ТОШКЕНТ вил.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Баходир кўчаси, 44-уй

Телефон:(71) 288-42-12

Электрон манзил:  adolat-tv@mail.ru

Янгиликлар
News

Тошкент вилоятидан онлайн: Партия фаоллари муҳокамага тайёр

Айни соатларда Тошкент вилояти кенгаши томонидан  Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сиёсий ва Сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган семинар ўз ишини бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. Унда  партия  Сиёсий  Кенгаши Марказий аппарати бўлим бошлиғи Гулруҳ Агзамова, Тошкент вилояти Кенгаши, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, депутатлар,  партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. ...

Батафсил
News

Тошкент вилоятидан онлайн: Қуйи бўғинда шаклланган таклифлар тақдим этилди

Тадбирни вилоят Кенгаши раиси Умид Шоумаров олиб борди. У ўз сўзида  партиянинг мамлакат келажагига даҳлдор бош Сиёсий дастури ва Сайловолди дастурини янада такомиллаштириш, содда, тушунарли халқона тарзда шакллантириш учун уни жойларда яна бир бор танқидий муҳокамадан ўтказиш чора-тадбирлари давом этилаётганини  қайд этди. Сўнг партия Сиёсий Кенгаши Макразий аппарати бўлим бошлиғи Гулруҳ Агзамовага сўз берилди. У “Сайлов кодекси – қонунийлик ва шаффофликни таъминлашнинг муҳим омили” мавзусида нутқ  сўзлади. Таъкидланганидек, бугун сайловчилар ишончини қозониш осон иш эмас. Бунинг учун сиёсий партия халқ олдига, баландпарвоз гаплар ёки пуч ғоялар билан эмас, балки аниқ  вазифалар, халқни ўйлантираётган муаммоларга ечимлар билан чиқиши лозим. Партиянинг дастурий ҳужжатлари ҳам шундан келиб чиққан ҳолда шакллантирилиши лозим. Шу мақсадда ҳудудларда, бошланғич партия ташкилотларида, маҳаллаларда Сиёсий ва Сайловолди дастурлар кенг муҳокамадан ўтказилмоқда. Тадбир давомида фаоллар ва иштирокчилар, электорат вакиллари томонидан қуйи бўғинда шаклланган таклифлари умумлаштирилган ҳолда билдирилди. Партиянинг Сайловолди дастури лойиҳаси мураккаб тилда ёзилгани, бу нафақат жамоатчилик, балки сиёсий жараён арафасида сайловчилар билан учрашувларда номзодларга ҳам қийинчилик туғдириши фаоллар эътирозларига сабаб бўлди. Шу боис дастур содда ва оддий тилда ёзилиши таклиф этилди. ...

Батафсил
News

Тошкент вилоятидан онлайн: Дастур янги фикрлар асосида такомиллашади

Сўзга чиққанлар дастурда оммавий ахборот воситалари масаласига алоҳида эътибор қаратилганини ижобий баҳолашди. Шунингдек, журналистларни тайёрлайдиган ва қайта тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ўқув режаларига инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг иштирокига оид  халқаро тажрибани ўрганишни кўзда тутувчи махсус ўқув дастурларини таклифи ўртага ташланди. Муҳокамалар жараёнида қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам эътибордан четда қолмади. Жумладан, дастурда “қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг эркинлиги, ҳуқуқий мустақиллигини таъминлаш” жумласи умумий фикрлардан иборатлиги қайд этилди. Бу борада ечимини кутаётган муаммоларни аниқ кўрсатиш зарур. Масалан, фермер хўжаликлари банклардаги ҳисоб рақамларидаги ўз пулини эркин ишлата олмайди. Бу иқтисодий ривожланиш йўлидаги энг катта тўсиқ. Партия айни шу муаммонинг ечимини топиши кераклиги эътироф этилди. Қизғин баҳс-мунозаралар, тортишувлар ва амалий таклифларга бой бўлган учрашувда билдирилган таклифлар инобатга олиниши таъкидланди. Учрашувларда илгари сурилган  фикрлар асосида партиянинг мамлакат келажагига даҳлдор бош Сиёсий дастури ва Сайловолди дастурини янада такомиллаштириши таъкидланди. Иштирокчиларнинг дастурларга тегишли таклифлари мужассамлаштирилди. Тадбирда ўртага ташланган саволлар, билдирилган таклифлар юзасидан бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар  келишиб олинди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Деҳқонлар мақоми ер эгалари тарзида ўзгартирилса

