Мустақилликни асрашдаги асосий омил

Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа давр мобайнида Ўзбекистон дунё ҳамжамиятига мустақил давлат сифатида намоён бўлди. Мустақиллик халқнинг ўзлиги, эркинлиги демакдир.

Дарҳақиқат, мустақиллик - бугун биз эришган юксак марраларга қанот бўлган куч. Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида бўй кўрсатиб турган озод ва обод Ватан манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир. Шу боис халқимиз ҳар йили энг улуғ ва энг азиз байрамимизни ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият билан кутиб олади.        

Мамлакатимизнинг жанубий дарвозаси бўлган Сурхондарё вилоятининг ҳар бир гўшасида бугун ўзгача шукуҳ, хуш кайфият юртдошларимизнинг юзларида намоён. Вилоятимизнинг турли ҳудудларида байрам тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Бу каби эзгу ишларда партиянинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари вакиллари ҳам мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабабти билан маънавий-маърифий тадбирларни ўтказмоқдалар.

Хусусан,  байрам муносабати билан  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Жарқўрғон туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабида партиянинг “Буюк ва муқаддассан, ҳур Ўзбекистон!” лойиҳаси доирасида “Мустақиллик - ноёб бойлик, азиз неъмат” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ходимлари, Тошкент давлат Техника университети Термиз филиали ўқитувчилари, 33-сонли умумий ўрта таълим мактаб жамоаси ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбонов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини  Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги билан барчани қутлади. Исроил Қурбонов бугун юртимизнинг барча гўшаларида “Мустақиллик - ноёб бойлик, азиз неъмат”  шиори остида маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказиб келинаётганлигини таъкидлаб, бугунги кунда халқ манфаати йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан Мустақиллик биз учун олий неъмат эканлиги ва биз бугунги тинчликнинг қадрига етиб, Ватанимиз равнақи йўлида бирдамликда ҳаракат қилишимиз, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган, халқи ва она Ватани равнақи йўлида хизмат қиладиган, фидойи авлодни тарбиялаш мамлакатнинг келажагини, тараққиётини белгиловчи асосий омил эканлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.

-Мустақиллик биз учун  буюк туҳфадир, – дейди Тошкент давлат Техника университети Термиз филиали ўқитувчиси Юсуф Валиқулов ўз маърузасида. – Мана, чорак асрдан ошдики, эркимиз ўз қўлимизда. Жонажон Ватанимиз ҳар тарафлама ривожланиб бораётир. Айниқса, кейинги уч йилда барча соҳаларда юз берган бетимсол янгиланишлар қалбимиздаги шукроналик туйғусини янада мустаҳкамлаяпти. Эндиликда ҳар биримиз истиқлол, Ватан менга нима берди, деб эмас, мен мустақил Ўзбекистон ривожига, истиқлол инъом этган имкониятларни янада мустаҳкамлашга қандай ҳисса қўшмоқдаман, деган ўй билан яшашимиз, ҳалол меҳнат қилишимиз лозим. Бундай тинч, фаровон ҳаётга ҳар тонг, ҳар кун шукрона айтишимиз керак.

Таъкидлаш жоизки, чорак аср муқаддам аграр воҳа бўлган Сурхондарё вилоятининг қиёфаси тубдан ўзгариб, саноати ривожланиб бораётгани, ҳудуд қишлоқларининг улкан қурилиш майдонига айлангани, одамларнинг маънавий дунёқараши ўзгариб, турмуш даражаси ўсиб бораётгани истиқлол шарофатидир. Тиббиёт, таълим, спорт, маданият, туризм ва бошқа соҳаларда юз бераётган улкан ўзгаришлар ҳам мустақилликнинг жанубий вилоятга берган буюк иноятидир. Бунга жорий йилнинг ўтган даврида эришилган ютуқлар ҳам яққол далилдир.

Тадбир сўнггида  партия аъзолигига қабул қилинган иштирокчиларга партия билети ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

 

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!