Истиқлол шукуҳи бардавом бўлсин!


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: Тошкент шаҳар

Айни кунларда юртимизда мустақиллигимизнинг 28 йиллиги шодиёналарини кенг кўламда нишонлаш бошлаб юборилди. Жойларда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида аҳоли билан кенг қамровли учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилиб, мазкур тадбирларда  босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташланмлоқда. Тараққиётимиз давомида амалга оширган ишларимиз, эришган ютуқларимиз, натижаларимиз холисона баҳоланиб, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг эътиборига етказиш асосий вазифа бўлиб қолмоқда.

Айтиш лозимки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди. Жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

Агар истиқлолимизнинг ўтган йилларига назар ташласак, пойтахтимиз, вилоятлар, шаҳар, қишлоқларимиз, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам катта ўзгаришлар рўй берганига гувоҳ бўламиз. Бу неъматларга чин маънода шукрона қилиш ва уларнинг қадрига етиш керак. Хусусан, Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишларини таърифлашга тил ожизлик қилади. Айниқса, “Humo arena”сининг ишга туширилиши, “Tashkent City” каби қатор осмонўпар биноларнинг қурилаётгани озодлигимизнинг шарофатидир. Бу ҳам бўлса, дунё давлатлари қаторидан юқори ўринларни эгаллашга интилаётган юртимиздаги ислоҳотларнинг бир кўринишидир, десак муболаға бўлмайди.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинаётган қонунларимизда таълим, тиббиёт, суд-ҳуқуқ, санъат ва маданият соҳалари ходимларига қаратилаётган эътибор, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, зарур шарт-шароитларни яратиш юзасидан бажарилаётган ишларнинг салмоғи ҳам, аҳамияти ҳам каттадир. Айниқса, таълим вакилларини ўрнини мустаҳкамлаш, ўқитувчи номини улуғлаш, уларнинг жамиятимиздаги мавқеини янада кўтариш борасида керакли ишлар йўлга қўйилмоқда. Албатта, буларнинг барчасини замирида мустақилликдек эзгу неъмат ётганлигига, барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Бугунги кунда халқаро аҳволнинг тез ўзгарувчанлиги, дунёнинг турли нуқталарида юз бераётган нохуш воқеалар ҳар биримиздан огоҳликни, тинчликни қадрлаш, ҳимоя қилиш, унинг учун курашишни талаб этмоқда. Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият, қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташласак, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади.

Шунинг учун халқимизни турли ғоявий таҳдидлардан асраш, айниқса, ёшларда мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш, уни янада мустаҳкамлаш, турли воситалар орқали қадриятларимиз, миллий анъаналаримиз, менталитетимизга ёт бўлган тушунча ва ғояларнинг кириб келишига, тарқалишига тўсқинлик қилиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Шуни унутмайликки, маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий ҳуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллигига, тинч ва осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган кучларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди.

Жаннатмакон юртимизда мустақиллигимиз барқарорлигини таъминлаш йўлида давлатимиз томонидан катта ишлар олиб борилаётгани бизнинг бахтимиздир. Шунга кўра биз ҳам фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, осуда турмушимизнинг давомийлигини таъминлашда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Зеро, келажак авлод учун озод ва обод Ватан қолдириш барчамизнинг фуқаролик вазифамиздир.

Мустақил Ўзбекистонимизнинг 28 йиллик шодиёналари барчамизга қутлуғ бўлсин!

 

Бахром ВАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!