КАШКАДАРЁ

Манзил: Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 3-уй

Телефон: (75) 221-78-21

Электрон манзил:  qashqadaryo@adolat.uz

Янгиликлар
News

Маҳаллада янги БПТ тузилди ва аъзолари сони 40 тадан ошди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят ва Китоб туман Кенгаши томонидан тумандаги 44-умумтаълим мактабида “Партиянинг янги Сайловолди дастури муҳокамаси ва навбатдаги сайловларга тайёргарлик” мавзуида тадбир ташкил этилди. Унда 2015-2019 йилги Сайловолди дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар сарҳисобидан келиб чиққан ҳолда янги Сайловолди дастур лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. - Ўзбекистон “Адолат” СДП республикамизда биринчи бўлиб муқобил энергия ишлаб чиқаришни ривожлантириш ташаббуси билан чиққан сиёсий кучдир,-деди партиянинг вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рўйиддин Раупов - Шу кеча-кундузда янги Сайловолди дастур лойиҳасини янада мукаммаллаштириш юзасидан қизғин мунозаралар давом этмоқда. Сайловолди дастурда жамият ҳаётининг барча соҳаларини  қамраб олиш чоралари кўрилаяпти. Энг аввало, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий йўналишдаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соғлиқни сақлаш, халқ таълимини ривожлантиришга катта эътибор берилаяпти. Вилоят Кенгаши фаоллари суд-ҳуқуқ соҳасида адвокатларнинг ролини ва хотин-қизлар, ёшларнинг фаоллигини ошириш, таълим-тарбия самарадорлигини кучайтириш, халқимиз саломатлигини яхшилаш, давлат бошқаруви идоралари ходимларининг аҳоли мурожаатлари  билан ишлашдаги масъулиятсизлигини янада камайтириш юзасидан янги сайловолди дастур лойиҳасини янада халқчил бўлиши учун ўз таклифларини беришяпти. Тадбирда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ижтимоий ҳимоялаш, қишлоқ хўжалигида инновацион ғоялардан фойдаланиб, энг яхши анъаналарни сақлаб қолиш ва уни такомиллаштириш муҳим вазифалардан бири экани, мана шу мақсадда партия ташкилотлари амалга ошириши лозим бўлган ишлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. Қизғин савол-жавоблар асосида ўтган тадбир якунида ўқитувчилар ва “Хўжаилмкони” маҳалласида умргузаронлик қилаётган 40 нафар фуқаро  “Адолат” СДПга қабул қилинди ва уларга аъзолик билетлари топширилди. Маҳаллада партиянинг янги бошланғич ташкилоти тузилди ва унинг раиси этиб Дилрабо Нуриддинова сайланди.                                                                           Комил  САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Қашқадарёда ҳам байрам шукуҳи ҳукмрон

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан Китоб тумани маданият бўлимида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, депутатлар, ижодкорлар, олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари, маданият, санъат ходимлари, Алиқушчи МФЙ аъзолари, ёшлар, хотин-қизлар ва оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Маънавий-маърифий йўналишда уюштирилган юзма-юз мулоқот  тарзидаги халқ билан учрашувда юртдошларимизнинг Президентимиз раҳнамолигида истиқлолнинг ўтган 28 йили давомида босиб ўтилган шонли йўл, замондошларимизнинг кенг қамровли бунёдкорлик фаолияти, ўлкамиздаги тинчлик, осойишталик ва барқарорлик ҳақида самимий фикрлар билдирилди.   Одамлар орасидаги эътирофларда мамлакатимизда ўтган тарихан қисқа давр ичида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар-келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Мулоқотларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти докторанти, партия фаоли Хайрулла Давланов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари  Ҳаким Олимов, Яшин Тошев, Муқаддас Муродова, ижодкор Зулфия Қиёмова ва бошқалар ҳам  сўзга чиқиб, ўз дил сўзларини, шукроналик туйғуларини чин дилдан изҳор этдилар. Бўлиб ўтган учрашувда туман санъаткорлари ҳам иштирок этиб, улар ижро этган саҳна чиқишлари, ашула ва рақслар тадбирга файз бағишлади. Дарвоқе, шу куни тадбир ниҳоясида туман маданият бўлими тасарруфидаги муассасалар ходимлари ва “Алиқушчи” МФЙ аъзоларидан иборат 37 нафар Китоб туманилик юртдошларимиз ўз ихтиёрлари билан “Адолат” СДПга аъзо бўлдилар. Шу ернинг ўзида уларга аъзолик билетлари тантанали равишда топширилди. Алиқушчи МФЙда партиянинг бошланғич бўғини таркиб топди. Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши фаоллари алоқадор муассасалар ҳамкорлигида маҳалла гузарлари, маданият ва истироҳат боғлари, меҳнат жамоалари, ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари, учрашувларни давом эттирмоқдалар. Бугун худди шундай  Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган  тадбир “Адолат”  СДП фаоллари ташаббуси билан вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказида ҳам бўлиб ўтди.                                                                                          Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP                                            ...

