Тошкент шаҳар

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Шарқ тонги кўчаси, 23-уй

Телефон: (71) 288-42-04 (136)

Электрон манзил:  toshkent.shahar@mail.ru

Янгиликлар
News

Ташқарининг сийловига зор эмасмиз...

Ўтган куни “Америка овози” манбасида аллақандай “Эрк” партияси тарафдори Муҳаммад Солиҳ деган ёзувга кўзим тушди. Ҳайрон бўлдим. Қаерда у “Эрк” партияси? Шундан кейин мақолани ичига чуқурроқ кириб, бир пайтлар Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил декабридаги Президент сайловида “Эрк” демократик партияси раиси сифатида жуда кам овоз билан Ислом Каримовдан ортда қолган ва Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида ўша қудратсиз партияси тугатилиб кетган Муҳаммад Солиҳ кўз ўнгимда гавдаланди. Очиғи, унинг “Америка овози” орқали эълон қилган “дийдиё”си менга ёқмади. Маълумки, Ўзбекистонда Конституцияга биноан ҳамда “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун талаблари асосида рўйхатдан ўтган бешта партия фаолият юритмоқда. Шулардан биттаси ҳукумат партияси, қолган тўрттаси ҳокимият учун курашувчи мухолифат партия ҳисобланади. Биз мухолифат деганда, четга чиқиб олиб, тамошобин бўлиб турган, кези келганда тинч аҳоли ўртасига иғво соладиган, мамлакатнинг фаровонлигига тош отадиган шахсларни ёки ноқонуний ташкилотларни эмас, қонуний рўйхатдан ўтган ва расмий фаолият юритаётган ташкилотларни тушунамиз. Уялмасдан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ҳолда ўзини “Эрк” партиясиман деб эълон қилиш ҳар қандай одамнинг энсасини қотиради. Демак, Муҳаммад Солиҳ ё ўзбек қонунчилигини билмайди ёки унга риоя этишни истамайди. Воҳаланки, мамлакат Сайлов кодексида сиёсий партия илгаригидек, сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин эмас, тўрт ой олдин рўйхатга олиниши белгилаб қўйилган ва бу билан сайловда иштирок этиш истаги бўлган партияларга катта шароит яратилган. Шу ўринда, узр сўраган ҳолда айтаманки, халқимизнинг қўполроқ бўлсада, “Мўлтонидан ботир чиқса чодирга ўт қўяди” деган мақолига ўхшаб, йигирма беш йилдан буён ўз халқига тош отиш билан овора бўлиб, Ўзбекистон мустақиллигига битта ғишт ҳам қўймаган Муҳаммад Солиҳнинг бундай хатти-ҳаракатини нима деб баҳолашни ҳам билмайсан, киши. Халқимизда яна бир ҳаёт синовларидан ўтган мақол бор: “Кўр ҳассасини бир марта йўқотади”. Ўзбек халқи ҳассасини йўқотиб, етмиш йилдан ортиқ чеккан азобларини ўзи билади. Энди буни такрорланишига ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бизнинг халқимизга Муҳаммад Солиҳ сингари юрт осойишталигига путур етказадиган, халқ фаровонлигига раҳна соладиган баландпарвозчилар эмас, мамлакат ва халқ учун садоқат билан хизмат қиладиганлар фидойи инсонлар керак ва улар мамлакатимизда етарлидир.  Ташпўлат МАТИБАЕВ,  “Адолат” СДП фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Истиқлол шукуҳи бардавом бўлсин!

