
Менда таклиф бор: Олий маълумотлилар иш топишга қийналмоқда
Ёш авлодни маънавий-аҳлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий маданий-тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлиги таъминланмоқда. Умумий ҳамда педогогик маданиятни ошириш мақсадида мамлакат аҳолиси орасидаги маърифий ишлар такомиллаштириб борилмоқда. Ўзбекистон мустақиллиги принципларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга қодир шахсни шакиллантириш мақсадида таълим муассасалари ота-оналар, оила, маҳалла қўмиталари, жамоат ташкилотлари, фондлар билан ўзаро пухта ҳамкорлик олиб борилмоқда. Лекин шунга қарамасдан ёшларимиз олий ўқув юртларини тамомлагач ўзларининг мутахассисликлари бўйича иш топишда кўплаб муаммоларга дуч келишмоқда. Бу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, эҳтиёжларига мос равишда кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш лозим. Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан маълум ихтисосликлар бўйича таълим муассасаларига буюртма берилади. Шарофат ХАСАНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши мутахассиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...
Батафсил