Батафсил
News

Жаннатмакон ўлкамизнинг осойишталигини асрайлик!

Президентимизнинг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятимизда ҳам катта тайёргарлик кўрилаяпти. Қарорда алоҳида қайд этиб ўтилганидек, ватанимизда тинчликни мустаҳкамлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, манфаатларини таъминлаш, юртимизни тараққий эттириш, унинг дунё миқёсидаги обрў-эътиборини  юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириляпти. Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” “Ҳар бир оила - тадбиркор” , “Ёшлар–келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини аҳолига кенг тушунтиряпмиз. Шундай учрашувлар Қарши давлат университетида, “Маҳаллот” маҳалласида, Муборак туманидаги тиббиёт коллежида, Шахрисабз туманидаги аҳоли гавжум жойларда уюштирилди.  Дарҳақиқат, бу йилги мустақиллик байрамини халқимиз ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳда кутиб олмоқда. Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами ҳамма жойда бўлгани сингари вилоятимизда ҳам кенг нишонланади. Вилоятимиз жамоатчилиги рўй бераётган беқиёс ўзгаришлар, муҳим воқеалар, тўғри йўлдан бораётганлигимизни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев юртдошларимизни буюк мақсадлар сари комил ишонч билан нурли ва ойдин йўллардан олиб бораётганлигига ишонч ҳосил  қилмоқдалар. Ҳа, Ўзбекистон Беруний, Ал-Фаробий, Хоразмий, Улуғбек, Бобур, Навоий  сингари буюк сиймолар, соҳибқирон Амир Темурларни ўз бағрида улғайтирди. Биз қашқадарёликлар ана шундай Ватанимиз билан ғурурланамиз. Истиқлол шарофати туфайли қадриятларимиз, урф-одатларимиз, тарихимиз, ўзлигимиз, маданиятимиз қайта  тикланди. Қишлоқ ва шаҳарларимизда, маҳаллаларда  ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йил бошида биргина Қарши шаҳрида замонавий қулайликларга эга 7 та арзон, кўп квартирали уй-жой ўз эгаларига топширилгани, қишлоқларда мингдан  ортиқ янгиланган намунавий лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойлар қад ростлагани бунинг ёрқин далилидир. Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон, кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Қарши шаҳрида 1 минг 701 хонадонли жами қирқта кўп қаватли турар жой қурилиши белгиланган. Ҳозиргача 315 та хонадон эгалари янги уйларга кўчиб ўтди. Шу йил бошида 5 нафар имконияти чекланган фуқароларга Президент совғаси – замонавий уйлар калити топширилди. Вилоятимизда меҳнатга лаёқатли, аммо айни вақтда ишсиз бўлган 23 минг 695 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб, вақтинчалик иш билан таъминланди. Серқуёш мамлакатимизда воҳанинг ўрни катта. Бугун мустақиллик шарофати туфайли вилоятимизда 50 та йирик саноат корхонаси, 14 минг 960 та  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти, 20 минг 333 нафар фермер,  19 минг 917 деҳқон хўжаликлари фаолият юритмоқда. Ўтган йили вилоятимизда бандлик дастури доирасида 70 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. 2018-2019 йилнинг ўтган даври мобайнида саноатда 776 та, хизмат кўрсатишда 1 минг 115 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 820 та лойиҳа амалга оширилди. Вилоятимизда фаолият олиб бораётган “Дармон шарбати” корхонасида асосан олма, узум, анор, ошқовоқ, сабзи шарбати тайёрланади. Эътиборли томони шундаки, айни пайтда бу ерда энергия тежамкор ускуналар ёрдамида бир кеча-кундузда 20 тоннагача мева-сабзовот  қайта ишланиб, табиий шарбатлар ўз бозорларимизда ва хорижга экспорт қилинаяпти. Қарши туманидаги Қоратепа қишлоғида пахта хом ашёсини қайта ишлаб тайёр маҳсулот кўринишида сотишга ихтисослашган корхона ҳам юз фоиз хорижий сармоя иштирокида иш бошлаган йирик лойиҳалардан бири саналади. Ҳозирча дастлабки босқичи фаолият юритаётган корхонанинг янги иккита босқичи иш бошласа, 2500 иш ўрни яратилиб, маҳсулот юз фоиз экспорт қилина бошлайди. 2018 йилда 43 миллион 507 минг АҚШ долларига тенг ҳажмда маҳсулот экспорт қилинган бўлса, бу йил 30 миллион АҚШ долларидан ортиқ  маҳсулот Осиё ва Европа давлатларига ип-калава экспорт қилинди. Шу кеча-кундузда инвесторлар томонидан лойиҳанинг 2- ва 3-босқичларини ишга тушириш борасида ҳам ишлар олиб бориляпти. Яна бир эътиборга молик томони шундаки, корхона мулкдорлари келгуси йилдан бошлаб кластер тизимида ишлашга ўтишни мўлжаллашмоқда. Инвесторлар воҳамиз ҳудудидан 40 минг гектар ер олиб, ўзлари олий навли пахта хом ашёси етиштиришни кўзлашган. Шунда яна 1000 нафар ишчи кучига эҳтиёж туғилади. Бу эса маҳаллий аҳоли, қолаверса, ёш йигит-қизларимиз учун айни муддаодир. Умуман, мустақиллик йилларида нафақат саноат, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқаришда, балки ижтимоий соҳада ҳам катта ютуқларга эришиляпти. Масалан, куни кеча мустақиллик байрами арафасида Чироқчи туманидаги 2-Кўкдала ҳудудий шифохонаси тўлиқ реконструкция қилиниб, аҳоли ихтиёрига топширилиши ҳудуд халқини бениҳоя  мамнун этди. Қарийб 30 йилдан зиёд беморларга туну–кун хизмат кўрсатиб, деярли хароб ҳолга келиб қолган ушбу муассасада ички касалликлар, болалар ҳамда туғуруқхона бўлимлари, тез тиббий ёрдам хизмати, 150 қатновга мўлжалланган поликлиника янги қиёфа касб этди. Қашқадарё вилоятида мустақиллик йилларида барча соҳада жуда кўплаб хайрли  ва савоб ишлар амалга оширилди. Воҳамизнинг ер ости ва ер усти бойликлари ҳақида, бутун мамлакатимизни бу табиий заҳиралардан олинадиган маҳсулотлар билан таъминлашдаги ўрни ҳақида, пахта, ғалла етиштириш бўйича етакчи ўринда туриши, бетакрор вилоятимизнинг табиати тўғрисида ҳам кўп сўз юритишим мумкин. Шу ўринда ҳурматли Президентимизнинг олиб бораётган халқпарвар сиёсатлари туфайли чет давлатлар билан савдо-сотиқ,  дипломатик алоқалар  йўлга қўйилиб, яна қанчадан-қанча истиқболи порлоқ лойиҳаларга қўл урилмоқда. Вилоятимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда 30 минг нафардан ортиқ аъзоларимиз ва 40 минг нафарга яқин ҳайрихоҳларимиз ҳам барча жабҳада фаол ва ташаббус билан меҳнат қиляптилар. Бугунги дориломон, шодумон кунларга ҳар қанча шукроналар айтсак арзийди. Истиқлол шарофати туфайли юртимиз янада обод, дастурхонларимиз тўкин бўлиб бормоқда. Ёшларга бу бахтли кунларнинг қадрига етиш кераклиги, Ватанимиз равнақи учун фидойи бўлиш, барча билим, куч, имкониятни эл-юрт фаровонлиги учун  бахш этиш  чин фарзандлик бурчи эканлигини уқтиряпмиз.  Кўп миллатли вилоятимиз шаҳар ва қишлоқлари аҳолиси бу йилги “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” ғоя асосида бўлиб ўтадиган байрам тадбирларига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.  Ҳеч шубҳасиз айтишим мумкинки, мустақиллик байрами ҳар йилгидек бу йил ҳам эсда қоларли  тарзда нишонланади.                                                                          Рўйиддин РАУПОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати  Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Партия ташаббуси: Боғчага 300 та китоб совға қилинди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги “Юлдузча” болалар боғчасида “Беш ташаббус-беш имконият” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Кўргазма асосида уюштирилган тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ёшлар Иттифоқи аъзолари, халқ таълими, ички ишлар идоралари ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Ёш авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялашда Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг ўрни катта. У айниқса, ўсиб келаётган жажжи ўғил-қизларнинг ҳар томонлама етук бўлиб вояга етишларига қаратилгани билан ғоят аҳамиятли. — Президентимиз ташаббуси доирасида истиқболимиз эгаларини китобга ошно тутиш, спорт, санъат, замонавий ахборот технологиялари билан яқиндан танишиши бўйича  аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани дастуриламал бўлмоқда,- деди тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рўйиддин Раупов.-Давлатимиз раҳбари ташаббусидан келиб чиқиб, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни  машғулотларга фаол қизиқтириш, албатта бунинг учун ҳар бир боғчада кенг шароит яратиш лозим. Тадбирда “Юлдузча” мактабгача таълим муассасаси мудираси Гўзал Илҳомова, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси Ойниса Очилова, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Акмал Бобоевлар ҳам сўзга чиқиб, ёзги соғломлаштириш мавсумида боғчаларда ташкил этилган тўгараклар ишини беш ташаббус асосида йўлга қўйиш лозимлиги юзасидан ўз таклифларини илгари суришди. Шунингдек, тадбирда ўғил-қизларни турли қизиқарли, кўнгилочар мусобақаларга жалб этиш, кутубхоналар ва компьютер ўқув хоналари ишини янада жонлантириш, спорт, бетакрор табиат қўйнига, маданият, музей, театрларда дам олдириш яхши самара бериши эътироф этилди. Айни пайтда