САМАРКАНД

Манзил: Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 42-уй

Телефон: (66) 233-48-77

Электрон манзил:  sam_adolat.uz@mail.ru

Янгиликлар
News

Юртбошимиз ишончини қозонган касб эгалари

Мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ этиш, халқимиз келажагини яратадиган ёшларнинг билим олиш шароитларига, баркамол авлод тарбиясига кеча ёки бугун эътибор қаратилаётган эмас. Бу масала истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг маъно-мазмунига айланган, десам янглишмайман. Чунки, мамлакатимизнинг эртанги куни ҳам, буюк келажаги ҳам, жаҳон ҳамжамиятида нуфузининг юксалиши ҳам янги авлодга, яъни мактаб парталарида ўтирган қоракўзларга, уларнинг қандай таълим-тарбия олиб вояга етишларига боғлиқ. Яқинда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таълим масалаларига бағишланган видеоселектордаги сўзлаган нутқи ҳар бир таълим муассасасида ўқитувчилар жамоаси иштирокида ўрганиб чиқилиши лозим, деб ўйлайман. Президентимизнинг бундай фикрлари келажагимиз учун жуда катта муаммоларнинг ечимига олиб келиши шубҳасиз. Ҳар бир кишининг ишида камчилик бўлади. Аммо йўл қўйилган камчилик катта муаммога айланиб кетиши мумкин. Биз меҳнат қилаётган соҳа, яъни таълим тизимида катта ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бу каби имкониятларга жавобан фақат ва фақат янада масъулят билан ишлашимиз талаб этилади. Халқнинг меҳрига сазовор бўлган, юртбошимизнинг ишончини қозонган касб эгаларидан бири эканлигимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Алишер РАШИДОВ, Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутати   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Малакали кадр, сифатли таълим. Бунга қандай эришиш мумкин?

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда жамият тараққиётининг бошқа соҳаларида бўлгани каби таълим соҳасида ислоҳатлар ҳам босқичма-босқич, устувор йўналишлар асосида амалга оширилмоқда. Тан олиш керакки, ҳаётимизнинг ҳар соҳада жадал ривожлантириш ўз навбатида мутахассисларнинг  замонавий билим, қобилият ва кўникмаларни тизимли асосда ўзлаштиришни тақозо қилмоқда.  Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони жуда муҳимдир. Унда самараси юқори бўлмаган кадрлар малакасини ошириш усуллари ва тартибидан воз кечиш, педагоглар малакасини ошириш масаласига замонавий ва инновацион усулларни қўллаш орқали олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини юксалтириш, олий таълимда илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-фан билан интеграциялашувини кучайтириш, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қаратилганлиги билан эътиборга молик. Фармонда педагог кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш марказларида самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассислар фаолияти таҳлилидан келиб чиқиб, уларга базавий лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгиланган. Шунингдек, машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этилган малакали профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассисларни соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантириш борасида белгиланган вазифалар партиямизнинг асосий таянчи ва суянчларидан бири ҳисобланган педагогларни меҳнатларига муносиб равишда рағбатлантиришни биз “Адолат”чилар қўллаб-қувватлаймиз. Фармонда пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган раҳбар ва педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишини масофавий шаклда ташкил этиш белгилангани ҳам аҳамиятга молик. Ёш фарзандини ташлаб малака оширишга бора олмаган ёки имконияти чекланганлар ҳам жамиятдан узилиб қолмасдан масофавий шаклда малака ошириши уларни ўз устида ишлашларига, таълимда инновацион усуллардан фойдаланишига, бир сўз билан айтганда, шиддат билан ривожланиб бораётган замондан орқада қолмаслигига хизмат қилади.  Абдуҳалим МЕЛИЕВ, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Депутат масъулиятсизми ёки фуқаро бефарқ?

