Баландроқ янграйвер, “Шарқ таронаси”!


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: САМАРКАНД

Куни кеча Самарқандда “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳақиқий байрамга айланган очилиш маросимида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев йиғилганларни ушбу айём билан самимий муборакбод этар экан, турли миллат ва халқлар ўртасида маданий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ҳисса қўшиб келаётган ушбу фестивал дунё аҳлини ўзига оҳанрабодек чорлаётгани, афсонавий шаҳарнинг шонли тарихини акс эттирадиган мунаввар кошоналари, муаттар ҳавоси, дилбар ва мафтункор тароналар ҳам ҳар бир иштирокчини миллати, тили ва динидан қатъий назар башарият фарзанди сифатида дилларни дилларга, элларни элларга боғлашини таъкидлади.

Чунки мусиқа садолари қайси халқ ёки миллат вакили томонидан ижро этилмасин, энг эзгу, юксак ва нозик инсоний кечинмаларни ифода этади. Машҳур тарихчи Шарофиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида Амир Темур даврида ўтказилган мусиқий анжуманлар ҳақида тўхталиб, “Яхши овозли хонандалар куйлашни бошлаб, ғазал айтур эдилар. Ва турку мўғул, хитой-у араб ва ажамдин ҳар ким, ўз расми билан нағма айтур эрди”, деган маълумотларни келтиради.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг миллий қадриятлар, анъаналар, маросимларимиз қайтадан тиклана бошлади. Айниқса, миллий санъатимизга бўлган эътибор ниҳоятда кучайди ва бу борада кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Самарқандда салкам чорак асрдан буён ўтказиб келинаётган анъанавий “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали жаҳондаги нуфузли мусиқа анжуманлари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Кўплаб давлатлар, халқаро маданият ташкилотлари, дунё миқёсида танилган машҳур санъат намоёндалрнинг бу фестивалга бўлган қизиқиши ва эътибори ортиб, иштирокчи мамлакатлар сафи тобора кенгайиб бораётгани бунинг яққол далилидир.

Асосий ғояси инсонларни гўзаллик, нафосат ва эзгуликка даъват этиши, дунё халқларини ноёб мусиқий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришдан иборат бўлган “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали тили, маданияти, миллий қадрятлари ранг-баранг бўлган турли миллат ва элатларни санъат воситасида муштарак мақсадлар йўлида яқинлаштиришга, Ўзбекистоннинг жаҳон миқиёсидаги обрў-эътибори ортишига хизмат қилаётганини айтиб ўтиш жоиздир.

Қувонарлиси, ушбу фестивалга ташриф буюрган меҳмонларни, турли давлат вакилларни кутиб олиб, уларга она юртимизнинг бор жозибаси-ю, бетакрорлигини кўрсатишда, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар олишда чет тилларини пухта ўзлаштирган Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолар фаол  иштирок этиб келмоқда.

 

                           Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарканд вилоят Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!