Янгиликлар 2069
Хавотирга ўрин йўқ
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14-16 май кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ташкил этилган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивали бўлиб ўтди.
Бу мавзуда ижтимоий тармоқларда кузатилаётган баҳс-мунозаралардан келиб чиқиб, айрим мулоҳазаларни билдирмоқчиман.
3 кун давом этган Ёшлар фестивали карантин қоидаларига мувофиқ, очиқ майдонда, кенг адирликда ўтказилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керак, пандемия шароитида фестивал иштирокчилари, фестивални тамоша қилиш учун йиғилган аҳоли саломатли учун ҳам алоҳида режа ишлаб чиқилди. Мазкур режага кўра, Чирчиқ шаҳар санитария-эпидимологик осойишталик маркази ҳамда тиббиёт бўлими томонидан фестивал майдонига кириш-чиқиш жойларининг ҳар бирида мутахассислар термометрлар билан барча қатнашчиларни тана ҳароратлари ўлчаниб, қўллари махсус антисептик воситалари дезинфекция қилинди. "Адолат" СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари ҳам мазкур жараёнларда фаол иштирокини кузатиш мумкин эди.
Бир сўз билан айтганда, Ёшлар фестивали очиқ осмон остида, кенг очиқ майдонда кўтарингки руҳда ўтди, дейишимиз мумкин.
Фестивални карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўтказишда вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа ташкилотлар елкама-елка тургани қувонарли ҳол.
Равшан ДАСТИРОВ,
"Адолат" СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг