
Тошкент шаҳридан онлайн: Вазифаларни белгилашда аниқлик етишмаяпти
Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Муносабат
Viloyat: Тошкент шаҳар
Кўтаринки руҳда ўтаётган семинарда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлим мудири Сарвар Эргашев сўзга чиқди. У ўз нутқида келгуси 5 йиллик, яъни 2020-2024 йилларга йўналтирилган дастурларимизни қабул қилиб, сайловчиларга етказиш вақти яқинлашаётганини таъкидлади.
– Аввало, партия дастурининг устувор вазифаларидан бири мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда электоратимиз бўлган ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, илм-фан аҳлининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш учун барча шароитларни яратишга қаратишдир. Бироқ, дастурда юқорида келтирилган соҳаларда белгиланган мақсад-вазифалар юзасидан аниқлик етишмаяпти – деди у.
Шундан сўнг, йиғилганлар Сиёсий ва Сайловолди дастурлар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришга киришдилар.
Семинар давом этмоқда.
Ортга кайтиш