СУРХОНДАРЁ

Манзил: Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 19 а-уй

Телефон: (76) 223-34-67, 224-34-68

Электрон манзил: surxondaryo.adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

Cурхондарёда “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида тиббий кўриклар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сурхондарё вилоят ташкилоти ташаббуси билан жойларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари айни пайтда қизғин паллага кирган. Хусусан, ҳар чоршанба куни Партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Вилоят кўп тармоқли катталар поликлиникаси ҳамкорликда партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида жойларда аҳоли учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиляпти. Тиббий кўрикларда партия фаоллари, вилоят кўп тармоқли катталар поликлиникаси тиббиёт ходимлари ва бошқа тажрибали мутахассислар иштирок этишмоқда ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатишяпти. Шунингдек, фуқароларга соғлом турмуш тарзи, ўзи ва яқинларининг саломатлигига эътиборли бўлиш, соғлом умр кўришлари бўйича маслаҳатлар беришяпти. Ана шундай тиббий кўриклардан бири шаҳардаги “Каттабоғ” маҳалласида ташкил этилди. Унда партия ходимлари ва вилоят кўп тармоқли катталар поликлиникаси шифокорлари хонадонма хонадон юриб аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишди. Самариддин Бойқораев, “Каттабоғ” МФЙ фуқароси, 1-гуруҳ ногирони: – Ўтказилаётган тиббий кўрикларнинг ташкил этилганлиги аҳоли, орасида турли касалликларнинг олдини олиш учун аҳамиятли бўляпти. Иш ва ҳаёт ташвишлари билан чалғиб, вақтида тиббий кўрикдан ўтишимиз учун эътибор қаратмас эдик. Тиббий-кўрик давомида мутахассислар томонидан керакли маслаҳат ва тавсиялар бериляпти. Турли касалликларнинг олдини олишга қаратилган маълумотларга эга бўляпмиз. Ҳар олти ойдан тиббий кўрикдан ўтиш саломатлигимиз учун жуда муҳим эканини чуқурроқ тушуниб оляпмиз. Ташкилотчилардан миннатдормиз. Турли касалликларни олдини олишга қаратиган тарғибот ишларини мунтазам ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Партиянинг лойиҳаси доирасида ташкил этилган тиббий кўрик фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириши билан бирга касалликларни олди олинишида хизмат қилади. Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар, саломатлиги тўғрисидаги муаммоларга тегишли кўрсатмалар олишди. Шунингдек, Термиз тумани “Орол” МФЙда ҳам туман Оилавий поликлиникаси билан ҳамкорликда маҳалла аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. – Туман бўйлаб аҳолини тиббий кўрикдан ўтказяпмиз, – дейди гуруҳ аъзоси, малакали кардиолог, олий тоифали шифокор И.Шомуродов. – Тиббий текширув асбоб-ускуналари билан бориб ташхис қўйиш қийин бўлган беморларни кўриб, уларга даволаниши учун аниқ кўрсатмалар берилмоқда. Тиббий кўрик давомида “Орол” МФЙда 50 га яқин аҳоли вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган ёши улуғ инсонлар, ногиронлиги бор шахслар ва болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уй шароитида тиббий кўрик ташкил этилмоқда. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, тўғри овқатланиш юзасидан маслаҳатлар берилмоқда.. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Жарқўрғонда бешта муҳим ташаббус доирасида тадбир ўтказилди

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 33-умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларидаги депутатлар, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими мутасаддилари, мактабнинг тўгарак раҳбарлари ва спорт мураббийлари, ёшлар иштирок этди. – Мазкур маънавий-маърифий тадбир аждодлардан мерос қолган маънавий қадриятларимизни, ёшлар саломатлигини сақлаш ва шу йўл билан уларнинг жисмоний тарбия ҳамда спортга интилишини тарғиб қилишга қаратилгани билан барчага манзур бўлди, – дейди Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбонов. – Бу иш партиямиз мақсад ва вазифаларининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсадимиз 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш баробарида ёшларнинг спорт, мусиқа, рассомлик, адабиёт, санъатнинг бошқа турларига қизиқишини янада ошириш, ёшлар иқтидорларини юзага чиқариш ва уларни рағбатлантиришдан иборат эди. Тадбирда сўзга чиққан партия фаоллари ёшларга қаратилган эътибор ва имкониятларнинг мазмун-моҳияти, бу борада партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида гапириб ўтишди. Тадбирда ёшлар ўртасида шахмат–шашка, елкада кураш, миллий рақслар, арқон тортиш, асфальтда расм чизиш, турли хилдаги картиналар чизиш каби турлари бўйича ўтказилган беллашув якунида ғолиблар аниқланиб, партиянинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, тадбирда мактаб ўқувчи ёшлари томонидан яратилган ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси, китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Тадбир сўнггида мактабнинг ҳаваскор ёшлар жамоаси ўзларининг ранг-баранг дастурлари билан барчани хушнуд этди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши  матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Партия ташаббуси: “Темирйўлчи” МФЙда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

Сўнгги йилларда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизм ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу йўналишда Ўзбекистон “Адолат” СДП мазкур жараённинг асосий ташаббускорига айланаётганлигини эътироф этиш жоиздир. Айниқса, бу борада ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон “Адолат” СДП вакиллари томонидан маҳаллаларда мурожаатларни ўрганиш билан бирга тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрикларнинг таҳсинга сазоворлигини аҳоли мамнунлик билан эътироф этмоқда. Ана шундай тиббий кўриклардан бири Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Термиз шаҳар Кўп тармоқди катталар поликлиникаси ҳамкорликда шаҳардаги “Темирйўлчи” маҳалла фуқаролар йиғинида бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Унда ҳудуддаги поликлиниканинг малакали терапевт, невропатолог, кардиолог, педиатр, ЭКГ мутахассиси томонидан 72 нафар аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар, кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. — Партия ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, маҳалла, оилаларга кириб бориб, тиббий маданиятни шакллантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар аҳолида мамнунлик уйғотмоқда, - дейди Термиз шаҳар Кўп тармоқли катталар поликлиникаси врач невропатологи Жамшид Жумаев. - Бу жараёнда аҳолининг тиббий маданияти ошиб, ўз соғлигига эътибор қааратмоқда. Бугунги тиббий кўрикда турли касалликлар аломати аниқланган 70 дан ортиқ фуқарога зарур муолажалар қилинди. Шунингдек, 15 нафар фуқарога тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди. Шифокорларимиз томонидан аҳолига соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликни тўғри шакллантириш йўлларини тушунтирилди. Айтиш жоизки, партия ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган тиббий текширувлар касалликларнинг эрта аниқланишида муҳим омил бўляпти. Хулоса қилиб айтганда, ўтказилаётган тиббий кўрикда ҳар бир мурожаат қилувчининг муаммосига вақтида ва оқилона ечим топишга ҳаракат қилинди. Бу эса фуқароларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Фахриддин ОРИФХОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сурхондарёда ўтказилган акцияда хайрихоҳлар фаол иштирок этишди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги қон қуйиш марказларида партиянинг “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида беғараз донорлик акцияси кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Мазкур донорлик акцияси барча вилоятлар қаторида Сурхондарё вилоятида ҳам кўтаринки руҳда вилоят қон қуйиш марказида олиб борилди. Акцияда партия фаоллари, депутатлари, хайрихоҳлари шунингдек Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Вилоят Кенгашидан кўнгиллилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Донорлик қилган юртдошларимиз қон топширганлик тўғрисидаги маълумотларни кўп тармоқли вилоят болалар тиббиёт маркази Гемотология бўлимида даволанаётган бемор болажонларнинг ота-оналарига кўмак сифатида тақдим этишди. Муродилло Сангинов, партиянинг Сариосиоё тумани Кенгаши раиси: — Мен партия фаоли сифатида биринчилардан қон топширдим. Мазкур акцияни эшитиб яқин дўстларим ҳам иштирок этишга қарор қилишди. Мен ва мен қатори қон топширган ҳамкасбларим ва партиямиз фаолларининг ҳиссаси ҳам бемор болалар саломатлигига йўналтирилганидан хурсандмиз. Юртдошларимизни мазкур акцияда фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: сел туфайли талофат кўрган йўлларни таъмирлаш депутат назоратига олинди

Маълумки, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар. Унда депутатлар фуқароларни ўйлантираётган масалаларни аниқлаб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Ёрмамат Холиёров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги ташкилот ва муассасаларда бўлиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказди. Хусусан, депутатимиз бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида бўлиб, у ерда фаолият олиб бораётган ходимлар билан учрашди. Корхона раҳбари Б.Ҳамраев билан корхона фаолиятини ўрганиб чиқди. Шундан сўнг депутат Ё.Холияров тумандаги “Хўжайпок” МФЙда бўлиб сайловчилар билан мулоқотлар олиб борди. Мазкур МФЙ тоғли ҳудуд бўлганлиги сабабли баҳор серёғин келганлиги туфайли қишлоқ аҳли сел келишидан зарар кўрган. Аҳоли ва транспорт қатнайдиган йўллар сел туфайли яроқсиз ҳолга келиб қолган. Депутат билан учрашувда МФЙнинг тоғли жойларида истиқомат қилувчи фуқаролар маҳалла ҳудудида жойлашган Хужайпок ота зиёратгоҳига борадиган йўлни сел олиб кетиши оқибатида транспортлар ўтолмай қийинчиликлар туғилаётгани хақида мурожаат қилишди. Аҳоли ушбу муаммо билан вилоят ва республикадаги бир қатор ташкилотларга ариза билан мурожаат қилинган бўлса-да, лекин натижа ижобий хал бўлмаётганини такидлашди. Депутат сайловчилар томонидан айтаб ўтилган муаммони вазият содир бўлган жойга бориб ўрганиб чиқди. Сел туфайли йўллар бузилиб, аҳоли томорқасидан чиқаётган оқова сувлар йўлга чиқиб кетаётганлиги, шунинг учун йўлнинг бир қисмига сув қувурлари ўрнатиш лозимлиги аниқланди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Б.Ҳамраев йўллардагаги чуқурларни таъмирлашга, табиий офат туфайли йўлни сел олиб кетган бир қисмини таъмирлаб беришлигини айтиб ваъда берди. Аммо, табиий офат туфайли сел олиб кетган йўлнинг катта қисмини таъмирлаш республика даражасидаги муаммо бўлганлиги туфайли депутат сайловчиларга муаммони ҳал этишни ўз назоратига олишини билдирди. Бундан ташқари маҳалла аҳолиси маҳаллада 3000 га яқин аҳоли истиқомат қилишига қарамий маҳалла ҳудудида аҳоли саломатлигини таъминлашда шифокор хизматлари йўқлиги ва “Хўжаипок ота” зиёратгоҳида қурилаётган санатория ҳурилиши ҳам тўхтаб қолганлигини такидлашди. Мазкур муаммони ҳам ижобий ҳал этилишини депутат ўз назоратига олди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Ат-Термизий” кўчасига тортилган тоза ичимлик суви қувурларида нега сув йўқ?

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партиянинг вилоят Кенгаши ҳамда Термиз шаҳар Кенгаши вакиллари ҳамда депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Термиз шаҳридаги “Гулистон” МФЙ ҳудудида бўлиб аҳоли билан мулоқотлар ўрнатилди. Ўрганиш ишлари давомида “Гулистон” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Қодиров кам таъминланганлар рўйхатида туриши, уйининг таъмирталаблиги ҳамда турмуш ўртоғи Н.Турсунованинг мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашда ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Б.Ашуров томонидан шаҳар ҳокимлиги ҳамда Бандликка кўмаклашиш бўлимига депутатлик сўрови юборилди. Шунингдек, маҳалланинг “Ат Термизий” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар маҳаллада оқар сувнинг йўқлиги ҳамда тоза ичимлик сувига қувур ўтган бўлса-да, аммо тоза ичимлик сувининг йўқлиги хусусида шикоят қилиб, мазкур муаммони ҳал қилиб бериш юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Мурожаат юзасдан депутат Б.Ашуров Термиз шаҳар Сувоқова ташкилотига депутатлик сўрови юборди. Мурожаатларнинг амалий ечими юзасидан қилинаётган ишлар ишчи гуруҳи назоратига олинди. Ф.ОРИФХОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш — сиёсий фаолликни оширади

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари, Термиз тумани Адлия бўлими мутахассислари, олийгоҳнинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Йиғилишни вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбрнов очди ва олиб борди. Тадбирда сўзга чиққанлар ҳозирги кунда мамлакатимиз ўз олдига фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этишни мақсад сифатида белгилаб, пировардида жамиятнинг тараққий топиши фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданият даражасига бевосита боғлиқ эканлиги, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партиялар олдида турган энг муҳим ва долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб, мазкур тадбир айнан жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилганлигини таъкидлашди. Тадбир давомида талаба ёшлар ҳамда мутахассисларни бу борадаги фикр ва мулоҳазалари тингланди. Фахриддин ОРИФХОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: сафдошимиз ўзи ўқиган мактабга бадиий китоблар тўпламини совға қилди

Президентимиз ташаббуси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида бугунги кунда китобхонлик тизимига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Қизларшой Раҳматова ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш ҳамда уларни билимли, малакали кадр бўлиб улғайиши мақсадида ўзи ўқиган Жарқўрғон туманидаги 19-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига китоблар совға қилди. Депутат Қизларшой Раҳматова ёшлар билан мулоқоти давомида, бугунги кунда юртимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар борасида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Депутатимиз мактабда ўтказилган китоблар кўргазмасида ҳам фаол иштирок этиб, ёшлар билан ўтказилган давра суҳбати давомида китоб-инсон учун энг яхши дўст, масалаҳатчи, энг яқин ҳамроҳ эканлиги, олимларимиз ҳар бир киши бир кунда камида 30 саҳифа китоб ўқиши зарурлиги тўғрисида айтиб ўтишганини эътироф этди. Китоб мутолааси инсонни комилликка етаклашини таъкидлади. Тадбир сўнггида мактабнинг бир гуруҳ фаол китобхон ўқувчиларига бадиий китоблар тақдим этилди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!