Янгиликлар 1707
Умумхалқ ҳашарида партия ходимлари фаол иштирок этди
13.03.2021 10:03:21
Ўлкамизнинг гўзал манзараси баҳор фасли кириб келиши билан янада фусункор бўлади. Айниқса, халқимизнинг умумхалқ байрами – Наврўз тантаналари олдидан ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилади. Партия Марказий аппарати эрта тонгдан умумхалқ ҳашарини бошлади. Республиканинг вилоят, шаҳар-туманларида бўлиб ўтаётган кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш тадбирларида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар-туман Кенгаши депутатлари, партия вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Ободлик маҳаллаларга кўрк бағишлайди. Халқимизнинг бирдам бўлиб, атроф-муҳитнинг софлигини сақлашга, кўчатлар экиб, яратишга бўлган иштиёқи барчамизни қувонтиради.
"Адолат" СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг