Хоразмда байрам шукуҳи


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ХОРАЗМ

Маълумки, мамлакатимизнинг барча гўшаларида Истиқлолимизнинг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари айни қизғин паллада. Юртдошларимиз  юзида акс этаётган байрамона шукуҳ ҳар биримизни  янги ташаббускорлик, Ватан тақдирига бўлган даҳлдорлик сари чорлайди.

Урганч Туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ҳам ана шу мақсадга қаратилди. Тадбирга  партия фахрийлари, фаоллари, депутатлари, “Истеъдод” клуби аъзолари, вилоятга таниқли ижодкор ва шоирлар, санъаткорлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида хонанда, партия фаоли  Камрон Собуров, Ферузбек Абдуримовлар  “Ватан”, “Ўзбекистон”, “Она” каби қўшиқларни иштирокчиларга табрик сифатида ижро этишди.  Шундан сўнг тадбирни партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева кириш сўзи билан очиб берди ва иштирокчиларни байрам билан қизғин табриклади.

Таъкидланганидек, Президентимиз раҳнамолигида мустақилликнинг ўтган 28 йили давомида босиб ўтилган шонли йўл, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимиздаги  тинчлик ва осойишталикни кўз қарочиғидай асраш  ва барча ҳаракатлар фақат инсон манфаатларига қаратилмоқда.    

Партия фахрийларидан Хоразм вилоят Кенгашининг собиқ раиси Йўлдош Худайберганов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, партия фаҳрийси Қурбон Муҳаммадризо, Ленинза Асқарова, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” таҳририяти муҳаррири Солияжон Раҳимберганова, Урганч туман Кенгаши депутати Моможон Норметова ва бошқалар сўзга  чиқиб, “Адолат” СДП мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ҳамда ташаббускорига  айлангани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазаларини баён этишди. Ҳозирда инсон қадри улуғланган юртда умргузаронлик билан яшаётганликларидан шукроналик туйғуларини билдиришди ва  бундай эътибордан хурсанд эканини эътироф этишди.

Тадбир сўнгида партиянинг фаол фахрийлари ҳамда фаолларига партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Шоир ва ижодкорлар,  санъаткорлар ҳамда “Истеъдод” клуби аъзолари томонидан айтилган шеър ва куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик бағишлади.

Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

                                                                                Гулора ИСМОИЛОВА,

                                                                                 Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                       Хоразм вилоят Кенгаши бош мутаҳассиси

 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!