Айни кунларда юртимизда мустақиллигимизнинг 28 йиллиги шодиёналарини кенг кўламда нишонлаш бошлаб юборилди. Жойларда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида аҳоли билан кенг қамровли учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилиб, мазкур тадбирларда  босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташланмлоқда. Тараққиётимиз давомида амалга оширган ишларимиз, эришган ютуқларимиз, натижаларимиз холисона баҳоланиб, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг эътиборига етказиш асосий вазифа бўлиб қолмоқда. Айтиш лозимки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди. Жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Агар истиқлолимизнинг ўтган йилларига назар ташласак, пойтахтимиз, вилоятлар, шаҳар, қишлоқларимиз, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам катта ўзгаришлар рўй берганига гувоҳ бўламиз. Бу неъматларга чин маънода шукрона қилиш ва уларнинг қадрига етиш керак. Хусусан, Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишларини таърифлашга тил ожизлик қилади. Айниқса, “Humo arena”сининг ишга туширилиши, “Tashkent City” каби қатор осмонўпар биноларнинг қурилаётгани озодлигимизнинг шарофатидир. Бу ҳам бўлса, дунё давлатлари қаторидан юқори ўринларни эгаллашга интилаётган юртимиздаги ислоҳотларнинг бир кўринишидир, десак муболаға бўлмайди. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинаётган қонунларимизда таълим, тиббиёт, суд-ҳуқуқ, санъат ва маданият соҳалари ходимларига қаратилаётган эътибор, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, зарур шарт-шароитларни яратиш юзасидан бажарилаётган ишларнинг салмоғи ҳам, аҳамияти ҳам каттадир. Айниқса, таълим вакилларини ўрнини мустаҳкамлаш, ўқитувчи номини улуғлаш, уларнинг жамиятимиздаги мавқеини янада кўтариш борасида керакли ишлар йўлга қўйилмоқда. Албатта, буларнинг барчасини замирида мустақилликдек эзгу неъмат ётганлигига, барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бугунги кунда халқаро аҳволнинг тез ўзгарувчанлиги, дунёнинг турли нуқталарида юз бераётган нохуш воқеалар ҳар биримиздан огоҳликни, тинчликни қадрлаш, ҳимоя қилиш, унинг учун курашишни талаб этмоқда. Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият, қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташласак, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун халқимизни турли ғоявий таҳдидлардан асраш, айниқса, ёшларда мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш, уни янада мустаҳкамлаш, турли воситалар орқали қадриятларимиз, миллий анъаналаримиз, менталитетимизга ёт бўлган тушунча ва ғояларнинг кириб келишига, тарқалишига тўсқинлик қилиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Шуни унутмайликки, маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий ҳуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллигига, тинч ва осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган кучларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди. Жаннатмакон юртимизда мустақиллигимиз барқарорлигини таъминлаш йўлида давлатимиз томонидан катта ишлар олиб борилаётгани бизнинг бахтимиздир. Шунга кўра биз ҳам фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, осуда турмушимизнинг давомийлигини таъминлашда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Зеро, келажак авлод учун озод ва обод Ватан қолдириш барчамизнинг фуқаролик вазифамиздир. Мустақил Ўзбекистонимизнинг 28 йиллик шодиёналари барчамизга қутлуғ бўлсин!   Бахром ВАЛИЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

“Партия патронажи”: Фуқаро вакилларни иш жойига таклиф қилди

Айни кунларда сафимизга қўшилиш истагида бўлган фуқаролар томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгашининг электрон почтасига кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бугун “Партия патронажи”нинг навбатдаги чақируви пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек туманидан бўлди. Партия Тошкент шаҳар Кенгашининг вакиллари фуқаро Баҳодир Шириновнинг таклифига биноан унинг иш жойига ташриф буюришди.   - Кун давомида меҳнат жойимда бўлганлигим боис, вакиллар ишхонамда партияга аъзо қилишди. Шароитимни тушуниб, қулайлик яратишгани учун Кенгаш ходимларига рахмат дейман. “Адолат”чилар қаторига қўшилганимдан хурсандман - дейди янги аъзоимиз. Бир зумда  керакли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқарога аъзолик билети топширилди. Суҳбат асносида дастурий мақсадларимиз ва фаолиятимизга оид янгиликлар хусусида атрофлича тушунтирилди. Зулайҳо АХМАДЖОНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Партия патронажи”нинг пойтахтлик аъзолари сони ошмоқда

“Партия патронажи”нинг жорий қилингани сайловчиларимизга катта қулайлик яратди. Буни мурожаатлардан кўриш мумкин. Албатта, ўз навбатида аҳолимиз орасида дастурий мақсадларимизга қизиқувчиларнинг  сони ортаётганидан далолат беряпти. Айни соатларда сафимиз яна биттага кўпайди, десак муболаға бўлмайди. Электрон почтамизга Мирзо Улуғбек тумани “Яланғоч” маҳалласида яшовчи фуқаро Шаҳзод Маманиёзов номидан мурожаат келиб тушди. Ишчи гуруҳ вакиллари мурожаатда кўрсатилган манзилга шайланишди. Хонадон эгалари Кенгаш ходимларини илиқлик билан кутиб олишди. Партия томонидан яратилган бундай имконият ва ташриф учун миннатдорчилик билдиришди. Учрашув чоғида мутахассис Муслимбек Турдиев фуқарони аъзолик вазифалари билан таништирди. Янги аъзоимиз тадбирларда фаол иштирок этишини билдирди.    Мазкур лойиҳа сайловчиларни ўзига жуда тез жалб этаётгани билан аҳамиятлидир. Бу эса аҳоли орасига кенгроқ киришимизга ҳамда уларга дастурий ғояларимиз билан янада яқинроқ бўлишимизга замин яратмоқда. Зулайҳо АХМАДЖОНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Партия патронажи”: Оилавий корхона раҳбари ва ходими аъзоликка қабул қилинди

Хабарингиз бор, партия Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан «Партия патронажи» лойиҳаси жорий қилинди. Айни кунларда мазкур лойиҳа Тошкент шаҳар Кенгашида ҳам ўз ишини бошлади. Куни кеча “Партия патронажи”га илк чақирув мурожаати келиб тушди. Кенгаш вакиллари тезкорлик билан Яшнобод туманидаги  “Акбар назар - бизнес” оилавий корхонасига етиб боришди. Ушбу корхона раҳбари С.Назирметова ҳамда ишчи-ходим А.Назирметовлар аъзолар сафига киришда сайловчилар учун партия томонидан бундай қулайлик яратилгани учун миннатдорчилик билдиришди. Суҳбат асносида партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари О.Омонов ва Яшнобод туман Кенгаши раиси О.Набиевлар дастурий мақсадларимиз юзасидан батафсил тушунчалар беришди. Партия фаолиятига оид уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди. Ташриф сўнгида фуқаролар С.Назирметова ҳамда А.Назирметовларга аъзолик билети топширилди. Зулайҳо АХМАДЖОНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби  Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Тошкент шаҳридан онлайн: Дастур муҳокамаси пойтахтда ўзи ишини бошлади

Айни соатларда Миллий матбуот марказида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сиёсий ва Сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган семинар ўз ишини бошлашга ҳозирлик кўрмоқда.  Унда партия Сиёсий Кенгаши, Халқ депуталари Тошкент шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари, маҳаллий Кенгашлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари, экспертлар ҳамда фаоллар иштирок этмоқда.  Бахром Валиев,  “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси: -Сиёсий партиянинг асосий вазифаларидан бири давлат ва жамият ривожи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ғоялар, йўналишлар, тамойилларни кўтариб чиқиш ва уни амалга ошириш йўлларини белгилашдан иборатдир. Шу мақсадда партиямизнинг муҳокамага қўйилган ушбу дастури ҳар томонлама халқчил ва мукаммал бўлмоғи лозим. Дастурнинг асосий мақсади амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини ошириш, давлатнинг ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиб, халқ фаровонлигини таъминлашга эришишдир. Семинар ўз ишини давом эттирмоқда. ...

Батафсил
News

Тошкент шаҳридан онлайн: Вазифаларни белгилашда аниқлик етишмаяпти

Кўтаринки руҳда ўтаётган семинарда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлим мудири Сарвар Эргашев сўзга чиқди. У ўз нутқида келгуси 5 йиллик, яъни 2020-2024 йилларга йўналтирилган дастурларимизни қабул қилиб, сайловчиларга етказиш вақти яқинлашаётганини таъкидлади. – Аввало, партия дастурининг устувор вазифаларидан бири мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда электоратимиз бўлган  ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, илм-фан аҳлининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш учун барча шароитларни яратишга қаратишдир. Бироқ, дастурда юқорида келтирилган соҳаларда белгиланган мақсад-вазифалар юзасидан аниқлик етишмаяпти – деди у. Шундан сўнг, йиғилганлар Сиёсий ва Сайловолди дастурлар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришга киришдилар. Семинар давом этмоқда. ...

