ФАРГОНА

Манзил: Фарғона шаҳри, Бурҳониддин Марғилоний кўчаси, 4-уй

Телефон: (73) 244-25-29, 244-14-29

Электрон манзил:  fergana@adolat.uz

Янгиликлар
News

Партия патронажи Қувасойнинг энг чекка ҳудудига кириб борди

“Партия патронажи” Фарғона вилояти бўйлаб ўз аъзоларини қабул қилишда давом этмоқда. Хусусан, Қувасой шаҳар Кенгашига шаҳарнинг энг чекка қишлоқларидан бирида аъзолик учун мурожаат қилинди. Ушбу қувончли хабарни эшитган Қувасой шаҳар Кенгаш раиси Д.Мирзаева аъзоликка қабул қилиш учун ушбу ҳудуд томон йўл олди. Мафтуна Закирова, Қувасой шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамшираси: -Менинг ҳамкасбларим ушбу партиянинг аъзоси. Айнан “Партия патронажи” лойиҳаси ҳақида улардан хабар топдим. Бу йил декабрь ойида сайловлар ўтказилишини эшитганимдан сўнг мен ҳам маълум бир партияга аъзо бўлишни ва сиёсий жараёнларда фуқаролик бурчимни тушунган ҳолда амалга оширишни истадим. Ушбу партия билан яқиндан танишганимдан кейин тиббиёт ходимларини ўз сафида жамлаган ушбу партияга аъзо бўлишни лозим топдим ва мурожаат қилдим. Аъзоликка қабул қилиш учун хонадонимга партия ходимлари келишди. Мен қатори оиламизнинг икки нафар аъзоси ҳам ушбу партияга ҳайриҳоҳлигини айтиб, улар ҳам партиянинг аъзолигини қабул қилишди. Шундан сўнг, партия иккинчи мурожаат бўйича “Бўстон” МФЙ, Мустақиллик кўчасида яшовчи Муҳаббат Мирзатинованинг хонадонига ташриф буюрди. Ушбу аъзо ҳам партия томонидан “Партия патронажи” лойиҳасини ташкил этилганидан хурсанд эканини, партияга аъзо бўлишга  Қувасой шаҳар Кенгашига бориш учун 12 км. масофани босиб ўтиш, маблағ ва вақт кетишини таъкидлади. Шунингдек, бундай қулайлик яратилганидан миннатдор бўлди ва партия аъзоси сифатида бу йил бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида фаол иштрок этишини айтиб ўтди. “Партия патронажи” вилоятимиз бўйлаб ўз аъзоларини қабул қилишда давом этмоқда ва аъзолик истагидаги фуқаролар учун чақирувларга шай.   Наргиза АКРАМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши туманлараро ижрочи котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP       ...

Батафсил
News

Ҳақиқий баҳони қонуний сайлов беради

“Америка овози” нашрида эълон қилинган “Ўзбекистон парламенти сайловларида рақобат қай даражада?” сарлавҳали мақолада “Эрк” партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳнинг фикрлари баён этилади. Аслида у гаплар фикр деб аташга лойиқми, деб иккиланасан киши. Чунки у билан танишган одам на кулишини ва на куйишини билади. Аслида мақола оммавий нашрлар ва ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган рейтинг натижаларидан келиб чиқиб ёзилган, чоғи. Мақола аввалида “Ўзбекистонда илк бор расмий партиялар рейтингига доир сўровнома ўтказилган”, дейилади. Ваҳоланки бу илк сўровнома эмас. “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтган йиллар давомида бир неча маротаба партиялар рейтингини аниқловчи сўровномалар ўтказилганидан муаллиф бехабар кўринади. Тўғри, сўровномалар жамоатчилик фикридан хабардор этади. Лекин сайлов натижалари ва рейтинг кўрсаткичлари орасида катта фарқ бор. Мазкур сўровномада 30 мингдан ортиқ киши иштирок этган бўлса, сайлов республика аҳолисини тўлиқ қамраб олган ҳолда ўтказилади. Демократик ва қонуний руҳда ўтказилган сайловларни реал ва ишончли баҳо, деб ҳисобласа тўғридир. Бундай рейтинг ва сўровномалар эса нисбийлик, холос. Мақола давомида мазкур сўровномада мухолиф партияларга ўрин берилмагани ёзилади, сўровномага “Эрк” партияси киритилмагани иддао қилинади. Рейтингдаги бандлардан уларга жой ажратилишига қандай асос бор? Ахир “Эрк” ўзига “сиёсий майдондан четлатилган” таърифини бериб турибди-ку? Қайси ишлари эвазига бу партия давлатдан эҳтиром кутяпти? Айрим жумлалар жуда таажубланарли. Агар “Эрк” сайловда иштирок этса, катта фоиз билан ғалаба қозонар эмиш. Бу партия қандай меҳнатларига ишониб бунчалик баландпарвоз гапларни гапиряпти? “Агар рейтингга мухолифат киритилганида, бу партиялар ҳозирги фоизини ҳам ололмас эди” деган гап қаердан келиб чиқди? Аввало, юқорида айтганимиздек, виртуал сўровнома – нисбий масала, норасмий нарса. Унда  юқори ўринни забт этиш сайловда ғолиб бўлиш дегани эмас. Иккинчидан, “Эрк” ўзининг баландпарвоз гапларига ишониб ўтириш билан нимага эришмоқчи? Агар уни қўлловчилар шу қадар кўп бўлса, нега шу пайтгача юзага чиқмади? “Бирор қийинчиликсиз парламентни эгаллашига ишончим комил” дейилиши янада таассуфга солади. Албатта, бундай инсонларнинг қийинчиликка тоби йўқ, осон ва қинғир йўлларни ахтариб ўрганган. Қонуний фаолият олиб бориш, халқ ишончини қозониш учун амалий ҳаракат қилиш, жойларда инсонлар дардини ўрганишдан кўра бўлар-бўлмас гаплар билан банд бўлиш осон-да. Уларнинг мақсадлари ҳам шу йўл билан чиркин ниятини амалга оширишдир. Аммо янглишадилар: бугунги сайловчи аввалгиларидан тубдан фарқланади. Инсонларнинг ҳуқуқий онги ва сиёсий саводхонлиги ошиб, оқ-қорани ажратиш қобилиятига эга бўлди. Дилобар МИРЗАЕВА, “Адолат” СДП фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Куйларда Ватан тараннум этилди

Мустақиллик. Бу сўзнинг замирида жуда катта маъно мужассам. Мустақиллик имкониятларига бугун ҳар бир фуқаро шукр айтиши саодатдир. Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, кенг бунёдкорлик ишлари, ободонлаштиришлар, ҳалқимизнинг турмуш даражасидаги юксалиш ҳамда ўзгаришлар - буларнинг барчасида мустақилликнинг нафаси яққол сезилиб туради. Мустақиллик шарофати ила халқимиз бугуни ва эртасидан мамнун ва бахтиёр. Аҳмад Ал Фарғоний номли истироҳат боғида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” ҳамда “Мустақиллик бебаҳо бойлик, азиз неъмат” шиори остида концерт дастури ташкил этилди. Шодиёна Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши, Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.   Ушбу концерт дастурига Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси Зулайҳо Бойхонованинг ташрифи барчага янада қувонч бағишлади. Хонанда ижросидаги куй-қўшиқлар рақсга чорлади. Ёшлар орасида ўзининг мухлисларига эга бўлиб, ҳозирда пойтахтда эстрада йўналишида ижод қилиб келаётган Фарғона фарзанди Тохир Султон ҳам юртдошларимизга байрамона кайфият улашиш мақсадида ташриф буюрди ва ўз қўшиқлари билан кўнгилларни хушнуд этди. Тадбир давомида вилоятнинг таниқли гуруҳлари, хонандалари томонидан она Ватанимизни, тинчлик ва осойишталигимизни тараннум этувчи кўплаб қўшиқлар ижро этилди.     Шунингдек, партиянинг “Ёш адолатчилар” Кенгаши ҳамда медиа гуруҳи томонидан қизиқарли викторина ўйинлари ўтказилиб, ғолиб бўлган қатнашчиларга партиянинг рамзи акс эттирилган футболка ва кепка топширилди. Тадбирда янграган куй-қўшиқлар ҳамоҳанглигида фарғоналиклар маданий ҳордиқ олдилар. Мустақиллик шодиёналари вилоятимизнинг турли гўшаларида давом этмоқда. Наргиза АКРАМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши туманлараро ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Қонун қабулидан аввал ижтимоий сўровлар ўтказилса...

Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурининг “Давлат бошқарувини демократлаштириш ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш” бўлимида “қабул қилинган қарорларнинг аҳоли манфаатларига мослигини таъминлаш” ҳақида ғоя илгари сурилган.  Юртимизда ҳар қандай ислоҳот инсон ва унинг манфаати йўлида олиб борилмоқда. Инсон қадрини баланд қилган юртда яшашнинг ўзи бир бахт. Бу ижтимоий-сиёсий соҳаларда ва иқтисодиёт ёки бошқа муносабатларда бўладими - барчасида энг биринчи фуқаролар, яъни халқ манфаати кўзланади. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, кекса ва ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш, яшаш учун зарурий воситалар билан   таъминлашга доир турли амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этиш юзасидан юртимизда долзарб саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Таклифим, ҳар қандай қарор ёки қонунлар тасдиқланишидан олдин аҳоли ўртасида ижтимоий сўров ўтказиш орқали ижтимоий фикрни ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ижтимоий сўровлар аҳоли ўртасидаги муаммолар, одамларнинг эҳтиёжи ва манфаатидан келиб чиқиб билдирилган фикрлар таҳлил қилиниб, қабул қилинадиган қарорларнинг аҳоли манфаатларига мослиги таъминланишига эришилади. Ижтимоий фикрни ўрганиш фуқароларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга даҳлдорлиги, қабул қилинаётган қонунларга ҳурмат ҳамда социологик тушунча шакллантиришда алоҳида аҳамият касб этади. Қарорлар лойиҳаси ижтимоий сўровлар орқали аҳолига тақдим этилса, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришдек олий мақсадга эришиш йўлида муҳим қадам бўлади. Зеро, бу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга асос бўлиб хизмат қилади. Аҳаджон САЛМОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши Мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Партия томонидан Мустақиллик шодиёналари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллик қутлуғ шодиёнаси муносабати билан Аҳмад Ал-Фарғоний номли истироҳат боғида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши, Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида концерт дастури бўлиб ўтди. Концерт дастурига вилоятнинг таниқли хонандалари, болалар рақс ансамбллари, харбий оркестр ҳамда ёшлар учун севимли “Уммон” гуруҳининг солисти Зоҳид ташриф буюрди. Фуқароларнинг юз-кўзидаги самимият, хурсандчиликдан шуни  билса бўладики, уларнинг бугунидан кўнгли тўқ, эртасидан умиди катта ва бахтиёр. Фарида Муртазина, концерт дастури қатнашчиси: -Бугунги концерт дастуридан барча мамнун. Мустақиллик байрами олдидан бундай тадбирларнинг ўтказилиши чинданда кишига байрам кайфиятини улашади. Мен ҳам оила аъзоларим билан маданий хордиқ олаяпмиз. Тадбир давомида партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ҳамда медиа гуруҳи томонидан аҳоли ўртасида қизиқарли викторина ўйинлари ўтказилиб, ғолиб бўлган қатнашчиларга партиянинг рамзи акс эттирилган футболка ва кепка топширилди. Бу каби мустақиллик шодиёналари вилоятимиз бўйлаб партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам ташкил этилмоқда. Наргиза АКРАМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши туманлараро ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш керак

“Блог”, “Блогер”, “Блогерлик” деганда биз аввало, “фуқаролик журналистикаси”ни тушунамиз. Шунингдек, блогер – жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ҳусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс.  Мамлакатимизда бу соҳада фаолият юритаётган журналистлар ва журналистика соҳасига қизиқадиганлар талайгина. Негаки, ушбу соҳада фаолият юритишда ҳеч қандай тўсиқлар ва (ёки) таъсир чоралари мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29- моддасида “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир” деб баён этилган. Бундан ташқари блогерлик атамаси Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунида ҳам қўлланилган. Нега айнан блогерлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш? Барчамизга маълумки, бугунги кун ёшлари босма матбуот нашрларидаги мақолалардан, телевидение орқали узатилаётган кўрсатувлардан кўра, интернет тармоғидан ахборот олиш тез ва қулай, деб ҳисоблашади. Интернет саҳифаларида бугунги кунда юз бераётган муҳим воқеаларга муносабатлар, репортажлар, жонли эфирлар, кўрсатувлар, онлайн сўровлар ва уларнинг таҳлилларига бағишланган маълумотларни жойлаштиришда блогерларнинг рейтинги баланд бўлиб турипти. Негаки уларнинг обуначилари сони жуда ҳам кўп. Блогерлар обуначиларнинг қизиқишларига қараб, маълум бир соҳага йўналтирилган мавзуларда фаолият олиб боришади. Улар жумласига сиёсий, маиший, саёҳат, таълим, мода, мусиқа, таҳлилий ахборот, спорт, кино, санъат, саломатлик ва бошқалар киради. Бу каби йўналишлар кўпроқ чет давлатларда ривожланган бўлади. Негаки, айнан хориж давлатлари блогерларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратишади. Менинг таклифим шундан иборатки, биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунига қўшимчалар киритиш орқали блогерлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини аниқ белгилаб бериш. Иккинчидан, блогерлар ассоциацияси ёки бирлашмасини тузиш ва ушбу бирлашмага журналистика соҳасига қизиққан ёшларни жалб этиш. Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда глобал муаммоларни ҳал этишда блогер (жисмоний шахс)лар иштирокида турли кўрик – танловлар ўтказиш ва грандлар ажратиш меҳанизмини ишлаб чиқиш. Тўртинчидан, uz доменида роликлар, фотосуратлар жойлаштиришга мўлжалланган сайтлар сони ва сифатини янада ошириш ҳамда оммалашган ва обуначилари сони кўп бўлган блогерларни моддий ва маънавий томондан қўллаб – қувватлаш. Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, ахборот оламида ахборот тарқатувчиларнинг фикрлари хилма-ҳиллигини инобатга олсак, ҳар бир ахборот тарқатувчи ўзининг дунёқарашидан келиб чиқиб фикрлайди. Улар билан ҳамкорликда ишлаш, инсон онггига тез таъсир қилувчи тўғри ва аниқ ахборотларни инсонларга, айниқса ёшларга етказишда кучли ва салоҳиятли блогерлардан фойдаланиш юқори натижа беради. Бунёд АҲМАДАЛИЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши бош мутахассиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Партия патронажи” Фарғонадан чақирув қабул қилди

Патронаж. Бу атама аслида тиббиёт соҳасида қўлланилади. Буни қарангки, партиямизнинг электорати сафида айнан тиббиёт ходимларининг борлиги ва лойиҳанинг бундай номланишида ўзгача туб маъно ҳамда узвий боғлиқлик акс этган. Лойиҳа Фарғонада ҳам ўз ишини бошлади. Хусусан, Фарғона шаҳрининг “Партия патронажи” ўзининг илк чақирувини қубул қилди. Илк аъзоимиз ўзининг қуйидаги фикрларини айтиб ўтди. Умринисо Турғуналиева, “Фарғона ҳақиқати” газетаси ходими, партия аъзоси: -Очиғи, мен партия томонидан ушбу акция ўтказилаётганидан жуда хурсанд бўлдим. Ўзим вилоят нашри бўлган “Фарғона ҳақиқати” газетасида фаолият юритаман. Газетамизда Ўзбекистон “Адолат ” СДП томонидан ўтказиладиган сиёсий тадбирлар ва мунозарали учрашувлар, партия ҳаёти, фаолиятига оид кўплаб мақолалар доимий ёритилади. Партия билан мана шундай танишиб, фаолиятидан хабардор бўлиб кузатиб келар эдим. Албатта, ушбу партияга аъзо бўлишни ният қилган эдим. Партиянинг расмий сайтидаги янгиликлардан хабардор бўлиб, Сайловолди дастур учун берилаётган таклифлар ҳам мени беэътибор қолдирмади. Турли соҳа ва йўналишлардаги билдирилган таклифларни ўқир эканман, беихтиёр Сайловолди дастур билан яқиндан танишиб чиқиш истаги туғилди. Менда ҳам бир қанча таклифлар пайдо бўлди. “Партия патронажи”дан хабар топган заҳотим партиянинг Фарғона шаҳар Кенгашига мурожаат қилдим. Сайловолди дастурга менда ҳам таклифлар борлигини, аъзо бўлиш орқали ўз муносабатларимни билдирмоқчи эканимни айтдим. Иш, ишдан сўнг уй.  Шу тариқа ортиқча вақт топиб партияга бора олмаётгандим. Лойиҳа айни мен каби вақт муаммосидаги ишчилар учун жуда қулай ўйланган экан. Партия вакиллари иш жойимга келиб, партияга аъзо қилдилар ва партия билетини топширдилар. Энди мен ҳам адолатчилар сафидаман. Бундан беҳад хурсандман ва фахрланаман. Ушбу партиянинг аъзоси сифатида ўз фикрим ва муносабатимни билдириш учун Сайловолди дастур бўйича таклифларимни юбораман. Наргиза АКРАМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши туманлараро ижрочи котиби     Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сайловларда қўл келувчи стратегия ва тактикалар ўргатилди

Жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга муносиб тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда партия ходимлари ва фаолларининг малакаси, тажрибаси ҳамда сиёсий-ҳуқуқий билимлари ва салоҳиятидан унумли фойдаланиш яхши натижа беради. Бунинг учун уларни ўқитиш ва тренер сифатида тайёрлаш лозим. 2019 йилнинг 15-23 август кунлари Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий Кенгаш ходимлари ва фаоллари, депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, кузатувчилар ва ваколатли вакилларини сайловларга тайёрлаш мақсадида ФЖШМҚМИ ва Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура академияси ходимлари, И.Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институти вакиллари, Тошкент давлат Шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг малакали ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ўзларининг маърузалари ҳамда кўргазмали воситалари орқали тренерларга маълумотлар бериб боришди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, шунингдек 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишлари бўйича сўнгги уч йилда амалга оширилган ишлар семинар-тренинг иштирокчиларига аниқ мисоллар билан етказилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодларни саралаш, сайловолди ташвиқоти жараёнларига мўжалланган алоҳида мавзуларда дарслар бўлиб ўтди. Жумладан, Сиёсий партиянинг сайлов кампанияси, сайлов кампанияси стратегиясини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имижини шакллантириш, самарали сайловолди дастурини ишлаб чиқиш, сайлов кампанияси тактикаси, сайловолди тарғибот-ташвиқот ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш, сайловга доир PR технологиялар, сайловолди курашда йўл қўйиладиган хатолар, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш ва ўтказиш, номзоднинг кучли ва кучсиз жиҳатлари таҳлили, интервью бериш қоидалари, сиёсий дебат ва баҳс-мунозараларда ўзини тутиш қоидалари, сайловчиларнинг диққатини жалб этиш усул ва воситалари, сайлов кампанияси бош ғояси ва шиорини ишлаб чиқиш, жамоат олдида нутқ сўзлашда импровизациядан фойдаланиш, сайловчилар олдида нутқ сўзлашнинг ҳусусиятлари ва бошқа мавзулар бунга яққол мисол бўла олади. Айниқса, ушбу мавзулар интерфаол усулларда, ҳусусан, кўргазмали воситалар, психологик машқлар, гуруҳларга бўлиниб ишлаш орқали тренерларнинг малакаси ва билимларини оширишга жуда катта ёрдам берди. Эндиликда биз ўз ҳудудларимизда партия ташкилоти ҳодимларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига қўйилган номзодларни, шунингдек, ишончли вакиллар, кузатувчилар ҳамда ваколатли вакилларнинг ўқувларини ташкил этамиз ҳамда сайловларга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Ўтказилган ўқув-семинар биз тренерларга тажриба мактаби бўлиб хизмат қилди. Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда биз ўз билим ва тажрибаларимизни, партиямизнинг сиёсий партиялар тизимида муносиб ўрин эгаллаши йўлида бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз. Бунёд АХМАДАЛИЕВ, Тренер, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши бош мутахассиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!