Президент гранти талабалар учун катта имконият бўлди

08.07.2021 18:07:06

Олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги  таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинди. Бу ҳақда “Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари  тўғрисда”ги қарорда кўзда тутилган.

Қарорда белгиланишича, Президент гранти  совриндорлари  биринчи курсда барча фанларни аъло баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва илмий тадқиқот йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан махсус танлов асосида саралаб олинади. Ўтказилган танлов натижаларига кўра, ғолиб бўлган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси тайинланади ва тўлаб берилади.

Шунингдек, Президент стипендиясига даъвогар абитуриентлар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Ҳар бир ўқувчи-ёшлар бу имкониятдан унумли фойдаланиши, ўз имкониятларини янада сафарбар этиши, илм олиб, ўқиб-изланиши, иқтидори, салоҳиятини янада намойиш этиши учун туртки бўлди. 

Ёшлар бу имкониятдан самарали  фойдаланиб ўз истаган мақсадларининг юқори чўққисига чиқа олишлари шубҳасиз.

Муҳтарам Президентимиз ҳам эртанинг муносиб эгалари саналган ёшлар учун ажратаётган ҳар бир грант лойиҳалар фақатгина ёшларга катта куч, мотивация бағишлаши билан бир қаторда, уларга янада ғайрат ва шижоат беради.

Шундай экан, келинг азиз ёшлар, имкониятдан унумли фойдаланайлик, бизга берилган икмониятни қўлдан бой бермайлик. Энг асосийси эса ўз салоҳиятимизни шу Ватан келажаги йўлида сарф этайлик, эртанинг муносиб эгалари бўлайлик.

 

                                                            Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

                                                          Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                    Шовот туман Кенгаши раиси,

                                                      “Ёшлар парламенти” аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+