Менда таклиф бор: Бола хорижий тил ўрганишни боғчадан бошласин

Мамлакатимизда фарзандларимизнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун ҳар томонлама шароитлар яратилмоқда. Фарзандларимизнинг комил инсон даражасида улғайиши учун умумтаълим, мактабгача таълим тизимидаги бир қатор ижобий ўзгаришлар фикримизга далил бўла олади. Таъкидлаш жоизки, ёш авлодни Ватан ва миллат манфаати йўлида фидойилик кўрсата оладиган қилиб тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бирига айланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур ҳаётга татбиқ қилинмоқда.

Мазкур қарор асосида Республикамиздаги барча ҳудудларда барча шарт-шароитларга эга бўлган намунали хусусий мактабгача таълим муассасалари болажонлар ихтиёрига топширилди. Унда келажагимиз ворислари шўх-шодон униб ўсмоқда. Хусусий боғчаларда болаларни дунёқарашини шакллантириш мақсадида чет тилларини ўргатиш гуруҳлари ҳам мавжуд. Бу нур устига аъло нур.

Менинг таклифим - ёш авлод тарбияси ўта долзарб масала эканлигини ҳисобга олиб, чет тилларини ўргатувчи гуруҳларни наинки хусусий МТМларда, балки давлат тасарруфида бўлган мактабгача таълим муассасаларида ҳам жорий қилиш зарурдир. Сабаби, 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болада ахборотни қамраб олиш даражаси юқори бўлади. Хорижий тилларни ўрганиш бола ёшидан бошланса, кейинчалик ўзлаштириб кетиши мукаммалашади. Шунинг учун, инглиз, француз, рус тили каби тил ўрганиш гуруҳларини барча боғчаларда ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

 

Маъмура ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилояти кенгаши ижрочи котиби

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!