Аҳолининг тиббий маданиятини оширишга хизмат қиладиган дастур

02.02.2022 15:02:15

Бугунги кунда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бу соҳада фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш масаласи нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё жамоатчилигини ўйлантирмоқда.

Давлатимиз томонидан аҳолининг соғлом овқатланиши, оммавий спорт билан банд бўлиши ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиши учун катта ғамхўрликлар қилиняпти, дастурлар қабул қилинаяпди. Албатта, ушбу дастур ҳам аҳолининг соғлиқини сақлаш ва мустаҳкамлашда, касалликларнинг олдини олишда, шунингдек, аҳолининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондиришда муҳим аҳамиятга эгадир.

Мазкур дастур республикада аҳоли орасида тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ўз саломатлигига масъуллигини оширишда 2021-2025 йилларда ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар кўламини белгилайди.

Дастурнинг асосий мақсади аҳоли орасида тиббий саводхонликни ошириш орқали жамиятда  профилактика  устуворлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини оилавий анъана, одатлар даражасига айлантиришга қаратилган.

Аҳоли орасида носоғлом турмуш тарзидан келиб чиққан касалликлар юрак қон-томир, хавфли ўсмалар, қандли диабет ва ўпка сурункали обструктив касалликларидан барвақт ўлим ҳолатлари даражасини қисқартиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

 Демак, соғлом турмуш тарзининг у ёки бу йўналишига риоя қилишимизга қараб, тиббий маданиятимиз қай даражада эканлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. Чунки бу қоидаларга риоя қилиш учун улар ҳақида етарли маълумот, билим ва кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади. Бу эса, ўз навбатида, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида профилактика ишларини янада кучайтириш учун амалга ошириладиган фаолиятни тизимлаштирувчи махсус дастур яратиш зарурлигини кўрсатмоқда. Ушбу дастур жамиятда соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланишни такомиллаштириш, айниқса, давосиз ёки даволаниши қийин бўлган хасталикларнинг олдини олиш, уларнинг профилактикасига оид тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.

 

                                                                                                                     Шуҳрат ХУСАИНОВ,

                                                                                                                         “Адолат” СДП

                                                                                                 Янгибозор туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+