда умумэътироф этилган демократик стандартларга мос ҳолда ўтиши кўп жиҳатдан сиёсий партияларнинг ушбу жараёнга пухта тайёргарлик кўриши ҳамда чуқур ўйланган янги ғоя ва мақсадлар, дастурлар билан уларда фаол иштирок этишига боғлиқ.  Миллий қонунчилигимизда бўлажак сайловларда депутатликка номзодлар фақат сиёсий партиялар томонидан илгари сурилиши қатъий белгилаб қўйилгани ҳар бир партияга катта ҳуқуқ ва имконият бериши билан бирга юксак масъулият ҳам юклайди.  Албатта, сайловлар олдидан ҳар бир сиёсий партия ўзининг сайловолди дастури, сиёсий платформасини ишлаб чиқади, янги-янги ғояларни ўртага ташлайди, эл-юрт орасида обрў-эътибор қозонган инсонлар номзодини илгари суради. Бир сўз билан айтганда, кураш қизғин бўлади.  Сиёсий партиялар раҳбарлари билан суҳбат давомида бу галги сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти, партиялар ушбу ғоят муҳим жараёнга қандай ғоя ва мақсадлар билан бораётгани, электоратнинг фаоллигини ошириш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларда сиёсий етакчилик фазилатларини шакллантириш, партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш ҳақида атрофлича фикр юритилди.  “Қайси партияга мансублигидан қатъи назар, барча юртдошларимизни бирлаштирадиган ягона ва муштарак мақсад – бу жонажон Ўзбекистонимиз, унинг буюк келажагидир. Айни шу мақсад ҳаммамизни она юртимизга садоқат билан хизмат қилишга даъват этади”, деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев. Сайловлар жараёнида, демократик плюрализм шароитида халқимизга хос бўлган бағрикенглик ва олижаноблик, сиёсий-ҳуқуқий маданиятни намоён этиш лозимлигига урғу берилди. Айниқса, сайловолди тарғибот кампанияларини замонавий ахборот технологиялари ёрдамида олиб бориш бўйича қонунчилигимизда белгиланган нормаларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Мулоқот жараёнида бугунги давр ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар талабларидан келиб чиққан ҳолда, сиёсий партиялар фаолияти чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг ишини такомиллаштириш ва самарасини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар, амалий таклифлар билдирилди. Манба: prezident.uz ...

Батафсил
News

Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котиби ўринбосарини қабул қилди

Бугун, 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга ташриф билан келган Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Хейлни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан,  кейинги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ муносабатларида изчил ривожланиш кузатилаётганини катта мамнуният билан қайд этди. Ўтган йилнинг май ойида Вашингтонда бўлиб ўтган самарали олий даражадаги учрашувлар мамлакатларимиз стратегик шериклигида янги даврни бошлаб бергани таъкидланди. АҚШ дипломати, ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Президент Дональд Трамп ва Давлат котиби Майк Помпеонинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Девид Хейл АҚШ Ўзбекистонда давлат қурилиши ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни юксак баҳолашини таъкидлади. Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларнинг минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватланаётгани билдирилди. Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш ва ушбу мамлакатни минтақавий жараёнларга жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар фаоллашгани ҳамда АҚШнинг етакчи компаниялари, банк ва ташкилотлари иштирокидаги қўшма лойиҳалар илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил июнь ойида АҚШ биринчи сертификатланган иқтисодий миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи якунида илгари сурилган ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув сўнгида Давлат котиби ўринбосари Девид Хейл АҚШнинг мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқлади. Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Сафдошимиз II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланди

Мустақиллик байрами арафасида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди. Қувонарли жиҳати, мукофотланганлар орасида партиямиз фаоли, 2010 йилдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси Ибрагимова Зухра Аметовна ҳам II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди. Зухра Ибрагимовани мукофот билан муборакбод этиб, келгуси ишларида улкан зафарлар тилаймиз! ...

