Коррупциясиз жамоага эришамиз

24.03.2022 17:03:45

Давлатимиз раҳбари тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқотда соҳадаги долзарб масалаларга эътибор қаратди. Бу халқ саломатлигига, келажак авлод камолотига берилган баҳодир. Қолаверса, мазкур тадбир зиммамиздаги масъулиятни янада оширди. Андижонлик тиббиётчилар билдирилган фикрлар асосида ўз олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб олдик.

Жумладан, олий таълим ва тиббиёт тизимини барча раҳбар ҳамда ходимлари «Таълим тўғрисида"ги қонун ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда олий таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг ўта долзарблигини тўлиқ англаган ҳолда қатор вазифаларни  амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб биламиз. Таъкидланганидек, ишни олий таълим ва тиббиёт муассасаларини тажрибали, ҳалол, масъулиятли профессор-ўқитувчи ва ходимлардан шакллантиришдан бошлаш лозим. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш жараёни, имтиҳонларни ўтказиш, талабалар билимини баҳолаш ҳамда ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашларида турли тўсиқларга йўл қўймаслик, адолатни таъминлаш катта аҳамиятга эга.

Малакали кадрлар тайёрлаш учун талабаларнинг билимини баҳолаш жараёнида шаффофликни кучайтириш ва  доимий таҳлил қилиб бориш зарур. Ходимларни ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ ишларда ҳам холисликни таъминлашга мунтазам эътибор қаратиш ўз самарасини беради.

Тиббиёт ходимларини ўзаро, бемор ва унинг яқинлари билан муносабатларида моддий манфаатдорликка йўл қўймаслик, юқори муомала маданиятига эришиш талаб этилади. Бежиз беморни шифокорнинг ширин сўзи даволайди, деб айтмайдилар.

Президентимизнинг тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш орқали халқимизга самарали тиббий хизмат кўрсатишда уларни рози қилиш ҳақидаги фикрларини амалда ижросини таъминлаш асосий вазифамизга айланди. Айни шу мақсадга қаратилган керакли чора-тадбирларни белгилаб, ҳозирда ана шу асосида иш юритяпмиз.

Олдимиздаги энг долзарб вазифа коррупциянинг олдини олиш. Бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари ва ташкилий тадбирлар юқори савияда олиб борилмоқда. Президентимиз айтганларидек, касбий ҳалоллик ва поклик, кўнглимиз ҳам, қўлимиз ҳам пок бўлиши зарур. Бу ишларни амалга ошириш учун барчамиз биргаликда курашамиз. Ўз ўрнида барча тиббиёт ходимларини “Коррупциясиз жамоа”га эришишга чақирамиз.

 

Мадаминжон Мадазимов,

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси,

Андижон давлат тиббиёт институти ректори

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+