боғчада шахмат майдончаси ҳам ташкил этилган бўлиб, ўғил-қизлар ушбу тўгарак машғулотларига фаол қатнашишаяпти. Тадбирда “Юлдузча” мактабгача таълим муассасасига ҳомий ташкилотлар томонидан 2 та компьютер, 2 та принтер ва 300 та китоб совға қилинди. Қизиқарли уюштирилган тадбир ниҳоясида боғча тарбияланувчиларининг Президентимиз ташаббусига асосан тайёрлаган кўргазмали чиқишлари иштирокчиларда улкан таассурот қолдирди. Ҳусниддин БЕРДИМУРОДОВ, партия фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Қизилтепадаги муаммолар депутатга ҳавола этилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рўйиддин Рауповнинг Камаши тумани сайловчилари билан уюштирган юзма-юз мулоқоти самимий руҳда кечди. Депутат аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, фуқаролар ҳолидан хабар олди. Мулоқот асносида одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Очиқ мулоқотларда ахоли турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудни ижтимоий- иқтисодий  ривожлантириш  масалаларига  алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, Қизилтепа қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси билан юзма- юз мулоқот ғоят самарали кечди. Учрашувда Рўйиддин Раупов истиқлолнинг 28 йиллиги арафасида мамлакатимизда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида тўхталар экан, воҳамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкилотларининг ҳам ҳиссаси катта бўлаётганини таъкидлади. Шу куни қишлоқ фуқаролари ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни очиқ-ойдин баён этишди. Кўпчиликни ўйлантириб келаётган, қишлоқ аҳолиси учун умумий бўлган жумбоқлар ҳам ўртага ташланди. Умум манфаатига  хизмат қиладиган таклифлар ҳам билдирилди. - Қишлоғимизда Ўғлонжонота зиёратгоҳи жойлашган, - деди мулоқотда қишлоқ фуқаролари номидан Боходир Қўчқоров.- Ана шу зиёратгоҳ анча йиллардан буён таьмирланмаганлиги туфайли нураб бормоқда. Шу зиёратгоҳни таьмирлашда амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз. Депутат Олма ҚФЙ аҳолиси билан мулоқотга киришаркан, энг аввало, фуқаролар эьтибор учун депутатга миннатдорчилик изҳор этишди. Одамлар номидан ҚФЙ раиси Хуршид Каримов 10 километрлик қишлоқ йўлларини таьмирлаш кераклигини билдирди. Теракли ҚФЙ аьзолари эса газ балонлари таьминотидаги узилишлардан норози бўлишди. Бундан ташқари, Теракли ва Олма ҚФЙни боғловчи осма кўприкни ҳам таъмирлаш юзасидан ёрдам сўрашди. Шунингдек, аҳоли томонидан уй-жойларга кадастр ҳужжатини олиш бўйича, бандлик, тадбиркорлик, қишлоқнинг ички йўлларини таьмирлаш билан боғлиқ қатор мурожаатлар ҳам бўлди. Энг муҳими, муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримлари бўйича эса мутасаддилар иштирокида йўл хариталари ишлаб чиқилиб, муаммони тез фурсатда бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Қишлоқ фуқаролар йиғинлари аьзолари билан учрашувда депутат Президентимиз томонидан аҳоли фаровонлигини янада ошириш борасида катта ишлар қилинаётганини алоҳида эътироф этди. Қизғин мулоқотларда партиядошимиз фуқароларнинг иш билан бандлигини таьминлаш, Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган бешта ташаббус доирасида ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кўламини бунданда кенгайтириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида тўхталди. Рўйиддин Раупов Қизилтепа ҚФЙ ҳудудида жойлашган Ўғлонжон ота зиёратгохини сифатли таьмирлашни бошлаш юзасидан вилоят маданий мерос бошқармасига депутатлик сўрови юборди. Шунингдек, қишлоқ фуқароларини йиллар давомида қийнаб келаётган Олма ва Теракли ҚФЙни боғловчи осма кўприкни таъмирлаш, Олма ҚФЙ ҳудудидаги 10 километрлик йўлни тартибга келтириш, аҳоли хонадонларини узлуксиз  равишда суюлтирилган газ балонлари билан таьминлаш юзасидан Қамаши тумани ҳокими номига депутатлик сўрови  билан мурожаат қилди.   Умуман олганда, қишлоқ фуқароларини анча пайтдан буён қийнаб келаётган кўплаб муаммолари депутат аралашуви туфайли ўз ечимини топди. Ушбу  юзма юз мулоқотлар қишлоқ одамларининг ҳаётга бўлган ишончи, амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисини янада оширган кун сифатида ёдида қоладиган бўлди. Депутат билан халқнинг очиқ мулоқоти кўтаринки кайфиятда, жонли ва самимий руҳда ўтди.         Комил САХАТОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Сифатсиз маҳсулотлар рекламасига чек қўйиш лозим

Мен анча пайтдан буён оммавий ахборот воситаларини кузатиб бораман. Айниқса, тижорат йўналишидаги рекламалар менга маъқул бўлмаётир. Масалан, ёшларнинг онгига салбий таъсир этувчи рекламаларни чеклаш лозим. Бундан ташқари, инсон организмига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар ҳам кўп тарғибот қилиняпти. Таклифим, телевидение мутасаддилари ҳар қандай нарсани реклама қилишдан аввал, унинг сифати ҳақидаги маълумотни олишлари керак. Оммавий ахборот воситаларида халққа тавсия этилаётган маҳсулот сифати ҳақида тегишли лаборатория кўригидан ўтган бўлиши шарт. Таклифим, оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган реклама тижорат бўлимларига товарни реклама қилишдан аввал турли соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда уларнинг хулосасини олиш керак. Ҳар қандай реклама қилинаётган маҳсулот кимёвий  қўшимчалардан холи бўлиши лозим. Республикамиздаги барча телевидение рекламаларида  гўшт, айниқса, колбаса маҳсулотларини жуда кўп тарғибот қилишаяпти. Аммо унинг таркибидаги турли кимёвий воситалар инсон организми учун зарар-ку. Шунингдек, пепси, кока-кола, фанта, Sitro, WF ва шу кабилар ҳам инсон организми учун фойдали эмас. Ушбу кимёвий қўшимчалар асосида тайёрланган ичимликлар баҳонасида турли ютуқли ўйинлар оммалашиб кетаётгани ачинарлидир. Тўлқин ХИДИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Миришкор туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз бўлайлик

Ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни  шакллантириш, хар бир фуқарода қонунларга ва одоб-аҳлоқ қоидаларига, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш тизимини янада такомиллаштириш лозим, деб ҳисоблайман. Шунингдек, давлат бошқаруви идораларида хизмат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш сира кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифадир.  Шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари  ўртасидаги ўзаро зиддиятларни йуқотиш шарт. Умар ХАЙДАРОВ, партия фаоли.  ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилса...

Мен партиянинг  Сиёсий ва беш йилга мўлжалланган Сайловолди дастури билан танишдим. Партиямизнинг фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида олиб бораётган кенг қамровли фаолиятини қўллаб-қувватлайман. Фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун, менинг назаримда, биринчи навбатда республикамизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш даркор. Иккинчидан, адвокатлар томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш лозим.          Адхам САЙНИЯЗОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг  ижрочи котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!