БУХОРО

Манзил: Бухоро шаҳар, М.Икбол кўчаси, 15-уй

Телефон: (65) 221-26-95, 221-26-92

Электрон манзил:  buxoro@adolat.uz

Янгиликлар
News

Арзон буғдой уни – вобкентликлар истаги

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов Вобкент туманидаги “Кўлхатиб” МФЙда бўлиб, партиянинг сайловолди дастур лойиҳасининг муҳокамаси юзасидан аҳоли таклифларини ўрганди. Хусусан, МФЙда оила бошлиқлари билан ишлаш масаласига эътибор қаратилиши, кам таъминланган оилаларни коммунал  тўловлардан озод этилиши билан боғлиқ фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Дастур муҳокамасидан сўнг депутат томонидан ҳудуд муаммолари кўриб чиқилди. Асосан ҳудудда истиқомат қилувчиларни арзон буғдой уни билан таъминлаш, газ босимининг пастлиги, ички йўлларнинг носоз аҳволга келиб қолганлиги таъкидланди. Қувонарлиси, муаммолар аста-секин ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди. Жумладан, ҳудуддаги умумтаълим мактабида ичимлик сув қувури депутат назорати остида ижобий ҳал этилди. Мактаб ўқувчилари ичимлик суви билан таъминланди. Кўлхатибликлар депутат ва партия ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сув қувурлари нега таъмирталаб аҳволда?

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов Вобкентдаги “Работахон” МФЙда бўлиб, турли мазмундаги муаммоларни ўрганди. Хусусан, электр энергияси қувватининг пастлиги, ички йўлларнинг таъмирталаблиги, ерларни суғориш учун ариқларнинг йўқлиги, МТМ ва умумтаълим мактабларининг ҳудуддан узоқдан жойлашганлиги айтиб ўтилди. Депутат томонидан ҳудуддаги сув қувурларининг таъмирталаб аҳволда эканлиги ўрганилар экан, тегишли ташкилотлар кўмаги остида муаммога эътибор қаратилиши айтилди.   Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ҳудудда сув муаммоси ҳал этиладиган бўлди

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов ҳудудларда бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда. Ўрганишлар асосида қатор муаммолар кўтарилди. Хусусан, Вобкентдаги “Халач” МФЙда бўлиб, тадбиркорлик ва ёшларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли томонидан ҳудудни сув билан таъминлаш масаласи кўтарилди. Депутат муаммони мутасадди ташкилот вакиллари билан  бевосита жойида ўрганиб, ҳал этилишига кўмаклашди. Депутат ҳудудда истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронларни арзон буғдой уни билан таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратди.  Шунингдек, ҳудуддаги мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаби фаолияти ҳамда яратилган шароитлар ўрганилди. Ўрганишлар давомида МФЙ профилактика инспектори томонидан умумтаълим мактаби атрофида йўл белгиларининг мавжуд эмаслиги таъкидланди ҳамда депутат томонидан ушбу муаммо назоратга олинди.   Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши матбуот хизмати   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Жойларда бизнес мактаблар ташкил этилсин

Мамлакатимизда ёшларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш, ҳар соҳада уларнинг ташаббускорлигини ошириш мақсадида минглаб имкониятлар яратилмоқда. Турли танловлар ташкил этилмоқда. Айниқса, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганлар учун имтиёзли кредитлар берилмоқда. Аммо тенгдошларим орасида иқтидори бўлса ҳам уларни вақтида намоён эта олмаётганлари талайгина. Хусусан, бизнес-тадбиркорлик билан шуғулланувчилар орасида бу каби кўплаб муаммоларни учратиш мумкин. Сайловолди дастурда айни шу муаммоларнинг олдини олиш масаласи эътибордан четда қолган, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам дастурда жойларда бизнес мактабларини ташкил этиш масаласи юзасидан аниқ таклифлар қайд этиш даркор. Мактабнинг асосий мақсади иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш баробарида уларга бизнес қилиш йўллари, функционал вазифаси ҳамда берилаётган имтиёзлардан фойдаланиш тўғрисида сабоқ бериб, йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат бўлиши шарт.   Бундай имконият ҳунарманд-тадбиркор ёшларнинг салоҳиятини юксалтириш билан бир қаторда уларнинг бандлигини таъминлашда ҳам хизмат қилади. Шеҳроз НОРОВ, “Истеъдод” клуби аъзоси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Ғиждувонликларнинг спортга бўлган қизиқиши баҳоланди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати котибият мудири Эркин Муҳаммадраҳимов  партия вилоят Кенгаши раиси билан бирга Ғиждувон туманида бўлиб, муаммолар ҳамда олиб борилаётган амалий ишлар билан танишди. Шунингдек, партиянинг туман Кенгаши томонидан ташкил этилган футбол мусобақасида ҳам иштирок этиб, ғиждувонликларнинг спортга бўлган қизиқишини юксак даражада баҳолади.   Ўзбекистон "Адолат" СДП Бухоро вилояти Кенгаши Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Дастур долзарб масалаларга бой бўлиши шарт

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши марказий аппарати котибият мудири Эркин Муҳаммадраҳимов Бухоро вилоятида бўлиб, париянинг қуйи бўғин ташкилотлари фаолияти билан танишди. Партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши раислари ҳамда фаоллари билан ташкил этилган йиғилишда партиянинг сайловолди дастури лойиҳасининг муҳокамаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Партиянинг вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов ҳар бир партия фаоли дастур юзасидан ўзининг таклифларини қайд этиши ҳамда фаол бўлиши лозимлигини таъкидлади. Йиғилиш давомида Эркин Муҳаммадраҳимов томонидан партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши раисларига аниқ вазифалар белгилаб берилди. Лойиҳа моҳияти билан тўлиқ танишган ҳолда ўз таклифларини билдириши учун ташаббус кўрсатиши зарурлиги айтиб ўтилди. ...

Батафсил
News

Сирдарё онлайн: Дастурнинг ҳар бир банди халқ манфаатларини акс эттиради

Ўзбекистон  “Адолат” СДПнинг Сиёсий ва Сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган тадбир Сирдарё вилоят Кенгашида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифларнинг аксарияти долзарб ва ўринли деб топилиб, инобатга олиниши белгиланди. Шунингдек, дастур барчага бирдек тушунарли бўлиши учун содда ва халқона тилда шакллантирилишига эътибор қаратиш зарур эканлиги таъкидланди. Мунозаралар қизғин тус олган учрашувда давлат аҳамиятига молик таклифлар берилди. Хусусан, таълим соҳасида олий таълим ва илм-фан интеграциясида муаммолар борлиги, бу ўз навбатида шу соҳа ривожига ҳалақит бераётганлиги алоҳида эътироф этилди. Шундан келиб чиқиб, таклиф билдирувчилар томонидан ўз йўналишларига қараб олий таълим муассасалари талабалари амалиётни илмий-текшириш институтларида ҳам ўташини ташкил қилиш вақти келганлиги айтилди. Шунингдек, мамлакатимиз ҳудудида мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги овқатланиш шахобчаларини муайян андозалар ва қатъий талаблар асосида тарбияланувчилар ҳамда ўқувчи ёшлар организмининг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлама инобатга олган ҳолда ташкил қилиш лозимлиги уқтирилди. Йиғилишда хотин-қизлар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Партия дастурида мамлакатимизда ноқонуний никоҳнинг олдини олиш, оила-никоҳ масаласига жиддий эътибор қаратиш борасида “Оила” Кодексига ҳам маълум бир ўзгартиришлар киритиш лозим. Бу йўналишда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Яраштириш” комиссиялари фаолиятини тубдан ўзгартириб, уларнинг маҳалладаги ўрнини қонуний мустаҳкамлаш кераклиги баён этилди. Муҳокамалар марказидан боқувчи ва қаровчисини йўқотган ёлғиз аёллар ҳам четда қолмади. Чет элга йўл олаётган ёлғиз аёл фарзандларига суд орқали васий ёки хомий белгиланиши керак. У аниқ бир шахс, ота-онасими, ака-укасими ёки узоқ-яқин қариндошлари орасидан бирор киши бўлиши мумкин. У бола тарбияси ва яшаши билан боғлиқ барча мажбуриятларни ўз зиммасига олиши мумкинлиги ҳақидаги муҳим таклифлар ҳам санаб ўтилди. Шу билан бирга, тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга қаратилган таклифлар ҳам йиғилиш қатнашчиларини ўзига жалб этди. Экологик барқарор иқтисодиётнинг ҳуқуқий нормалари сўзсиз бажарилишига эришиш, атроф-муҳитга зарарли таъсири бўлган ишлаб чиқариш корхоналарини янгилаш, экологик тоза технологиялар ва хавфсиз хомашёларни қўллашни татбиқ этиш зарурлигига эътибор қаратилди. Қизғин бахс-мунозара ва амалий таклифларга бой тарзда ўтган семинар сўнгида иштирокчилар томонидан билдирилган барча таклифлар қўллаб-қувватланди ва дастурга киритилишда инобатга олинажаги қайд этилди. Шунингдек, дастур бандлари кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўзказилиши бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.   Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби      Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Никоҳ шартномаси оила масъулиятини оширади

Жойларда мунозараларга сабаб бўлаётган сайловолди дастур лойиҳаси барчанинг фикр билдириши ҳамда фаол иштирокини таъминлашда хизмат қилиб келмоқда.   Дастур лойиҳасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларига эътибор қаратилган-у, аммо жамиятда оила ва унинг фаровонлигини таъминловчи муҳим омиллар эътибордан четда қолган. Дастурда  никоҳланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда никоҳ шартномаси юзасидан аниқ фикрларни қайд этиш вақти келди, менимча. Чунки бугунги кунда аксарият ёшлар жамиятдаги ўз масъулиятли вазифаларни ҳис этмай, шунчаки, юзаки қараган ҳолда никоҳдан ўтишмоқда. Улар на тиббий кўрикдан ўтиш ва на никоҳ шартномасини тузиш масалаларига эътибор қаратади. Натижада турли касалликлар кўпайиб, ажримлар сони ортиб бормоқда. Шу сабаб дастурда оилавий ажримларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор даркор. Зеро, адолат қонун устуворлигининг гаровидир. Дилфуза ЭРГАШОВА, Когон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!