Бугунги кунда ерлардан самарали фойдаланиш, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалариниг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, чекка қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шундай бўлсада  мавсумий ишчилар фермерлардан ерларни ижарага олиб меҳнат қилиб келмоқда. Энг муҳими, бозорларимизда  полиз маҳсулотлари кенг сотилишида уларнинг ҳиссаси ҳам бор. Шу боис мавсумий ишчиларнинг меҳнат самарадорлигини янада ошириш, фаолият юритиш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда. Хабарингиз бор, соҳага оид Президентимизнинг қарор ва  фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Шу боис айни дамда “Агробанк”, АТ “Микрокредитбанк” ва Халқ банкининг жамғарма маблағлари ҳисобига кредитлар берилмоқда. Мавсумий ишчиларнинг бу борадаги имкониятлардан самарали фойдаланишлари учун дехқонлар ва томорқа ер эгалари фаолиятига тегишли қарор, фармонларни етказиш мақсадида ўқув семинарлари ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Мавсумий ишчиларни деҳқон ва фермерларга айлантириш мақсадида “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари” кенгашлари билан кенг қамровли ҳамкорликни таъминлаш лозим.  Мавсумий ишчиларни Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари сафига қўшган ҳолда шароитларни яратиш, моддий таъминланганлик ҳолатини яхшилаш мақсадида тадбиркорликка жалб қилиш, имконият ва имтиёзлардан самарали, тўлиқ фойдаланиш учун йўл-йўриқларни мунтазам кўрсатиш зарур. Масалан, банклардан имтиёзли кредитлар олишда маслаҳатлар бериш ва кўмаклашиш, ўз маҳсулотини эркин сотишга яқиндан ёрдам бериш керак. Мавсумий ишчиларнинг фарзандалари таълим олишлари учун мавсумий боғча мактаблар яратилса айни муддао бўларди. Бундан ташқари, барчамизга маълум бўлган деҳқонлар мақомини ер эглари мақомига ўзгартирилса, кўзланган мақсадга етиш осон кечар эди.  Умид ШОУМАРОВ,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутатлик сўровидан сўнг, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди

Маълумки, депутатга берилган ваколатлар орасида депутатлик сўрови алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Негаки, унда кўтарилаётган ҳар бир масала ортида энг аввало, инсон тақдири, кўпчиликнинг манфаатлари туради. Қолаверса, бу тизим одамларнинг партияга ишончини оширишга хизмат қилади. Мен ўзим сайланган  8-“Янгиқўрғон” сайлов округи сайловчилари билан тез-тез мулоқотда бўлиб тураман. Сайловчиларимнинг муаммоларини тинглаб, уларни бартараф этишга баҳоли қудрат ҳаракат қилиб келяпман. 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида сайловчилардан тушган мурожаатлар асосида аҳолига хизмат кўрсатувчи турли ташкилотларга 9 та депутатлик сўрови юборилди. Улардан 7 тасига ўз вақтида ва ижобий жавоб олиниб, сайловчиларнинг талаблари қондирилди. Жумладан, “Ўрикзор” маҳалласида 2007 йилдан буён ичимлик суви муаммо бўлиб келар эди. Ушбу масалани атрофлича ўрганиб чиққач, туман электр тармоқлари ва “Сувоқава” корхоналарига депутатлик сўрови юборилди. Натижада маҳалланинг “Олмазор”, “Ўрикзор”, “Янгиобод” ва “Ўзбекистон” кўчалари аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди. Ушбу маҳалла ҳудудидаги қабристонга бориш йўли носоз бўлиб, аҳоли ҳашар йўли билан шағал ётқизишга киришмоқчи бўлган. Бироқ, техника ва маблағлари бўлгани ҳолда карьердан шағал олишга рухсат берилмаган. Ушбу масала юзасидан туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясига берилган депутатлик сўрови орқали муаммо бартараф этилди. Натижада 300 метр қабристон йўли ҳашар йўли билан ободонлаштирилиб, текис ҳолатга келтирилди. Яна бир масала ҳам депутатлик сўрови орқали ҳал этилганлиги аҳамиятлидир. Навбатдаги учрашувлардан бирида “Ўрикзор” маҳалласи аҳолиси 4 ойдан буён “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлиги, яъни, чиқиндиларни олиб кетиш учун автомашина келмаётганлиги тўғрисида мурожаат бўлди. Ушбу учрашувдан сўнг 2019 йил 3 май куни “Тоза ҳудуд” корхонасига депутатлик сўрови юборилди. Корхона раҳбарияти ҳақиқатдан ҳам ушбу масалада имкониятлари етмаётганлигини маълум қилиб, маҳалла фаоллари билан кенгашган ҳолда янги тизимга ўтишни таклиф қилишди. Яъни, эндиликда ушбу ҳудуд биллинг дастуридан чиқарилиб, аҳолига ҳақ олинмаган  ҳолда фақат дам олиш кунлари хизмат кўрсатиладиган бўлди. Шунингдек, маҳалла аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш борасидаги депутатлик сўровимиз ҳам туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан эътиборга олиниб, ҳал этилиш арафасида турибди. Бироқ, айрим корхона ва ташкилот раҳбарлари депутатлик сўровимизга жўяли жавоб беришни ўзларига эп кўрмаяпдилар. Бу эса 2 та сўровноманинг бажарилмаслигига сабаб бўлмоқда. Ўйлайманки, корхона ва ташкилот раҳбарлари ушбу масалада масъулиятни ҳис этиб, ўз фаолиятларида ижобий бурилиш ясайдилар.  Ибодат  ЎТАМБОЕВА, халқ депутатлари   Бекобод шаҳар  кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Қуйичирчиқда соғлом турмуш тарғиботи

