Янгиликлар 966
Кўчада қолган оила тақдири
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган қиш чилласида андижонлик бир оила 5 нафар бола ва кексалар билан кўчага чиқариб ташлангани хақидаги ҳабар ҳар қандай инсонни ўйлантиргани аниқ. Чунки инсон қадри улуғланган Ўзбекистонда бундай ҳолатни бўлиши ўринсиз.
Масалага аниқлик киритиш мақсадида халқ депутатлари Андижон шахар кенгаши депутати Илҳомжон Абдулазизов ана шу манзилда бўлди. Ўрганиш жараёнида аниқланишича хонадон эгаси Олтиной Хўжамова нафақада, оила ижтимоий ҳимояга муҳтож. Ҳатто етишмовчиликдан яшаш хонадонини сотишгача борган.
Албатта уйни сотиб олган харидор кутиб турмайди. Бўшатиб қўйиш учун 3 ой мухлат берган. Бироқ кўрсатилган вақт ўтсада хонадон бўшатилмаган. Шу сабаб уйнинг янги эгаси бу оилага тегишли жиҳозларни кўчага олиб чиқиб қўйган.
Мазкур хонадон Андижон шахар 4-сектор ҳудудидаги Пахтакор МФЙда жойлашган. Сектор раҳбари-Андижон шахар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Хушнуд Абдурашидов бу воқеадан ҳабар топгач тезлик билан чора кўришга киришди. Ҳозирда кўчада қолган Хўжамовлар оиласи Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида яшамоқда.
Ўткирбек Арзиқулов,
“Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг