Янгиликлар 1672
Жамоатчилик назорати: янги уйлар қурилишида сифат қандай?
Бугун бутун республикамизда бўлгани каби Андижон катта қурилиш майдонига айланган. Айниқса аҳоли учун барпо этилаётган кўп қаватли уйлар оилаларга қувонч олиб кирмоқда. Хўш, ана шу янги биноларда сифатга эътибор қандай? Бунёдкорлар томонидан архитектура талабларига амал қилиняптими? Халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутатлари ва “Адолат” СДП фаоллари айни шу саволларга жавоб топиш мақсадида янги қад ростлаётган кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишдилар.
Жорий йилда туманда жами 28 та 20 хонадонли уйлар қад ростлаяпти. Жумладан, “Шархончек” МФЙда 18 та, “Туялас” МФЙда 8 та, “Гулистон” МФЙда 2 та. Қурилиш ишлари 2021 йилда бошланган бўлиб ҳар бир иш архитектура талаблари асосида амалга оширилмоқда. Замонавийлик билан бирга аҳолининг талабларидан келиб чиқиб миллийликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тўйдихон Алибоева, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:
-Наврўз байрами арафасида дастлабки уйлар ўз эгаларига топширилади. Янги уйда янги нафас бўлиши керак. Шу сабаб биринчи навбатда сифатга эътибор қаратяпмиз. Бу борада мутахассислар билан биргаликда ишлаяпмиз. Фуқароларни қийнаётган биргина муаммо айрим ҳолларда уй-жой учун вақтида кредит берилмаётгани.
Халқ вакили ҳақ гапни айтди. Чиройли уйга яраша маблағ бўлиши керак.
“Адолат” СДП Андижон вилояти
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг