Зўравонликнинг қурбони бўлманг

30.11.2021 12:11:32

Хотин-қизлар орасида зўравонликнинг олдини олиш давлат ва жамоат ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалардан бири.  Андижон давлат тиббиёт институтида “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши ва Андижон вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида айни шу мавзуда сўз юритилди. Унда олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари, ҳудуддаги маҳалла раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳар қандай шаклдаги тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида назоратга олинган.Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар давлат ҳимоясида. Бу борада алоҳида қонун хужжатлари қабул қилинган.

Олдинда турган вазифа тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш. Бу йўлда жамоат ташкилотлари биргаликда ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир. Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатларининг жамоатчилик орасига чуқур кириб бориши янада самарали. Токи ҳеч бир аёл зўравонликнинг қурбонига айланмасин.

Ўткирбек Арзиқулов,

халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+