Батафсил
News

Ҳақиқий баҳони қонуний сайлов беради

“Америка овози” нашрида эълон қилинган “Ўзбекистон парламенти сайловларида рақобат қай даражада?” сарлавҳали мақолада “Эрк” партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳнинг фикрлари баён этилади. Аслида у гаплар фикр деб аташга лойиқми, деб иккиланасан киши. Чунки у билан танишган одам на кулишини ва на куйишини билади. Аслида мақола оммавий нашрлар ва ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган рейтинг натижаларидан келиб чиқиб ёзилган, чоғи. Мақола аввалида “Ўзбекистонда илк бор расмий партиялар рейтингига доир сўровнома ўтказилган”, дейилади. Ваҳоланки бу илк сўровнома эмас. “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтган йиллар давомида бир неча маротаба партиялар рейтингини аниқловчи сўровномалар ўтказилганидан муаллиф бехабар кўринади. Тўғри, сўровномалар жамоатчилик фикридан хабардор этади. Лекин сайлов натижалари ва рейтинг кўрсаткичлари орасида катта фарқ бор. Мазкур сўровномада 30 мингдан ортиқ киши иштирок этган бўлса, сайлов республика аҳолисини тўлиқ қамраб олган ҳолда ўтказилади. Демократик ва қонуний руҳда ўтказилган сайловларни реал ва ишончли баҳо, деб ҳисобласа тўғридир. Бундай рейтинг ва сўровномалар эса нисбийлик, холос. Мақола давомида мазкур сўровномада мухолиф партияларга ўрин берилмагани ёзилади, сўровномага “Эрк” партияси киритилмагани иддао қилинади. Рейтингдаги бандлардан уларга жой ажратилишига қандай асос бор? Ахир “Эрк” ўзига “сиёсий майдондан четлатилган” таърифини бериб турибди-ку? Қайси ишлари эвазига бу партия давлатдан эҳтиром кутяпти? Айрим жумлалар жуда таажубланарли. Агар “Эрк” сайловда иштирок этса, катта фоиз билан ғалаба қозонар эмиш. Бу партия қандай меҳнатларига ишониб бунчалик баландпарвоз гапларни гапиряпти? “Агар рейтингга мухолифат киритилганида, бу партиялар ҳозирги фоизини ҳам ололмас эди” деган гап қаердан келиб чиқди? Аввало, юқорида айтганимиздек, виртуал сўровнома – нисбий масала, норасмий нарса. Унда  юқори ўринни забт этиш сайловда ғолиб бўлиш дегани эмас. Иккинчидан, “Эрк” ўзининг баландпарвоз гапларига ишониб ўтириш билан нимага эришмоқчи? Агар уни қўлловчилар шу қадар кўп бўлса, нега шу пайтгача юзага чиқмади? “Бирор қийинчиликсиз парламентни эгаллашига ишончим комил” дейилиши янада таассуфга солади. Албатта, бундай инсонларнинг қийинчиликка тоби йўқ, осон ва қинғир йўлларни ахтариб ўрганган. Қонуний фаолият олиб бориш, халқ ишончини қозониш учун амалий ҳаракат қилиш, жойларда инсонлар дардини ўрганишдан кўра бўлар-бўлмас гаплар билан банд бўлиш осон-да. Уларнинг мақсадлари ҳам шу йўл билан чиркин ниятини амалга оширишдир. Аммо янглишадилар: бугунги сайловчи аввалгиларидан тубдан фарқланади. Инсонларнинг ҳуқуқий онги ва сиёсий саводхонлиги ошиб, оқ-қорани ажратиш қобилиятига эга бўлди. Дилобар МИРЗАЕВА, “Адолат” СДП фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ташқарининг сийловига зор эмасмиз...

Ўтган куни “Америка овози” манбасида аллақандай “Эрк” партияси тарафдори Муҳаммад Солиҳ деган ёзувга кўзим тушди. Ҳайрон бўлдим. Қаерда у “Эрк” партияси? Шундан кейин мақолани ичига чуқурроқ кириб, бир пайтлар Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил декабридаги Президент сайловида “Эрк” демократик партияси раиси сифатида жуда кам овоз билан Ислом Каримовдан ортда қолган ва Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида ўша қудратсиз партияси тугатилиб кетган Муҳаммад Солиҳ кўз ўнгимда гавдаланди. Очиғи, унинг “Америка овози” орқали эълон қилган “дийдиё”си менга ёқмади. Маълумки, Ўзбекистонда Конституцияга биноан ҳамда “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун талаблари асосида рўйхатдан ўтган бешта партия фаолият юритмоқда. Шулардан биттаси ҳукумат партияси, қолган тўрттаси ҳокимият учун курашувчи мухолифат партия ҳисобланади. Биз мухолифат деганда, четга чиқиб олиб, тамошобин бўлиб турган, кези келганда тинч аҳоли ўртасига иғво соладиган, мамлакатнинг фаровонлигига тош отадиган шахсларни ёки ноқонуний ташкилотларни эмас, қонуний рўйхатдан ўтган ва расмий фаолият юритаётган ташкилотларни тушунамиз. Уялмасдан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ҳолда ўзини “Эрк” партиясиман деб эълон қилиш ҳар қандай одамнинг энсасини қотиради. Демак, Муҳаммад Солиҳ ё ўзбек қонунчилигини билмайди ёки унга риоя этишни истамайди. Воҳаланки, мамлакат Сайлов кодексида сиёсий партия илгаригидек, сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин эмас, тўрт ой олдин рўйхатга олиниши белгилаб қўйилган ва бу билан сайловда иштирок этиш истаги бўлган партияларга катта шароит яратилган. Шу ўринда, узр сўраган ҳолда айтаманки, халқимизнинг қўполроқ бўлсада, “Мўлтонидан ботир чиқса чодирга ўт қўяди” деган мақолига ўхшаб, йигирма беш йилдан буён ўз халқига тош отиш билан овора бўлиб, Ўзбекистон мустақиллигига битта ғишт ҳам қўймаган Муҳаммад Солиҳнинг бундай хатти-ҳаракатини нима деб баҳолашни ҳам билмайсан, киши. Халқимизда яна бир ҳаёт синовларидан ўтган мақол бор: “Кўр ҳассасини бир марта йўқотади”. Ўзбек халқи ҳассасини йўқотиб, етмиш йилдан ортиқ чеккан азобларини ўзи билади. Энди буни такрорланишига ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бизнинг халқимизга Муҳаммад Солиҳ сингари юрт осойишталигига путур етказадиган, халқ фаровонлигига раҳна соладиган баландпарвозчилар эмас, мамлакат ва халқ учун садоқат билан хизмат қиладиганлар фидойи инсонлар керак ва улар мамлакатимизда етарлидир.  Ташпўлат МАТИБАЕВ,  “Адолат” СДП фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Жамшид Пирматов: Мустақиллик — барча муваффақиятларимиз ва фаровон турмушимиз кафолати

Инсоният учун энг олий неъматлардан бири бу – мустақилликдир. Инчунун, халқларнинг озодлик ва эрк учун қонли курашларига неча минг йиллик тарих шохид экани барчамизга яхши маълум. Зеро, бугун дунё харитасидан ўрин эгаллаган ҳар бир мустақил давлат халқлари эркин яшаш, ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш имконини қўлга киритган кунни муқаддас санаб, байрам сифатида нишонлайди. Бугун иқтисодий жиҳатдан энг қудратли ва тараққий этган давлатлар ҳам, асрлар ўтса-да, истиқлолга эришган кунини тантана қилади. Нима учун? Чунки ҳар қайси миллат ёхуд халқ учун вақт ўтгани сари эрк ва озодликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти юксалиб бораверади. Жонажон Ўзбекистонимиз истиқлолни қўлга киритганининг 28 йиллиги нишонланаётган шу қутлуғ кунларда халқимизнинг қалбида шукроналик, бугунги тинч-осуда ҳаётимиз, фаровон турмушимиздан ризолик ҳамда ёруғ келажакка бўлган чуқур ишонч мужассам, десак муболаға бўлмайди. Дарҳақиқат, бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида қўлга киритган ютуқларимиз бундан 28 йил муқаддам халқимизнинг энг улуғ орзуси – мустақилликка эришиш йўлида қабул қилинган тарихий қарорнинг, таъбир жоиз бўлса, ўша таҳликали даврда кўрсатилган жасоратнинг мевасидир. Йигирма саккиз йиллик ушбу даврда жамиятимизнинг барча соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини таҳлил қилар эканмиз, меҳнатсевар халқимиз бу даврда ҳам ўзига хос мураккабликлардан, турли синовлардан мардоновор ўтиб, дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва овозига эга бўлиб келаётгани барчамизни қувонтиради, албатта. Айниқса, кейинги уч йилда халқимизнинг турмуш сифатини янада яхшилаш, одамларни ҳаётдан рози қилиш, уларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаш, мамлакатимизни дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторидан ўрин эгаллашини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда эришилаётган муваффақиятлар Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш ёхуд тараққиётнинг навбатдаги босқичи сари ташланган қадамлар сифатида эътироф этилмоқда. Ушбу даврда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қатъияти ва сиёсий иродаси туфайли жамиятимизда қонун устуворлигига эришиш, адолат ва ҳақиқатни қарор топтириш, очиқлик, ошкораликни таъминлаш, мавжуд муаммоларга кўз юмиш эмас, аксинча, уларни бартараф қилиш йўлларини топишга устувор аҳамият қаратиб келинаётгани ўзининг юксак самараларини бермоқда. Бу борада, айниқса, парламент ва жамоатчилик назорати механизмларининг мустаҳкамланаётгани, аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилгани нафақат жойлардаги муаммоларни ўрганиш, балки фуқаролардан қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар олиш ҳамда қонунларнинг ҳақиқий ижодкори халқимизнинг ўзи бўлиши сари йўл очиб берди. Ўтган қисқа даврда парламентимиз қабул қилган қонунлар айнан фуқаролармиз томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар асосида ишлиб чиқилгани бу борадаги фикримиз далилидир. Мамлакат тараққиётини ҳаракатлантирувчи асосий куч саналган иқтисодиёт соҳасида ҳам кейинги йилларда изчил янгиланишлар амалга ошириляпти. Маълумки, хорижий инвестициялар миллий иқтисодиёт ва унинг ҳудудларни барқарор ривожлантиришга, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва диверсификациялаш ҳамда инновацион тараққий эттиришда муҳим роль ўйнайди. Шундан келиб чиқиб, юртимизда ҳам ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, қўшимча иш жойлари яратиш, ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий кооперация орқали жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувни кучайтириш мақсадида хорижий сармояларни кенг жалб этишга муҳим эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ҳудудий тафовутлар ва номутаносибликларни қисқартиришнинг муҳим воситаси сифатида хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар ҳудудларда мавжуд табиий иқтисодий, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга, шу орқали иқтисодиётнинг ҳудудий таркибини такомиллаштиришга имкон яратмоқда. Бутун дунёда хорижий инвестицияларни жалб этиш тобора мураккаб кечаётган бир даврда давлатимиз раҳбари томонидан инвестицияларни олиб келиб, қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида қабул қилинган қарор ва фармонларда белгилаб берилган аниқ вазифалар ўзининг ижобий натижасини бермай қолмаяпти. Жумладан, кейинги йилларда вазирлар ва тармоқлар раҳбарлари ҳудудларга юборилиб, жойларда янги корхоналар ва доимий иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича янги тизим яратилди. Инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган кўплаб имтиёз ва енгилликлар жорий этилди. Хорижий давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари, жаҳоннинг етакчи ишбилармонлари билан музокаралар ўтказилиб, битимлари имзоланяпти. Бундай чора-тадбирлар натижаси ўсиш суръатларида кўзга ташланмоқда. Хусусан, ўтган йили асосий капиталга инвестициялар ҳажми 18 фоиздан зиёд ўсган. Бугунги кунда юртимизда чет эл инвестициялари ҳисобидан қиймати 23 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 456 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Муҳим сифат ўзгариши шундаки, илгари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида ҳудудий лойиҳалар деярли бўлмаган бўлса, жорий йилда ўзлаштириладиган тўғридан-тўғри хорижий сармояларнинг ярми ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, инновацияларни жорий этиш иқтисодий ўсиш ҳамда бозорнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим омилига айланди. Бу эса, ўз навбатида, барча жабҳада инновациялар соҳасидаги илғор илмий ишланмалар, техник ютуқлардан самарали фойдаланишни ҳамда ҳозирги иқтисодий салоҳиятнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлашни талаб этмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, бугун кўплаб давлатлар томонидан илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга катта миқдорда инвестициялар йўналтирилмоқда. Мамлакатимизда ҳам қисқа муддатда инновацияга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш, инновацияларни кенг жорий этиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Юртимизда инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган ташкил этилгани, унинг ҳузурида Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси шакллантирилгани мазкур йўналишдаги муҳим босқичлардан бири бўлди. Албатта, барча соҳаларда янгиликларга интилиш ҳамда рақобат кучайиб бораётган бугунги даврда самарасиз ўтмишдан воз кечган ҳолда, инновацияларга кенг йўл очиб бериш тараққиётнинг энг муҳим асоси ҳисобланади. Айнан бугун давлатимиз раҳбари инновацияларни барча соҳа ва тармоққа зудлик билан татбиқ этишни талаб қилаётгани ҳам бежиз эмас. Дарҳақиқат, инновациялар мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлиши ва ривожланган давлатлар даражасига эришишида энг асосий омил ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда илмий ишланмаларни иқтисодиётнинг реал секторига жорий этиш бўйича самарали механизм ривожлантирилмоқда. Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясида илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ҳамда инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари, технопаркларни ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, вилоятларда бўлиб ўтаётган халқ билан бевосита мулоқотлар пайтида мамлакатимиз Президенти томонидан барча ҳудудда илм-фан салоҳиятини тиклаш, ҳудудларнинг комплекс ривожланишини таъминлашда мавжуд интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда. Масалан, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишида академик фаннинг аҳамиятини янада ошириш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш, фаол ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ахборот технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачиларига қўшимча имтиёзлар, преференциялар бериш ҳисобига ушбу тармоқда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашувини янада чуқурлаштириш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази ташкил этилди. Умуман олганда, бу каби ижобий натижаларни нафақат иқтисодиётимиз тармоқларида, балки, жамиятимизнинг бошқа соҳаларида ҳам кузатишимиз мумкин. Энг муҳими, ушбу ижобий ўзгаришларни халқимиз ўз ҳаётида, кундан-кунга юксалиб бораётган турмуш даражаси мисолида кўриб, сезиб турибди. Яна бир эътиборли жиҳат, бугун жамиятимизда мавжуд муаммоларга кўз юмиш, уни ҳаспўшлаш эмас, балки аҳолини қийнайдиган ҳар қандай масалага ижобий ечим топишга бўлган интилиш кучайди, қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратининг таъсири ортиб бормоқда. Айниқса, мансабдор шахсларнинг ва давлат органларининг масъулияти сезиларли даражада ошгани, “Халқимиз давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу тамойил ўзининг амалий ифодасини топаётгани барчамизни қувонтиради. Албатта, ҳали олдимизда қиладиган ишларимиз бисёр. Қўйилган мақсад эса, бир – мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини янада мустаҳкамлаш, яқин келажакда энг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаш, халқимизни ҳаётдан рози қилишдир. Ушбу муштарак мақсадларни амалга ошириш ва Мустақил Ўзбекистоннинг янги тарихини яратишда эса, шу муқаддас диёрни она Ватаним деб билувчи ҳар бир юртдошимиздан сидқидилдан меҳнат қилиш, бор куч ва имкониятларини сафарбар этиш талаб қилинади. Жамшид ПИРМАТОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси ...