Батафсил
News

Тошкент шаҳридан онлайн: Дастур ҳажми эмас, мақсадлари улкан бўлсин!

Дастур муҳокамасида таълим тизими вакиллари томонидан ушбу йўналишда кўрсатилаётган мақсад-вазифалар ўқитувчи-педагогларда ҳам катта қизиқиш уйғотаётгани айтиб ўтилди. Малакали кадрларни етиштириб чиқаришда педагогларга керакли шароитларни яратишни, уларни қўллаб-қувватлашни ўзида мужассам этганлиги аҳамиятлидир. Шу ўринда соҳа ходимлари ўқитувчиларнинг меъёрий иш ҳужжатларини қисқартириб, дарс жараёни сифатини оширишга эътибор қаратиш таклифини ўртага ташлашди. Боиси, ортиқча ҳужжатлар билан ишлаш педагог дарс соатини сифатли ташкил этишига халақит бериши айтилди. Шунингдек, олий таълим муассасаларига қабул квоталари белгиланишини бекор қилиш таклифини беришди. Албатта, барча абитуриентлар ўқишга қамраб олинса, ёшлар ўртасида бандлик таъминланиб, чет давлатларга чиқиб кетишнинг олдини олишга эришиш мумкинлигини баён қилишди. Дастурда таълим тизими бўйича мана шундай аниқ ваифалар кўрсатилмаганлигини таъкидлашди. Иштирокчилар дастурда кўзда тутилаётган мақсад-вазифалар  яхши, бироқ уларни конкретлаштириш керак, дея таклиф беришди ва изоҳлаб ўтишди. Дастур мазмунида умумий гаплардан қочиш лозимлиги, ҳажм эмас, ундаги мақсадларимиз улкан бўлиши кераклиги таъкидланди. Шундан келиб чиққан ҳолда, дастурни ихчамлаштириш ва вазифаларни аниқ, содда тилда кўрсатиш керак. Боиси, сайловчиларимиз дастурни бир кўриб, ёпиб қўйиши эмас, балки бизнинг мақсадларимиз ортидан эргашмоғи лозим. Шундагина, олдиндаги сайлов жараёнларида кўзланган натижаларга эришишимиз мумкин. Тиббиёт ходимлари томонидан ҳам қатор таклиф-мулоҳазалар билдирилди. Сўнгги йилларда  фармацевтика соҳасида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлаётганига тўхталиб ўтилди.  Бироқ, ҳанузгача бу тизимда аҳолини қийнаётган муаммолар ўз ечимини топганича йўқ. Бугунги кунда шифохоналар атрофида турнақатор бўлиб жойлашган дорихоналарга тез-тез кўзимиз тушади. Бироқ, бир номдаги дори воситалари кўплаб дорихоналарда  турлича  нархларда сотилмоқда.  Шу мақсадда дори воситаларининг нархларини номланишидан келиб чиққан ҳолда мувофиқлаштириш ва арзонлаштириш ҳамда шифохоналар, оилавий поликлиникалар ҳудудида фаолият юритаётган дорихоналар сонини кескин қисқартириш юзасидан дастурда керакли мақсад-вазифалар белгиланмаганлиги таъкидланди. Агар Сайловолди дастурда бу каби вазифалар ўрин олса,  келгусида аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлаш ҳамда нархларнинг сунъий  ўсишига барҳам берилиши баён қилинди.   Қизғин мулоҳазалар асосида кечган семинарда депутатлар, экспертлар томонидан билдирилган таклифлар қўллаб-қувватланди. Албатта, дастурга киритилишида инобатга олиниши қайд этилди. Семинар якунида дастурий вазифалар юзасидан бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар келишиб олинди. Зулайҳо АХМАДЖОНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!