Партия патронажи Қувасойнинг энг чекка ҳудудига кириб борди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ФАРГОНА

“Партия патронажи” Фарғона вилояти бўйлаб ўз аъзоларини қабул қилишда давом этмоқда. Хусусан, Қувасой шаҳар Кенгашига шаҳарнинг энг чекка қишлоқларидан бирида аъзолик учун мурожаат қилинди. Ушбу қувончли хабарни эшитган Қувасой шаҳар Кенгаш раиси Д.Мирзаева аъзоликка қабул қилиш учун ушбу ҳудуд томон йўл олди.

Мафтуна Закирова, Қувасой шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамшираси:

-Менинг ҳамкасбларим ушбу партиянинг аъзоси. Айнан “Партия патронажи” лойиҳаси ҳақида улардан хабар топдим. Бу йил декабрь ойида сайловлар ўтказилишини эшитганимдан сўнг мен ҳам маълум бир партияга аъзо бўлишни ва сиёсий жараёнларда фуқаролик бурчимни тушунган ҳолда амалга оширишни истадим. Ушбу партия билан яқиндан танишганимдан кейин тиббиёт ходимларини ўз сафида жамлаган ушбу партияга аъзо бўлишни лозим топдим ва мурожаат қилдим. Аъзоликка қабул қилиш учун хонадонимга партия ходимлари келишди. Мен қатори оиламизнинг икки нафар аъзоси ҳам ушбу партияга ҳайриҳоҳлигини айтиб, улар ҳам партиянинг аъзолигини қабул қилишди.

Шундан сўнг, партия иккинчи мурожаат бўйича “Бўстон” МФЙ, Мустақиллик кўчасида яшовчи Муҳаббат Мирзатинованинг хонадонига ташриф буюрди. Ушбу аъзо ҳам партия томонидан “Партия патронажи” лойиҳасини ташкил этилганидан хурсанд эканини, партияга аъзо бўлишга  Қувасой шаҳар Кенгашига бориш учун 12 км. масофани босиб ўтиш, маблағ ва вақт кетишини таъкидлади. Шунингдек, бундай қулайлик яратилганидан миннатдор бўлди ва партия аъзоси сифатида бу йил бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида фаол иштрок этишини айтиб ўтди.

“Партия патронажи” вилоятимиз бўйлаб ўз аъзоларини қабул қилишда давом этмоқда ва аъзолик истагидаги фуқаролар учун чақирувларга шай.  

Наргиза АКРАМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

туманлараро ижрочи котиби

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

 

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!