Муаммо жойида ҳал этилди

04.02.2022 12:02:48

 Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутати Ўткир Отабоевга бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушган эди.

Унда тадбиркор Р.Ибрагимов Олтиариқ шаҳарчаси Ўзбекистон кўчасида жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари ёнида маиший хизмат кўрсатиш маркази ва савдо шохобчаси қуришни ўз олдига мақсад қилгани, натижада ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳамда тадбиркор ўртасида низо келиб чиққани баён этилади. Депутат ушбу масалани жойига бориб ўрганиб, ижобий ҳал этди.

– Фуқаролар ҳамда тадбиркор билан олиб борилган тушинтириш ишларидан сўнг ижобий келишувга эришилди. Яқин кунларда кўп қаватли турар жой биноси ёнидаги ташландиқ ҳолга келган майдон обод этилади. Тадбиркор томонидан болалар учун ўйин майдончаси барпо этилишига келишилди.  Бундан ташқари, маиший хизмат кўрсатиш маркази бунёд этилиб, у ердаги ишсиз аёллар бандлиги таъминланади, – дейди Ўткир Отабоев.

Айни пайтда фуқаролар ҳам, тадбиркор ҳам мавжуд муаммо ўз вақтида ва жойида ҳал этилганидан миннатдор.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+