Янгиликлар 1434
ҚУТЛОВ!
Яқинда мамлкатимизда Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги қизғин нишонланди.
Ушбу шонли сана муносабти билан Ўзбекистон “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг буйруғига асосан “Ватанпарвар” ташкилотига 30 йил” эсдалик кўкрак нишони таъсис этилган.
Қувонарлиси, мазкур эсдалик кўкрак нишони билан ўнлаб навоийликлар орасида Ўзбекистон "Адолат" СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хайитов Рустам Бурхонович ҳам Ўзбекистон “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг буйруғига асосан “Ватанпарвар” ташкилотига 30 йил” эсдалик белгиси билан тақдирланди.
Алоҳида қайд этиш керакки, партия тизимидаги “Ёш адолатчи”лар қаноти Кенгашининг ўнлаб фаол ёшлари “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан қисқа муддатли ҳайдовчиликка ўқитилиб, гувоҳномаларни олмоқда. Бу ўз навбатида уларнинг келажакда олий маълумот олишлари билан бирга муайян касб эгаси бўлишларига имкон бермоқда.
Бундан ташқари ёшларни ҳарбий ватанпарлик руҳида тарбиялашда Ўзбекистон "Адолат" СДП Навоий вилоят Кенгаши ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг Навоий вилоят бўлими билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Партиянинг кўп минг сонли аъзолари ҳамда фаоллари номидан Рустам Хайитовни ушбу эсдалик нишони билан самимий муборакбод этамиз!
Фикрингизни қолдиринг