ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

“Маҳалланинг энг намунали келини”. Бу ном кимга насиб қилди?

Жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни кўллаб-қувватлаш ва оила институтини  мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни  тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминланмоқда. Ушбу ислоҳотда Ўзбекистон «Адолат» СДП Чимбой тумани Кенгаши ҳам фаол иштирок этяпти. Яқинда Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда «Биз оилавий ажримларга қаршимиз!» шиори остида «Маҳалланинг энг намунали келини» кўрик-танлови ўтказилди. Партиянинг Чимбой тумани Кенгаши раиси Х.Сулайманов ушбу танлов Ватан ичра ватан ҳисобланмиш оила мутаҳкамлигини  асрашда  муҳим эканлигини таъкидлади. Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Мижоз товар сифатини онлайн тартибда кўрсин

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури лойиҳаси юзасидан билдирилаётган фикрларни кузатиб боряпман. Лойиҳа билан қайта-қайта танишиб чиқдим ва мен ҳам тадбиркорлар билан ишлаб келаётган мутахассис сифатида куйидаги таклифларни билдириб ўтмоқчиман.    1.  Ўзбекистонда хорижий давлатлар  буйича маркетинг изланишлари етарли даражада эмаслигидан тадбиркорлар экспортга чиқарилиши зарур маҳсулотлар буйича тўлиқ маълумотларга эга бўла олмаётганлиги, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмоқда. 2.  «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни» талаблари  буйича: Акциядорлик жамият устав фондидаги улуши камида 15 фоизни ташкил этиши лозим бўлган чет эллик инвесторлар иштирокининг мажбурийлиги ва устав фондининг энг кам миқдори 400 минг АҚШ доллардан кам бўлмаслик шарти тадбиркорларга тўсқинлик туғдирмоқда. Чунки, тадбиркорлар  учун  ҳорижий инвестор иштирокини таъминлаш қийин ва Устав фонди  миқдорининг жуда юқорилиги сабабли  тадбиркорда  Акциядорлик жамиятлар ташкил этиш имкони йуқ. 3.  Товар  хом ашё  биржаси савдоси буйича: - Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотиш  тартиби низомларига кўра  биржада бир хил маҳсулотнинг энг паст нархга эга бўлгани ғолиб бўлади. Мижоз онлайн тартибда товарнинг сифатини кўра олмайди.  Баъзида таннархи кам сифатсиз товар, нархи паст бўлганлиги сабаб ютуққа эришади. Шу сабабли, биржага фақат стандартларга жавоб берадиган маҳсулотлар кўйилиши керак.  - Биржа савдоси баъзи пайтларда жуда кеч ўтказилади. Баъзи туманлардаги банкларда пул муомалалари операциялари соат 16:30-17:00 га қадар тугатилади. Биржа савдоларини ўтказиш  вақти банкларда пул муомаласи вақти билан интеграцияланган ҳолда бўлиши керак.   Шамшира ҚАЛИМБЕТОВА,  Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидаги масъул ходими, БПТ аъзоси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP                    ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Дорихоналар ишига бефарқ бўлмайлик

Мамлакатимиз аҳолисининг соғлиғини муҳофаза қилиш учун биринчи навбатда юртдошларимизни сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш керак. Лекин юртимиздаги айрим ҳусусий дорихоналарнинг бугунги фаолиятини ижобий баҳолаш қийин. Шу боисдан, ўзимнинг соҳага оид қуйидаги таклифларимни билдирмоқчиман. Биринчидан, фуқаролар хусусий дорихоналарга дори сўраб борганида шифокор рецептисиз дори сотилмасин. Аптекачилар шифокор ёзиб берган дори топилмаса унинг ўрнини босувчи бошқа дорини сотаётганлигига кўп бора гувоҳ бўляпмиз. Мазкур ҳолатлар дорихонадаги дориларни сотиш учун бир баҳона, деб ҳисоблайман. Иккинчидан, дори сотувчилар тегишли таълим муассасасида таълим олган бўлиши шарт. Чунки, олис туманлардаги қишлоқларда хохлаган одам дорихона очаётган ҳолатлар ҳам учраяпти. Ушбу ҳолатлар фуқароларимизнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайди, деб ким кафолат бера олади? Мамлакатимиз аҳолисининг соғлиғи ҳамма нарсадан устундир. Шу боисдан, бундай ҳолатларга бефарқ бўлмаслигимиз керак, деб ўйлайман.      Азамат ГУЛИМБЕТОВ, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қораўзак туман Кенгаши раиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

