Янгиликлар 1188
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси
– адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш: йўналиши бўйича:
Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони Улуғ Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти, сиёсати ва тузуклари бугунги ҳаётимизда ҳам ўзига хос андоза вазифасини ўтайди. Негаки, давлатни оқилона ва одилона бошқариш санъати баён этилган “Темур тузуклари” бугун ҳам ўзининг чуқур мазмун-моҳияти ва долзарблигини йўқотмаган, аксинча, ҳаётий жабҳаларда маънавий мезон бўлмоқда.
Амир Темур шахсий ҳаётида уч мўътабар асос – диёнат, адолат ва қатъият билан амалга оширилган сиёсатга таянган. Унинг “Куч – адолатда” шиори мустақил Ўзбекистон сиёсатида ҳам ўз аксини топмоқда.
Тарихда қудратли салтанатлар ва ҳукмдорлар кўп ўтган. Бироқ Соҳибқирон сифатида ном қолдириш учун фақатгина куч-қудратнинг ўзи камлик қилади. Амир Темур ҳаётининг мазмунини адолат билан бирга, инсоф-иймон туйғуси, диёнат мезони ташкил этган. У оламнинг ярмига жаҳонгирлик қилган бўлса ҳам куч-қудрат – зўрлик, зўравонликда эмас, аксинча, адолатда эканини эътироф этган.
“Кучсиз адолат ва адолатсиз куч – иккови ҳам даҳшат”, – деб ёзган эди қадимги юнон донишманди Эсхил. Сўнгра у фикрини шундай давом эттиради: “Агар куч адолат билан бирлашса, бу ҳамкорликдан кучлироқ нима ҳам бўлиши мумкин?”
Инсоният тарихидаги жуда кўп донишмандлар орзу қилган куч ва адолат бирлигида содир бўлган. Соҳибқирон пирларининг асосий талаби эса – АДОЛАТ эди.
“Темур тузуклари”да шундай ёзилган: “Ҳокимлару сипоҳдан қай бирининг халққа жабр-зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатан дарҳол адолату инсоф юзасидан чора кўрдим”.
Азалдан адолат бўлган жой гуллаб-яшнаган, халқ эркин бўлган. Адолат оёқости қилинган жойда эса, разолат ҳукм суриб, жамият тубанликка юз тутган.
Одамзод қай маҳал ва мавқеда бўлишидан қатъи назар, адолатсиз яшаши мушкул. Негаки, инсон фаолиятининг қайси бир қисмини олиб қараманг, у адолатга, тўғриликка асосланмаса, мувозанат йўқолади, бузилишлар бошланади, издан чиқади.
“Фақат инсонни севиш орқалигина адолатпарвар бўлиш мумкин”, – деб ёзади фаранг файласуфи. Бу ҳикмат худди буюк Амир Темур ҳақида айтилгандек. Соҳибқирон ўз фаолияти давомида ҳар бир можаро ва муаммоли ишларни диққат билан текшириб кўрган. Барча ишларида ҳаққоният ва адолат билан иш тутган. Ўз фуқароларига раҳм-шафқатли бўлган. Камбағалларга кўп хайру эҳсон қилиб турган. Бунинг натижасида унинг қудрати ошиб борган.
Тарихий манбаларда ёзилишича, Соҳибқирон ўзига тўрт нафар адолатли вазир тайинлаган. Улардан иккитасига доимо уни кузатиб туришларини ва агар адолатсизлик қиладиган бўлса, тўхтатишларини, кимнингдир ёлғон сўзларига ишонса ёки бегона кимса мулкига хиёнат қиладиган бўлса, дарҳол огоҳлантиришларини таъкидлаб қўйган.
Адолатсизликнинг катта-кичиги бўлмайди. Кичкинагина адолатсизлик ҳам вақти келиб, бутун жамиятга акс-садо бериши тайин. “Яхшиликни очиқ чеҳрали кишилардан кутинглар”, дейилади муборак ҳадисда. Адолат ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин: нафрат, ғазабга тўлган одамнинг адолат қилиши қийин.
Адолатпарвар одамнинг ахлоқий хислатлари эса, бемалол қонун ўрнини боса олади. Қонун – қонун бўлганлиги учун эмас, балки унда адолат акс этганлиги учунгина қимматлидир.
