СУРХОНДАРЁ

Манзил: Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 19 а-уй

Телефон: (76) 223-34-67, 224-34-68

Электрон манзил: surxondaryo.adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

Сессия: ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш – давр талаби

Сурхондарё вилоятида республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижаларига бағишланган халқ депутатлари туман Кенгашларининг навбатдаги сессиялари давом этмоқда. Бугун Денов туман Кенгашининг ҳам навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокимлигининг мажлислар залида уюштирилган йиғилишда республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, вилоят ҳокимлиги тасарруфидаги идоралар масъуллари, туман корхона, ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари раҳбарлари иштирок этди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди. Сессияда ўрганишлар мобайнида 10421 та муаммо аниқланиб, аҳоли турмуш тарзи, яшаш шароити билан танишилиб, мулоқотлар давомида билдирилган муаммоларнинг 5566 таси жойида ҳал этилганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, ижро ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа соҳа ва объектлар фаолияти ўрганилиб, уларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган йиғилишда ушбу ўрганиш натижалари танқидий руҳда атрофлича кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, туманда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, умуман, аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида муайян ишлар бажарилган. Ишбилармонларга кредит маблағлари ажратилишига эътибор кучайтирилган. Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган, ишбилармонларга давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузган айбдор шахсларга нисбатан интизомий ҳамда маъмурий чоралар қўлланилган. Шу билан бирга туманда аҳолини оилавий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани туфайли шу шаклдаги тадбиркорлик субъектлари сони ҳанузгача камлиги айтиб ўтилди. Қолаверса, оилавий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак бериш етарли даражада ташкил этилмаган. Шунингдек, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежларида аниқланган камчиликлар ўтирганлар эътиборига ҳавола этилди. Тиббиёт масканлари, хусусан, қишлоқ врачлик пунктлари тиббиёт асбоб-ускуналари билан етарлича таъминланмагани, шифокорлар етишмаслиги билан боғлиқ қатор масалалар ўз ечимини кутмоқда. Хусусан, туман тиббиёт бирлашмасида муаммолар мавжудлиги, бирлашма “Терапия” бўлимининг қозонхоналари талабга жавоб бермаслиги, тумандаги 3 та ҚОП биноларини янгидан қуриш, 2 та болалар поликлиникаси ташкил этиш, туман тиббиёт бирлашмасида ихтисослаштирилган ЛОР бўлими, практология бўлимлари ташкил этиш лозимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси неврология бўлимига қўшимча 20 ўринли бино қуриш, 100 ўринли туғруқ мажмуалари ташкил этиш, скрининг маркази ташкил этиш зарурлиги сессияда кечиктириб бўлмас ишлар эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эътирозига сабаб бўлаётган ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминотидаги узилишлар ҳамда ободонлаштириш, каналлар ҳолати, санитария-гигиена, уй-жой, коммунал хизмати кўрсатиш соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш лозимлигига урғу берилди. Тумандаги давлат аҳамиятидаги 4Р101 “Денов шаҳрига кириш” автомобил йўлининг 2 км қисмида жойлашган “Сурхон дарёси” кўпригини, “Қизил сув” дарёси устидан ўтувчи умумий узунлиги 38 м, эни 6 метр бўлган кўприкни янгидан қуриш лозим. Сессияда сўзга чиққанлар ана шулар хусусида сўз юритишиб, халқ билан мулоқот асосида жойлардаги мавжуд муаммоларнинг ҳал этилмаганлари атрофлича таҳлил этилиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф қилиш йўллари ҳақида фикр билдирдилар. Бўлиб ўтган сессияда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Инновацион ғоялар – тараққиёт гарови

  Термиз шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида инновацион ярмарка ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ходимлари, Термиз шаҳар ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ҳамда туризмни ривожлантириш мажмуаси мутахассислари ҳамда университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида мамлакатимиз келажаги инновацион иқтисодиёт билан узвий боғлиқ эканлиги, шундан келиб чиққан ҳолда партия фаолиятида инновацион технология ва ишланмаларни тараққий эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги тўғрисида гапириб ўтишди. Мазкур йўналишда партия бўлғуси фаолиятида олий ўқув юртларининг инновацион инфратузилмасини кучайтириш, кичик инновацион корхоналар тузишни рағбатлантириш, уларнинг базасида тажриба ва экспериментал ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ўқитувчилар ва ходимларнинг инновацион фаоллигини ошириш, олий ўқув юртларининг илм-фан, саноат ва иқтисод билан алоқасини кучайтириш, ишлаб чиқариш ва илмий-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмаларининг инновацион фаолиятини рағбатлантириш, илмий изланиш ва ишланмалар рақобатдошлигини кучайтириш каби муҳим вазифалар белгилаб олинганлигини эътироф этишди. Нигора Мардонова, тадбир иштирокчиси: — Давлатимиз томонидан инновацияни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Сўнги йилларда мамлакатимизда илмий-техник ва инновацион салоҳиятни сақлаш ва ривожлантириш юзасидан мақсадли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Партия ташаббуси билан ташкил этилган ярмаркада талабалар томонидан ихтиро этилган инновацион ишланмаларни кўрдик. Мазкур ишланмалар ишлаб чиқариш ва инсон эҳтиёжларини қондиришнинг муҳим услубларидан бири сифатида ном қозониши шубҳасиздир. Тадбирда университетнинг 2-босқич “Ер усти транспорт тизимлари эксплатацияси йўналиши” талабаси Муҳаммад Нормаматов ҳамда Шарофиддин Қулматовларнинг “Тўрт тарафлама эскалаторли кўприк” ва “Сув билан ишлайдиган кўтарма кран” макет лойиҳалари тадбир иштирокчиларининг таҳсинига сазовор бўлди. Тадбир сўнггида инновацион ғоя муаллифлари партиянинг эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Ф.ОРИФХОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари ...

Батафсил
News

Муаммоларни бартараф этиш — бугуннинг талаби

Термиз туман ҳокимлиги мажлислар залида туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган масалалар халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида қизғин муҳокама қилинди. Сессияда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Қуйи палата депутатлари ва Сенат аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди. Республика ишчи гуруҳи томонидан Термиз туманидаги қишлоқ ва маҳаллаларда кўпгина аҳоли хонадонларига ташриф буюрилиб, одамларни қийнаб келаётган турли ижтимоий-иқтисодий муаммолар, куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик, коммунал хизматлар ҳамда бошқа масалалар атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар давомида 16451 та аҳоли хонадонларига уйма-уй кирилиб, одамлар билан очиқ, ошкора мулоқотлар уюштирилди. Аҳоли уйлари ва тумандаги бошқа ижтимоий объектларни ўрганишлар давомида жами 4463 та муаммолар аниқланди. Сессияда ана шу ўрганиш натижалари ҳақидаги ҳисобот тингланди. Сессия ишида ўрганишлар давомида туманда электр энергияси таъминоти яхши эмаслиги хусусида 424 та фуқаро томонидан ишчи гуруҳга эътирозлар билдирилган. Шунингдек, қишлоқ ва маҳаллаларда 499 та йўллар таъмирланиши юзасидан, 220 та мурожаат эса кадастр масаласи билан боғлиқ, 947 та мурожаатлар табиий ва суюлтирилган газ билан боғлиқ масалаларни ташкил этаяпти. Тумандаги “Ат-Термизий” маҳалласи Қумқишлоқ ҳудуди хонадонлари ичимлик суви билан таъминланмаганлиги, 6 км сув қувурларини тортиш, 4 та ичимлик суви қудуқлари қазиш ва маҳалладаги ички кўчаларни таъмирлаш учун 122 км узунликдаги йўлларга қум тош ётқизиш ҳамда электр таъминотини яхшилаш учун 7 та трансформатор, 1050 дона темир бетон таянч устунлари ўрнатиш ва 5,25 км узунликдаги электр тармоқларини тортиш масалаларини ҳал этиш лозим. Жумладан, “Учқизил” маҳалласи “Каттақум” массиви маҳалла марказидан 5 км узоқликда жойлашганлиги туфайли инфратузилма объектлари мавжуд эмас. 5 километрлик ички ариқ яроқсиз аҳволдалиги, ҳудуддан, Термиз шаҳри аҳолисига уй-жой қуриш учун 150 гектар ер ажратилган бўлиб, 250дан ошиқ фуқаролар томонидан якка тартибда уй-жойлар қурилаётган бўлсада, ичимлик суви, йўл ва электр таъминотини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмаганлиги, инфратузилмани яратиш бўйича лойиҳа хужжатлари қилинмаганлиги таъкидлаб ўтилди. Ўрганишлар давомида туманда 4 та мактабгача таълим муассасаси ва 13 та мактаб таъмирга муҳтожлиги, 2 та МТМ биноси ҳамда 4 та оилавий поликлиника қуришга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Туман ҳудудида айни вақтда 826 км минтақавий ички хўжалик йўллари мавжуд бўлиб, 413,8 км қисми таъмирталаб. Сессия ишида тиббиёт соҳасида ҳам бирмунча муаммолар борлиги айтиб ўтилди. Туманда мавжуд 34 та МФЙларининг 2 тасида “Гулбаҳор” ҳамда “Паттакесар” МФЙларда чиқинди йиғиш хизмати кўрсатилмайди. 32 та маҳалланинг 8 тасида чиқиндихоналар ташкил этилмаганлиги сабабли 12 та ноқонуний чиқиндихоналар ҳосил бўлган. “Қорахон” МФЙ ҳудудидаги чиқиндихонага ҳайвонлар ўлиги ташланганлиги ва чиқиндилар вақтида олиб кетилмаганлиги оқибатида чиқиндихона антисанитар ҳолатида эканлиги анқиланганлиги маърузачилар томонидан айтиб ўтилди. Сектордаги муаммоларни бартараф қилиш юзасидан йўл харитаси номигагина ишлаб чиқилган бўлиб, уйма-уй юриш натижасида аниқланган камчиликлар йўл харитасига тўлиқ киритилмаган. Юқоридаги ҳолатлар юзасидан сектор раҳбарларининг Халқ қабулхонасида одамларнинг мунтазам қабулини ташкил этиб уларнинг мурожаатларини қонуний ҳал этишни кучайтиришлари лозимлиги уқтирилди. Йиғилишда маърузачилар туманда бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳамда улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳолати юзасидан ўрганиш натижалари қизғин муҳокама этилди. Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижаларига кўра ва ўтказилган хатловга асосан туманда 171 та бино ва иншоотлар фаолият кўрсатмаётганлиги, 53 таси мулкдорлар томонидан қурилган объектлар, 49 таси собиқ жамоа ва ширкат хўжаликларидан хусусийлаштирилган объектлар бўлиб, ҳозирда барча бўш бино ва иншоотлар бўйича мулкдорларга огоҳлантириш хатлари берилганлиги хусусида айтиб ўтилди. Сессияда Республика ишчи гуруҳи томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича аниқланган масалалар мутасадди вазирлик ва идоралар, тумандаги масъуллар иштирокида чуқур таҳлил қилинди ва уларни бартараф этишнинг аниқ чора-тадбирлари белгиланиб, тегишли қарор қабул қилинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Сессия: халқ фаровонлигини янада юксалтириш зарур

Сурхондарёда халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди. Шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган анжуманда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоятдаги мутасадди идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Сессия ишида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларининг ҳисоботи тингланди. Унда коммунал соҳа экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт ва капитал қурилиш соҳаларида йиғилиб қолган муаммолар муҳокама этилди. Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳи ва депутатлар, ёшлар, тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ходимлари билан бевосита учрашувлар ташкил этишди. Кўплаб хонадонларда бўлиб, одамлар билан юзма-юз суҳбатлар ўтказилди. Учрашув ва мулоқотлар давомида қарийб 6467 та муаммо аниқланиб, уларнинг 2,2 мингдан кўпроғи жойида ҳал этилди. Йиғилишда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун салмоқли ишлар қилинаётганига қарамай, баъзи соҳаларда бир қатор муаммолар мавжудлиги афсус билан тилга олинди. Бугунги кунда шаҳарда жами 155 та бўш турган бино, қурилиши тугалланмаган объект ҳамда фойдаланилмаётган ер майдонлари мавжуд. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари бошланган объектлар 25 тани, бўш турган объектлар хатлови аниқланган 3 тани, хатловида аниқланган ноқонуний қурилган бўш турган объектлар 2 тани, бўш турган объектлар хатлови бўйича электрон базага киритилган объектлар 84 тани ҳамда мавжуд истиқболли режалари бўлмаган объектлар 17 тани ташкил этмоқда. Сессияда 2 ҳафта муддатда масъул тузилмаларни жалб қилган ҳолда Республика ишчи гуруҳи томонидан шаҳарда аниқланган ва шаҳар даражасида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ечимига қаратилган чора-тадбирлар дастури, “Йўл харитаси”ни тайёрлаш ва Олий Мажлис Сенатига тақдим этилиши юзасидан топшириқлар белгилаб берилди. Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашиининг доимий комиссиялари ва депутатлари Термиз шаҳрини комплекс ривожлантириш бўйича вазифалар ижроси юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотларини мунтазам эшитиб бориши зарурлиги тушунтирилди. Депутатларнинг сайловчилар муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш борасидаги фаоллиги етишмаслиги танқид қилинди. Йиғилишда шаҳарни комплекс ривожлантириш бўйича вазифалар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган шаҳар ташкилотлари раҳбарларига нисбатан уларни лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва тегишли юқори турувчи вазирлик ҳамда идораларга таклифлар киритиб бориши юзасидан тавсиялар берилди. Сессия якунида мавжуд таҳлил қилинган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли қарор қабул қилинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП  Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби     ...

Батафсил
News

Сессия: кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама этилди

  Аввал хабар берганимиздек, Сурхондарё вилоятида Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижаларига бағишланган халқ депутатлари туман-шаҳар Кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтмоқда. Бугун Музработ туман Кенгашининг ҳам навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, вилоят ҳокимлиги тасарруфидаги идоралар масъуллари, туман корхона, ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди. Сессияда туманда ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Музработда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборот тингланди ва маълумот учун қабул қилинди. Сессияда ўрганишлар мобайнида 5786 та муаммо аниқланиб, аҳоли турмуш тарзи, яшаш шароити билан танишилиб, мулоқотлар давомида 1994 таси жойида ҳал этилганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, ижро ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа соҳа ва объектлар фаолияти ўрганилиб, уларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган йиғилишда ушбу ўрганиш натижалари танқидий руҳда атрофлича кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, туманда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, умуман, аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида муайян ишлар бажарилган. Ишбилармонларга кредит маблағлари ажратилишига эътибор кучайтирилган. Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган, ишбилармонларга давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузган айбдор шахсларга нисбатан интизомий ҳамда маъмурий чоралар қўлланилган. Шу билан бирга туманда аҳолини оилавий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани туфайли шу шаклдаги тадбиркорлик субъектлари сони ҳанузгача камлиги айтиб ўтилди. Қолаверса, оилавий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак бериш етарли даражада ташкил этилмаган. Сессияда шунингдек, тиббиёт масканлари, хусусан, қишлоқ врачлик пунктлари тиббиёт асбоб-ускуналари билан етарлича таъминланмагани, шифокорлар етишмаслиги билан боғлиқ қатор масалалар ўз ечимини кутаётганлиги айтиб ўтилди. Хусусан, туман марказий шифохонаси ҳудуди атрофи ўралмаганлиги, тумандаги 52-сонли “Янгиобод” қишлоқ оилавий поликлиникаси мукаммал таъмирга муҳтожлиги, туман марказий шифохонасининг операцион жамланмалари, шифохонанинг туғруқхона ва шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимларида кислород баллонлари ҳамда аксогенератор аппаратлари етишмаслиги аниқланган. Музработ туманида 2018 йилда 13 та хусусий мактабгача таълим муассасалари қурилиши режалаштирилиб 13 та объектда ҳам қурилиш ишлари олиб борилди. Тумандаги мактабгача таълим ёшидаги болаларни тўлиқ қамраб олиш учун умумий сиғими 13539 нафар болага мўлжалланган қўшимча 120 та янги мактабгача таълим муассасасига эҳтиёж мавжуд. Жумладан, 1 та 6-сонли МТМни қайта қуриш, 3 та 4,- 7,-, 15,- сонли МТМларни таъмирлаш, 1-та 19-сонли МТМни мукаммла таъмирлаш лозимлиги, 4 та 1, - 3,- 5,- 8,-МТМга қўшимча бино қуришга эҳтиёж мавжудлиги сессия ишида кўриб чиқилди. Шунингдек, тумандаги Файзобод ва Деҳқонобод маҳаллаларида 2 та 140 ўринли МТМ бўш, фойдаланилмасдан турибди, ваҳоланки, маҳаллаларда МТМга эҳтиёж мавжуд. Йиғилишда тумандаги 9 та (8,-9,-11,-12,- 18,-27,-30,- 41,-сонли мактабларда ва 7-ИМИ ўқув бинолари мукаммал таъмирга муҳтожлиги, 5 та мактабда қўшимча бино қуриш лозимлиги, 3 та маҳаллада янги мактаб қурилишига эҳтиёж мавжудлигини, мактабларда 392 та парта ва 784 та стол-стуллар, 196 та мактаб доскаси етишмаклиги айтиб ўтилди. Ўрганишлардан маълум бўлдики, туманда тармоқнинг лизинг корхонаси, меҳмонхона, маиший техникаларга хизмат кўрсатувчи устахона, кимёвий тозалаш шохобчалари сингари зарур турлари йўлга қўйилмаган. Шу билан бирга, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эътирозига сабаб бўлаётган ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминотидаги узилишлар ҳамда ободонлаштириш, каналлар ҳолати, санитария-гигиена, уй-жой, коммунал хизмати кўрсатиш соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш лозимлигига урғу берилди. Бугунги кунда туманда қўшимча 530 та маиший газ баллонларига талаб мавжуд бўлиб, хонадонлар етарли даражада газ билан таъминланмаслик муаммоси бор. Шунингдек, тумандаги 15 та МФЙларда ичимлик суви мавжуд эмас, мавжуд 194 км сув қувурининг 15 та қисми, 20 та сув қудуғи, 10 та сув миноралари таъмирталаб ҳолатда бўлиб. “Сувоқова” ДУК ташкилоти балансида моддий техник база шакллантирилмаган. Туманда аҳолини қийнаётган яна бир оғир муаммолардан бири олий таълим муассасаларига тўлов контракт асосида ўқишга кираётган кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оила фарзандларини тўлов контрактларини тўлаш имкониятининг йўқлиги (талаба кредитининг оломаслиги) сабабли ўқишга қабул қилинмаслиги муаммосидир. Сессия ишида бу ҳолат ёшларни ва оила аъзоларининг тушкунлик кайфиятига тушиб қолиши ҳамда норозиликларга сабаб бўлаётганлиги, мазкур муаммоларни ҳал этиш юзасидан тўлов контарктлари асосида ўқишга кирган тўлов қобилиятига эга бўлмаган кам таъминланган оила фарзандларини келгусида иш фаолиятини бошлагандан кейин, фоизсиз, инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда босқичма босқич тўлаш шарти билан контракт суммасини тўлашда Ёшлар иттифоқига ваколат бериш ва етарли маблағ йўналтириш лозимлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдириди. Сессияда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Мардларга хос байрамдан кўнгиллар масрур

Мустақиллик даврида тараққиётимиз тарихида энг ёрқин саҳифалардан бири бўлган миллий армиямиз ташкил топган кун, нафақат ҳарбий хизматчилар, балки ҳарбий хизматга шайланаётган минг-минглаб мард, навқирон ўғлонлар – мактаб ўқувчилари, умуман халқимизнинг байрамига айланиб улгурди. Жорий йилнинг 13 декабрь санасида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди. Фармойишга кўра, 15 декабрдан бошлаб “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида “14-январь Ватан ҳимоячилар куни”га бағишланиб тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилиши белгиланган. Мазкур тадбирларнинг ўтказилишида келажагимиз давомчилари бўлмиш ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, ҳарбийлик касбига меҳр уйғотиш мақсади мужассамдир. Бу йил ҳар йилгидан бошқача давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари томонидан олий таълим муассасалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларида “Мардлик ва жасорат” мавзусидаги дарслар ўтказилиши белгиланди. Ҳарбий қисм ва муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, дарс жараёнида ёшларни Ватанга муҳаббат туйғусини шаклланишида муҳим аҳамиятга эгадир. Яна бир муҳим жиҳат, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркарда ва аждодларимизни, шунингдек, қаҳрамонона ишлар қилган турли ихтисосликлардаги ҳарбий хизматчилар ва замондошларимизни юксак ватанпарварлик, фидойилик ва садоқатлиликларини очиб берадиган, руҳлантирувчи шеърлар ва куйлар, кино, театр ва тасвирий санъат асарлари яратиш ҳам нафақт ёшлар қалбида, балки, ҳар бир юртимиз фуқароси дилида Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини уйғотади ва уйғоқ дилларга сурур бағишлайди. Бугун қайси соҳага назар ташламайлик, жамият ва давлат томонидан олиб борилаётган улкан ислоҳотлар натижаси улароқ ҳаётнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз берганлиги, катта ютуқларга эришганлигимизга гувоҳ бўламиз. Бу, албатта, мустақиллигимиз, эркинлигимиз ва тинчлигимиз учун Президентимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатнинг мевасидир. Миллий армиямизнинг том маънода мамлакатимиз дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини халқимиз тинч ва осуда, фаровон ҳаётининг мустаҳкам ишончи ва кафолатига айланиши бизда ғурур уйғотади. Ҳа, ватанпарварлик – кишининг ўз туғилиб ўсган, камол топган, замин, ўлкага бўлган меҳр муҳаббатини, муносабатларини ифода этадиган ижтимоий ва маънавий-ахлоқий хислатлари, фазилатлари мажмуасидир. Шундан келиб чиқиб мактабларда ташкил этилгадиган ватанпарварлик тадбирлари ёшларга чинакам янгича қараш, она юртга садоқат, буюк аждодларимиз Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, Амир Темурларнинг фидоий авлодлари бўлишга ундайди, деб ишонамиз, зеро Муҳаммад Юсуф айтганидек: Номус учун номни эмас, руҳни ўстир, Оғир кунда ёвдан қочган – ёвга дўстдир. Юрт чорласа сувларни кеч, ўтларга кир, Фидоийлар керак бизга, фидоийлар! Фахриддин ОРИФХОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари ...

Батафсил
News

Мақсад — халқ фаровонлигига эришиш

Бугун Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижалари асосида халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари, мутасадди ташкилот, корхона ва муассасалар, уларнинг тумандаги қуйи тизими раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фракцияси раҳбари Наримон Умаров қатнашди. Сессияда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган масалалар доирасида Сариосиё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари зиммасида муҳим вазифалар турганлиги, маҳаллий депутатлик корпуси ҳамда жамоат ташкилотлари фаолиятининг устувор йўнаилиши эса мазкур вазифалар ижроси юзасидан таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди. Сессия ишида уй-жой қурилиши, ер, йўл, бандлик, боғча масалалари, банк хизмати, транспорт, тўй маъракаларни камчиқим ўтказиш, суюлтирилган газ таъминотида ҳам муаммолар мавжудлиги таҳлиллар асосида айтиб ўтилди. Туманга инвестицияларни жалб этиш, кичик саноат зоналари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ҳам бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Молия ва банк хизматларини замонавий, шаффоф тизим асосида йўлга қўйиш орқали хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожига кенг йўл очиш барча мақсадларга эришишнинг муҳим омилларидандир. Ўз навбатида туманда йиллар давомида тўпланиб қолган таълим, соғликни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва маданият соҳаларидаги муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Айтиш жоизки, туманнинг 61 та маҳаллаларида уйма-уй юриш ҳамда ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш давомида жами 9704 та муаммолар аниқланди. Тумандаги “Ширин” МФЙда жойлашган Эрман, Меҳнаткаш ва Ғулоб қишлоқлари оғир ҳудудлар ҳисобланиб, бу қишлоқларда газ, электр таъминоти, йўллар ва ичимлик суви таъминотида жиддий муаммолар мавжуд. Жумладан, Ширин маҳалласида “Маҳалла гузари” ҳамда маҳалланинг маъмурий идораси мавжуд эмас. Эрман қишлоғининг 4 км асосий ва 7 км ички йўллари таъмирталаб аҳволда. 140 та сим ёғоч, 5 км электр симлари фойдаланиш учун яроқсиз аҳволга келиб қолган. Аҳоли сони ортиб бориши муносабати билан трансформаторлар қуввати кескин пасайиб, талаб даражасидан анча паст аҳволда электр токини етказиб бермоқда. Эрман ва Меҳнаткаш қишлоқлари марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаганлиги сабабли дарё сувини истеъмол қилади. Октябрь-март ойларида “Тўпаланг” ГЭСдаги тозалаш ишлари тугагунига қадар аҳоли лойқа сувларни истеъмол қилишга мажбур бўлмоқда. Меҳнаткаш қишлоғининг 3 км асосий ва 5 км ички йўллари таъмирталаб ҳолатда. Ғулоб қишлоғи тоғли ҳудудда, туман марказидан 25 км узоқликда жойлашган. 93 та аҳоли хонадонлари электр энергияси билан умуман таъминланмаган. Ўрганишларда тумандаги 6 та -“Дашнобод”, “Шоқишлоқ”, “Газарак”, “Сўфён”, “Зағнабод” ва “Чашма” қабристонлари деворлар билан тўлиқ ўралмаганлиги, ободонлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги аниқланди. Туманда жами 134 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларнинг 17 таси таъмирга муҳтож, 55 та уйнинг канализация тармоғи ишдан чиққан, 79 та уйда канализация тармоғи, 134 та уйда иситиш тизими мавжуд эмас, 6 та уйнинг томи яроқсиз, сув ўтади. Туманда ижтимоий объектлар ҳам муаммоли бўлиб, 4 та МТМга қўшимча бино қуриш, 2 та тиббиёт муассасасини янгидан қуриш лозим. Жумладан, туман бўйича 83 фоиз боғча ёшидаги болалар МТМларга жалб этилмаган, жами 16 та МФЙларда янги МТМ қуриш, 3 дона МТМ биноларини реконструкция қилиш, 9 дона МТМ биноларини мукаммал таъмирлаш зарур. Яна шунингдек, 14 та мактаб учун қўшимча ўқув бинолари, 36 та мактабга янги спорт заллари қуриш, 5 та мактаб биноларини мукаммал таъмирлаш  эҳтиёжи мавжуд. Туманнинг “Келажак сари” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи мактаб таълими ёшидаги 320 нафар болалар ҳозирги кунда 4-5 км масофа босиб, 19-сонли мактабга қатнаб ўқимоқдалар. Ҳудуд аҳолисининг эътироз ва талабларидан келиб чиққан ҳолда “Келажак сари” МФЙ ҳудудида 315 ўринли янги мактаб қуриш зарур. Ишчи гуруҳи ўрганишлари давомида туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда ҳам бир қатор ечимини кутаётган муаммолар тўпланиб қолганлиги аниқланди. Бугунги кунда туманда жами 13 та тиббиёт муассасалари мавжуд бўлиб, шундан, 1 та марказий поликлиника, 1 та марказий касалхона,, 7 та ҚОП ва 4 та ҚВП фаолият юритмоқда. Аниқланишича, 1 та ҚОП ва 1 та ҚВП биноларини янгидан қуриш, туман тиббиёт бирлашмаси таркибидаги марказий шифохонанинг тозалаш иншоотини мукаммал таъмирлаш лозим. ҚВПларда олий маълумотли мутахассислар етишмайди. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан мурожаат этган беморларга сифатли ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида тиббиёт бирлашмалари моддий-техник базасини яхшилаш зарур. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси таркибидаги шошилинч тиббий ёрдам, акушерлик комплекси, умумий жарроҳлик бўлими, ихтисослаштирилган лор бўлимларига жарроҳлик столлари, катта жарроҳлик жамланмаси, дифибрилятор, лор комбайни етишмайди. Марказий шифохонанинг туғруқхона ва шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимларини 15 дона кислород баллонлари билан кислород узатишни марказлашган ҳолда таъминлаш ҳамда 5 та кислород аксогенератор аппаратини  олиш лозим. Туман аҳолисининг 51 фоизи марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланган, мавжуд 192 км тармоқнинг 108 км қисмини таъмирлаш зарур. “Сувоқова” ДУК филиалида авария-тиклаш бригадаси мавжуд эмас. 20 та сув қудуқлари, 25 та сув миноралари таъмирталаб. Туман “Сувоқова” ДУК филиали моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида  корхона 1 та кўтарма кран, 1 та эксковатор, пайвандлаш ускуналари ҳамда сув тортиш помпаси билан таъминланиши зарур. Туманда уй-жойга муҳтож фуқаролар жами 256 нафарни, шундан ногиронлиги бўлган 2 та хотин-қиз, 215 та шароити ўта оғир оилалар (тўлов имконияти умуман йўқ), 36 та бошланғич тўловни амалга ошира олмайдиган, лекин босқичма-босқич кредит тўлаш имконияти бор оилалар, 138 нафар уй-жойини таъмирлаш зарур бўлган оилалар ҳамда 634 нафар томорқага муҳтож фуқаролар рўйхати шакллантирилди. Туманда жами 155 та бўш турган бино, қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ер майдонлари мавжудлиги, жумладан мазкур объектларнинг 6 таси давлат мулки, 49 таси аввал хусусийлаштирилган, 42 таси жамоа ва ширкат хўжаликларидан сотиб олинган, 56 таси мулкдорларнинг ўзлари томонидан қурилган, 2 таси давлат улуши мавжуд объектлар эканлиги, 35 таси бўш турган объектлар бўйича мулк эгалари томонидан тақдим қилинган инвестиция лойиҳасига кўра 23 млрд. 112 млн. сўмлик инвестиция лойиҳаларини киритилиши бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилганлиги, натижада 227 та қўшимча иш ўринлари яратилиши белгиланган. Сессияда мутасадди раҳбарларга шу хусусда манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топшириғи юклатилди. Сессияда туман ҳокимининг ўринбосари Б.Чориевга, вилоят молия бошқармаси Б.Худойбергановга, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи П.Тангриевга, вилоят “Сувоқова” ДУК бошқармаси бошлиғи Ю.Менглиевларга келишган ҳолда бир ой муддатда 2019 йил туманда ичимлик суви таъминоти тизимларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ушбу йўналишдаги ишларни молиялаштириш юзасидан вилоят ҳокимлигига аниқ таклифлар киритиш вазифаси топширилди. Сессияда мутасаддилар икки ҳафта муддатда масъул тузилмаларни жалб қилган ҳолда Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган ва туман миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ечимига қаратилган чора-тадбирлар Дастури “Йўл харитаси”ни тасдиқлаши ва маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этиши таъкидланди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Сессия ишида муҳим муаммолар таҳлил этилди

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди. Сессияда туманда ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Узунда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборот тингланди ва маълумот учун қабул қилинди. Сессия ишида коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт ва капитал қурилиш, халқ таълими, тиббий соҳаларда йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар муҳокама этилди. Айтиш жоизки, Узун воҳанинг тоғли тумани бўлиб 45 та МФЙ мавжуд, 163.3 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. 27330 та хонадон, 37607 оила мавжуд. Кўп қаватли уйларнинг сони 39 та ва якка тартибдаги хонадонлар сони 660 тани ташкил қилади. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаги тумандаги энг кўп муаммолар 1674 та газ таъминотида, 1009 та соғлиқни сақлаш, 945 та кадастр, 646 та бандлик, 571 та электр энергияси таъминотида, 476 та ичимлик сувида, 407 та банк кредити, 373 та уй-жой, 287 та паспорт билан боғлиқ масалалар, 186 та кўмир, 133 та йўлларни таъмирлашга оид масалаларга ва 1544 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда. Аниқланган муаммоларнинг жами 2374 таси жойида бартараф этилган. Аниқланган муаммолар шуни кўрсатади-ки, тумандаги “Хонжиза” ва “Чош” маҳаллалари сел йўлида жойлашганлиги сабабли 18 та хонадонларни, Узун туманидаги “Мустақиллик 22 йиллиги” маҳалласи Сочтепа қишлоғидаги 10 та хонадонларни кўчки сабабли хавфсиз ҳудудларга кўчириш зарурати мавжуд бўлиб, мазкур хонадонларга 1761.0 млн сўм компенсация пулини тўлаб бериш ва уй-жой қуриш учун ер майдонларини ажратиб бериш зарур. Шунингдек, тумандаги “Хўжакулсун”, “Ўргамчи”, “Томчи” ва уларга ёндош қишлоқларга олиб борувчи транспорт йўли мавжуд эмаслиги туфайли сой орқали ўтиб борилиши, қишда ёғингарчилик мавсумида транспорт қатнови ёмонлашиб, беморларга тиббий хизмат кўрсатиш бир неча кунга узилиб қолиши, тоғли маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли маиший газ баллонлари билан таъминланмаган. Тумандаги олис ҳудудларда жойлашган “Жончекка” ва “Телпакчинор” аҳоли пунктларида мобил алоқа қамрови мавжуд эмаслиги туфайли, аҳоли ижтимоий соҳа объектларининг мобил алоқа ва интернетга бўлган талаби қондирилмаган. Тумандаги 5 та, Узун, Оқостона, Файзова, Жончекка, ва Боботоғ қишлоқ аҳоли пунктларининг АПОТ лойиҳаси ишлаб чиқилмаган. Туманнинг Бош режаси тасдиқланган бўлса-да, шаҳарча типига киритилган 8 та аҳоли пунктларининг Бош режаси ишлаб чиқилмаганлиги сабабли, уй-жой ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, тадбиркорлик субъектлари учун ер майдонларини ажратишда муаммолар келиб чиқмоқда. Бош режа ва АПОТ лойиҳасини ишлаб чиқиб тасдиқлаш ва бунинг учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш масалаласини ҳал этиш зарур. Сессия ишида туманга инвестицияларни жалб этиш, кичик саноат зоналари фаолиятини самарали йўлга қўйиш юзасидан ҳам мутасаддиларга йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди. Сессияда туманда йиллар давомида таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва маданият соҳаларида тўпланиб қолган муаммолар ечимига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, туманда 5 та-7-, 13-, 14-, 15- сонли мактабгача таълим муассасалари биноларини мукаммал таъмирлаш зарур. 25 та маҳаллаларда мактабгача таълим муассасалари мавжуд эмас. Шунингдек, тумандаги 4 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтож. 10-11 синфлар очилиши муносабати билан 7 та мактабда қўшимча бинолар қуриш лозим. 11 та мактабда спорт зали мавжуд эмас, халқ таълими муассасаларида 1580 дона парта ва стол-стуллар етишмайди. 17-, 34-, 48-, 56-, 61-сонли мактаблар инвестиция дастурига асосан, реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилган бўлса-да, ўқув жиҳозлари билан таъминланмаган. Куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 12 та мактабнинг иситиш тизимини таъмирлаш, 7 та мактабда янги иситиш тизимини ўрнатиш лозим. Яна 4 та мактабнинг том қисми, 6 та мактабнинг пол қисми таъмирга муҳтожлиги аниқланганлиги айтиб ўтилди. Сессияда маскур масала юзасидан Республика ишчи гуруҳи ўрганишларига асосан фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйган мутасаддилар огоҳлантирилди. Аксарият маҳаллалар аҳолисини иш ўринлари етишмаслиги, коммунал хизматлар сифатининг пастлиги, йўлларнинг носозлиги, қонунга хилоф қурилишларнинг кўплиги ташвишга солмоқда. Шунингдек, айрим фуқароларнинг атроф-муҳитга зарар етказаётгани, хусусан, Боботоғ қишлоғи тоғли ҳудуд ҳисобланиб кўмирга талаб юқори бўлган ҳудуд бўлса-да, кўмир тарқатиш шохобчаси ташкил этилмаганлиги сабабли кўмирдан умуман фойдаланилмаётганлиги, натижада мазкур ҳудуд аҳолиси Боботоғ ўрмон хўжалиги ҳудудидаги дарахтларни кесиб ўтин сифатида ишлатиб табиатга жиддий зарар келтираётганлиги таъкидланди Шунингдек, тиббий соҳада муаммолар мавжуд. Хусусан, тумандаги яроқсиз ҳолга келиб қолган “Қаҳрамон” ҚВП ҳамда 73-сонли ҚОП бинолари 1953-1963 йилларда қурилганлиги, бугунги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли янги бино қурилиши лозимлиги, мавжуд оилавий поликлиникалар томонидан 20 км.дан 45 км.гача узоқликда жойлашган маҳаллалардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш ва енгиллаштириш, жами 4 та тиббий таянч пунктлари ташкил этиш ва биносини қуриш лозимлиги сессия кун тартибида кўриб чиқилди ва бу борадаги жумбоқ ва муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш тавсия этилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Дастури доирасидаги вазифаларнинг туманда сўзсиз ижро этилишини таъминлашга ҳисса қўшиш вакиллик органлари фаолиятининг ҳам устувор йўналишларидан бири бўлиши зарурлиги қайд этилди. Сессияда юқоридаги масалалар бўйича доимий комиссия масъулларига туманни комплекс ривожлантириш бўйича вазифалар ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган, ўзининг қонунга белгиланган ваколатларини бажармайдиган туман Кенгаши депутатларига нисбатан амалдаги Қонун ҳужжатларига биноан таъсир чораларини қўллаш тўғрисида халқ депутатлари Узун туман Кенгашига таклифлар киритиб бориши эслатиб ўтилди. Сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Гулшод ТУРСОАТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!