“Партия патронажи” илк қадамни Қорақалпоғистондан бошлади

Мен ҳозирги пайтда Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош тумани «Дилафруз» уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари бўлиб ишлаб келмоқдаман. Кечқуринлари ишдан келиб, вақт топиб ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатиб, янгиликлардан хабардор бўлиб боришни одат килганман. Асосан сиёсий партияларнинг фаолиятларини кўриб, партияга аъзо бўлиш истаги пайдо бўлди. Шу истак сабабли мен дастлаб мамлакатимиздаги сиёсий партияларнинг дастурлари билан танишиб чиқдим ва “Адолат” партиясига аъзо бўлишни мақсад қилиб қўйдим. Аммо, иш-уй деб икки ўртада партияга аъзо бўлишга вақт топишим, тўғриси, қийинчилик туғдирарди. Одатдагидек ижтимоий тармоқларни кузатар эканман, “Партия патронажи” ҳақидаги эълонни кўрдим-у мурожаат учун қўйилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб боғландим. Шу куннинг ўзида партия аъзолигига қабул килиш учун Ўзбекистон «Адолат» СДП Тахиатош тумани Кенгаши раиси уйимизга келди. Бундай имкониятларни кўриб хурсанд булган турмуш ўртоғим ҳам “Адолат” партиясига аъзо бўлиш истагини билдириб, ариза ёзди. Ўз уйимизда партия билетларини олдик. Биз бу партия хизматидан жуда мамнун бўлган ҳолда, “Адолат” СДПнинг дастурий ғояларини юзага чиқаришда партия аъзоси сифатида ўз ҳиссамизни қўшамиз.    Р.РАЙМОВ, партия аъзоси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Педагогларга ҳар қанча эътибор кўрсатсак, кам!

Мамлакатимизда ижтимоий, жисмоний имконияти чекланган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ўқитувчилар бундай тоифадаги ўқувчилар кўнглига йўл топиб, уларнинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлашда индивидуал тарзда иш олиб боришмоқда. Мана шундай эзгу саъй-ҳаракатлар натижасида эса боланинг атроф-муҳит ва ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурлари кенгаймоқда. Шунингдек улар дарсликлар, бадиий адабиётлар билан танишиш имконига ҳам эга бўлмоқда. Менинг таклифларим имконияти чекланган ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олиши ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун уларнинг уйига бориб дарс берадиган ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Яъни, уйда якка тартибда таҳсил олаётган имконияти чекланган ўқувчилар билан шуғилланган тўгарак раҳбарларига бир нафар ўқувчи учун ҳафталик соатлар ажратиш зарур, деб ўйлайман. Шунингдек, тўгарак раҳбарларининг эришган ютуқларини инобатга олган ҳолда уларни аттестациядан ўтказиш ва категориялар бериш лозим. Бундан ташқари педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларида ўрта махсус маълумотга эга мутахассисларни малака ошириш курсларига қабул қилиш керак.  Натижада эса ҳудудлардаги «Баркамол авлод» болалар марказларидаги барча ходимларнинг билими, малакаси ошади ва янада изланиб, фаоллик билан иш юритади.   Айша АБДРЕЙМОВА, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Патронаж 6 километр йўл босиб, бемор олдига келмоқда

“Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида рақобатчи партия экспертларидан бири патронаж ҳамшираси ва шифокорларнинг уйма-уй юриб, фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиши шарт эмаслиги, беморларнинг ўзи тиббиёт муассасасига келиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида фикр билдирди. Инсон саломатлигини асраш, турли касалликларнинг олдини олиш ва аҳолининг тиббий маданиятини оширишда патронаж ҳамширалар муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлашимиз жоиз. Оналар ва болалар ўртасидаги турли касалликлар, туғуруқ билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби қатор вазифаларни амалга оширишга аҳоли билан яқин алоқада иш олиб бораётган патронаж ҳамширалари ҳисса қўшиб келмоқда. Айниқса, ёлғиз қариялар, ногиронлиги бор фуқаролар, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар, 1 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлар, туғуруқдан кейинги кунларда оналар патронаж хизматига жиддий эҳтиёж сезади. Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олиш афзал, деганларидек, касалликка сабаб бўлувчи омилларни барвақт аниқлаб, уларни имкон қадар ўз вақтида бартараф этиш айни муддаодир. Бундай масъулиятли вазифаларни амалга ошириш патронаж хизмати билан узвий боғлиқ саналади. Шуни назарда тутиб, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг янги Сайловолди дастури лойиҳасида патронаж ҳамширалар фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир вазифалар хусусида алоҳида сўз юритилган. “Адолат” газетасининг шу йил 9 август кунги сонида партиямиз фаоли Дилфуза Сафарова “баъзи ҳудудларда патронаж ҳамширалар поликлиникадан 2-6 километр узоқ маҳаллалардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Бизнинг поликлиникадан ҳам патронаж ҳамширалари уч, ҳатто олти километр узоқ жойларга ўз ҳисобидан қатнаб, беморлар ҳолидан хабар олишади. Патронаж ҳамширалари уйма-уй юриб иш олиб боришини назарда тутиб, улар учун алоҳида автомашиналар ажратилса, айни муддао бўлар эди”, деган таклифни билдирган. Юқорида келтириб ўтилган фикр-мулоҳазалар ушбу таклифни қўллаб-қувватлаш учун етарли асос бўла олади, деб ўйлаймиз.   Ривож ОТАРБАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Болалар билимини бойитиш– биринчи ўринда!

Мамлакатимизда фарзандларимизнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун ҳар томонлама шариотлар яратилмоқда. Уларни Ватан ва миллат манфаати йўлида фидойилик кўрсата оладиган қилиб тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сонли “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Республикамиздаги барча туманларда “Баркамол авлод” болалар маркази ташкил этилганлиги фикримизнинг далилидир. Энг асосийси, мазкур марказларда Ватанимиз тарихи, тақдири ва истиқболи билан чин дилдан қизиқадиган, ҳақиқий ижодкор бўлган ёшларимиз борлиги бизни қувонтиради. Менинг таклифим  ҳар бир ҳудудда ташкил қилинган “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган. Яъни, ёш авлод тарбияси ўта долзарб масала эканлигини ҳисобга олиб, “Баркамол авлод” болалар марказларида 5-6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тўгаракларини ўзбек, қорақалпоқ, рус ва қозоқ тилларида ташкил этишга эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблайман. Шунингдек, ушбу марказларда ўқувчи ёшларнинг хуқуқий соводхонлигини ошириш мақсадида “Ёш хуқуқшунослар” тўгаракларини ҳам ташкил этиш лозим. Зулфия ҚУТИБАЕВА, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Депутат Қораўзакда бандликни таъминлашга кўмаклашди

Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши депутати Азамат Гулимбетов тумандаги 19 сонли “Фазилов” сайлов округидаги “Маданият” ОФЙ аҳолиси билан ҳисобот-учрашувини ўтказди. А.Гулимбетов 2018 йил март ойидан бошлаб депутатлик фаолиятини бошлади. У ўз сайловчиларининг мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли муасадди-ташкилотлар раҳбарларига жами 5та депутатлик сўровини чиқарган.  Шундан 3 таси ижобий ҳал этилиб, қолган сўровлар бўйича амалий ишлар давом этмоқда. Шу ўринда айрим мисолларни келтириб ўтсак. Депутат А.Гулимбетов партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ўз сайлов аҳолиси билан юзма-юз суҳбатлар уюштириб келди. Жумладан, туман ҳудудидаги “Маденият” ОФЙда истиқомат қилувчи ишсиз ва кам таъминланган фуқаро Гулайим Байсейитовани иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатди. Депутат бу масала юзасидан туман Бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўровини чиқарди. Натижада фуқаро Г.Байсейитова Қораўзак туманидаги 9-сонли мактабга ишга олинди. - Анчадан буён ишга жойлаша олмагандим. Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси ҳақида эшитиб, уларга мурожаат қилдим. Мана мурожаатим эътибордан четда қолмади.  Ишга киришимга амалий ёрдам кўрсатган “Адолат” СДП депутатларидан жуда миннатдорман. Чунки меҳнатим орқали ўз ризқ-насибамни топиш ва оиламга даромад олиб кириш энг катта орзуим эди. Бу лойиҳа мен каби ишсиз фуқароларнинг бандлгини таъминлашда муҳим аҳмиятга эга – дейди Гулайим Байсейитова. Шунингдек, депутат А.Гулимбетов партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ўз сайловчиларига мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб бормоқда.   Бахадир ЖУЗБАЕВ, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!