Депутат ижтимоий тармоқдаги ёлғон хабарни аниқлади

31.01.2022 17:01:27

Ижтимоий тармоқларда Холмурод Авазов фойдаланувчиси номи остида Янгиҳаёт туманининг тегишли раҳбарлари ҳамда депутатларига нохақдан ноҳақ тош отилган матнли хабар тарқалди. Унга кўра, Янгиҳаёт туман Спутник массиви, 6-уй 42-хонадонда 3 та имконияти чекланган ногирон оила борлиги иддао қилинган ҳолда улар эътибор ва ғамхўрликдан четлаштирилиб келинаётганлиги, ҳеч бир ёрдам кўрсатилмаганлиги достон қилинган. Ушбу оиланинг аъзоси Исмаилова Азизанинг тўшакда ётиб қолганлиги, «Эркин ҳаёт» маҳалла раиси, туман сектор рахбари, хокимга бир неча марта мурожаатлари беэътибор қолдирилганлиги айтилибди.

         Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мазкур оиладан доимий равишда хабар олиб турилиши, имконияти чекланган оила аъзоларининг барчаси ногиронлик аравачаси билан таъминланганлиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Г. Агзамова томонидан шахсан ўрганилган ва аниқланган.

         Айтиш керакки, Холмурод Авазов фойдаланувчиси номи остида ижтимоий тармоқларда сохта хабарлар билан бонг ураётган «қўштирноқ ичидаги кимсалар» кабилар ўзларидан блогер ясаб олиб турли низоларга сабабчи бўлишларини ҳис этадиларми? Блогерлик дегани ижтимоий тармоқларда ҳохлаган куйини чалиб кетавериш дегани эмас-ку, ахир.  Унинг ҳам ўз ҳуқуқий мезонлари бўлиши керак.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+