“Адолат” СДП  Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан  Қуйичирчиқ  халқ таълими ва туман тиббиёт бирлашмаси хамкорлигида тумандаги  33-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида давра суҳбати  бўлиб ўтди. Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, депутатлар, Қуйичирчиқ туман халқ таълими ходимлари ва тиббиёт бирлашмаси вакиллари, партиянинг фаол аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирни вилоят Кенгаши раиси Умид Шоумаров  кириш сўзи билан очди ва семинарнинг асосий мақсадига тўхталиб ўтди. Маърузачи ўз сўзида бугунги кунда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш, айниқса, умумтаълим мактабларида ўқувчиларга кўрсатилаётган стоматологик тиббий ёрдам тизимини мустаҳкамлаш борасида ечимини кутаётган долзарб муаммоларни тилга олди. Уларни бартараф этиш “Адолат” социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири эканлигига тадбир иштирокчиларининг эътиборини қаратди. Қайд этилганидек, Соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятини ташкил этишда сўнгги йилларда тўпланиб қолган тизимли камчилик ва муаммолар фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни самарали ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда. Бугунги кунда умумтаълим мактабларида болалар соғлиғини сақлаш билан боғлиқ долзарб вазифалар нафақат мутахассислар, балки ота-оналар, кенг жамоатчилик эътиборини жалб этмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Халқ депутатлари Қуйичирчиқ тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан умумтаълим мактабларнинг стоматологик хоналари билан таъминланганлик даражаси ўрганилганда тумандаги  мавжуд 50 та умумтаълим мактабдан 7 тасида стоматология хоналари мавжуд бўлса-да, аксариятида хоналарнинг жиҳозланиш ҳолати талаб даражасида эмаслиги аниқланди. – Лойиҳани қўллаб-қувватлаймиз, – дейди 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби стоматолог шифокори  Ғофур Турдибаев  – Кариесдан сақланиш учун фарзандларимизга соғлом турмуш тарзини болаликдан ўргатишимиз, биринчи навбатда уларнинг тиббий маданиятини шакллантиришимиз лозим. Бу биргина тиббиёт ходимларининг иши эмас. Келажагимиз эгаларига соғлом ҳаёт кечириш аввало ўзимизга боғлиқлигини тушунтириб бориш зарур. – Айтиш жоизки, болалар ўртасида стоматологик касалликларнинг олдини олишда ҳали муаммолар талайгина - дейди Қуйичирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Зуҳра Достонова. – Мактаб ва ўсмир ёшидаги болалар касаллигини ўз вақтида даволанмаслиги ногиронликка олиб келиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда умумтаълим мактабларида стомотология хоналарини ташкил этиш, кариес билан оғриган болаларга тизимли тиббий муолажалар қилиш орқали сифатли тиббий кўриклар албатта, ҳар бир боланинг саломатлиги унинг билим олишида ва баркамол авлод бўлиб улғайишида хизмат қилади. Маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва соҳа вакиллари иштирокидаги семинарда болаларни тиш кариесидан сақлаш хусусида сўз юритилди. Тиббий хизмат сифатини ошириш, стоматологик касалликларнинг олдини олиш ҳамда профилактик тадбирларни кўзда тутувчи дастурлар ижросига эътибор қаратилди. Туманда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб муҳим таклифлар билдирилди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Ақл майдончаси очилди

