Янгиликлар 1933
Фуқаро бизга қачон ишонади?
Ҳудудлардаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолиятида алоҳида ўрин эгаллайди. Бу борада партиянинг “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, фуқаролар мурожаатларига бўлган эътибор ва маҳаллий кенгаш сессияларида кўтарилаётган масалалар фикримиз тасдиғидир. Партиянинг Андижон вилоят кенгаши фаолларининг навбатдаги йиғилиши айни шу масала муҳокамасига бағишланди.
Амалдаги йилнинг ўтган 6 ойида маҳаллий кенгаш сессияларига андижонлик “адолатчилар” томонидан ўрганишлар асосида 18 та ва доимий комиссияларга 16 та масала киритилди. Депутатлар томонидан тасдиқланиб, ижрога қаратилди. 1630 та мурожаат келиб тушгани бир тарафдан партиядошларимизга бўлган ишонч ортиб бораётганини кўрсатса, иккинчи тарафдан жамоатчиликни қийнаётган муаммолар ҳамон кўплигини ифодалайди. Қўйилган муаммоларнинг 1201 таси ечимини топди.
Юқоридаги рақамлар кўпми ёки оз? Албатта, қониқарли эмас. Бу янада фаол иш олиб бориш зарурлигини кўрсатади.
Аблиёр Қораев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Марҳамат туман кенгаши раиси:
-Бугун жамоатчилик билан ишлаш ҳар бир соҳада биринчи даражали вазифага айланди. Айниқса, партия фаоллари ва депутатлар зиммасидаги масъулият янада ортди. Агар фуқаролар орасига чуқур кириб бормасак, жамоатчилик билан ҳамкорликда ишламасак мақсадга эриша олмаймиз. Асосийси, муаммони аниқлаш баробарида ечимини ҳам топиш зарур. Ана шунда фуқаролар бизга ишонч билан қарайди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг