НАМАНГАН

Манзил: Наманган шаҳар, Банк кўчаси, 9-уй

Телефон: (69) 227-23-84, 227-20-38

Электрон манзил:  namangan@adolat.uz

Янгиликлар
News

Форум таассуротлари: Шундай тадбирлар янада кўпайса...

Шу йилнинг августи мен учун эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Энг қизиқарлиси ва унутилмаси эса ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Истеъдод” клуби томонидан ташкил этилган “Истеъдодли ёшлар форуми”да иштирок этганимдир. Бу билан мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш йўлида олиб борилаётган кенг миқёсли  ишларга ҳамоҳанг бўлди. Яна бир эътиборли жиҳати – мазкур тадбир Ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон” ижод боғида ўтгазилганидир. Ушбу мўътабар маскан жаҳонга машҳур ўзбек адибларининг изи ва руҳи сақланиб қолганлиги ҳам кишига илҳомбахш туйғулар  бахш этади.  Чунки бу ерда бир пайтлар Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов, Саид Аҳмад, Шукур Холмирзаев каби буюк даҳолар яшаган ва ижод қилган. Мен уларнинг асарларини ҳозир ҳам қайта-қайта ўқиб чиқаман. Адабиётга, шеъриятга меҳр қўйганман, ўзим ҳам вақти вақти билан машқ қилиб тураман. Ёзган мақолаларим “Наманган садоси” газетасида, қатор интернет-нашрларда чоп этилган. Дўрмондаги учрашувлар барча қатори биз, наманганлик ёшларнинг ҳам ижодий кайфиятини янада оширди. Мен ҳам ўзим учун яқин келажакда қайси ёзувчиларнинг ва шоирларнинг асарларини ўқишим кераклигини белгилаб олдим. Ўзим ёзадиган мавзуларни ҳам танлаб олдим. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, парламентдаги партиямиз фракцияси фаолияти билан танишганимиз ҳам ҳеч қачон эсимиздан чиқмайди. Шунинг учун “Адолат” СДП Сиёсий  Кенгашидан мазкур форумни ташкил этгани учун барча иштирокчилар номидан миннатдорчилик билдираман. Иштирокчилар ким бўлишларидан қатъий назар, журналист ёки шоирми, спортчи ёки санъаткорми, ўзига кўрсатилган эътибордан ниҳоятда мамнун бўлдилар. Келгусида янада кучлироқ илҳом ва ғайрат билан меҳнат қилишга руҳландик. Ўз таассуротларимиз ҳақида барчамиз ёш партиядошларимизга сўзлаб берамиз, уларни ҳам Ватан манфаатлари йўлида астойдил меҳнат қилишга чорлаймиз. Акбаржон МАНСУРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши ходими   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Байрам олди Жийдакапада корхона иш бошлади

Яна бир неча кундан кейин мамлакатимизда Мустақилликнинг 28 йиллиги кенг нишонланади. Айни пайтда  «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури изчиллик билан амалга оширилмоқда. Уларда 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ҳар бир оила — тадбиркор», «Ёшлар — келажагимиз», «Беш ижобий ташаббус» каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни ва руҳи акс этмоқда. Кўп йиллик анъанага мувофиқ жойларда шонли байрам арафасида янги қуриб битказилган ишлаб чиқариш ва маданий-маиший объектларни тантанали суратда фойдаланишга топшириш маросимлари ҳам ўтказилмоқда. Куни кеча туманимизнинг энг олис қишлоқларидан бири – Жийдакапада бир марталик шприцлар ва гинекологик ойналар тайёрлайдиган корхона иш бошлади. Шу муносабат билан ўтказилган тантанада бир қатор партиямиз фаоллари билан биргаликда  иштирок этдик. Тадбирда “Баландариқ” маҳалласи ҳудудида барпо этилган “АХ MEDICAL FARM” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонанинг умумий қиймати  2 миллион 300 минг АҚШ доллари эканлиги айтилди. Бу ерда йилига 100 миллион дона шприц, 300 минг дона гинекологик ойна ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Корхонада биринчи босқичда 50 нафар, кейинчалик эса яна 40 нафар маҳаллий ёшларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланмоқда. Маросимда сўзга чиққанлар  вилоятда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш кўпайтирилаётганлигини алоҳида таъкидладилар. Айниқса, олис қишлоқларда саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш борасида қилинаётган ишлар, истиқболли корхонларнинг ишга туширилаётганидан  мамнуният изҳор этилди. Фаридахон ОТАХОНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Уйчи туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби танловда ғолиб бўлди!

Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб  ўтди. Кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Пахриддин Маткаримов тўпланганларни шонли байрам билан қизғин қутлади. У мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ  “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғоя асосида ташкил этилганлигини таъкидлади. Унда қатнашган саксонга яқин ижодкор ўзининг Истиқлолни тараннум этувчи, мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёни, улкан бунёдкорлик ишлари  ҳақида ҳикоя қилувчи 700 дан зиёд  асарлари билан иштирок этдилар. Кўрик-танлов ҳайъати аъзолари  ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий ва кино санъати намоёндалари, фото ва дизайн усталарининг энг сара асарларини танлаб олдилар ва мукофотлашга тавсия этдилар. Шуниси диққатга сазоворки, мукофотланганлар орасида “Адолат” СДП вилоят кенгашининг матбуот котиби, “Народное слово” газетасининг вилоят бўйича ўз мухбири Нурбек Абдуллаев ҳам бор. У босма нашрлар ходимларининг журналистик ишлари номинациясида ғолиб деб тан олинди ҳамда биринчи даражали диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. Партиядошимизни мукофот билан қутлаб, янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Акбаржон МАНСУРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши ходими   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Ташкилот ва муассасалар бюджет ҳисобидан обуна қилдирилса...

Яқинда вилоятимиз туманларининг биридаги умумтаълим мактабида бўлдик. Ўрганилаётган масалани ечиш жараёнида “Халқ сўзи” газетасининг олдинги сонлари керак бўлиб қолди. Кутубхоначидан илтимос қилдик. Аммо тахламнинг ўзи йўқ экан. Чунки мактабга идоравий обуна учун маблағ ажратилмаган. Бунга ҳаммамиз ҳайрон бўлдик. Наҳотки, алланарсаларга кўплаб пул сарфлаб, матбуотнинг одамларга етказиш учун маблағ топилмаса? Ўз халқини маърифатга ошно қилиш учун ҳеч нарсани аямаслик зарур. Шунинг учун ҳар бир бюджет муассасаси ўзининг тармоқ нашрларидан ташқари марказий ва маҳаллий ижтимоий-сиёсий газеталарга давлат бюджетидан обуна қилдирилишини йўлга қўйиш керак. Қолаверса, бу янгилик эмас, илгари шундай амалиёт бўлган. Исроил ЖЎРАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Дарсликлар бепул берилса...

Кейинги йилларда мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, таълим соҳасида чуқур ислоҳотлар ўтказилаётгани кенг жамоатчиликка маъқул тушмоқда. Буларнинг ҳаммаси келажакда ўзининг ижобий самарасини беради, албатта. Шу билан бирга ўқувчиларнинг таълим олишга қизиқишини оширишга, уларнинг ота-оналарига енгиллик яратиш мақсадида мактабларда дарсликларни бепул тарқатиш йўлга қўйилишини истардик. Тўғри, ҳозир болалар китоблардан ижара асосида фойдаланадилар. Ижара – ижара-да, ўқувчи дарсликни ўзиники деб ҳисоблай олмайди. Боз устига сўнгги қўнғироқ янграши билан уни мактабга қайтариб топшириш керак. Ўзиники бўлса, ёзги таътилда ўтилган дарсларни қайта-қайта такрорлаб олиш ҳам мумкин. Беҳзод СИДДИҚОВ. Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашининг туманлараро ижрочи котиби ...

Батафсил
News

Бу йилги сайловлар аввалгиларидан қандай фарқланади?