Амир Темур қонунларга риоя қилиш масаласини шу қадар жиддий қўйганки, қонунни бузганлиги учун юқори лавозимдаги мансабдорлар, ҳатто ўзининг энг яқин қариндошлари ва фарзандларини ҳам жазолашга буюрган. Қонунчиликка қатъий риоя этилиши натижасида мамлакатда тинчлик ва осойишталик барқарорлиги таъминланган. Сафарлардан қайтиб келганда, шахсан ўзи бозорларни текширар, агар қассоб, баққол, новвой ва ҳоказолар фойда топаман деб, нарх-навони ошириб юборган бўлсалар, адолат русуми бузилганини кўрса, гуноҳкорнинг жазосини берган. Ёлғон гапни ёмон кўрган. Амир Темур ҳар бир можаро ва муаммоли ишларнинг тўғри ва адолатли ҳал этилишини назорат қилган.
Соҳибқирон ўз тузукларида “Маслаҳатчилар ва кенгаш аҳли йиғилганда, олдимиздаги ишларнинг яхши-ёмон, фойдаю зиён томонлари, уларни амалга ошириш, оширмаслик ҳақида сўз очиб, улардан фикр сўрар эдим. Сўзларини эшитгач, ишнинг ҳар икки томонини мушоҳада қилиб, фойда-зиёнларини кўнглимдан кечирардим”, деб қайд этади. Бу “Куч – адолатда” шиорига амал қилинган салтанатда давлатни бошқариш ва мамлакат тақдирига дахлдор қарорлар қабул қилишда халқ фикрига, хоҳиш-иродасига таянилганидан далолат беради.
Амир Темур марказлашган давлатга асос солиб, унинг куч-қудратини ҳар томонлама мустаҳкамлаб ва ривожлантириб, шон-шуҳратини бутун жаҳонга ёйди, буюк салтанатнинг ҳукмдори сифатида миллатлар ва халқларни бирлаштирди. Унинг даврида маданият, илм-фан, меъморчилик, тасвирий санъат, мусиқа, шеърият юқори чўққиларга кўтарилди.
Бир сўз билан айтганда Темурийлар даври ренессансига асос солинди.
Темурийлар даври ренессанси бу - илм-фан ва таълим, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати, қўлёзма санъати, миниатюра, тиббиёт, адабиёт, мусиқа, ҳунармандчилик боғ яратиш санъати ифодаланади.
Соҳибқироннинг тарихий илм-фaн вa мaдaният ривoжи йўлидa ҳиссаси:- мaдрaсaлaр қурдириб, улaргa турли сoҳa мутaxaссислaрини жaлб этгaн вa ўз aвлoдлaрининг ҳaм турли билимлaрни эгaллaшлaрини таъминлaгaн; Aмир Тeмур «қoнунлaр вa урф-oдaтлaргa aсoслaнгaн» ҳуқуқий дaвлaтни бaрпo этди. Унинг дaвлaтчилик бoрaсидaги фикрлaри нaфaқaт ўз дaври, бaлки кeлгуси aвлoдлaр учун ҳaм сaбoқ бўлиб қoлaди.
Мустақиллиқ туфайли халқимиз ўзлигини таниди, буюк боболаримизнинг тарихдаги ўчмас жасорати ва юксак даҳоси ҳақидаги асл ҳақиқат рўёбга чиқди. Бу улуғвор ишларнинг дебочиси сифатида мамлакатимизда Соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги адолат қарор топди. Биринчи Президентимизнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида халқимизнинг топталиб келган миллий ғурурини юксалтириш, Соҳибқирон бобомизнинг муборак номи, тарихий сиймоси, бой мероси ва хотирасини тиклаш йўлида мамлакатимизда қўйилган қутлуғ қадамлар тўғрисида батафсил ҳикоя қилинган.
