Менда таклиф бор: Вилоятларда фан докторлари кўпайиши учун...

Айни кунларда партия сайловолди дастурига кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилаётганини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бормоқдамиз. Албатта, бу одамларнинг дастурий мақсадларимизга бўлган эътиборидан дарак беради. Сўнгги йилларда  барча соҳалар қатори таълимда ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлаётганига гувоҳмиз.  Бироқ, ҳанузгача бу тизимда соҳа ходимларини қийнаётган муаммолар ўз ечимини топганича йўқ. Айниқса, олий таълим тизимида ёш олимларни қийнаётган муаммолар бор.

Бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида нигоҳлари теран, онги-шуури мусаффо, ақли комил ёшлар жуда кўп. Улар ўзлари қизиққан соҳа бўйича диссертация иши ёзиб, ёқлаш арафасида турибдилар. Таъкидлаш жоизки, вилоятлардаги олий ўқув юртларида докторлик диссертациясини ёқлаган фан номзодлари, фан докторлари пойтахтдагиларга нисбатан қўл билан санарли, буни тан олиш керак.

Шу борада битта таклиф бермоқчи эдим. Ўзни илм-фанга бағишлаб, илмий иш ёзиш осон эмас. Бунинг учун кўпдан кўп изланиш, илмий адабиётларга мурожаат қилишга тўғри келади. Кузатишларим давомида гувоҳи бўляпманки, докторантларга пойтахтга бориб ишлаш зарурати туғилганда турар жой масаласи уларни қийнайди. Шунинг учун ёш илмий ходимларни қўллаб қувватлаш, шарт-шароитларни яратиб бериш керак. Оилавий бориб ишлашга тўғри келганда ҳеч бўлмаганда уларни ётоқхона билан таъминлаш зарур, деб ўйлайман. Мазкур масалага жиддий эътибор қаратилса вилоятларда ҳам докторлик ишини ҳимоя қилувчилар сони кўпайган бўлар эди.

 Бахтиёр САФАРОВ,

Хал депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!