Янгиликлар 820
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз ободлиги, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган партиядошларимизнинг таваллуд айёми.
«Адолат» ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририятининг бош муҳаррир ўринбосари лавозимида намунали фаолият юритиб келаётган - Абдуқаюм Турғунбоевични 60 ёшлик юбилейи ва партиямиз ташкил топган кундан бошлаб, унинг фаолиятини йўлга қўйишда сиёсий жиҳатдан етук ва юқори малакали партия кадрларини тайёрлашда катта хизмат кўрсатган Тохиржон Махаммадалиевичнинг 70 ёшлик юбилейи билан ҳамда фаолияти давомида минглаб партиядошларимиз учун ибрат вазифасини ўтаб, ёш ижодкорлар ҳамда партиядошларимизга устозлик қилган ҳолда уларни партия ғояларига садоқат, она-Ватанга муҳаббат, юксак фидоийлик ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашдек шарафли ишга бош-қош бўлиб келаётган Муҳаммад-Али аканинг 80 ёшлик юбилей муносабати билан партиямиз Сиёсий Кенгаши аъзолари ва Марказий аппарати жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
“Адолат” СДП
Сиёсий Кенгаши
Фикрингизни қолдиринг