Коррупцияга қарши курашиш-барчамизнинг бурчимиз!

04.02.2022 15:02:00

Ўзбекистон «Адолат» СДП Ангор туман Кенгаши томонидан тумандаги 3-сон ИДУМда “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партиянинг Ангор туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, БПТ аъзолари иштирок этишди.

       Тадбирни партиянинг туман Кенгаши раиси Норбўта Раҳимов очди ва олиб борди.

       Тадбир давомида коррупциянинг келиб чиқиши, унинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий зарарлари, коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва уларнинг мазмун-моҳияти, асосий принциплари ҳақида сўз борди.

       Шунингдек, йиғилишда олий ва ўрта таълим тизимида коррупцияга қарши кураш тобора қатъий бўлиб бораётгани, бу борада тўхтовсиз профилактик тадбирлар ташкил этилаётганига қарамай, ҳанузгача олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш масаласи билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланаётгани таъкидланди. Бундай салбий ҳолатларнинг рўй бермаслиги учун коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Юсуф Ҳалимов, Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати:

  • Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Коррупция билан ҳеч қачон мақсадимизга эриша олмаймиз» деган гапларида улкан маъно мужассам. Дарҳақиқат, коррупция бор жойда ҳақиқат ва адолат, ҳеч қайси бир соҳанинг ривожланишига, олдимизга қўйган мақсадимизга эриша олмаймиз. Коррупция – қонуннинг қўпол равишда бузилишидир. Коррупцияга йўл қўйганнинг куни қисқа. Коррупция бу шахснинг ўз мансаб ва хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.

Мамлакатимизда ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этиш пайтида коррупция жиддий тўсиқ бўлаётгани жамоатчликини ташвишга солмоқда. Коррупция даражасининг юқорлиги мамлакатнинг халқаро миқёсда обрўсини туширадиган инвестициявий муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган омилдир. Шу боис коррупция билан муроса қилиб бўлмайди.

       Тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, келгусида давлат равнақи учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси масъул эканлиги, коррупцияга қарши курашиш-бутун бир миллат зиммасидаги масъулият эканлигини англаб, миллий давлатчилигимиз равнақи учун барча сидқидилдан меҳнат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

       Мухтасар айтганда, коррупция — тараққиёт кушандаси, хавфсизликка таҳдид туғдирувчи хавфли жиноят. Бу иллатга қарши курашиш тегишли органларнинггина эмас, барчанинг иши бўлмоғи лозим. Ана шунда биз ўз мақсадимизга, танлаган йўлимизга эришган бўламз.

 Муҳаммади Темиров,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Ангор туман

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+