Батафсил
News

Баландроқ янграйвер, “Шарқ таронаси”!

Куни кеча Самарқандда “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳақиқий байрамга айланган очилиш маросимида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев йиғилганларни ушбу айём билан самимий муборакбод этар экан, турли миллат ва халқлар ўртасида маданий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ҳисса қўшиб келаётган ушбу фестивал дунё аҳлини ўзига оҳанрабодек чорлаётгани, афсонавий шаҳарнинг шонли тарихини акс эттирадиган мунаввар кошоналари, муаттар ҳавоси, дилбар ва мафтункор тароналар ҳам ҳар бир иштирокчини миллати, тили ва динидан қатъий назар башарият фарзанди сифатида дилларни дилларга, элларни элларга боғлашини таъкидлади. Чунки мусиқа садолари қайси халқ ёки миллат вакили томонидан ижро этилмасин, энг эзгу, юксак ва нозик инсоний кечинмаларни ифода этади. Машҳур тарихчи Шарофиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида Амир Темур даврида ўтказилган мусиқий анжуманлар ҳақида тўхталиб, “Яхши овозли хонандалар куйлашни бошлаб, ғазал айтур эдилар. Ва турку мўғул, хитой-у араб ва ажамдин ҳар ким, ўз расми билан нағма айтур эрди”, деган маълумотларни келтиради. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг миллий қадриятлар, анъаналар, маросимларимиз қайтадан тиклана бошлади. Айниқса, миллий санъатимизга бўлган эътибор ниҳоятда кучайди ва бу борада кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Самарқандда салкам чорак асрдан буён ўтказиб келинаётган анъанавий “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали жаҳондаги нуфузли мусиқа анжуманлари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Кўплаб давлатлар, халқаро маданият ташкилотлари, дунё миқёсида танилган машҳур санъат намоёндалрнинг бу фестивалга бўлган қизиқиши ва эътибори ортиб, иштирокчи мамлакатлар сафи тобора кенгайиб бораётгани бунинг яққол далилидир. Асосий ғояси инсонларни гўзаллик, нафосат ва эзгуликка даъват этиши, дунё халқларини ноёб мусиқий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришдан иборат бўлган “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали тили, маданияти, миллий қадрятлари ранг-баранг бўлган турли миллат ва элатларни санъат воситасида муштарак мақсадлар йўлида яқинлаштиришга, Ўзбекистоннинг жаҳон миқиёсидаги обрў-эътибори ортишига хизмат қилаётганини айтиб ўтиш жоиздир. Қувонарлиси, ушбу фестивалга ташриф буюрган меҳмонларни, турли давлат вакилларни кутиб олиб, уларга она юртимизнинг бор жозибаси-ю, бетакрорлигини кўрсатишда, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар олишда чет тилларини пухта ўзлаштирган Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолар фаол  иштирок этиб келмоқда.                              Муҳиба БАБАБЕКОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарканд вилоят Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Тошкент шаҳридан онлайн: Вазифаларни белгилашда аниқлик етишмаяпти

Кўтаринки руҳда ўтаётган семинарда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлим мудири Сарвар Эргашев сўзга чиқди. У ўз нутқида келгуси 5 йиллик, яъни 2020-2024 йилларга йўналтирилган дастурларимизни қабул қилиб, сайловчиларга етказиш вақти яқинлашаётганини таъкидлади. – Аввало, партия дастурининг устувор вазифаларидан бири мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда электоратимиз бўлган  ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, илм-фан аҳлининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш учун барча шароитларни яратишга қаратишдир. Бироқ, дастурда юқорида келтирилган соҳаларда белгиланган мақсад-вазифалар юзасидан аниқлик етишмаяпти – деди у. Шундан сўнг, йиғилганлар Сиёсий ва Сайловолди дастурлар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришга киришдилар. Семинар давом этмоқда. ...

