Депутатлар халқ хизматида

08.04.2022 09:04:05

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши “Адолат” СДП депутати О.Рафиева ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати А.Собировлар партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Шодлик” МФЙда яшовчи фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, муаммо ва таклифларини ўрганди.

Учрашув чоғида “Шодлик” МФЙ “Навоий” шох кўчаси 27/1 хонадонида яшовчи фуқаро Латофат Икромова беморлиги, оилавий шароити жуда оғирлиги, оила аъзоларининг барчаси ишсизлиги сабабли операцияга молиявий жиҳатдан қийналаётганлигини маълум қилиб, депутатлардан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.  Депутатлар фуқаронинг мурожаатига ижобий ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотга депутатлик сўрови чиқардилар.

Ўрганишлар жараёнида фуқаролар томонидан яна бир қатор муаммо ва таклифлар келиб тушди. Жумладан, иш билан бандлик, ички йўлларни таъмирлаш масалаларидаги мурожаатлар ҳам депутатларнинг диққат эътиборида бўлди ҳамда ушбу масалаларга ҳам ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотга депутатлик сўровлари чиқарилди.

Вилоят Кенгаши депутати О.Рафиева ҳамда шаҳар Кенгаши депутати А.Собировлар куннинг иккинчи ярмида ҳудудда жойлашган ижтимоий объектларда бўлиб, МТТларнинг фаолияти, кадрлар салоҳияти ва мавжуд муаммолари юзасидан ўрганишлар олиб бордилар. Хусусан, депутатлар томонидан маҳалладаги 10-сон Мактабгача таълим ташкилоти ўрганилганда, ташкилот биносининг таъмирталаб аҳволда эканлиги маълум бўлди. Депутатлар МТТда аниқланган муаммога ҳам ижобий ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотга депутатлик сўрови чиқарди.  

Айтиш жоизки, бу каби халқ орасидаги учрашувлар ва фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишдаги депутатларнинг саъй-ҳаракатлари инсонларнинг мушкулини енгиллаштиришда кўмакчи бўлмоқда. Зеро, юртимизда ҳар бир инсоннинг қадри улуғдир. Инсон қадр топган юртнинг эса келажаги буюк бўлади.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+