СИРДАРЁ

Манзил: Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй

Телефон: (67) 225-43-58, 225-42-23

Электрон манзил:  sv_adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

“Партия патронажи”: Сайҳунободда оилавий аъзо бўлишди

Яқин-яқингача сиёсатга ва мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнларга  қизиқувчи фуқаролар “Сиёсий ташкилотга қандай аъзо бўлсам экан? Бунда бурч ва манфаатлар нималардан ташкил топади?” қабилидаги саволларга жавоб топишга бирозгина қийналишарди. Ўзбекистон “Адолат” СДП шу каби фуқароларга яқиндан кўмаклашиш мақсадида “Партия патронажи” лойиҳасини ишлаб чиқди. Бунда партияга аъзо бўлиш истагидагилар вакилларга мурожаат қилишади. Ходимлар айтилган жойга бориб, фуқарони партияга аъзо қилишади. Сайҳунобод туман “Гулистон” маҳалласида истиқомат қилувчи Очиловлар хонадони шу усулда партиямиз сафига келиб қўшилган фаол оилалардан. Етти нафар оила аъзоси бўлган мазкур хонадон вакиласи Райхон Очилова партиянинг “Адолат” қабулхонасига ташриф буюриб, бутун оила аъзоси билан партияга ўтиш истагини билдирди: -Оила аъзоларимиз билан келишиб, маслаҳатлашган ҳолда сиёсий партияга аъзо бўлишни ва шу орқали сиёсий фаоллигимизни оширишни ният қилдик. Айнан “Адолат” СДПни танлашимизга келадиган бўлсак, ушбу партия фақат бир соҳа ёки йўналишни эмас,  мамалакат ривожи йўлида барча жабҳаларда адолат тамойилларига асосан иш кўришни мақсад қилган. Шуни инобатга олиб, жами оила аъзоларим билан ушбу партияга аъзо бўлдик. Яъни, ўзим билан бирга турмуш ўртоғим, икки нафар қизим, иккита овсиним аъзоликка қабул қилинди.  Биз бундан жуда ҳам мамнунмиз.   Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сўз – Форум иштирокчиларига!

Жорий йилнинг 20-22 август кунлари “Дўрмон” ижод уйида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Истеъдод” клуби ёшлари иштирокида республика “Истеъдодли ёшлар форуми” ташкиллаштирилди. Юзга яқин ёшларни бирлаштирган мазкур форумда партиянинг сирдарёликлар ҳам муносиб қатнашишди. Нозима Ахмадалиева, “Юрт келажаги” ҳамда “Ораста қизлар” республика кўрик-танловлари совриндори, партиянинг “Истеъдодли ёшлар” клуби аъзоси: -Ушбу форум ҳаётимда янгича бурилишларга йўл очди, десам муболаға бўлмайди. Форумда иштироким нафақат сиёсий фаоллигим ошишида туртки, балки, келгусидаги улкан мақсадларимга етишишда мен аъзо бўлган “Адолат” СДП қанот бўла олишини ҳис этдим. Айниқса, Қонунчилик палатасидаги депутатлар билан учрашувимиз, шахсан партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров билан олиб борган суҳбатларимиз қалбимизни тўлқинлантирб юборди. Келажакда бизлар ҳам шундай юксак  марраларни қўлга киритишимизга ишонч пайдо бўлди. Жавоҳир Қурбонов, Оғир атлетика спорт тури бўйича беш карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси, “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндори: - Партияга аъзо бўлганимдан бери шуни ҳис этдимки, инсон жамиятда фаол қатнашиши учун сиёсий жараёнларда иштирок этиши муҳим экан. Шунингдек, барча жабҳаларда адолатни таъминлаш учун “Адолат” СДПга аъзо бўлишни энг тўғри йўл, деб билдим. Партиянинг дастури, ўз олдига қўйган мақсади менинг мақсадларимга ҳамоҳанг. Форумдан олган таассуротларимга келадиган бўлсам, аввало, партиянинг биз ёшларга шундай ажойиб имкониятни тақдим этганидан хурсандман. Бу ерда мен янги дўстлар орттирдим, билимларим бойиди ҳамда партияга келгусида хизмат қилишим лозим бўлган зарур малакаларга эга бўлдим. Камола Абдунабиева, Гулистон Ахборот технологиялари коллежи талабаси,  “Йил китобхони” республика кўрик-танлови ғолибаси: -Форум доирасида ёзувчи, шоирлар, санъат соҳаси вакиллари билан учрашувимиз, айниқса, қалбимда чуқур из қолдирди. Уларни кўриб янада илҳомланиб, шеъриятга бўлган интилишларим кучайди. Дўрмонда биз ёшлар учун барча шароитлар тўкис муҳайё этилган. Бизлардан фақат фаоллик талаб қилинди. Темур Абдуллаев, Гулистон давлат университети магистранти: -Форумда қатнашиш учун танлаб олинганлигимдан бағоятда шодман. Бу истеъодли ёшлар учрашуви бизга жуда кўплаб имкониятларни тақдим этди. Партия фаоллари, депутатлар, таниқли давлат арбоблари билан учрашувларимиз самарали бўлди. Биз ўз ғоя ва таклифларимизни ўртага ташладик. Бахс-мунозара, қизиқарли сухбатлар бизларни янада фаол бўлишга ундади. Партиямиз орқали биз ёшлар сиёсий жараёнларнинг бир қисмига айландик. Уч кун давом этган форум якунида сирдарёлик ёшлар бу ерда эгаллаган билим, малака ва кўникмаларини вилоятда кенг тарғиб қилишни, қолган ёшларни ҳам ўз ортидан эргаштиришни режалаштириб олишди.   Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби     Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Оролгача 20 кунлик йўлни босиб ўтган отахон Москвага ҳам велосипедда бормоқчи

Партия номини қалбида улуғлаган 69 ёшли Абдурасул ота Алланазаров велосипедда Оролга саёҳати билан сизларга яхши таниш. Отахон партиянинг Сирдарё вилояти Кенгашида меҳмон бўлиб, таассуротлари билан яна бир бор ўртоқлашди: - Кўнглимда Оролга велосипедда бориш истаги туғилгач, бўлғуси саёҳатим ҳақида одамлар хабардор бўлиб борсин деб, “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашига ташриф буюрдим. Бу ерда мени жуда илиқлик билан қаршилашди. Саёҳат тўғрисидаги режамни қўллаб-қувватлашди. Шунингдек, йўл-йўлакай вилоятлардаги партиянинг ҳудудий Кенгашлари вакиллари мени кутиб олиб, ўзларининг беминнат ёрдамларини аяшмади. Эзгу ниятимга хайрихоҳлик билдиришди. Натижада мен 20 кун ичида Оролга етиб бордим. Энди навбат Москва шаҳрига ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали олдига велосипедда етиб бориш. Велосаёҳатда  чиниққан отахон партиянинг Сиёсий Кенгаш раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Келгусидаги саёҳатларида ҳам партиямиз отахонга қанот бағишлай олиш тилаги билдирилди. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP         ...

Батафсил
News

Сирдарё онлайн: Фаоллар таклиф беришга шай

Сирдарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Фермерлар Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сиёсий ҳамда Сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган семинар ўз ишини бошламоқда. Семинарда партиянинг Сиёсий Кенгаши масъул ходими, партия фаоллари, депутатлар, экспертлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишмоқда. Тадбирда йиғилган иштирокчилар Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий ва Сайловолди дастури бўйича ўзларининг муҳим таклифларини билдиришга шайланишмоқда. ...

Батафсил
News

Сирдарё онлайн: Туманлараро судларни тугатиш таклифи берилмоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий ва Сайловолди дастури муҳокамасида суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари томонидан мамлакат келажагига дахлдор долзарб таклифлар билдирилмоқда. Хусусан, жамиятда адолатни таъминлашда суд-ҳуқуқ соҳаси муҳим аҳамиятга эга эканидан келиб чиқиб, иштирокчилар суд тизимини янада такомиллаштиришга доир таклифларни илгари сурмоқда. Бу йўналиш бўйича туманлараро судларни тугатиш, фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича ягона одил судлов органига бирлаштириб, Олий суд билан бир ҳил тизимдаги  умумюрисдикция судларини яратишдек ғоя илгари сурилмоқда. Суд тизимида инсон омилини иложи борича камайтириш зарурлиги, суднинг очиқ ва шаффофлигини таъминламасдан туриб, судларни адолат қўрғони сифатида шакллантириб бўлмаслигига эътибор қаратилмоқда. Шунигдек, дастурда коррупция масаласига ҳам алоҳида тўхталиш лозимлиги, бу мавзу ҳамон долзарблигича қолаётганлиги айтилди. Коррупцияга қарши курашиш жараёнида нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг фаолияти сезилмаётганлиги, уларнинг имкониятларини кенгайтириш, жамиятдаги ролини ошириш вақти келганлиги таъкидланмоқда. Зеро, ушбу таклифлар дастурда ўз аксини топадиган бўлса, соҳа ривожида муҳим ўзгаришларни бошлаб бериши, шубҳасиз.   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Шикоятчининг чўнтагига қаралмаса қанийди...

Ҳуқуқ-тартибот органларининг жамиятимизда тутган ўрни муҳим ҳисобланади. Шу жиҳатдан қаралганда уларнинг халқ орасида қанчалар холис ва беминнат фаолият юритиши долзарб ҳисобланса, бир томондан таъмагирлик ҳолатларининг учраб туриши кўнгилни хира қилади. Албатта, коррупция жамиятнинг турфа қатламлари орасида учраши мумкин. Аммо шу иллатга қарши курашадиган ҳуқуқ-тартибот органларининг бу ишга ўзи бош қўшиб турса-я! Шу боис бундай масъул ишда ўтирадиган ходимлар фаолияти қатъий назоратга олиниши зарур. Орган остонасига муаммолари юзасидан арз қилиб келган фуқаронинг чўнтагига қараб иш қиладиганлар ҳам топилади. Айниқса, органнинг қуйи тизимида бу каби ҳолатларга кўп бора дуч келганмиз. Жабрдийда киши ўз дардини айтиб шикоят қилса, муаммосини ҳал этишга кўмаклашиш ўрнига устидан кулиб ёлғончига чиқарганларни ҳам эътибордан қочирмаслик даркор. Албатта, беш бармоқ баравар эмас. Лекин юқоридаги ҳолатлар орамизда борлиги айни ҳақиқат. Биз бунга ҳозир кўз юмсак, кейин кеч бўлади. Уларнинг фаолияти давлат томонидан алоҳида қатьий назоратга олиниши зарур, деб ҳисоблайман. Ёқубжон МИРТОЖИЕВ, Гулистон туман Кенгаши раиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Депутатлик сўровларидан сўнг, Ширин шаҳри кўчалари ёруғ бўлди

Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари жойлардаги ўрганишлари доирасида юзага келган, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишга, камчиликларни жойида бартараф этишга ҳаракат қилиб келишмоқда. Жумладан, депутат Ойзода Эгамбердиева  жорий йилнинг январь ойида ишчи гуруҳ билан “Дўстлик” МФЙни бориб ўрганганида маҳалла аҳли чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаётганлиги юзасидан мурожаат этди. Депутат бу масала бўйича Ширин шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК раҳбари Ш.Асомовга депутатлик сўрови юборди. Натижада ўша куннинг ўзидаёқ мутасадди ташкилот томонидан чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. Яна бир эътиборга молик амалий ишлардан бири депутатнинг шу йилнинг 13 февралида “М.Улуғбек” МФЙдаги фуқароларнинг мурожаатига асосан маҳаллага тоза ичимлик сувини етказиб бериш бўйича Ширин шаҳар “Сувоқова” ДУК раҳбари О. Эгамқуловга депутатлик сўрови юборганида муаммо ижобий ечим топиб, шу ойнинг ўзидаёқ маҳалла фуқароларига тоза ичимлик суви етказиб берилди. Шунингдек, жорий йилнинг май ойида “Дўстлик” МФЙ да жойлашган  8 та кўпқаватли уйларда яшовчи аҳоли  томонидан ичимлик суви ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги бўйича мурожаат этишганида депутат муаммо юзасидан Ширин шаҳар “Сувоқова” ДУК раҳбари О.Эгамқуловга депутатлик сўрови юборди. Кўп ўтмай муаммо бартараф этилиб,  кўпқаватли уйларга яна тоза ичимлик суви ўз вақтида етказиб берила бошлади. Депутат Шухрат Салиев ҳам сайловчилар билан мулоқот қилиш ҳамда ҳудудларни ишчи гуруҳ таркибида ўрганиш жараёнларида бир қатор муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига ҳисса қўшиб келмоқда. Хусусан, депутат Ш. Салиев жорий йилнинг январь ойида М.Улуғбек маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофини бориб ўрганганида уйларнинг кириш йўлагидаги ёритгичларнинг носозлиги аниқланди. Депутат бу масала бўйича Ширин шаҳар электр таъминоти раҳбари А.Эсоновга депутатлик сўрови киритиши натижасида муаммо бартараф этилди, кириш йўлакларидаги ёритгичлар қайта созланиб, кўп қаватли хонадон эгаларининг қалбига ҳам ёруғлик кирди. Депутат шаҳардаги маҳаллаларни муаммоли йўналишлар бўйича ўрганганида “Нуробод” ва “Фарход”  маҳаллаларида ижтимоий-маънавий ва диний муҳитни соғломлаштириш йўналишида турли салбий оқимлар таъсирига тушиб қолган оилалар мавжудлиги аниқланди. Натижада депутат МФЙ раислари С.Элмуратов ва С.Маматқуловага ушбу муаммоли хонадонлар билан ишлаш ҳолатини яхшилаш бўйича депутатлик сўрови юборди ва берилган жавоб хатларида масала ижобий ҳал этилаётганлиги маълум қилинди. Бу масала депутатлик гуруҳи томонидан доимий комиссияда ҳам кўриб чиқилиб, муҳокама этилди. Депутатга М.Улуғбек МФЙ аҳолиси кўчаларда тунги чироқлар ўрнатилмаганлиги боис кексалар, ёш болалар ва ногиронлар бундан азият чекишаётганлигини айтиб мурожаат этишди. Ш.Салиев ўрганишлари натижасида чиндан ҳам маҳалла аҳли бу борада ёрдамга мухтож эканлигини аниқлагач, Ширин шаҳар электр таъминоти раҳбари А.Эсоновга муаммо юзасидан депутатлик сўрови киритди. Масала тез орада ҳал этилиб М. Улуғбек МФЙ кўчаларига электр чироқлари ўрнатилди. Шунингдек, ушбу маҳаллада дала ҳовлиларида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларида электр таъминотида тез-тез узилишлар рўй бераётганлиги бўйича мурожаатларига асосан мутасадди ташкилотга депутатлик сўрови юборилиши билан муаммо бартараф этилди. Депутат Матлуба Рахмонқулова ҳам аҳоли мурожаатларига асосан кўплаб муаммоларнинг ҳал этилишида бош-қош бўлиб келмоқда. “Дўстлик” маҳалласи 14-уйда яшовчи Мурод Жўраев фавқулодда юрак хуружи туфайли тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиб, шифокорларни кутавериб  фалаж бўлиб қолишига сал қолаёзди. Яхшики, ён-атрофда ёр-биродар, қўшнилар бор. Уларнинг ёрдамида М.Жўраев зудлик билан касалхонага етказилди. Бемор қўнғироқ қилган тез тиббий ёрдам машинаси эса бир соат деганда етиб келди. Бу ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш учун фуқаро М.Жўраев депутат М.Рахмонқуловага мурожаат этди. Халқ вакили мазкур мурожаат юзасидан тез тиббий ёрдам хизматини яхшилаш бўйича Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Б.Рахмоновга депутатлик сўрови киритди. Тез орада масала ижобий ҳал этилганлиги тўғрисида тиббиёт бирлашмасидан жавоб хати олинди. “Дўстлик” МФЙ аҳолиси 9 та кўп қаватли уй атрофидан чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаётганлиги юзасидан мурожаат этишганида депутат Ширин шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК рахбари Ш.Асомовга муаммо юзасидан депутатлик сўрови юборди. Кўп ўтмай муаммо ҳал этилди. Кўпқаватли уй атрофида яшовчи хонадонлар депутатнинг бу хизматидан мамнун бўлишди. Шунингдек,  Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоларининг “Давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъэктлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни архив муассасаларига топшириш, туманга ушбу сохага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолати бўйича олиб борилган ўрганишлар тўғрисида”ги  таклифи Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоларининг доимий комиссиялар мажлисида кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди. Мазкур масала жорий йилнинг июнь ойида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритилиши натижасида тегишли ва зарур қарорлар чиқарилди. Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари олдида турган вазифалар, кўндаланг турган муаммолар ҳали кўп. Депутатлар бу муаммоларни бирин-кетин масъул идоралар, қолаверса кенг жамоатчилик билан ҳамжиҳатлик асосида ҳал этишга бел боғламоқдалар.   Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА Ўзбекистон “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби     Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Телеканаллар турк сериаллари ва ютуқли ўйинлар билан тўлмасин

Ойнаи жаҳонни бир муддат кузатсангиз, қайси телеканалга олманг, турк сериаллари-ю ҳар хил турдаги ютуқли ўйинлар намойишидан эфир вақтлари чегараланиб қолганлигини кўрасиз. Бундай фойдасиз теледастурлар билан омманинг вақтини бекорга олгандан кўра эл-у юрт учун кўпроқ наф келтирадиган, фикр-мулоҳазага чорлайдиган, тарбиявий аҳамияти юқори бўлган намойишлар бериб борилса, нур устига аъло нур бўларди. Масалан, бугунги кунда биз ҳар қандай тезкор янгиликларни интернет саҳифаларидан топмоқдамиз. Бирор соат олдин бўлган воқеа дарров интернетдан жой олмоқда. Бунда блогерларнинг ҳиссаси катта, албатта. Улар ҳар қандай янгиликни халққа тез етказиб бермоқда. Шундай экан, бу жиҳатлар нега зангори экранда қотиб қолмоғи керак? Телеканаллар янгиликларни тезкор ва сифатли тарзда халлқа етказиши зарур. Бунда блогерлар хизматидан фойдаланиш ҳам яхши самара беради. Улар учун ҳар куни кечки дастурларда бир соатдан вақт ажратилса, одамлар қанчадан-қанча ўзлари учун фойдали хабар ва маълумотларга эга бўлишар эди. Турк сериалларини кўриш эса жамиятимиз учун ҳеч қандай наф келтирмайди. Шунингдек, халқни алдаб ҳар ҳил ютуқли ўйинлар (“омад лото”, “борига барака”, “sitro”, “smile tea”)га қизиқтираётган, содда одамларнинг пулларини совураётган бундай кўзбўямачи ўйинларга чек қўйиш вақти келди, менимча.   Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби       Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!