Батафсил
News

Мақсуд Қурбонбоев: Йигирма саккиз йиллик ҳикмат

28 йил. Бир мамлакат тараққиёт йўли учун камми ёки кўпми, деган савол ҳаммамизга қизиқ туюлиши табиий. Айниқса, 1 сентябрь яқинлашгани сари бундай ўй-хаёлларга берилишимиз раво бўлса керак. Мустақилликнинг илк йилларини эсласак, қандай қийинчиликларга дуч келингани кўпимизнинг хотирамизга тушади. Ўша пайтлари эндигина катта ҳаётга қадам қўйган пайтларимиз эди. Аҳолимизнинг кундалик харажатларининг қоплаш масаласи, энг асосийси, озиқ-овқат — нон, ун, ёғ, гўшт ва бошқа маҳсулотлар танқислиги, дўконлар пештахталари бўм-бўш бўлиб қолгани ҳозиргидай ёдимизда. Бугун замон тамомила бошқа. Унинг акси. Эришилаётган ютуқлар, иқтисодий ўсиш ва унинг кейинги икки йилда янада жадаллашаётгани, аҳолининг фаровон яшаши учун яратилётган шароитлар, албатта, ўз-ўзидан бўлмаслиги кундек равшан. Бир янги оиланинг рўзғорини бутлаш, муносиб шароитларни яратиб олиши учун нимадандир воз кечиши, тунни кунга улаши, астойидил меҳнат қилиши кераклиги барчамизнинг бошимиздан ўтган ёки ўтяпти.   Кейингги йилларда иқтисодий ўсиш, аҳоли даромадларининг оширилиши бўйича катта ишлар амалга оширилганига ҳар бир фуқаро бевосита ўзи гувоҳ бўлмоқда. Шу ўринда иқтисодий йўналишда амалга оширилган ислоҳотларни таҳлил қилган ҳолда, уларнинг энг асосийларига бирма-бир тўхталиб ўтсак. Бизнес юритиш учун рўйхатдан ўтиш жараёнида аҳоли учун кулай шарт-шароитлар яратилди, яъни туни кун онлайн режимида ишлайдиган тизим барпо қилингани туфайли, эндиликда, бу жараённи ярим соат ичида амалга ошириш мумкин бўлди. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар учун олдин 7 та ҳужжат талаб қилинар эди, бугунги кунда улар 1 тага тушди, илгари юридик шахслар учун талаб қилинган ҳужжатлар сони эса 6 тадан 2 тага камайтирилди. 2017 йилдан бошлаб, бир неча йил давомида бемалол бизнес юритишга тўғаноқ бўлиб келаётган миллий валютанинг девольвация этилиши натижасида хорижий валютанинг конвертацияси осонлаштирилди. Яъни, чет эл валютасини пул алмаштириш шохобчаларидан бемалол сотиб олиш ёки сотиш имкониятлари яратилди. Ваҳоланки, бундан уч йил аввал буни тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Айрим тадбиркорларнинг конвертация учун йиллаб қимматли вақти ва харажатини ортиқча сарфлаганини барчамиз яхши биламиз. Пластик карталар билан муомала тизимига киритилган ўзгартиришлар натижасида нақд пул олиш учун банкоматлар ўрнатилди. Илгари оддий аҳоли нақд пулга қийналган бўлса, ҳозирда бу муаммо ҳам бартараф этилди. Умуман олганда, республикамиз бўйича пластик картанинг эмин-эркин ишлатилиши бўйича кенг камровли ишлар амалга оширилди. Чет эл валютаси учун махсус карталар ҳам аҳоли фойдаланиши учун муомалага киритилгани ҳам шулар жумласидандир. Дарвоқе, валюта сиёсатининг либераллаштирилиши ҳам катта воқелик бўлди. Чет эл валютасини республикамизга олиб кириш ва олиб чиқиш тартиблари такомиллаштирилгани бу борадаги кўплаб муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этди. Натижада илгари фуқаролар 2000 АҚШ долларигача бўлган валютани декларациясиз хорижга олиб чиқиш ёки олиб кириши мумкин бўлган бўлса, бугунги кунда бу миқдор 5000 АҚШ долларига кўтарилди ва бунинг учун банкдан махсус рухсат олиш тартиби бекор қилинди. Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш ва бизнесни кенгайтириш учун ташкил қилинган эркин иқтисодий зоналар сафига яна 7 таси қўшилди. Бунда аҳолимизнинг дори-дармонга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадидан келиб чиқиб, асосий эътибор фармацевтика соҳаси йўналишига қаратилди. Мамлакат тақдирини белгиловчи бош молиявий ҳужжат — Давлат бюджетининг қабул қилиниши ва ижро этилиши соҳасидаги ислоҳотлар олиб борилаётган ишларнинг ҳақиқий маънодаги туб бурилиши бўлди, десак муболаға эмас. Президентимизнинг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада тамоман янги босқични бошлаб берди. Унга кўра, бюджет маълумотларининг очиқлиги ва сифати, уларни хорижий инвесторларга ҳамда бошқа манфаатдор субъектларга етказиш, шунингдек, парламент вакиллари ва фуқаролик жамияти институтларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этилишида бевосита иштирок этиши, жамоатчилик назоратини олиб бориши юзасидан янги механизмлар яратилди. 2019 йилдан бошлаб туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган тизим жорий қилинди. Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлари батафсил баён этилиши назарда тутилган, илғор халқаро стандартларга мос келадиган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур лойиҳа билан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилишидан олдин жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, жамоатчилик фикрини олиш учун туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилиш таклиф этилаётган тадбирлар тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ҳам кўзда тутилмоқда. Албатта, бу ислоҳотлар мамлакатда бир неча йиллар давомида тўпланиб қолган, халқимизнинг қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этаётган бўлса-да, келажакда амалга оширилиши режалаштирилаётганлари олдида денгиздан томчи ҳисобланади. Сабаби, халқимизнинг бахтли, саодатли яшаши учун мустаҳкам иқтисодиёт, барқарор сиёсат муҳим ўрин тутади. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, халқимиз эртага эмас, бугун яхши яшамоғи лозим. Кеча бошлаган, бугун давом эттираётган, эртага янада катта масъулият билан қилажак ишларимиз ана шу хайрли мақсадга йўналитирлгани билан аҳамиятлидир. Йигирма саккиз йиллик залворли тарихдан чиқарган хулосамиз, уққан ҳикматимиз — шу! Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Билимли ёшлар – келажак инвестицияси

Биз фарзанд тарбиясига эътиборни у туғилмасидан олдин бошлаш керак, деган нақлга амал қилиб келган халқимиз. Таълим-тарбияга берилган эътибор келажагимизни ҳал қилади. Зеро, рақобатбардош, интеллектуал кадрларга бой мамлакатнинг иқтисодиёти ривожланган, сиёсати барқарор, хавфсизлиги мустаҳкам, аҳолиси фаровон бўлади. Ушбу масалалар Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишининг устувор ғояси бўлди. Давлатимиз раҳбари президентлик фаолиятининг дастлабки кунларидан бошлаб юртимизда инновацион ва креатив фикрлайдиган, замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида таълим тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Буни биз қисқа вақт мобайнида Президентимиз томонидан халқ таълими тизимига оид 6 та фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилиниб, бу соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари мустаҳкамланганида ҳам кўришимиз мумкин. Натижада сўнгги уч йилда 157 та умумтаълим мактаби янгидан қурилди, халқ таълими тизимига 12 минг 871 нафар эркак ўқитувчи қайтди, ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилди, нафақа ёшида фаолиятини давом эттираётган ўқитувчиларга пенсияси тўлиқ миқдорда берилмоқда.  Аммо ушбу ўзгаришларни Ўзбекистон келажагини ўз қўлига оладиган ёшларни тарбиялаш учун етарли, деб бўлмайди. Тизимда ечимини кутаётган муаммолар ҳали мавжуд. Бунга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг амалга оширган назорат-таҳлил ишларида ҳам гувоҳи бўлган эдик. Шу боисдан, жорий йилда партия ҳамда фракция фаолиятида таълим ва унинг сифатини ошириш масаласи устуворлик касб этмоқда. Жумладан, парламент қуйи палатасида ўтказилган “Ҳукумат соати”га партиямиз фракцияси ташаббуси билан “Умумий ўрта таълим мактаблари биноларини сақлаш, синфхоналари, дарсликлар ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала киритилган эди. Шунингдек, Бош вазир ўринбосарига “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Умумтаълим мактабларида тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги парламент сўровлари юборилган эди. Албатта, бу борада фақатгина фракциямиз фаоллиги эвазига бутун тизимни ёки республиканинг барча ҳудудларини қамраб олишнинг имкони йўқ. Шу ўринда партиямиз ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам партия сайловолди дастурининг асосий йўналиши ҳисобланган таълим тизимидаги жараёнларнинг амалга оширилишида ўрганишлар олиб бормоқда. Жумладан, “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси доирасида жойларда 11 йиллик таълимнинг ташкил этилиши ҳолати, ўқувчиларга ягона мактаб кийими жорий қилиш ҳолати ўрганилди. Шунингдек, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси жамоатчилик тартибида кўриб чиқилди. Бундан ташқари, “Таълим сифати – партия нигоҳида” лойиҳаси доирасида умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиши ҳамда айрим дарсликлардаги хато-камчиликлар ҳолати ўрганилди. Натижада мазкур лойиҳалар доирасида 100 дан ортиқ ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгаши сессияларига масалалар киритилди ҳамда қарорлар ижроси назоратга олинди. Албатта, таълим тизимидаги ислоҳотларда бир дақиқа сусткашликка йўл қўйиш қанчадан-қанча ёш авлод тақдирига, бу эса, ўз навбатида, мамлакат тараққиётига ўзининг салбий асоратини кўрсатмасдан қолмайди. Шу боисдан, видеоселектор йиғилишида белгиланган бир қатор вазифалар ижроси юзасидан партиямиз ҳам ташаббусни қўлга олиши лозим. Энг аввало, партия электоратининг асосий қисми ҳисобланиб, аъзолар сонининг 25 фоизини фоизини ташкил этувчи ўқитувчилар манфаатини ҳимоя қилиш, ўқитувчи касби мақомини юксалтириш биз учун энг асосий масала ҳисобланади. Зеро, ўқитувчининг мавқени оширмасдан туриб, мактабда таълим сифатини кўтаришга уриниш, ерга уруғ қадамасдан ҳосил кутиш билан баробардир. Шунингдек, бундан 22 йил аввал қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, хоҳлаймизми-йўқми, бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишга муҳтож. Бундан ташқари, айни дамда Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маромига етказишда фракция аъзолари билан биргаликда фаол иштирок этиш ва бунда асосий эътиборни ўқитувчи ўз касбидан рози бўлиши, фахрланишига эришишига қаратишимиз лозим. Шу билан бирга, партиямиз касбий таълимни бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирмай туриб, таълимнинг узлуксизлигини таъминлай олмаймиз, деб ҳисоблайди. Шу боисдан, фракциямиз аъзолари коллежлар тизимини қайта кўриб чиқиш ва уни иқтисодиётнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда тезкор касбий тайёргарлик масканларига айлантириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиши лозим. Умуман олганда, таълим-тарбия соҳасида замонавий ва оқилона тизим яратиш, ўқитиш методлари, таълим стандартлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларини янгилаш зарур. Шунингдек билим беришда чет элдаги илғор тажрибалардан фойдаланиш, тарбияда эса, миллий анъана ва қадриятларга суяниш муҳим. Бу борада оила институти муҳим аҳамият касб этади. Чунки фарзандимиз дастлабки таълим ва тарбияни оилада олади. Шу боисдан, фарзанд тарбиясида ота-оналар масъулиятини янада ошириш, улар учун қисқа курслар ташкил этишимиз лозим. Ана ўшанда оила — таълим муассасаси — жамият бўғинининг барча қисмлари ўз вазифасини бажаришни бошлайди. Эртаси бугунидан гўзал бўлишини хоҳлаган ҳар қандай миллат мактаб ва ўқитувчини эъзозлаши лозим. Зеро, келажакка тикилган энг яхши инвестиция бу ёшлар таълими ва тарбиясига тикилган инвестициядир. Наримон УМАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

ҲУДУДИЙ КЕНГАШЛАР

Map

АНДИЖОН Батафсил

НАМАНГАН Батафсил

ФАРГОНА Батафсил

Toshkent Shahri Батафсил

СИРДАРЁ Батафсил

ЖИЗЗАХ Батафсил

САМАРКАНД Батафсил

СУРХОНДАРЁ Батафсил

КАШКАДАРЁ Батафсил

НАВОИЙ Батафсил

БУХОРО ВИЛОЯТИ Батафсил

ХОРАЗМ Батафсил

Қорақалпоғистон Республикаси Батафсил

ТОШКЕНТ вил. Батафсил

ИНФОГРАФИКА

Инфографика


ПАРТИЯ ТУЗИЛМАЛАРИ



ДУНЁ ПАРЛАМЕНТЛАРИДА


Почему переименован проект закона?

Социнтерн, «Единая Россия», Справедливая Россия поздравили участников 18 съезда СДПК

Қирғизистон социал-демократлари мухолифатга ўтди


Видеогалерея


АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!