Барчамизга яхши маълумки, жорий йилда сиёсий партиялар учун муҳим жараён, бир сўз билан айтганда ғалвир сувдан кўтариладиган пайт. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят ва туман кенгашларида депутатлик сайловлари  бўлиб ўтади. Айтиш мумкинки, бу йилги сайловларга олдинги йилларда бўлиб ўтган сайловларга қараганда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Сайлов жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида Жомбой туманида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 5 август санасидан буён сайлов участкалари раислари ва ходимлари учун семенар-тренинглар ташкил этилиб, мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда. Тренинглар Жомбой енгил саноат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтяпти. Тажрибали мутахассислар томонидан жараёнда нимларга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида батафсил тушунчалар берилиб, тренинглар орқали билимлари мустаҳкамланиб борилмоқда. Бугунги кунда туманимизда 80 та сайлов участкалари ва окуруглари ташкил қилинган.  Сайлов жараёнлари учун сиёсий партиялар ҳам доимгидан кўра фаолроқ ҳаракат қилаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Бу йил сиёсий партияларимиз сафи яна биттага кўпайгани ҳаммамизга маълум. Бу сафарги сайловларга Ўзбекистон Экологик партияси ҳам ўз номзодларини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят ва туман кенгашлари учун кўрсатди. Туманимиздаги сиёсий партиялар ташвиқотларини, партия ғоя ва мақсадларини кенг оммага етказиш, партия нуфузини ошириш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида учрашувлар ўтказиб, ўзлариниг сайловолди дастурлари ва лойиҳалари  билан аҳолини таништириб бормоқда. Ўтказилаётган йиғилишлар жараёнида жамоатчилик фикри ўрганилмоқда. Сайлов жараёнларида фуқороларимизни фаол иштирок этишга чақирмоқдалар. Аммо учрашувлар жараёнида баъзан ҳудудда ким депутат этиб сайланганидан ҳам бехабар ёки ким сайланганига қизиқмайдиган фуқаролар ҳам учраб турибди. Ваҳоланки депутатлар сайланганига 5 йил бўлди. Бу депутатларимизнинг маъсулятсизлигими ёки фуқароларимизнинг бефарқлигими?  Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун биз барча фуқороларимизни ўз конситутциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда шахсан овоз беришларига чақирамиз. Комила УМАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман кенгаш раиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Ўзбекистон Қаҳрамони” бўлган устоз

Муаллимга эҳтиром – маърифатга, келажакка эҳтиром. Мен “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Ҳасан Нормуродовга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилганини ана шундай деб тушундим. Чунки устоз гарчи турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган бўлсада, руҳан, табиатан фидойи муаллимдир. Меҳнат фаолиятини ҳам Қаттақўрғон туманида мактабда адабиёт фанидан дарс беришдан бошлаган. Бу унвон муҳтарам Президентимизнинг илм-фан, таълимни ривожлантириш, ўқитувчи обрўсини ошириш борасида олиб бораётган оқилона сиёсатининг исботидир. Негаки ўқитувчи салоҳиятли бўлса, жамият маърифатли бўлади, маърифатли жамият эса давлатни қудратли қилади. Албатта, инсон дунёга келиб бирон бир савобли амалларга қўл урган, бировнинг оғирини енгил қилган, ҳожатини чиқарган бўлса, ўзидан рози бўлиб яшайди киши. Ана шундай инсонлардан бири Ҳасан Норбекович сайқали рўйи замин бўлган Самарқанд вилоятидаги барча муаллимлар, умуман зиёлиларнинг устози, десам янглишмайман. Бу маърифатпарвар инсон билан суҳбат қурган одам яна суҳбатлашгиси келади, қайтадан туғилиб, қайтадан яшаб, яна ва яна ўқигиси келади, гўёки, билимлар денгизига шўнғигандек ҳис қилади ўзини. Устознинг одамлар кўнглига йўл топиши, ҳаётий мулоқоти, ҳар қандай инсонни ҳам жуда салоҳиятли, улуғвор қилиб кўкларга кўтариб, адашган одамни эса тўғри йўлга сола олиш хусусиятлари борки, у киши билан суҳбатдан сўнг ўзингизни янада кучли ва шижоатли, баркамол шахсдек ҳис этасиз. Устознинг Ватанга бўлган садоқати, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлида олиб бораётган самарали ва серқирра меҳнати,  жамоат ишларидаги етакчилиги ва шахсий ибрати билан биз шогирдларга ҳамиша ибрат намунаси бўлиб келмоқда.  У кишининг ибратли ҳаёти, фикрлаши, муомала маданияти ва доимо эзгуликка ошнолиги устоз деган номга муносиб. Зеро, бундай фидойи ҳамкасбларимизнинг давлатимизнинг олий мукофотига сазовор бўлиши, биз педагогларнинг, тарбиячиларнинг ўз касбимизни янада кўпроқ қадрлашга ундайди. Ҳасан ака каби шижоатли, қаътиятли, кучли, доно, ишнинг кўзини биладиган Қаҳрамонлар жамиятда соғлом ижтимоий муҳит яратиб, одамларни ўз ортидан эргаштира олади. Шогирдларнинг меҳрибон устози, ҳамкасбларнинг жонкуяр маслаҳатгўйи бўлган инсон Ҳасан Норбековични шогирдлар номидан ушбу улуғ унвон билан самимий муборакбод этиб, у кишига тан сиҳатлик, адолатли жамиятни барпо этиш йўлидаги улкан ишларнинг муваффақиятли ривожини тилайман. Муҳиба Бобобекова, Халқ таълими аълочиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP       ...

Батафсил
News

Форум таассуротлари: Истеъдодли ёшлар бирлашди

Жорий йил 19-22 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Истеъдодли ёшлар форуми ҳаётимда туб бурилиш ясашга сабаб бўлди, десам муоблаға бўлмайди.  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашув, қизғин дебатлар, тенгдошларимиз тамонидан ҳар соҳадаги мукаммал ўйланган дастур ва лойиҳалар, ўз келажагини юрт келажаги ила бевосита боғлай оладиган, эртанги кунига ишончи мустаҳкам бўлган истеъдодли ёшларни бирлаширган форум бўлди, десам адашмаган бўламан. Лидерлик қобилиятини ривожлантириш қонун ҳужжатлари билан ишлаш,  тенгдошларимиз билан фикр алмашиш имконияти яратилди. Форумни очиқ тарзда, расмиятчиликдан ҳоли ўтказилгани айниқса таҳсинга сазовордир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносига қилган саёҳатимиз бизда депутат бўлишга, юрт равнақи йўлида илдам қадам ташлашга яна бир бор чорлади. Мана шундай ажойиб форум ташкил қилган ҳамда биз ёшлар ҳаётида ўзгаришлар ясай олган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига ўз минадорчилигимни билдираман. Шуни комил ишонч билан айтаманки, юрт келажаги, Ўзбекистон “Адолат” социал – демократик партияси ривожи, нуфузи юксалиши йўлида хизмат қилишга бор имкониимни сафарбар этаман, сидқи дилдан ҳаракат қиламан. Ишончим, суянчим, таянчимсан Адолат!!! Қурбонали УЛАШЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши қошидаги “Истеъдод клуби” аъзоси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Баландроқ янграйвер, “Шарқ таронаси”!

