Менда таклиф бор: Сифатсиз маҳсулотлар сотувига чек қўйиш зарур

Мамлакатимизда бозорларимизни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш юзасидан устувор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда дўконларимизда сифат жиҳатидан сертификатланган маҳсулотлар  сотувда бўлиб, бундан харидорлар ҳам мамнун. Аммо, айрим “тадбиркорлар” томонидан сифатсиз маҳсулотларни четдан олиб кириб, уларни ички истеъмол бозорларида сотиш ҳолатлари учраб турибди. Айниқса, ачинарлиси, мазкур маҳсулотлар умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасалари атрофида стол қўйиб, болани эътиборини ўзига жалб қиладиган ўрамларда ҳар хил ширинликлар, қандолат маҳсулотларини қуёш тиғида, чангдан очиқ ҳимояланмаган ҳолда сотиб ўтирганлигининг гувоҳи бўламиз. 

Ёнидан ўтиб кетаётган боғча боласи ота-онага хархаша қилиб бўлса-да, хоҳлаган ширинликни олиб беришга кўндиради. Мактаб атрофидаги бундай “тадбиркорлар”нинг бозори чаққонлигини айтмасак ҳам бўлади. Шу юзасидан мен таклиф бермоқчи эдим. Жойлардаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактаблари атрофида махсус рухсати бўлмаган озиқ-овқат, ширинликлар, қандолат маҳсулотлари сотилишини  чеклаш, уларга барҳам бериш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Уй шароитида тайёрланган, қачон тайёрланганлиги номаълум сомса,  ширинликлар, салатлар сифат талабларига номувофиқлиги бир қарашдаёқ  кўзга яққол ташланади. Бу эса болажонларнинг соғлигига хавф туғдирмаслигига ким кафолат бера олади? Бундай сотувларни қонунан чеклаш имкони борми?

Чунки, келажагимиз ворислари бўлган фарзандларимизнинг соғлиги ҳар недан устун. Унга бефарқ бўлмаслигимиз, лоқайдлик қилишга йўл қўймаслигимиз зарур, деб биламан.

Дилфуза ЖЎРАЕВА,

                                                                    “Оила” илмий амалий тадқиқот  маркази

                                                                     Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

 

 

 

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!