Аҳолининг яшаш шароити яхшиланмоқда

27.01.2022 16:01:23

Ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистон аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш мақсадида, иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорини ошириш бўйича зарур тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Аҳоли даромадларининг ортиши барча соҳаларни, ички талаб ҳисобидан ривожлантиришни таъминлайди ва ялпи ҳудудий маҳсулот ҳолатини ўсишга олиб келади. Бошқа томондан, энг муҳими, аҳолининг турмуш даражасини ўстиради. Турмуш даражасининг ортиши эса мавжуд иқтисодий тўсиқларни бартараф этиш билан бир қаторда, аҳолининг интеллектуал салоҳиятининг ўсишига, фан-маданият, санъат, тиббиёт соҳаларининг ривожланишига замин яратади. Истеъдодли йигит, қизларни излаб топиш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилаётган танловлар ҳам  ёш авлодни интилувчан, энг муҳими эртанги кунга ишонч билан қарай оладиган мақсадли инсонлар бўлиб етишишига кўмакдош бўлади. Ваҳоланки, рағбат бор жойда жонланиш, пировардида эса албатта натижа бўлади. Президентимиз томонидан “заковат” интеллектуал ўйинига жиддий аҳамият қаратилаётгани, “заковат” ўйинлари оммавий маърифий ҳаракатга айлантирилаётгани, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компьютер ва мобил ўйинларни яратган дастурчиларга махсус грант ва субсидиялар ажратилаётгани    ҳам фикримизнинг яққол исботидир.

Қолаверса 2021 йил 3 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган  “Маҳалла тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори асосида:

-  Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги кредитлар, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”жамғармаси ҳисобидан тадбиркорликни йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш учун ажратиладиган субсидиялар каби яна бир қанча қарорларнинг барчаси аҳоли турмуш тарзини юксалтиришга қаратилгандир. Бу каби ислоҳотлар аста-секин ўз самарасини бермоқда.

Кредитлар асосида ўз иш фаолиятини бошлаган тадбиркорлар фаолияти кўламида ишсиз юрган аҳоли босқичма-босқич иш билан таъминламоқда. Имтиёзли кредит ва субсидиялар кўмагида юртимизнинг чекка ҳудудларида яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларнинг ҳам ўз иш фаолиятини бошлаётгани тизимли равишда йўлга қўйилаётган иқтисодий механизм самарали ишлаётганидан далолатдир.

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+