АНДИЖОН

Манзил: Андижон шаҳар, Алишер Навоий шох кўчаси, 62-уй

Телефон: (74) 223-21-73, 223-23-89

Электрон манзил:  andijon@adolat.uz

Янгиликлар
News

Дастур маҳаллада ўрганилмоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури лойиҳаси Шахрихон туманидаги маҳаллаларда жамоатчилик томонидан ўрганилмоқда. Унда илгари сурилган таклифлар шахрихонликлар томонидан қўллаб-қувватланяпти. Мулоқотлар давомида маҳалла институтининг жамиятдаги ролини янада ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва оила мустаҳкамлиги билан боғлиқ фикрлар ўртага ташланди. Маҳаллий кенгаш депутатлари билан сайловчилар ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамлаш борасида ҳам сўз юритилди. Аъзмажон ХОЛИҚОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши раиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Олийгоҳга кириш осон, ўқиш қийин бўлсин

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури лойиҳаси ечимини кутаётган қатор масалалар ва жамият ривожи билан боғлиқ таклифлар билан бойитилаётганини қўллаб-қувватлайман. Қонун устуворлигини таъминлашни ўзининг бош вазифаси деб билган партиядошларимиз ўз олдига муҳим вазифаларни қўймоқда. Шу ўринда малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган ислоҳотларни янада ривожлантириш зарур, деб биламан. Тўғри, кейинги йилларда мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда. Эндиликда ёшларда илм олишга бўлган интилиш ўсиб бормоқда. Албатта, масаланинг яна бир томони бор. Олийгоҳларга қабул борасида ҳамон чеклов (квота)нинг мавжудлиги илмга чанқоқ кўпчилик йигит-қизларнинг  ўзлари танлаган касбнинг эгаси бўлишига маълум маънода тўсиқ бўлмоқда. Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб қарайдиган бўлсак, бу тўғри эмаслигини инкор этиш қийин. Қабул масаласида олийгоҳларга эркинлик берилаётгани ўринли бўляпти. Ҳар бир олийгоҳда имкониятдан келиб чиққан ҳолда қабул ташкил этилиши хорижий давлатларда ўзини оқлаган. Бугун биз ҳам айни шу йўлни танлашимиз мақсадга мувофиқдир. Албатта, бундай ўзгариш олийгоҳга киришни бирмунча енгиллаштиради. Бироқ ўқиш жараёнида талабни кескин ошириш керак. Белгиланган тартиб бўйича ўзлаштира олмаган талаба сафдан чиқарилиши ёки тўлов асосида кейинги йил яна қайтадан ўқиши лозим. Бу ёшларни ўз устида ишлашга, олдинга интилишга, илм олишга бошлайди. Шу ўринда яна бир масала. Кейинги вақтда олийгоҳларга ўқишга кира олмаган кўпчилик абутуриентлар МДҲ давлатларидаги у қадар нуфузи бўлмаган олий ўқув юртларига суҳбат билан контракт асосида ўқишга кирмокдалар. Бу билан қанчадан қанча валюта маблағлари четга чиқиб кетмоқда. Яна бир томони, 2-3 йилда ана шу талабалар ўқишни Ўзбекистонга кўчирмоқда. Натижада таълим сифатига салбий тасир кўрсатмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари томонидан юқоридаги масала кўтарилса, бу билан жамият ривожига ҳисса қўшамиз. Малакали кадрлар ҳамма вақт жамиятнинг таянчи бўлади.                              Мадаминжон МАДАЗИМОВ,                    Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон                                     вилоят кенгаши раиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Хонободнинг ҳар бир хонадонида – соғлом ҳаёт

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар кенгаши фаоллари Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида сафимиздаги тиббиёт ходимлари билан маҳаллаларга кириб бордилар. “Соғлом ҳаёт-соғлом келажак” шиори остида ташкил этилган  акция доирасида “Бизнинг оилада иофокор” тадбири ўтказилди. Тиббий кўрик жараёнида ўттиз беш нафар фуқарода турли касалликлар аниқланиб, соғломлаштириш бошланди. Тиббий маданият ва тозалик саломатликнинг асоси эканлигига қаратилган давра суҳбатлари соғлом ҳаётни яратиш ўз қўлимизда эканлиги таъкидланди. Оила шифокори билан доимий алоқда бўлишга эътибор қаратилди.   Хулкарой МЎМИНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар кенгаши раиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг   t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Асаканинг обод манзиллари

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик”  лойиҳаси доирасида Асака туманидаги “Эргашобод” маҳалла фуқаролар йиғинида Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги олдидан ободонлаштириш тадбири ўтказилди. “Адолатчилар”ни маҳалла фаоллари қўллаб-қувватладилар. Байрамолди тадбир ҳашарга айланди. Ободонлаштириш ишлари натижасида маҳалла тумандаги энг обод ҳудудга айланди. Лойиҳа доирасида ташкил этилган тарғибот тадбирлари фуқароларни ўз яшаш жойини тоза тутишга ва обод манзилларни яратишга чақирди.                                       Меҳринисо КАРИМОВА,                    Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши раиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг     t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Жамоат транспорти бошқарувини тартибга солиш зарур

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурининг келгусида жамиятимиз ривожига қанчалик хизмат қилиши унинг пухта ишланишига боғлиқ. Шу маънода дастурнинг жамоатчилик томонидан муҳокама этилаётгани ўринли, деб биламан. Манинг ҳам лойиҳага таклифим бор. Кейинги вақтда хусусий тадбиркорлар томонидан аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш кенгайиб бормоқда. Ўз ўзидан савол туғилади: жамоат транспортини бошқаришга кимлар ҳақли?  Ҳайдовчилик маҳорати ва маданияти  хусусида ўйлаб кўрадиган вақт келди. Уч ойлик курсни тамомлаб жамоат транспортини бошқараётганларнинг барчасини ҳам бу ишга муносиб, деб айтиш қийин. Уларнинг касбий маҳоратини ошириш, маълум бир тартиб асосида синовдан ўтгандан кейин фаолиятга рухсат бериш лозим. Бу айни вақтда автоҳалокатлар ва инсонлар ҳаётига зарар етишнинг олдини олади. Келгусида юқоридаги масала Сайловолди дастуримиздаги вазифалар қаторидан ўрин олса, мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисоблайман. Барнохон ЖЎРАЕВА, халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Андижондаги энг баланд байроқ

Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллик байрами арафасида Андижон шаҳри марказига бўйи 63 метрлик давлат байроғи ўрнатилди. Истиқлол тантаналарини бошлаб берган бу тадбир андижонликларни яна бир бор мустақиллигимизнинг қадрига етишга, асраб-авайлашга чақирди. -Давлат байроғи бизнинг фахримиз, - дейди партия фаоли, меҳнат фахрийси Шухратбек Ибрагимов - Уни кўрганда фуқаролик масъулияти янада ошади, ҳар бир фуқаро мустақил юртда яшаётганига шукрона келтиради. Андижондаги Истиқлол тантаналари 63 метр баландликда хилпираб турган байроқ остида бошланди. Дилмуроджон САДИКОВ,    Ўзбекистон “Адолат” СДП         Андижон вилоят Кенгаши мутахассиси  Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Бешта ташаббус: Бир кунда 300 та китоб

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус доирасида Асака туманида ўтказилган тадбир “Менинг оилам китоб ўқийди” дея номланди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир китоблар кўргазмаси билан бошланди. Иштирокчилар шу куннинг ўзида 300 дан ортиқ адабиётларни шахсий кутубхоналари учун сотиб олдилар. -Оиламизда кечки овқатдан сўнг китобхонлик бошланади, - дейди Нилуфар Султонова, - Ўқиган китобларимиз юзасидан ўзаро фикр алмашамиз. Дадам энг кўп китоб ўқиган оила аъзоларимизни рағбатлантирадилар. Тадбир маҳаллий ижодкорларнинг шеърият кечасига уланди. Ёш ижодкорларнинг чиқишлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.                                       Гавҳарой НАСРИДДИНОВА,                    Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоли   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Дастурда умумий фикрлар кўп

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури лойиҳаси юзасидан билдирилаётган фикрларни кузатиб боряпман. Лойиҳа билан қайта-қайта танишиб чиқдим. Назаримда, умумий фикрлар кўпроқ билдирилган. Агар биз жамият ривожи билан боғлиқ долзарб муаммоларни хал этишни ўз олдимизга вазифа қилиб қўядиган бўлсак, жамоатчиликда бизга бўлган ишонч ортади. Шу маънода фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш масаласида меҳнат фахрийларини қўллаб-қувватлашни қонунийлигини таъминлашни таклиф этаман. Тўғри, аксарият ташкилотларда бу масалага эътибор қаратилади. Бироқ имкониятга қараб. Агар ходимнинг собиқ жамоаси тугатилса ёки мулк шаклини ўзгартирса у хақида ким бош қотиради? Бу масалада масъул идоралар ҳаммасини қамраб олиши қийин. Юқоридагилардан келиб чиқиб, меҳнат фахрийларини жамият ривожига қўшган хиссасига қараб кейинчалик ҳам рағбатлантириб бориш, соғломлаштириш ва ижтимоий ҳимоялаш масаласини қайта кўриб чиқиш зарур. Токи ҳеч ким эътибордан четда қолмасин. Малохатхон МУСАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!