Менда таклиф бор: Ички бозорларда нарх-наволар бир меъёрда сақлансин

Партия фаоли сифатида Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастури “Барқарор иқтисодиёт - тараққиёт  сари” бандига таклиф билдирмоқчиман.

Биринчидан, ҳозирги кунда энг долзаб масалалардан бири экспорт, реэкспортни ривожлантириш масаласидир. Бунда четдан валюта тушумларини кўпайтириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш учун,  экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кучайтириш зарур. Мазкур тизимни йўлга қўйишда уни модернизациялаш механизмларини ишлаб чиқиш, экспорт, импорт қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қайта ишлаб чиқиш, соддалаштиришга доир ишларни амалга ошириш масаласини киритиш зарур.

Иккинчидан,  товарларни Ўзбекистон Республикасига товарларни импорт қилиш, олиб киришда мажбурий сертификация тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қайта ишлаб чиқиш зарур. Шунингдек, импорт жараёнини амалга оширишда хафвсизлиги таъминланган маҳсулотларни олиб киришга рухсат этиш, хизматлар кесимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни қайта ишлаб чиқиш, импорт маҳсулотларини камайтириш ҳисобига маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кучайтиришга доир масалаларни киритиш лозим. 

Учинчидан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат Давлат дастурини ишлаб чиқишда қўшимчалар киритиш, сифати кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотлар етиштириш, ишлаб чиқаришни кучайтиришга доир масалаларни киритиш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқараётган бирламчи қатлам билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш тўғрисидаги Низомларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш зарур.

Тўртинчидан, бозор иқтисодиётидан  ўтиш даврида ички бозорларда нарх-наволарни бир меъёрда сақлаш тизимини жорий қилиш, нарх-навонинг бир меъёрда ушлаб туришда партиянинг роли, бозорларни истеъмол товарлари билан тўлдиришда хориж амалиётларини турмуш тарзимизга татбиқ қилиб кўриш масаласини ҳам ишлаб чиқиш керак.

Шунингдек, Дастур лойиҳасидаги “Сифатли ва замонавий тиббий хизмат-соғлом миллат кафолати” бандига ҳам таклифларим бор:

- Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, четдан ўта хавфли юқумли касалликлар қўзғатувчиларнинг кириб келишни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, Республика ҳудудида эпизоотик, эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, Давлат чегаралари орқали четдан юқумли касалликлар қўзғатувчиларини кириб келишининг олдини олиш ва назоратини кучайтириш, давлат хизматлари ҳамда бошқа хизматлар ходимлари  ролини кучайтириш, қўшимча ваколатлар беришга қаратилган Низомларни ишлаб чиқариш ва тасдиқлатиш каби таклифларни билдирмоқчиман.

 Баҳриддин  ҚОСИМОВ,

Сурхондарё вилояти чегара ветеренария   назорати бошлиғи,

 партия фаоли

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!