Куни кеча Самарқандда “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳақиқий байрамга айланган очилиш маросимида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев йиғилганларни ушбу айём билан самимий муборакбод этар экан, турли миллат ва халқлар ўртасида маданий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ҳисса қўшиб келаётган ушбу фестивал дунё аҳлини ўзига оҳанрабодек чорлаётгани, афсонавий шаҳарнинг шонли тарихини акс эттирадиган мунаввар кошоналари, муаттар ҳавоси, дилбар ва мафтункор тароналар ҳам ҳар бир иштирокчини миллати, тили ва динидан қатъий назар башарият фарзанди сифатида дилларни дилларга, элларни элларга боғлашини таъкидлади. Чунки мусиқа садолари қайси халқ ёки миллат вакили томонидан ижро этилмасин, энг эзгу, юксак ва нозик инсоний кечинмаларни ифода этади. Машҳур тарихчи Шарофиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида Амир Темур даврида ўтказилган мусиқий анжуманлар ҳақида тўхталиб, “Яхши овозли хонандалар куйлашни бошлаб, ғазал айтур эдилар. Ва турку мўғул, хитой-у араб ва ажамдин ҳар ким, ўз расми билан нағма айтур эрди”, деган маълумотларни келтиради. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг миллий қадриятлар, анъаналар, маросимларимиз қайтадан тиклана бошлади. Айниқса, миллий санъатимизга бўлган эътибор ниҳоятда кучайди ва бу борада кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Самарқандда салкам чорак асрдан буён ўтказиб келинаётган анъанавий “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали жаҳондаги нуфузли мусиқа анжуманлари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Кўплаб давлатлар, халқаро маданият ташкилотлари, дунё миқёсида танилган машҳур санъат намоёндалрнинг бу фестивалга бўлган қизиқиши ва эътибори ортиб, иштирокчи мамлакатлар сафи тобора кенгайиб бораётгани бунинг яққол далилидир. Асосий ғояси инсонларни гўзаллик, нафосат ва эзгуликка даъват этиши, дунё халқларини ноёб мусиқий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришдан иборат бўлган “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали тили, маданияти, миллий қадрятлари ранг-баранг бўлган турли миллат ва элатларни санъат воситасида муштарак мақсадлар йўлида яқинлаштиришга, Ўзбекистоннинг жаҳон миқиёсидаги обрў-эътибори ортишига хизмат қилаётганини айтиб ўтиш жоиздир. Қувонарлиси, ушбу фестивалга ташриф буюрган меҳмонларни, турли давлат вакилларни кутиб олиб, уларга она юртимизнинг бор жозибаси-ю, бетакрорлигини кўрсатишда, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар олишда чет тилларини пухта ўзлаштирган Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолар фаол  иштирок этиб келмоқда.                              Муҳиба БАБАБЕКОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарканд вилоят Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Самарқандда сайловолди дастур муҳокама этилди

Жорий йил сайловлар йили, сиёсий партиялар учун ғалвирни сувдан кўтариш йили ҳисоб­ланади. Бугун чинакамига изланиб, янгиликларни фаолиятига жорий этиб борган сиёсий кучгина эл назаридан қолмайди, дастурий мақсадларини қўллаб-қувватловчилар сони кун сайин ортиб бораверади. Бунинг учун сиёсий партия халқ олдига шунчаки қуруқ гаплар ёки осмонўпар ғоялар билан эмас, балки аниқ вазифалар, халқни ўйлантираётган муаммоларга ечимлар билан чиқиши, партиянинг дастурий ҳужжатлари ҳам шундан келиб чиққан ҳолда шакллантирилиши лозим. Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳудудларда, бошланғич партия ташкилотларида, маҳаллаларда Сиёсий ва Сайловолди дастурларини кенг муҳокамадан ўтказмоқда. Жорий йилнинг 17 август куни Ургут эркин иқтисодий зонасидаги бошланғич партия ташкилотида партиянинг Сиёсий ва Сайловолди дастурининг муҳокамасига бағишланган тадбир ҳам баҳс-мунозараларга бой бўлди. Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, туман ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, партия фаоллари, депутатлари, экспертлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбир давомида фаоллар, иштирокчилар, электорат вакиллари томонидан партиянинг қуйи бўғинларида шаклланган таклифлари умумлаштирилган ҳолда билдирилди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сиёсий ҳамда Сайловолди дастури лойиҳаларида ҳам умумий баён, назарий қарашлар етакчилик қилиб турганлиги, белгиланган айрим вазифалар орасида эса ижтимоий ҳаётни тўлиғича кузатмасдан фикрлаш, электоратнинг манфаатларини назардан четда қолдириш ҳолатлари кўзга ташланагани, аслида дастурларда аниқ вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмлари очиқ-ойдин белгилаб қўйиш лозимлиги тўғрисида танқидий фикрлар ҳам билдирилди. Мамлакатимизда халқ билан очиқ мулоқот ўрнатиш, одамларни ўйлантираётган масалаларга ўз вақтида ечим топиш, ОАВни чинакам эркин фикр минбарига айлантириш масаласи энг устувор вазифага айланиб улгурганлиги сабабли ҳам тадбирда сўз олганлар дастурда оммавий ахборот воситалари масаласига алоҳида эътибор қаратилганини ижобий баҳолашди. Жамиятда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилган бўлса-да, фаолиятини янада ривожлантириш, тезкор, холис ахборот етказиши учун имкониятлар кўламини кенгайтиришда бир қанча муаммолар ҳам йўқ эмаслиги эътироф этилиб, ҳудудий ҳамда тармоқ газеталарини, тармоқ нашрларни оптималлаштириш, матбуот хизматлари фаолиятини яхшилаш, журналист кадрларни тайёрлайдиган ва қайта тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ўқув режаларига инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг иштирокига оид мамлакатимиз ҳамда халқаро тажрибани ўрганишни кўзда тутувчи махсус ўқув дастурларини киритиш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш таклифлари ўртага ташланди.  Муҳокамалар жараёнида соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган шифокор-ходимларнинг ҳуқуқ ва манафаатларини таъминлаш, уларни фуқаролар тазйиқларидан ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашни ўзида жамлаган кодекс яратиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифатини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини кафолатлаш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар бидирилди. Шунингдек, дастурда таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизимини жорий этиш ғояси илгари сурилгани электорат вакиллари ҳисобланган ўқитувчилар томонидан соҳа хусусиятларидан келиб чиқмаган ҳолда, номутахассисларнинг ўртага ташланган фикри сифатида баҳоланди. Чунки, бугун халқаро майдон сари юзланаётган бир вақтда таълим соҳасида талабни қаттиқ қўйиш, ривожланган давлатлар тажрибаси кўзи билан қараш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Бу эса ривожланишга хизмат қилади. Муҳокамалар жараёнида қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам эътибордан четда қолмади. Жумладан, дастурда “қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг эркинлиги, ҳуқуқий мустақиллигини таъминлаш” жумласи умумий фикрлардан иборатлиги қайд этилди. Бу борада ечимини кутаётган муаммоларни аниқ кўрсатиш зарур. Масалан, фермер хўжаликлари банклардаги ҳисоб рақамларидаги ўз пулини эркин ишлата олмайди. Бу иқтисодий ривожланиш йўлидаги энг катта тўсиқ. Партия айни шу муаммонинг ечимини топиши кераклиги эътироф этилди. Қизғин баҳс-мунозаралар, тортишувлар ва амалий таклифларга бой бўлган учрашувда билдирилган таклифлар инобатга олиниши таъкидланди. Учрашувларда билдирилган кўп сонли фикрлар асосида партиянинг мамлакат келажагига даҳлдор бош Сиёсий дастури ва Сайловолди дастурини янада такомиллаштириши, унда декларатив мазмундаги жумлалардан бутунлай воз кечиб, содда, тушунарли халқона тарзда шакллантириш учун уни жойларда яна бир бор танқидий муҳокамадан ўтказиш чора-тадбирлари давом этилаётгани қайд этилди. Тадбирда сайлов жараёнларига оид бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди ва иштирокчиларнинг дастурларга тегишли таклифлари мужассамлаштирилди. Тадбир сўнгида партия фаоллари Ургут эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида бошланғич партия ташкилоти сафига янги  аъзолар қабул қилинди, партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида 17 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, меҳнат шартномалари имзоланди. Кунининг иккинчи ярмида тумандаги Ёшлар кутубхонасида “Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ва киритилган ўзгаришлар тўғрисида”ги амалий семинар ўз ишини бошлади. Анжуманда мамлакатимизда навбатдаги парламент ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга кўрилаётган ҳозирлик жараёнлари ҳақида сўз юритилиб,  бу йил мазкур йирик сиёсий тадбир илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтказилиши таъкидланди. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлинмаси раҳбари Фотеҳ Раҳматов ушбу ҳужжатда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби белгилаб бергани, Сайлов кодексининг энг муҳим ва ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтди. Семинар давомида иштирокчилар партиянинг вилоят Кенгаши раиси Муҳиба Бабабекованинг  “Сайлов кодекси – сайлов жараёнида қонунийлик ва шаффофликни таъминлашнинг муҳим омили”, “Адолат” СДП Тайлоқ туман  Кенгаши раиси Нилуфар Акрамованинг “Сайлов кампанияси даврида партия ва номзодларни тарғиб қилишнинг замонавий усуллари” мавзуларидаги маърузаларини тингладилар.  Иштирокчилар Сайлов кодексига  оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам олдилар. Анжуман қатнашчилари туман тиббиёт бирлашмасида партия ташаббуси билан ташкил этилган Беш муҳим ташаббуснинг ижросига бағишланган тадбирда ҳам иштирок этидилар. Лола САИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилояти Кенгаши матбуот хизмати   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Энди ҳокимлар мактабдаги аҳволдан бехабарлигича қолмайди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини ривожлантириш, ўқитувчилар малакаси ҳамда нуфузини ошириш, ёш авлод камолоти йўлида амалга ошириши лозим бўлган долзарб масалаларга бағишлаб ўтказган видеоселектор мажлисида ушбу соҳадаги туб ислоҳотлар, олдимизга қўйган улкан мақсад ва вазифалар раҳбарлар ва жамоатчиликдан катта фаоллик талаб қилишини таъкидлади. Ҳеч биримизга сир эмаски, ҳақиқатдан ҳам мактаблар йиллар давомида назардан четда қолиб келмоқда эди. Оқибатда таълимда кузатилаётган нуқсонларни юзага чиқарди. Президентимизнинг мурожаати ва билдирган фикр-мулоҳазаларини ота-оналар,  халқ таълими ходимлари,  ўқитувчилар олқишлар билан кутиб олдилар. Амалиётда ҳеч бўлмаган жараён, яъни, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимига мактабларга ҳафтасига уч марта боришни ва ҳокимларнинг ўзлари дарс беришни тайинлаганликларида ҳам жуда катта мақсадлар кўзланганлиги маълумдир. Барчамиз биламизки, ҳокимлар мактабларга ташриф буюрган чоғларида ҳам кўп ҳолларда директор хонасидан қайтиб қўя қолишарди. Мактабдаги ҳақиқий аҳволдан бехабар бўлишлари маълум эди. Прездентимизнинг юқорида айтиб ўтган топшириқларига кўра энди ҳоким ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарлари мактабларда дарс бериб, ўқувчи ва устозлар кайфиятидан хабардор бўлади. Мактабдаги камчиликларни ўз кўзи билан кўра оладилар. Яъни, қишнинг қаҳратон кунларида 45 дақиқа совуқ хонада ёки ўтин печканинг аччиқ тутунини ўзлари таналаридан ўтказиб кўрадилар. Ўз навбатида бу жараён мактаб маъмуриятини ва устозларнинг ҳам фаоллигини ошишига сабаб бўлади. Шунингдек, йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳокимларни таълим тизимига етарли эътибор қаратмаётганини танқид қилди: "Нима учун ҳар кун фермер ёки тадбиркорлар билан ҳам учрашади-ю, мактабга бориб, ўзининг боласи ёки неварасининг устозидан ёки ўзи таълим-тарбия олган маскандан умуман хабар олмайди? Чунки мактабни юзинчи даражали масала деб, назар-писанд қилмайди. Ўзича ўта бандлигини баҳона қилиб, мактабга боришга вақт топа олмайди. Бу ўта маънавиятсизлик ва тубанлик эмасми?! Бу келажакка нисбатан масъулиятсизликдан бошқа нарса эмас. Мен ўйлайманки, бу  бизнинг энг катта фожиамиздир.”  Ҳақиқатдан ҳам бир неча йиллар олдин мактаб директор ва ходимлари раҳбарлар учун йиғилишларда залларни тўлдириб турадиган “фон”, фермер ва айрим ташкилотларнинг беминнат хизматкорлари эди, холос. Прездентимиз ўз мурожаатлари билан бутун халқимиз ва раҳбарларимизни мактаблар атрофида жипслашиб, таълим ва тарбияни ривожлантириш, уни юксак чўққиларга олиб чиқишимиз зарурлигини белгилаб бердилар.   Комила УМАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!