СУРХОНДАРЁ

Манзил: Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 19 а-уй

Телефон: (76) 223-34-67, 224-34-68

Электрон манзил: surxondaryo.adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

Менда таклиф бор: Ички бозорларда нарх-наволар бир меъёрда сақлансин

Партия фаоли сифатида Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастури “Барқарор иқтисодиёт - тараққиёт  сари” бандига таклиф билдирмоқчиман. Биринчидан, ҳозирги кунда энг долзаб масалалардан бири экспорт, реэкспортни ривожлантириш масаласидир. Бунда четдан валюта тушумларини кўпайтириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш учун,  экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кучайтириш зарур. Мазкур тизимни йўлга қўйишда уни модернизациялаш механизмларини ишлаб чиқиш, экспорт, импорт қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қайта ишлаб чиқиш, соддалаштиришга доир ишларни амалга ошириш масаласини киритиш зарур. Иккинчидан,  товарларни Ўзбекистон Республикасига товарларни импорт қилиш, олиб киришда мажбурий сертификация тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қайта ишлаб чиқиш зарур. Шунингдек, импорт жараёнини амалга оширишда хафвсизлиги таъминланган маҳсулотларни олиб киришга рухсат этиш, хизматлар кесимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни қайта ишлаб чиқиш, импорт маҳсулотларини камайтириш ҳисобига маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кучайтиришга доир масалаларни киритиш лозим.  Учинчидан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат Давлат дастурини ишлаб чиқишда қўшимчалар киритиш, сифати кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотлар етиштириш, ишлаб чиқаришни кучайтиришга доир масалаларни киритиш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқараётган бирламчи қатлам билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш тўғрисидаги Низомларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш зарур. Тўртинчидан, бозор иқтисодиётидан  ўтиш даврида ички бозорларда нарх-наволарни бир меъёрда сақлаш тизимини жорий қилиш, нарх-навонинг бир меъёрда ушлаб туришда партиянинг роли, бозорларни истеъмол товарлари билан тўлдиришда хориж амалиётларини турмуш тарзимизга татбиқ қилиб кўриш масаласини ҳам ишлаб чиқиш керак. Шунингдек, Дастур лойиҳасидаги “Сифатли ва замонавий тиббий хизмат-соғлом миллат кафолати” бандига ҳам таклифларим бор: - Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, четдан ўта хавфли юқумли касалликлар қўзғатувчиларнинг кириб келишни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, Республика ҳудудида эпизоотик, эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, Давлат чегаралари орқали четдан юқумли касалликлар қўзғатувчиларини кириб келишининг олдини олиш ва назоратини кучайтириш, давлат хизматлари ҳамда бошқа хизматлар ходимлари  ролини кучайтириш, қўшимча ваколатлар беришга қаратилган Низомларни ишлаб чиқариш ва тасдиқлатиш каби таклифларни билдирмоқчиман.  Баҳриддин  ҚОСИМОВ, Сурхондарё вилояти чегара ветеренария   назорати бошлиғи,  партия фаоли   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Қишлоқ ҳудудларида коммунал тўловлар

Айни кунларда партия сайловолди дастурига кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилаётганини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бормоқдамиз. Албатта, бу Ўзбекистон фуқароларининг партиямиз дастурий мақсадларига бўлган эътиборидан дарак беради. Сўнгги йилларда  аҳолимизнинг коммунал тўловларига бўлган муносабатлари онгли, савияли тус олганлиги партия дастури асосида халқ билан мулоқот олиб боришимизда яққол сезилмоқда. Бироқ, ҳанузгача бу тизимда соҳа ходимлари ва аҳолини қийнаётган қатор муаммолар ўз ечимини топганича йўқ. Айниқса, коммунал тўловларни амалга оширишда юзага келадиган тўлов учун узундан-узоқ тўлов муассасаларидаги навбатдан тортиб хонадонлардаги ҳисоблагич кўрсаткичлари билан таъминотчи ташкилотлардаги юритилган тўлов миқдорларидаги фарқлар аҳолимизнинг қимматли вақтини олишларигача бўлган муаммолардир. Тўловни амалга оширувчи мутасадди идоралар томонидан бириктирилган масъул ходимларнинг жойлар (айниқса қишлоқ ҳудудлари)да бориб амалиёт ўтказишида бир қатор муаммолар мавжуд: аввало хонадонда мулоқотга кириша оладиган уй эгасининг хонадонида бўлиши, тўловни амалга ошириш учун нақд пул бўлмаган ҳолларда тўлов терминалининг интернет алоқаси (деярли барча маъмурий марказлардан узоқроқ жойларда) йўқлиги туфайли тўловни амалга оширишнинг имконсизлиги, кўпчиллик ҳолларда ходимларнинг қўлидаги маълумотларнинг эскилиги кабилардир. Бунга қўшимча қилиб, почта алоқаси ҳам бугунги интерактив ривожланган замон талабига жавоб бермайди. Бу ерда шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, аҳолимизнинг каттагина қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилади, ва аксари хонадонларда почта қутиси йўқлиги ҳаммамизга маълум.    Албатта барча турдаги тўловларни амалга ошириш учун ҳукуматимиз томонидан бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди ва улар кутилганидек самара бермоқда. Аҳолимизнинг бир қисми ҳукуматимиз томонидан яратилган интерактив ҳизматлардан фойдалана олмаса керак. Шу ўринда менинг таклифим бор. Коммунал истеъмолчилар билан таъминотчи идора ва муассасаларнинг мулоқотга киришиш вақтини мувофиқлаштириш – жойлардаги истеъмолчиларнинг иш вақти, таъминотчиларнинг иш вақти, календарь муддатларда шакллантириш зарур, деб ўйлайман. Барча турдаги коммунал тўловлар онлайн тарзда амалга оширилса – бунда таъминотчилар учун ҳам ҳар қандай турдаги тўловларни қабул қилиш шароити яратилса, нур устига нур бўлар эди. Бунда касса аппаратларидан то тўлов терминалларигача  тўловни амалга оширганлик тўғрисида истеъмолчи қўлида ҳужжат бўлишини тўлиқ таъминлайди. Шунингдек, қишлоқ ҳудудларида “почта алоқаси” қутиларини ўрнатишни кўриб чиқиш зарур. Зеро, бу тадбирлар, аҳолимизнинг асосий қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилишини ҳисобга олсак, уларнинг замонавий коммуникация билан мулоқот қилиш даражасининг юксалишига хизмат қилиши шубҳасиз.   Фахриддин ОРИФХОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Мустақилликни асрашдаги асосий омил

Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа давр мобайнида Ўзбекистон дунё ҳамжамиятига мустақил давлат сифатида намоён бўлди. Мустақиллик халқнинг ўзлиги, эркинлиги демакдир. Дарҳақиқат, мустақиллик - бугун биз эришган юксак марраларга қанот бўлган куч. Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида бўй кўрсатиб турган озод ва обод Ватан манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир. Шу боис халқимиз ҳар йили энг улуғ ва энг азиз байрамимизни ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият билан кутиб олади.         Мамлакатимизнинг жанубий дарвозаси бўлган Сурхондарё вилоятининг ҳар бир гўшасида бугун ўзгача шукуҳ, хуш кайфият юртдошларимизнинг юзларида намоён. Вилоятимизнинг турли ҳудудларида байрам тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Бу каби эзгу ишларда партиянинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари вакиллари ҳам мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабабти билан маънавий-маърифий тадбирларни ўтказмоқдалар. Хусусан,  байрам муносабати билан  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Жарқўрғон туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабида партиянинг “Буюк ва муқаддассан, ҳур Ўзбекистон!” лойиҳаси доирасида “Мустақиллик - ноёб бойлик, азиз неъмат” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ходимлари, Тошкент давлат Техника университети Термиз филиали ўқитувчилари, 33-сонли умумий ўрта таълим мактаб жамоаси ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди. Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбонов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини  Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги билан барчани қутлади. Исроил Қурбонов бугун юртимизнинг барча гўшаларида “Мустақиллик - ноёб бойлик, азиз неъмат”  шиори остида маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказиб келинаётганлигини таъкидлаб, бугунги кунда халқ манфаати йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан Мустақиллик биз учун олий неъмат эканлиги ва биз бугунги тинчликнинг қадрига етиб, Ватанимиз равнақи йўлида бирдамликда ҳаракат қилишимиз, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган, халқи ва она Ватани равнақи йўлида хизмат қиладиган, фидойи авлодни тарбиялаш мамлакатнинг келажагини, тараққиётини белгиловчи асосий омил эканлиги тўғрисида фикрлар билдирилди. -Мустақиллик биз учун  буюк туҳфадир, – дейди Тошкент давлат Техника университети Термиз филиали ўқитувчиси Юсуф Валиқулов ўз маърузасида. – Мана, чорак асрдан ошдики, эркимиз ўз қўлимизда. Жонажон Ватанимиз ҳар тарафлама ривожланиб бораётир. Айниқса, кейинги уч йилда барча соҳаларда юз берган бетимсол янгиланишлар қалбимиздаги шукроналик туйғусини янада мустаҳкамлаяпти. Эндиликда ҳар биримиз истиқлол, Ватан менга нима берди, деб эмас, мен мустақил Ўзбекистон ривожига, истиқлол инъом этган имкониятларни янада мустаҳкамлашга қандай ҳисса қўшмоқдаман, деган ўй билан яшашимиз, ҳалол меҳнат қилишимиз лозим. Бундай тинч, фаровон ҳаётга ҳар тонг, ҳар кун шукрона айтишимиз керак. Таъкидлаш жоизки, чорак аср муқаддам аграр воҳа бўлган Сурхондарё вилоятининг қиёфаси тубдан ўзгариб, саноати ривожланиб бораётгани, ҳудуд қишлоқларининг улкан қурилиш майдонига айлангани, одамларнинг маънавий дунёқараши ўзгариб, турмуш даражаси ўсиб бораётгани истиқлол шарофатидир. Тиббиёт, таълим, спорт, маданият, туризм ва бошқа соҳаларда юз бераётган улкан ўзгаришлар ҳам мустақилликнинг жанубий вилоятга берган буюк иноятидир. Бунга жорий йилнинг ўтган даврида эришилган ютуқлар ҳам яққол далилдир. Тадбир сўнггида  партия аъзолигига қабул қилинган иштирокчиларга партия билети ҳамда эсдалик совғалари топширилди.   Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP       ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Бола хорижий тил ўрганишни боғчадан бошласин

Мамлакатимизда фарзандларимизнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун ҳар томонлама шароитлар яратилмоқда. Фарзандларимизнинг комил инсон даражасида улғайиши учун умумтаълим, мактабгача таълим тизимидаги бир қатор ижобий ўзгаришлар фикримизга далил бўла олади. Таъкидлаш жоизки, ёш авлодни Ватан ва миллат манфаати йўлида фидойилик кўрсата оладиган қилиб тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бирига айланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур ҳаётга татбиқ қилинмоқда. Мазкур қарор асосида Республикамиздаги барча ҳудудларда барча шарт-шароитларга эга бўлган намунали хусусий мактабгача таълим муассасалари болажонлар ихтиёрига топширилди. Унда келажагимиз ворислари шўх-шодон униб ўсмоқда. Хусусий боғчаларда болаларни дунёқарашини шакллантириш мақсадида чет тилларини ўргатиш гуруҳлари ҳам мавжуд. Бу нур устига аъло нур. Менинг таклифим - ёш авлод тарбияси ўта долзарб масала эканлигини ҳисобга олиб, чет тилларини ўргатувчи гуруҳларни наинки хусусий МТМларда, балки давлат тасарруфида бўлган мактабгача таълим муассасаларида ҳам жорий қилиш зарурдир. Сабаби, 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болада ахборотни қамраб олиш даражаси юқори бўлади. Хорижий тилларни ўрганиш бола ёшидан бошланса, кейинчалик ўзлаштириб кетиши мукаммалашади. Шунинг учун, инглиз, француз, рус тили каби тил ўрганиш гуруҳларини барча боғчаларда ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.   Маъмура ЭРГАШЕВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилояти кенгаши ижрочи котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Вилоятларда фан докторлари кўпайиши учун...

Айни кунларда партия сайловолди дастурига кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилаётганини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бормоқдамиз. Албатта, бу одамларнинг дастурий мақсадларимизга бўлган эътиборидан дарак беради. Сўнгги йилларда  барча соҳалар қатори таълимда ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлаётганига гувоҳмиз.  Бироқ, ҳанузгача бу тизимда соҳа ходимларини қийнаётган муаммолар ўз ечимини топганича йўқ. Айниқса, олий таълим тизимида ёш олимларни қийнаётган муаммолар бор. Бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида нигоҳлари теран, онги-шуури мусаффо, ақли комил ёшлар жуда кўп. Улар ўзлари қизиққан соҳа бўйича диссертация иши ёзиб, ёқлаш арафасида турибдилар. Таъкидлаш жоизки, вилоятлардаги олий ўқув юртларида докторлик диссертациясини ёқлаган фан номзодлари, фан докторлари пойтахтдагиларга нисбатан қўл билан санарли, буни тан олиш керак. Шу борада битта таклиф бермоқчи эдим. Ўзни илм-фанга бағишлаб, илмий иш ёзиш осон эмас. Бунинг учун кўпдан кўп изланиш, илмий адабиётларга мурожаат қилишга тўғри келади. Кузатишларим давомида гувоҳи бўляпманки, докторантларга пойтахтга бориб ишлаш зарурати туғилганда турар жой масаласи уларни қийнайди. Шунинг учун ёш илмий ходимларни қўллаб қувватлаш, шарт-шароитларни яратиб бериш керак. Оилавий бориб ишлашга тўғри келганда ҳеч бўлмаганда уларни ётоқхона билан таъминлаш зарур, деб ўйлайман. Мазкур масалага жиддий эътибор қаратилса вилоятларда ҳам докторлик ишини ҳимоя қилувчилар сони кўпайган бўлар эди.  Бахтиёр САФАРОВ, Хал депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Бепул ўқийман деб, текин мардикорга айланманг!

Сафдошларимиз партиямизнинг янги дастурлари лойиҳалари юзасидан муҳокамалар давомида ечимини кутаётган долзарб муаммоларга кенг жамоатчилик эъборини қаратмоқда. Жумладан “Адолат” газетасининг жорий йил 2 август кунги сонида Жиззах шаҳар “Учариқ” МФЙдаги БПТ раиси Ҳожиакбар Муҳаммадиевнинг “Долларга келган диплом сариқ чақага арзимаса...” сарлавҳали мақоласида ўртага ташланган таклифда ҳам ана шундай муаммолардан бири тилга олинган.  Унда билдирилган таклиф кўпчиликнинг дилидаги гап, десак янглишмаймиз. Афсуски, қайсидир чет давлатга бориб, имтиҳонсиз ўқишга кириш имкони борлиги ҳақида рекламалар ҳамон давом этмоқда: Ижтимоий тармоқлардан тортиб, метро бекатларида, кўча-кўйда, маҳаллаларда бундай рекламалар ёшларга таклиф қилинмоқда. Очиғини айтганда, уларнинг аксарияти ёшларимизни ширин гаплар билан алдамоқда. Хўш, нега мутасаддилар бу ҳолатларга ҳамон бефарқ қарамоқда, деган савол туғилади. Мақола муаллифининг “Олий таълим даргоҳига кириши учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда воситачи бўлиш тадбиркорликмикан ўзи? Нега масаланинг бу жиҳатига ҳеч ким эътибор бермаяпти?”, деб куюнганича бор.  Бу масалада мутахассислар, хусусан, адлия ходимлари ҳуқуқий жиҳатдан фикр билдиришса, айни муддао бўлар эди. Телевидениеда берилган “Муносабат” кўрсатувида хорижда ўқиш тарғиб этилаётган рекламалар ва шу билан боғлиқ оқибатлар ҳақида атрофлича сўз юритилган  ҳаётий мисоллар келтирилган эди. Барча фикрлардан англашиладики, долларга келган диплом (дипломлар!) юртимизда нострификация қилинмагач, кераксиз бир парча қоғозга айланади, масофадан таълим бериш тизими ҳақида ҳам худди шундай фикрни айтиш мумкин экан. Хўш, эртага бундай дипломга эга бўлган ёшларнинг тақдири нима бўлади? Ўқиш текин дейилган баъзи ҳолатларда эса хорижий таълим даргоҳида ўқиш пуллик бўлиб, “мендан кетгунча” қабилида “бизнесмен”лар берган ваъдаларнинг таги пуч экани ҳам аён бўлибди. Бу эса фирибгарлик саналади. Яна бошқа бир савол ҳам кишини ўйлантиради. Алдовларга чув тушиб, бепул талаба бўлиш орзуси билан хорижга етиб борган айрим ёшларимиз сароб ортида бепул ўқиш эмас, текин мардикорга айнланиб, паспортини ҳам ололмай юрган ҳолатлар-чи? Ахир бу ишлар одам савдоси кўринишларининг ўзи-ку?  Хорижда ўқиш таклиф қилинаётган бундай рекламаларни ман этиш учун шу ҳолатлар етарли эмасми? Ёшларимизнинг увол бўлаётган тақдирлари эвазига кимлардир ўз “бизнес”ини фирибгарлик йўли билан, ҳатто одам савдоси даражасида ҳам давом эттиравериши қонунларимизга хилофдир. Текин пишлоқ қармоқда бўлади, деб бежиз айтишмайди. Муаммонинг ечими сифатида муаллиф олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хорижий таълим даргоҳлари билан алоқалар масаласига масъул бошқармаси барча шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда бу ишни марказлашган тарзда олиб бориши, ушбу масаланинг тадбиркорликка умуман алоқаси бўлмаслиги лозим, деб ўртага ташлаган таклифини қўллаб-қувватлайман. Бу таклиф партиямиз дастуридан ўрин олиши лозим.  Ёшларимиз дуч келган фирибгарларнинг қўлига тушиб қолмаслиги керак, бунга эса жавобгарлик, масъулият вазирликнинг зиммасида бўлиши орқали эришиш мумкин.  Ислом ХУДОЙБЕРДИЕВ, Халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Сифатсиз маҳсулотлар сотувига чек қўйиш зарур

Мамлакатимизда бозорларимизни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш юзасидан устувор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда дўконларимизда сифат жиҳатидан сертификатланган маҳсулотлар  сотувда бўлиб, бундан харидорлар ҳам мамнун. Аммо, айрим “тадбиркорлар” томонидан сифатсиз маҳсулотларни четдан олиб кириб, уларни ички истеъмол бозорларида сотиш ҳолатлари учраб турибди. Айниқса, ачинарлиси, мазкур маҳсулотлар умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасалари атрофида стол қўйиб, болани эътиборини ўзига жалб қиладиган ўрамларда ҳар хил ширинликлар, қандолат маҳсулотларини қуёш тиғида, чангдан очиқ ҳимояланмаган ҳолда сотиб ўтирганлигининг гувоҳи бўламиз.  Ёнидан ўтиб кетаётган боғча боласи ота-онага хархаша қилиб бўлса-да, хоҳлаган ширинликни олиб беришга кўндиради. Мактаб атрофидаги бундай “тадбиркорлар”нинг бозори чаққонлигини айтмасак ҳам бўлади. Шу юзасидан мен таклиф бермоқчи эдим. Жойлардаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактаблари атрофида махсус рухсати бўлмаган озиқ-овқат, ширинликлар, қандолат маҳсулотлари сотилишини  чеклаш, уларга барҳам бериш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Уй шароитида тайёрланган, қачон тайёрланганлиги номаълум сомса,  ширинликлар, салатлар сифат талабларига номувофиқлиги бир қарашдаёқ  кўзга яққол ташланади. Бу эса болажонларнинг соғлигига хавф туғдирмаслигига ким кафолат бера олади? Бундай сотувларни қонунан чеклаш имкони борми? Чунки, келажагимиз ворислари бўлган фарзандларимизнинг соғлиги ҳар недан устун. Унга бефарқ бўлмаслигимиз, лоқайдлик қилишга йўл қўймаслигимиз зарур, деб биламан. Дилфуза ЖЎРАЕВА,                                                                     “Оила” илмий амалий тадқиқот  маркази                                                                      Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP           ...

Батафсил
News

Сурхондарё онлайн: Дастур муҳокамаси Узунда бошланди

Айни пайтда Сурхондарё вилоятида партиянинг Сиёсий ва Сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган тадбир бошланиш арафасида.   Узун туманидаги Тиббиёт бирлашмаси бошланғич партия ташкилотига партиянинг Сиёсий Кенгаши масъул ходими, партия фаоллари, депутатлари, экспертлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари йиғилишди. ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!