Менда таклиф бор: Қишлоқ ҳудудларида коммунал тўловлар


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СУРХОНДАРЁ

Айни кунларда партия сайловолди дастурига кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилаётганини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бормоқдамиз. Албатта, бу Ўзбекистон фуқароларининг партиямиз дастурий мақсадларига бўлган эътиборидан дарак беради.

Сўнгги йилларда  аҳолимизнинг коммунал тўловларига бўлган муносабатлари онгли, савияли тус олганлиги партия дастури асосида халқ билан мулоқот олиб боришимизда яққол сезилмоқда.

Бироқ, ҳанузгача бу тизимда соҳа ходимлари ва аҳолини қийнаётган қатор муаммолар ўз ечимини топганича йўқ. Айниқса, коммунал тўловларни амалга оширишда юзага келадиган тўлов учун узундан-узоқ тўлов муассасаларидаги навбатдан тортиб хонадонлардаги ҳисоблагич кўрсаткичлари билан таъминотчи ташкилотлардаги юритилган тўлов миқдорларидаги фарқлар аҳолимизнинг қимматли вақтини олишларигача бўлган муаммолардир.

Тўловни амалга оширувчи мутасадди идоралар томонидан бириктирилган масъул ходимларнинг жойлар (айниқса қишлоқ ҳудудлари)да бориб амалиёт ўтказишида бир қатор муаммолар мавжуд: аввало хонадонда мулоқотга кириша оладиган уй эгасининг хонадонида бўлиши, тўловни амалга ошириш учун нақд пул бўлмаган ҳолларда тўлов терминалининг интернет алоқаси (деярли барча маъмурий марказлардан узоқроқ жойларда) йўқлиги туфайли тўловни амалга оширишнинг имконсизлиги, кўпчиллик ҳолларда ходимларнинг қўлидаги маълумотларнинг эскилиги кабилардир. Бунга қўшимча қилиб, почта алоқаси ҳам бугунги интерактив ривожланган замон талабига жавоб бермайди. Бу ерда шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, аҳолимизнинг каттагина қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилади, ва аксари хонадонларда почта қутиси йўқлиги ҳаммамизга маълум.   

Албатта барча турдаги тўловларни амалга ошириш учун ҳукуматимиз томонидан бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди ва улар кутилганидек самара бермоқда. Аҳолимизнинг бир қисми ҳукуматимиз томонидан яратилган интерактив ҳизматлардан фойдалана олмаса керак. Шу ўринда менинг таклифим бор.

Коммунал истеъмолчилар билан таъминотчи идора ва муассасаларнинг мулоқотга киришиш вақтини мувофиқлаштириш – жойлардаги истеъмолчиларнинг иш вақти, таъминотчиларнинг иш вақти, календарь муддатларда шакллантириш зарур, деб ўйлайман.

Барча турдаги коммунал тўловлар онлайн тарзда амалга оширилса – бунда таъминотчилар учун ҳам ҳар қандай турдаги тўловларни қабул қилиш шароити яратилса, нур устига нур бўлар эди. Бунда касса аппаратларидан то тўлов терминалларигача  тўловни амалга оширганлик тўғрисида истеъмолчи қўлида ҳужжат бўлишини тўлиқ таъминлайди.

Шунингдек, қишлоқ ҳудудларида “почта алоқаси” қутиларини ўрнатишни кўриб чиқиш зарур. Зеро, бу тадбирлар, аҳолимизнинг асосий қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилишини ҳисобга олсак, уларнинг замонавий коммуникация билан мулоқот қилиш даражасининг юксалишига хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!