Бекобод шаҳар ҳудудида жойлашган 5-сонли мактабгача таълим муассасасида “Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Мактабгача таълим - кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси асосида шашка майдончаси ташкил этилди. Биламизки, шашка бола учун эрмак, қувонч манбаи бўлибгина қолмай, унинг диққати, хотираси, ижодий тафаккури ва тасаввурини ўстиришга ҳам хизмат қиладиган воситадир.  Турдибекова Замира Хусеиновна, Бекобод шаҳар 5-мактабгача тарбия  муассасаси  мудираси: -Бизнинг тарбия масканимизда болажонлар учун бундай шашка майдончасининг ташкил этилиши жамоамизга алоҳида чексиз қувонч бағишламоқда. Ақлни чархловчи, бола тафаккурини ривожлантирадиган ушбу спорт тури билан болаликдан машғул бўлиш инсонда ўз вақтини мазмунли ўтказиш, ундан унумли ва мақсадли фойдаланиш кўникмасини вужудга келтиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам бизда бундай майдончанинг ташкил этилиши партияга бўлган илиқ таассуротларимизни бойитди. Биз бунинг учун партия вакилларига ўз ташаккуримизни изҳор этамиз. Болажонларга қувонч бағишлаш ҳамда уларнинг хурсандчиликларига шерик бўлиш мақсадида шу ернинг ўзида муассаса тарбияланувчилари ўртасида шахмат-шашка ўйинлари уюштирилди.   Гулзира ШАРИПОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП  Зангиота тумани  Кенгаши раиси     Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Уй ҳашар йўли билан қурилмоқда

“Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳи ташаббуси билан партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида”  лойиҳаси  доирасида  жойларда  ҳар  ҳафтада  олиб бораётган  юзма-юз  мулоқотлари  ўз самарасини бермоқда. Жумладан, партиянинг туман Кенгаши раиси А.Сайдалиев, “Қорамозор” МФЙ раиси Юлдашов Дилшод ва туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шоира Худайберганова, туман 1-сектор штаби котиби Файзулла Назировлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари  хонадонма хонадон юриб, муаммолар ижобий ечимини топишда фаоллик кўрсатмоқда. Хусусан, ишчи гуруҳи тумандаги “Қорамозор” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.  Унда маҳалланинг “Янги йўл” кўчасида истиқомат қилувчи Малоҳат Эрматова ўта мушкул аҳволда эканлиги аниқланди.  Ўрганишлар давомида маълум бўлдики, оила боқувчиси 8 сотихли  ер участкаси  сотиб олиб, уй-жой қурилиш ишларини бошлаб, кичик бир хонали уйни битказиш арафасида тўсатдан оламдан ўтиб қолган. Шу боис боқувчисини йўқотган М.Эрматова вояга етмаган икки фарзанди билан қурилиши тугалланмай чала қолган,  шароити ўта оғир аҳволда бўлган уйда амаллаб кун кечириб келаётгани,  ижтимоий ҳимояга муҳтож  эканлиги маълум бўлди. Партиянинг туман Кенгаши  ва  “Қорамозор”  маҳаласи  ҳамда  туман ҳокимлиги ҳамкорлигида фуқаро М.Эрматовага ҳашар йўли уй-жой қурилиши бошлаб юборилди. Фотима САТТАРОВА,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши  матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP                                           ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!