СУРХОНДАРЁ

Манзил: Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 19 а-уй

Телефон: (76) 223-34-67, 224-34-68

Электрон манзил: surxondaryo.adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

Сурхондарё онлайн: Нега партия ғоялари дастурдан четда қолди?

Тадбир давомида фаоллар ва иштирокчилар, электорат вакиллари томонидан қуйи бўғинда шаклланган таклифлари умумлаштирилган ҳолда билдирилди. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури лойиҳаси олдинги дастурларидаги каби таълим соҳасига катта ўрин ажратилгани ва уларнинг аксариятида бугунги кунда муаммолар ўзининг ечимини топаётганлиги таъкидланди. Шу ўринда таълим муассасаларида хусусан, Олий таълим муассасаларидаги квоталарни иктисодиёт йўналишлари эҳтиёжлари асосида ҳар 3 йилда кўриб чиқишни, ушбу эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда квоталарни белгилаш таклифи билдирилди. Сўзга чиққанлар Дастурда таълим соҳасидаги партиянинг келгуси режалари етарли даражада очиб берилмаганлиги, айниқса, мактаб таълимида бир неча йиллардан буён партиямиз илгари сураётган ўқувчилар формаси масаласи дастурий вазифалардан четда қолаётганлиги ҳам билдириб ўтишди. Худди шундай, мактабдаги бирламчи тиббиёт тизимида муаммолар сақланиб турган бир пайтда тиббиёт йўналишида ҳам партиявий ғоялар, прогресс йўқлиги, нега бу борада позициямизни қўлдан бермаётганлигимиз тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида кўпгина масалалар ўз ечимини кутаётганлигини, шундай бир ҳолатда, Дастурда Президентимиз томонидан шаҳар ва қишлоқлар орасидаги фарқларни камайтириш учун олиб бораётган ҳаракатларига муносабат йўқлиги таъкидланди. Мавжуд ҚВПларни тор мутахассислар билан таъминладик, деган популистик фикрлардан воз кечиб, янги тизим яратиш кераклиги айтиб ўтилди. Дастурда ушбу масалаларга жиддий қаралмаганлиги иштирокчилар томонидан айтиб ўтилди. Тадбирда сўз олганлар тиббиёт кадрлари етишмаслиги масаласига ҳам жиддий қараш лозимлиги, давлат гранти асосида ўқиб тиббиёт мутахассислигини олган ёшларни марказий шаҳарларда олиб қолмасдан, узоқ ҳудудларга жўнатиш масаласи ҳам долзарблиги тўғрисида фикрлар айтилди. Айтиш жоизки, туманларда олий маълумотли ва малакали кадрлар етишмаслиги долзарб муаммо бўлиб турибди. ҚВПларни малакали кадрлар билан таъминлаш учун ҳудудларга кечаги кун эҳтиёжларидан келиб чиқиб, квоталар ажратилиши ҳаммага маълум. Шу билан бирга, мавжуд кадрларнинг малакасини ошириш чораларини ҳам кучайтириш лозим. ҚВПларнинг турли йўналишлардаги мутахассисларни кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. ...

Батафсил
News

Сурхондарё онлайн: Асосли таклифлар умумлаштирилди

Муҳокамалар давомида иштирокчилар Дастурдаги оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантиришда хориж тажрибасига эътибор қаратиш масаласи ўта муҳим ислоҳот бўлгани ҳолда, ушбу йўналишни аниқ таклифлар ва истиқболли лойиҳалар билан ойдинлаштириш лозимлиги тўғрисида таклифлар билдирилди. Тадбирда улар давлат органлари ва ташкилотларининг ижобий имиджини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерларда эълон қилинаётган аҳолининг кенг қатламлари фикрига салбий таъсир кўрсатувчи маълумотларга тезкорлик билан жавоб қайтаришда кадрларга хориж тажрибаси зарурлиги билдирилди. Қизғин баҳс-мунозаралар, тортишувлар ва амалий таклифларга бой бўлган учрашувда билдирилган таклифлар инобатга олиниши таъкидланди. Тадбирда сайлов жараёнларига оид бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди ва иштирокчиларнинг дастурларга тегишли таклифлари мужассамлаштирилди.   Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Бола имкониятларидан келиб чиқиш зарур

Мен Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партиясининг  беш йилга мўлжалланган сайловолди дастурини ўқиб чиқиб, қуйидагича таклиф билдирмоқчиман. Таълим тизимидаги олиб борилаётган ислоҳотлар, ўқитувчилар учун берилаётган каттадан катта имкониятлар биз педагогларни албатта қувонтиради. Мен бир педагог сифатида баъзан умумтаълим мактабларида ўтилаётган дарс жараёнларини кузатаман. Педагогик маҳорат билан олиб бориладиган дарслар ўқувчини қизиқтирмай қўймайди. Айниқса, умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” дарси ўқувчиларнинг энг севимли дарс машғулотларидан бири, десам янглишмаган бўламан. Аммо мазкур дарс давомида ўқитувчи томонидан қўйилган талабларга барча ўқувчилар ҳам бир меъёрда жавоб беролмай қолади. Сабаби, ҳамма баравар эмас. Кимдир соғлом бўлса, кимнингдир соғлигида муаммо бор. Айтайлик, тенгдоши билан баравар югуролмаслиги ёки узунликка  бир хил сакрай олмаслиги мумкин. Шунинг учун  ўқувчиларни жисмоний тарбия дарсларига қанчалик тайёргарлиги ва соғлигини аниқлаш зарур, деб ўйлайман. Дилноза МЎМИНОВА, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Лойиҳа доирасида тиббий кўриклар ташкил этилмоқда

Партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан жойларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари айни пайтда қизғин паллага кирган. Хусусан, ҳар чоршанба куни партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят кўп тармоқли поликлиникаси  ҳамкорликда партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида жойларда аҳоли учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиляпти. Тиббий кўрикларда партия фаоллари, вилоят кўп тармоқли поликлиникаси тиббий ходимлари  ва бошқа тажрибали мутахассислар иштирок этишмоқда ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатишяпти. Шунингдек, фуқароларга соғлом турмуш тарзи, ўзи ва яқинларининг саломатлигига эътиборли бўлиш, соғлом умр кўришлари бўйича маслаҳатлар беришяпти. Ана шундай тиббий кўриклардан бири шаҳардаги “Абдулла Авлоний” маҳалласида ташкил этилди. Унда партия ходимлари ва вилоят кўп тармоқли поликлиникаси шифокорлари хонадонма хонадон юриб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишди.  Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар, саломатлиги тўғрисидаги муаммоларга тегишли кўрсатмалар олишяпти. – Партия вакиллари ҳамкорликда ҳудудлар бўйлаб аҳолини тиббий кўрикдан ўтказяпмиз, – дейди гуруҳ аъзоси, малакали кардиолог, олий тоифали шифокор И.Шомуродов. – Тиббий текширув асбоб-ускуналари билан бориб ташхис қўйиш қийин бўлган беморларни кўриб, уларга даволаниши учун аниқ кўрсатмалар берилмоқда. Ўз навбатида, бу ишларда партия вакиллари билан биргаликда маҳаллалар фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳамкорлиги ҳам йўлга қўйилган. Аҳоли ўртасида олиб борилаётган бу каби патронаж ва профилактик кўриклар комплекс чора-тадбирлар ҳисобланади. Чунки бу жараёнда ҳар бир хонадоннинг тиббий-ижтимоий ҳолати ўрганилади. Фуқаролар профилактик, чуқурлаштирилган  тиббий кўриклардан ўтказилади.  Патронаж вақтида саломатлигига салбий таъсир этувчи омиллар, зарарли одатлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва тиббий маълумоти етарли бўлмаган оилалар аниқланиб, рўйхатга ҳам оляпмиз.  – Кейинги пайтда аҳоли саломатлиги ва улар орасида тиббий маданиятни оширишга йўналтирилган  чора-тадбирлар амалий аҳамият касб этмоқда, – дейди маҳалла фуқароси Зилола Йўлдошева – Тиббий муассасалар фаолияти, шифокорлар масъулияти кучайтирилгани ва аҳолининг ўз соғлиғига бефарқ бўлмаётганида бу ишлар натижасини кўриб турибмиз.  Очиғини айтганда, партия ташаббуси билан патронаж ва профилактик кўриклар ташкил этиш ишлари жуда яхши йўлга қўйилмоқда. Қизимни текширувга олиб келдим. Шифокорлар тавсияси билан даволанишга кўрсатмалар олдик.   Шунингдек, маҳаллада яшаётган ёши улуғ инсонлар, ногиронлиги бор шахслар ва болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уй шароитида тиббий кўрик ташкил этилмоқда. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, тўғри овқатланиш юзасидан маслаҳатлар берилаётир. Мухтасар айтганда, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни такомиллаштириш соғлом авлодни тарбиялаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолида тиббий этика, санитария-гигиена кўникмаларини шакллантириш,  касалликларни камайтиришда муҳимдир.  Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Лойиҳадаги чалкашликлар бартараф этилса

Маълумки, қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш жараёнида битта норма икки ёки ундан ортиқ ҳужжатда ҳар хил қўлланилиши ҳолатлари аниқланади. Худди шу нуқтаи назардан партия ҳужжатларида ҳам аниқлик бўлиши, чалкашликлар ҳозирданоқ бартараф этилиши лозим, албатта. Партиянинг янги дастурлари лойиҳаларида такрор жумлалар, чалкашликлар, яъни бирор талаб ҳар ўринда ҳар хил қўйилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Хусусан, партия Сиёсий дастури лойиҳасининг “ХХI аср — рақобатбардош иқтисодиётга эга адолатли Ўзбекистон” номли қисмида “Бюджет воситаларини ишга тушириш лозим — бюджет ресурсларини таълим, соғлиқни сақлаш, илмий ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, ички истеъмолчилик талабини кенгайтириш, кабиларга қаратиш керак”, дейилган. Яъни бу ўринда ижтимоий ҳимоя масаласи тушиб қолган. Мазкур жумлалардан анча қуйироқда эса “Биз солиққа тортишнинг прогрессив ставкаларини ўрнатишни, бюджетнинг салмоқли қисмини аҳолининг эҳтиёжларига йўналтиришни, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни солиқдан бутунлай ёки қисман озод қилишни таклиф қиламиз”, дейилади. Умуман, солиқ сиёсати ҳақидаги бу бандда бюджет тақсимоти хусусида сўз юритилиши шарт эмас, бу ўринда бюджетга солиқ орқали тушумлар, солиқ имтиёзлари борасидаги таклифлар келтирилиши мантиқан тўғридир. Бюджет тақсимотида ижтимоий ҳимоя масаласи эса олдинги мисолда ўз аксини топиши ўринли саналади. Шундан келиб чиқиб, “Бюджет воситаларини ишга тушириш лозим — бюджет ресурсларини таълим, соғлиқни сақлаш, илмий ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, ички истеъмолчилик талабини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя кабиларга қаратиш керак”, деб аниқ белгилаб қўйишни таклиф этамиз. Ёки “бюджетнинг салмоқли қисмини аҳолининг эҳтиёжларига йўналтиришни таклиф этамиз”, деган жумлани шу жойда қайд этилса, вазифа ва мақсад аниқ бўлади. Сиёсий дастур лойиҳасининг “ХХI аср — рақобатбардош иқтисодиётга эга адолатли Ўзбекистон” номли қисмида яна “Банкларнинг узоқ муддатли ссудалар бериши ва иқтисодиётнинг реал сектори ҳамкори сифатида фаолият кўрсатишини рағбатлантирувчи солиқ механизмлари ва қонунчиликни мукаммаллаштириш. Бунда давлатнинг тартибга солиш вазифаси бозор рақобатига қарши эмас, балки бозорнинг ижтимоий соҳа, аҳоли фаровонлигига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган бўлиши лозим”, дейилган. Бу бандда “рағбатлантирувчи солиқ механизмлари” жумласи билан “бозорнинг ижтимоий соҳа, аҳоли фаровонлигига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган бўлиши” жумласи амалиётда бир-бирига қанчалик мос келиши мумкин? Бу банддаги иккинчи гап аслида биринчи гап мазмунига эътироз уйғонишининг олдини олиш учун шунчаки келтириб ўтилган эмасми? Бу ерда ҳам чалкашлик борлиги кўриниб турибди. Сиёсий дастур лойиҳаси шу каби мужмал жумлалар, мазмунан ортиқча такрорлар ҳисобига ҳажм жиҳатидан катта бўлиб қолган. Лойиҳа матнини сезиларли равишда ихчамлаштиришга, бир неча ўринларни қисқартиришга жиддий эҳтиёж бор. Дунёга таниқли бир файласуф “Қонунларни шундай тушунарсиз ёзиш керакки, токи одамлар уни тушунтириб беришни сўрасин”, деган экан. Тушунтириш, сўраш зарурати эса тегишли қоидани шарҳловчи ўзи истаган мазмунда талқин қилиш имконини пайдо қилади. Партия ҳужжатлари матнида ҳам кейинчалик ана шундай тушунтириш, сўрашларга ҳожат бўлмаслиги, ундаги вазифа, ғоя-мақсадларни ҳар хил талқин қилишга имкон қолдирмаслик керак. Бўри МАҲМАТМУРОДОВ, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Педагоглар шикоятига қулоқ тутинг

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сиёсий-сайловолди дастури билан яқиндан танишдим. Танишиш асносида унда ҳар бир соҳага эътибор қаратилгани эътиборимни торди. Айниқса,  педагогларни қўллаб-қувватлаш мақсадида билдирилган ҳар қандай таклиф уларнинг фаолиятларига ижобий таъсирини кўрсатиши шубҳасиз. Аммо уларнинг имкониятларини янада кенгайтириш, имтиёзларни кўпайтириш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Ҳар йили педагог ходимлар малакасини ошириш ва синовдан ўтиш юзасидан давлат аттестациясидан ўтадилар. Мазкур жараёнда мен эксперт сифатида қатнашаман. Кузатишларим асносида шунга амин бўлдимки,  аттестация тест саволларида ўта мураккабликлар ёки баъзида чалкашликлар борлиги сезилади. Бу эса педагогларимизда баъзи норозиликларга сабаб бўляпти. Шунинг учун аттестация саволларини бироз соддалаштириш ёки ихчамлаштириш керак, деб ўйлайман. Ахир асосий мақсад мураккабликлар билан педагогни йиқитиш эмас-ку. Илҳом ҲОЖИБОЕВ, Термиз давлат университети ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ўқув ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, БПТ аъзоси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP         ...

Батафсил
News

Шаффофликни таъминловчи кодекс

Сурхондарё вилоят Денов туман 16-сон мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган “Сайлов кодекси - демократия асоси” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда партиянинг Сиёсий Кенгаши масъул ходимлари, партия фаоллари, туман ва вилоят кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Таъкидланганидек, Сайлов кодекси лойиҳаси устида ишлаш жараёнида 20 дан ортиқ хорижий мамлакатнинг ушбу соҳадаги амалий тажрибаси пухта ўрганилди. Лойиҳа жамоатчилик, экспертлар, илмий доиралар, амалиётчилар, мутахассислар ҳамда халқаро ташкилотлар экспертизасидан ўтказилди. ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси, Венеция комиссияси, МДҲ Ижроия қўмитаси ва бошқа халқаро ташкилотларнинг хулоса ва фикрлари олинди ва якунда 18 боб, 100 моддадан иборат Сайлов кодекси қабул қилинди. Бугунгача бу борада қабул қилинган қонунлар ва бир қатор қонуности ҳужжатлар яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаган эди. Ҳозиргача мамлакатимиз сайлов қонунчилиги 5 та қонун билан тартибга солиниб, бу эса ҳуқуқни қўллашда бир қатор мураккабликлар туғдираётганди. Яъни, сайловларга доир ана шу бешта қонуннинг барчасида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари билан боғлиқ деярли бир хил нормалар такрорланган. Бундан ташқари, сайлов жараёни ва уни ўтказиш тартиб-тамойиллари ва қоидаларининг кўпчилиги қонун даражасида эмас, балки Марказий сайлов комиссиясининг низом ва йўриқномалари билан тартибга солинарди. Сайлов кодекси сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ягона кодекс сифатида тизимлаштириш, бир хиллаштиришга хизмат қилмоқда. Сайлов кодексида катта ижтимоий хавфи бўлмаган жиноятлар ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайловда иштирок этиши бўйича чекловлар олиб ташланди. Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзодлар кўрсатиш тартиби бекор қилинмоқда. Шу тариқа сиёсий партиялар халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига номзодлар кўрсатишда мутлақ ҳуқуққа эга бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхати амал қилиши тартиби қонунчилик даражасида тартибга солинмоқда. Бу сайловчини “Битта сайловчи – битта овоз” принципи бўйича фақат битта сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби татбиқ этилишини таъминлайди. Қолаверса, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини жорий қилиш қоидалари қонун билан тартибга солинади, ягона ҳужжатни жорий қилиш орқали “Сайлов варақаси” деган тушунча бекор қилиниб, сайлов бюллетенида муддатидан олдин овоз бериш ва сайлов куни овоз беришда асосий ҳужжат сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. Сайлов кодексида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, ташкилотлар томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш тартиби белгиланди. Номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари мажлисларида муҳокама этилади ва округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия қилинади. Масаланинг яна бир аҳамиятли жиҳати Сайлов кодексида сайлов комиссияси аъзоларига қўйиладиган талаблар мустаҳкамланмоқда. Яъни йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар сайлов комиссияларининг аъзолари бўлиши мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда. Бунда сайлов комиссияси аъзолари бошқа сайлов комиссияси, сиёсий партиялар аъзолари бўлиши мумкин эмас. Ҳокимлар, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари, номзодларга бевосита бўйсунадиган шахслар сайлов комиссиялари таркибида бўлишига йўл қўйилмайди. Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловлар жорий йил янги қабул қилинган Сайлов кодекси нормалари асосида ташкил этилиши ҳақида батафсил ахборот бериб ўтишди. Айтиш жоизки, Мазкур янги Кодекс, аввало, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча амалий механизмлари, сайлов қонунчилигини тизимлаштириш ва унификациялаш, сайлов ҳуқуқи нормалари иерархиясини таъминлаш, сайлов жараёни очиқлигининг кафолатларини кучайтириш имконини беради. Ушбу демократик тамойиллар асосида ташкил қилинадиган ва ўтказиладиган сайловлар бир томондан фуқароларнинг давлат органларини тузиш ва давлат органлари ишида бевосита ҳамда реал иштирокини таъминласа, иккинчи томондан тўғри ташкил қилинган демократик сайловлар натижасида фуқаро ва жамият манфаатига мос давлат органлари шаклланишига хизмат қилади. Сайлов фақат ҳокимият тузилмаларини ташкил этиш, уларга ўз вакилларини сайлаш билан чекланиб қолмай, у давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг энг муҳим усулларидан ҳисобланади. Ана шулардан келиб чиқиб, мазкур семинарда жорий йил мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилиниши кўзда тутилган эди. Шунингдек, тадбирда сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим экани таъкидланди. Айниқса, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш партиянинг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири экани алоҳида қайд этилди. Семинарда партиянинг мафкуравий, тарғибот, ташкилий йўналишлар бўйича ишчи гуруҳларини тузиш, аҳоли ва партия тарафдорлари орасидан билимли, тажрибали инсонларни саралаш ва депутатликка заҳирага олиш, депутатликка номзодлар учун сиёсий ўқувлар ташкил қилиш, ОАВ орқали ўтказиладиган партиялараро дебатлар ҳамда бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Семинар якунида сайлов жараёнларида ҳар бир партия ташкилоти фаоллигини янада ошириш, бунда партиянинг барча даражадаги бўғинлари, шу жумладан, ҳудудий ва туман, шаҳар кенгашларининг масъулиятини кучайтириш юзасидан зарур вазифалар белгилаб олинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Чекка қишлоқ мактабларини замонавий интернет тармоғига улаш зарур

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги “Шакарқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич партия ташкилотида партиянинг сиёсий ва сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган давра суҳбати БПТ аъзоларининг фаоллигида қизғин кечди. Унда партиянинг Сиёсий Кенгаши вакиллари, вилоят, туман Кенгашлари фаоллари ҳамда депутатлар, ҳайриҳоҳлари ҳамда мазкур БПТ аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар бу галги сиёсий ва сайловолди дастурнинг такомиллашуви ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилингани ҳамда танқидий фикр ва мулоҳазалар билдирилаётгани дастурнинг халқчиллигини  таъминлашини қайд этишди. Айтиш жоизки, партиямизнинг амалдаги сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида кўплаб ютуқларга эришилди. Айниқса таълим соҳасида мазкур тизимини ислоҳ қилиш, жамиятда таълим соҳаси вакиллари, педагог ходимлар мавқеини кўтариш, иш ҳақи ва устамаларни ошириш йўлидаги амалдаги устувор ислоҳотлар ва ҳоказолар давлатимиз томонидан имзоланган қарор ва фармонларда ўз аксини топди. Тадбир давомида БПТ аъзолари томонидан коллеж тугатилганлиги боис ўқувчиларни касбга йўналтириш масалалари мактабларда касбий фаолиятлар ташкил этилиши, коллеждаги махсус фан ўқитувчилари мактабларга жалб этилиши, синфдаги ўқувчилар сонини камайтириб, ўқитувчини ўқувчи билан кўпроқ ишлаш имкониятини ошириш, чекка қишлоқ мактабларини замонавий интернет тармоқларига улаш, умумтаълим мактабларида ўқувчиларни жисмоний тарбия дарсларига қанчалик тайёргарлиги ва соғлигини аниқлаш ва патронаж ҳамширалар штат бирлигини жорий этиш, болаларда учраётган ясси оёқлилик ва сколиоз касаллигини олдини олиш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни кўпроқ ўтказиш ва мутахассислар миқдорини ошириш, юртимизнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида автомагистрал йўллари четида яшил паласаларни жорий этиш ҳамда экологик ҳолатини яхшилаш учун доимий назоратни олиб бориш, боаларнинг тиббий маданиятини ошириш учун МТМларда мутахассилар томонидан тиббий машғулотлар ўтказилишини таъминлаш каби таклифлар илгари сурилди. Тадбир давомида БПТ аъзолари томонидан билдирилган таклифлар умумлаштирилди. Таъкидлаш жоизки, партиянинг сайловолди дастурини ҳаётга самарали татбиқ этилиши учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар, айниқса кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилаётгани асосли ва муаммоли вазиятлардан келиб чиқиб берилаётган ҳаётий таклифлар - буларнинг ҳаммаси кўзланган мақсадларимизни таъминлашда хизмат қилиши шубҳасиздир. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!