Амир Темур ўз давлатини бошқариши билан бирга илмнинг қадрига етадиган, уни ривожлантиришга астойдил бел боғлаган, дунёнинг энг етук олимлари, тарихчилари билан бемалол суҳбатлаша оладиган донишманд ҳукумдор ҳам эди. Илм-фанга қизиқиш Амир Темурнинг хонадонидан бошланган эди, десак туғрироқ бўлар эди. Сабаби Соҳибқирон хонадонида фарзандларга илм-фаннинг турли соҳаларидан кўп сабоқлар берилар, мадрасаларда таҳсил олишлар давом эттирилар эди. Соҳибқирон бобомиз Амир Темур — ўз даврида илм-фан ва маданиятнинг ривожланишига ҳам кўп ҳисса қушган улуғ саркарда. Соҳибқирон ҳаракатлари туфайли шоирлар, олимлар, маънавият ва маърифат жонкуярлари бор бўлиб, улардан илм-фан ва маънавиятнинг қадрига етадиган ажойиб инсонлар етишиб чиққан. Жаҳон адабиётининг буюк намоёндаларидан ҳисобланган Алишер Навоийнинг ижоди, Лутфий ва Ҳусайн Бойқаро шеърияти, Камолиддин Беҳзоднинг дурдона миниатюра расмлари, Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо «Бобурномаси», гўзал шеърияти, илмий асарлари – барча-барчаси темурийлар даврининг маҳсулидир. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан маданиятимиз юксак даражаларга эришди.
Президентимизнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш лозимлиги ҳақидаги фикрларини кенг жамоатчилик мамнуният билан етказиш керак.
Амир Темурнинг ҳикматларига амал қилган ўзбек халқи адолат машъаласини баланд кўтариб, Ватан боғини обод қилиб, тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқда. Адолат – юракларга малҳам, келажакка ишонч демакдир. Адолат фақат шиорларда эмас, амалда бўлсагина улуғ натижалар намоён бўлади. Буюк бобокалонимизнинг “Куч – адолатда” деган улуғ шиорини баланд тутиш, у бизни нурли манзилларга, буюк келажакка элитади.
Кучли ижтимоий сиёсат — фаровон турмуш асоси. Маълумки, жамиятнинг юксак интеллектуал салоҳияти – мамлакатнинг рақобатбардошлигини таъминловчи, барқарор ривожланишнинг ҳал қилувчи омилидир. Таълимга инвестиция киритиш – бу келажакка сармоя киритиш, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омилдир.
Бунинг учун узлуксиз таълим тизимининг кейинги такомиллашуви, сифатли таълим хизматларига эга бўлишни ошириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
мактабгача таълим даргоҳлари тизимини салмоқли кенгайтириш ва уларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
боғча ёшидаги болаларнинг қобилиятларини психологлар ёрдамида аниқлаб, уларнинг махсус ихтисослаштирилган синфларда ўқитилишини ташкил қилиш;
умумий ўрта таълим сифатини тубдан яхшилаш, болалар спорти ҳамда мусиқа ва санъат мактабларининг мавжуд объектларини реконструкция қилиш, аҳолининг мутолаа маданиятини ривожлантириш:
ҳар бир мактабда тиббиёт хонаси бўлиши, зарур дори-дармонлар билан таъминланиш ва малакали тиббиёт ходими узлуксиз ишлашига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур.
умумтаълим мактабларида ўқитувчилар иш ҳақининг ошириш ва ижтимоий мавқеини кўтариш;
таълим тўғрисидаги кодексни қабул қилиш;
Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш; ОТМларнинг моддий-техник базасини замонавийлаштириш, миллий ОТМларнинг хорижий таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, илмий-педагогик фаолиятга чет эллик юқори малакали ўқитувчи ва олимларни жалб қилиш;
Аҳоли саломатлиги – улкан бойлик ва ҳеч нарсага алмашинмайдиган капитал, жамиятнинг барқарор ривожланиши гаровидир. Соғлиқ – бу нафақат бойлик, балки катта салоҳият, мамлакат ижтимоий ва иқтисодий ривожланишини ҳаракатга келтирувчи асосий куч, давлат қудрати кўрсаткичидир. Шу боис аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш; тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш; замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий қилиш; соғлиқни сақлаш тизимини қайта шакллантиришни давом эттириш;
давлат соғлиқни сақлаш соҳасининг илмий мактабларини кенг ривожлантириш; жарроҳлик, урология, кардиология, кўз микрожарроҳлиги, акушерлик ва гинекология, педиатрия, терапия, тиббий реабилитация каби йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий марказлар тизимини ривожлантириш;
аҳолига барча даражалардаги (республика, вилоят ва туман) юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини таъминлаш;
Кучли ижтимоий сиёсат юритиш ва уни барқарор ривожлантиришнинг яна бир энг муҳим вазифаси: бу миллий фармацевтик саноатни қўллаб-қувватлаш; фармацевтик саноатни ривожлантириш; янги дори воситаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва аҳоли, тиббий ташкилотлар талабидаги импортнинг ўрнини босувчи дорилар ва тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ошириш – бу иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг барқарор ривожланишида муҳим омил, аҳолининг ижтимоий ҳимояланиши кафолатидир.
Халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш каби соҳаларни ривожлантириш баробарида, кам таъминланган аҳоли қатламларини манзилли ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш;
Мамлакат аҳолисини турмуш даражасини юксалтириш борасидаги қатор кўрсаткичлар бўйича дунёдаги етакчи давлатлар қаторидан жой олиш; юртда кучли ижтимоий сиёсат юритиш; ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни оқилона ва пухта жорий этиш.
Сиёсий майдонда халқчил ва ҳаётий ғоялари билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сайловолди дастуридаги кучли ижтимоий сиёсат — барқарор ривожланиш кафолати эканлигига алоҳида эътибор қаратади.
Инсон капиталига инвестициялар. Маълумки, Республикамиз инновацион иқтисодиёт сари ҳаракатланмоқда, бу барча ресурслардан ҳозирги ва келгуси авлоднинг фаровонлиги учун оқилона фойдаланиш демакдир. Бу мақсадга одам ресурси – “инсон капитали”га, яъни, илмий кадрларнинг интеллектуал қобилияти, инженер-техник ходимлар, бизнес вакиллари ва саноатчилар, биринчи навбатда венчур капитали (қалтис корхоналар ва илмий-техника тараққиётини рағбатлантиришда янги услуб, ғоя ва лойиҳага инвестиция ажратилади) билан шуғулланувчилар билан шериклик қилиш орқали эришиш мумкин.
Бошқа мамлакатларнинг инновацион ривожланишга ўтиш йўлидаги тажриба ва хатоларини таҳлил қилиш; сифатнинг ўсиши ва меҳнат унумдорлиги; билим бериш; информацион-коммуникация технологияси (ИКТ) ва ускуналар; фаол яшаш, ҳаёт давомийлигини узайтириш; талаб этилмаган ҳашаматли ва бошқа қурилишлар қилмаслик; фаолликни кескин ошириш ва вақтинча пассивини тўхтатиш, ўз муддатини оқлашини ҳисоб-китобини юритиш ва ҳар сўмнинг тўла унум келтиришини, сув, ер, ер ости бойликлари, материаллар ва энергияни чиқарилган маҳсулот ва хизмат кўрсатиш бирлигига харажатларини қисқартириш; капитал ва уй-жойни горизонталига эмас, аксинча, вертикалига, ҳар бинони ер сатҳидан 20-30 қават ва уч-беш қават ер остига қуриш; Бу билан ер ресурсларини ва инфраструктурани маълум даражада иқтисод қилиш.
фандаги тартиб-қоидалар фақат билим ва технологияларни етказиб беришдан иборатлигича қолдирмай, олимларнинг илғор фикрлари, қарашлари, нуқтаи назарларини жамлаб, етказишга ёрдам бериш;
турли соҳалардаги “ақлли” технологиялар – давлат бошқаруви, иқтисодиёт, уй-жой-коммунал хўжаликларда, ижтимоий секторда, шаҳар инфраструктураси бизнесда кенг жорий этиш;
“ақл бойлиги”(капитал мозга), ёки интеллектуал бойликка (интеллектуальный капитал) эришиш, унинг учун билим бериш сифатини ошириш ва шу билан барча даражада қамраб олиш устуворлиги, кадрларни узлуксиз тайёрлаш тизимини кучайтириш, иқтисодиёт талабидан келиб чиқиб, унинг эгилувчанлигини таъминлаш.
“Ақлли” таълимга ўтиш зарур – болаларда ўзига хос, асл билимлар механизмини яратишни шакллантириш, инновация ва унинг ўз оиласи фаровонлиги учун самарали қўллаш; уни худудларда яшаётган аҳолига тўлалигича қўллаш; Ҳар бир болани ёшлигидан истеъдодли (математика, кимё, рассом, мусиқачи ...) эканлигини аниқлаш ва уларнинг мантиқли илмини яхшилаш омилларини комплекс таҳлили асосида, келажакда юқори малакали онг-билим даражасида, савияси юқори, мутахассис бўлиши учун хотираси ва фикрлаш тезлиги тарбиялаш;
янги авлоднинг энг ёрқин вакилларига, катта ишончлар билдириб, ўзига хос ва алоҳидалигини эътиборга олиб, худди Германия, АҚШ, Корея Республикаси ва бошқалар каби улар учун алоҳида киритилган дастурларда тайёрлаш;
Давлат асосий рол ўйнаб, ота-онаси, бобо ва бувиси ҳар куни болалар учун вақт топиши керак, чунки ўқитиш ва тарбиялаш, қобилиятини яхшилаш, анъаналарни етказиш, билим, муаммони ечимида тажриба ва кўникма, доимо омилларини таҳлил қилиш ва унинг ривожланишига шарт-шароит яратиш; Шундай қилиш керакки, болалар истеъдодидан тўғри фойдалана олсин ва муносиб фаолият йўналишини топиб олсин.
Инновациядан ҳам юқори натижаларга эришиш учун мия қобилиятига инвестиция йўналтириш; болаларининг мия қобилиятини ўстиришга эътибор бериш, бунинг учун оилаларда тарбияни ушбу қиррасига эътиборни кучайтирилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, жорий этиш.
Таълимга инновацияларни жорий этиш, мактаб ҳаётига, педогогик коллективнинг ишига, ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчиларнинг онги ва фаолиятига, мактаб ва ота-она ҳамкорлигига озми-кўпми ўзгаришлар киритиш; Бу ўзгаришлар таълим сифатини, тарбиявий иш натижаларини, мактабни бошқаришни, ўқитувчиларнинг савиясини, мактабнинг оила ва жамоатчилик билан ўзаро муносабатларини юқорироқ поғонага кўтаради.
барча болалар учун адолатли ва тенг бўлган жаҳон амалиётидаги қабул қилинган усул, яъни, муносиб билими, арзигулик, хизмати, меҳнат қилиш, ягона кам ўтадиган баллда қабул қилиш. Бир йил ўқишгандан сўнг, қобилияти, қизиқиш ва иштиёқи аниқланиб, шундан сўнг уларни бакалаврият йўналиши бўйича тақсимлаш.
Магистратурага мақсадли қабул ҳам долзарб, у ерга пухта саралащ, шу жумладан, мнемоника(хотирани яхшилаш усули) мантиқчиликни (логика) ва чет тилларини (лингвистлик) билиш (чет элларнинг GMAT, SAT, TOEFL, IELTS тестлари ва бошқалар) қобилиятларини текшириш;
Германия, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларда билим бериш даражасининг ёшлар учун истиқболидан кенг фойдаланиш, у ерда ўқув юртини битиришдаги малака ишларини чет тилларида ҳимоя қилади, жорий этилган илғор лойиҳалар ёки уларни Ўзбекистон шароитига мослаштирган талабаларни ҳам қабул қилиш; уларнинг илмий раҳбар билан шуғулланиши, бакалавриатда бошлаган ишларини, тадқиқотларини амалда тугаллаган бўлса, бу кабиларга компаниялар қизиқиш билдириб, тадбиркорларига ҳомийлик қилишлари мумкин.
Инновацион иқтисодиётда олий маълумотлилар, айниқса магистрларнинг 60 фоизидан ортиғи банд бўлмоғи керак. Давлат-хусусий ҳамкорлиги асосида олий ўқув юртлари ташкил этилмоқда, бюджетдан унча кўп бўлмаган харажат эвазига ва ёшларни кенг қамраган ҳолда қабул қилиниши, уларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилмай, ёт ғояларга берилиб кетмаслигини таъминлайди.
Халқнинг ҳаёт даражасини яхшиланиши, интеллектуал ва касбий (профессионал) қобилиятини ўсиши, шунингдек, фаол ҳаётини ўртача давомийлигини белгилаб беради: “ақлли” тиббиётга маблағ сарфини кўпайтириш; “инсон капитали”, генофонд тўлиқ, кўп сабабларга кўра, соғликнинг пасайиши билан боғлиқ.
авлоддан авлодга мерос бўлиб қолаётган касалликлар, шу жумладан, янги ёш оила қуриш ва болалар туғилишида олдиндан мавжуд хасталикни даволамаслик, фойдали микроэлементлар, аминокислоталар ва витаминларнинг рационда етишмаслиги, алкогол ва тамакини керагидан ортиқ истеъмол қилиш, сурункали тоза кислород ва сувнинг етишмаслиги, нотўғри танланган спорт тури ва у билан шуғулланиш меъёри, доимий руҳий зарба ва ёмон уйқу кенг тарқалган. Бу қўшимча фикрлашни ривожлантириш ва билимни умумий соғ-саломатликни етишмаслиги, унчалик оммавий равишда ақли учун “физкультура”, хотирани машқ қўлланилмаслигини ҳам қўшиш мумкин. Бу каби бўшлиқни йўқотиш учун таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакиллари бир бўлиб (тандем), ҳал этиш.
Ҳар бир инсонга овқат, таом организмнинг нормал ҳаёти учун худди қурилиш материали ва энергия каби манба деб ҳисоблаб, рационал овқатланиш – катталар учун юқори иш қобилияти ва болалар учун эса ўсиш ва ривожланишида муҳим шароитдир. Организмнинг нормал ўсиши, ривожланиши ва ҳаёт фаолиятини зарур маромда ушлаб туриш учун оқсил, ёғ, углеводлар, витаминлар ва минерал тузлар керак миқдорида бўлиши зарур. Мувофиқ тарзда (нерационал) овқатланмаслик – юрак ва томирларнинг, овқат ҳазм қилиш органларида касалликлар пайдо бўлиши, шунингдек, модда алмашиши билан боғлиқ касалликларга бош сабаб ҳисобланади. Мувофиқ тарзда (рационал) овқатланиш – нафақат модда алмашинуви, хатто бошқа кўпгина касалликларнинг олдини олишда муҳим ва зарурий шартдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, 33 фоиздан ортиқ аҳоли, юқорида қайд этилган: кальций, магний, темир, йод каби микроэлементларнинг етишмаслигидан, яширин очарчилик билан боғлиқ интеллектуал ривожланишнинг етарли даражада эмаслигидан қийинчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш.
билим олишга ва мос равишдаги касбида “муваффақият” учун қобилияти пастлиги, энг кам истеъмол саватидаги бу етишмасликни, айниқса, болалар ўртасида бартараф этиш;. Соғлом авлодни шакллантириш учун бутун овқатлантириш сифатли, экологик тоза, зарарли аралашмалар ва консервантларсиз бўлишига эришиш; фуқароларнинг ҳаётини муносиб равишда истеъмол саватини ҳуқуқий таъминланиш; аҳолини манзилли ҳимоя нуқтаи назаридан – нафақат болалар, аксинча, кам таъминланган оилалар, пенсионерлар учун ҳам муҳим. “истеъмол савати”ни қабул қилиш.
билимни тўғридан-тўғри иқтисодиётга йўналтиришга интилиш, республикада турли соҳалар учун янги яратилган, патентлар асосида уларни чет элларга чиқариш (экспорт);
иқтисодий ва ҳуқуқий асосда малакали ишчи кучларини, унга талаб, бўш ишчи ўрни бўлган (вакансия) ҳолда ва катта маош тўлайдиган давлатларга (Хитой тажрибаси ва Ҳиндистонни ИКТ соҳасида) ишга юборишга тайёрлаш; Олинган даромадни бошқа товар ва хизматларни сотиб олиш ва импорт қилишга йўналтириш.
Республикамизни инновацион йўлга (рельс) ўтказилиши билан унинг миллий иқтисодиётининг ривожига кенг йўлаклар очилган, тадқиқот марказларининг фаолияти кенгаяди, ишланмалар ва фанга асосланган (наукоемких) технологияларни қўллаш, билим даражаси ва “инсон капитали”нинг сифатини ошириш; Буларнинг барчаси мамлакатни яқин ҳамда олис истиқболдаги мустаҳкам ривожланишини мувозанатга келтиришга хизмат қилади.
Камолжон Шадиметов
Халқаро Экология, инсон ва табиат
хавфсизлиги фанлари Академияси, академиги,
Ўзбекистон “Адолат” СДП “Инновация,
муқобил энергетика тарғиботи маркази раҳбари.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар Кенгаши раиси,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими
Фикрингизни қолдиринг