Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котиби ўринбосарини қабул қилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Бугун, 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга ташриф билан келган Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Хейлни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан,  кейинги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ муносабатларида изчил ривожланиш кузатилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Ўтган йилнинг май ойида Вашингтонда бўлиб ўтган самарали олий даражадаги учрашувлар мамлакатларимиз стратегик шериклигида янги даврни бошлаб бергани таъкидланди.

АҚШ дипломати, ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Президент Дональд Трамп ва Давлат котиби Майк Помпеонинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Девид Хейл АҚШ Ўзбекистонда давлат қурилиши ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни юксак баҳолашини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларнинг минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватланаётгани билдирилди.

Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш ва ушбу мамлакатни минтақавий жараёнларга жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар фаоллашгани ҳамда АҚШнинг етакчи компаниялари, банк ва ташкилотлари иштирокидаги қўшма лойиҳалар илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Жорий йил июнь ойида АҚШ биринчи сертификатланган иқтисодий миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи якунида илгари сурилган ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув сўнгида Давлат котиби ўринбосари Девид Хейл АҚШнинг мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти

Матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!