Мамлакатимизда навбатдаги парламент ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловларга ҳозирлик кўрилмоқда. Эътиборли жиҳати - бу йил мазкур йирик сиёсий тадбир илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси  Президенти томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга кирди. Унда Олий Мажлиснинг  Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби белгилаб берилган. Бугунги кунда сиёсий партиялар ҳам сайловларга тайёргарлик жараёнида мазкур Кодексни пухта ўрганиш масаласига алоҳида эътибор бермоқдалар. Жойларда ташкил этилаётган кўплаб тадбирларда у бош мавзу бўлиб тургани ҳам бежиз эмас. 8 август куни Наманган шаҳрида ўтказилган семинар ҳам “Сайлов кодекси – демократия асоси” деб номланди. Уни Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши ташкил этди. Тадбирда вилоят, шаҳар, туман кенгашларининг масъул ходимлари, йирик БПТ раислари, фаоллар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашдилар. Партия вилоят кенгашининг раиси Исроил Жўраев Сайлов кодексининг энг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди. Иштирокчилар партиянинг Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходими Фазлиддин Зияевнинг “Сайлов кодекси – сайлов жараёнида қонунийлик ва шаффофликни таъминлашнинг муҳим омили”, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси масъул ходими Азамат Нўъмоновнинг “Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ва киритилган ўзгартиришлар тўғрисида”, “Адолат” СДП вилоят  Кенгаши матбуот котиби Нурбек Абдуллаевнинг “Сайлов кампанияси даврида партия ва номзодларни тарғиб қилишнинг замонавий усуллари”  мавзуларидаги маърузаларини тингладилар.  Семинар қатнашчиларига Кодекснинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, унинг  талабларига биноан сайловда эркин ва яширин овоз берилиши таъкидланди. Бундан ташқари, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ барча ишлар очиқ ва ошкора амалга оширилади. Бу сафарги сайловларда Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилади. Илгари улар сони 135 тани ташкил этганлиги  ва 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланганди.  Энди эса унинг негизида  Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилганлиги боис, мазкур партия депутатликка ўз номзодларини умумий сайловларга қўйган ҳолда Қонунчилик палатасидан ўрин эгаллаши мумкин. Шунингдек, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади. Унга кўра сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади. Иштирокчилар Сайлов кодексига  оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам олдилар.    Фарход АБДУЛЛАЕВ, партия фаоли ...

Батафсил
News

Наманган онлайн: Дастур ҳақида мухтасар маълумот берамиз

Бугун Наманган шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сиёсий ва Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтади. У “Ёшлар маркази”нинг конференц-залида ўтказилади. Тадбирга партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг масъул холимлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг депутатлари, фаоллар, экспертлар, йирик БПТ раислари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф этилган. Саноқли дақиқалардан сўнг тадбир бошланади. Уни Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси Исроил Жўраев олиб боради. У иштирокчиларга яқинда эълон қилинган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сиёсий ва Сайловолди дастури лойиҳаси ҳақида лўнда ва мухтасар маълумот бериш ниятида. Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Наманган онлайн: Дастур содда тилда ёзилиши таклиф этилди

Ниҳоят, белгиланган вақт ҳем етиб келди. Иштирокчилар жойларини эгаллашди.  Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси Исроил Жўраев қисқача кириш сўзи билан тадбирни очди. Таъкидланишича, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сиёсий ва Сайловолди дастури келгуси беш йил давомида партия учун ҳақиқий дастуриламал бўлишини ҳисобга олиб, айни пайтда жойларда кенг ўрганилиб, уни янада мукаммаллаштириш юзасидан таклифлар билдирилмоқда. Яқинда у республика бўйича ўтказилган видеомулоқотда атрофлича муҳокама этилди. Айни пайтда вилоят, шаҳар, туман кенгашларида, бошланғич партия ташкилотларида ҳам бу жараён давом этмоқда. Шундан кейин Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлим мудири Фазлиддин Зияев Сиёсий ва Сайловолди дастурнинг янги таҳрирдаги лойиҳаси тўғрисида маъруза қилади. У бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад – билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳам ўзгартириш ва қўшимчаларни умумлаштирган ҳолда лойиҳани янада пишитиш ва такомилга етказиш эканлигини қайд этди. Токи у нафақат партия ходимларига ёки депутатликка номзодларга, балки электоратнинг ҳар бир вакилига тушунарли бўлсин. Бунинг учун эса матн содда тилда ёзилиши, фикрлар аниқ ва лўнда ифодаланиши лозим. Иштирокчиларнинг аксарияти лойиҳани қайта ишлаб, таҳрирдан ўтказганда, шу масалага алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар. Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!