Янгиликлар 1441
«Конституция ранглар жилосида»
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан ташкиллаштирилган «Конституция ранглар жилосида» ижодий кўрик-танлови ҳудудлардаги ёшлар ўртасида хам бирдек катта қизиқиш уйғотди. Ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат – Ватанимиздаги бугунги тинч ва осуда ҳаёт, фаровонлик қадрига етиш, ўзликка қайтиш ва уни англаш, инсон манфаатлари устувор бўлган эркин демократик жамият қуриш, бош қомусимиз «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига ўтиш»нинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилишини болалар ижодида акс эттириш мақсадида ташкил этилган мазкур кўрик-танловнинг Пискент тумани ҳамҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 30-сонли Болалар мусиқа ва санат мактабида бўлиб ўтган босқичи ҳам жуда кўтаринки рухда ўтди.
Кўрик-танлов жараёнида «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси в.в.б. Фармон Аллаев иштирок этиб иштирокчиларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишди.
“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг