Янгиликлар 2594
“Нони қаттиқ” касб қадри
24.06.2019 12:06:31
Журналист бўлишга ҳавас болалигимда уйғонган. Мана, қарийб ўттиз беш йилдирки, шу соҳада фаолият юритиб келмоқдаман. Шу йиллар давомида бу касбнинг сир-синоатларини ўрганиш баробарида, унинг заҳматларини чекиб, қувончларини ҳис қилиб яшашга ўргандим. Темир ўтда тоблангани сингари, ижод оташи ҳам қаламкашни тоблайди.
Кимдир ҳавас қилди, унинг “нони қаттиқлиги”ни эслатиб, “ҳо-ю, ҳавас”мандга йўйганлар ҳам бўлди. Не бўлганда ҳам, кўнгил истаги ҳар қандай машаққатга тоб берар экан.
Фикрингизни қолдиринг