Янгиликлар 2989
“Аёллар дафтари”: муаммо, ечим, натижа
“Адолат” СДП Тошкент вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳотин-қизларни қисқа ўқув курсларида ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Тошкент вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, вилоят реабилитация маркази ҳамкорлигида вилоятининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Ангрен шаҳри, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Бўстонлиқ туманларида ана шундай тарғибот тадбири ташкил этилди.
Мазкур тарғибот тадбирларида хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, учрашувлар чоғида аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган ва бугунги кунда тазйиқ, зўравонликка учраган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида соҳа ходимлари билан биргаликда хонадонларга ташриф борилиб, 2 та низоли оила яраштирилди ва 1 нафар аёлга ҳимоя ордери олиб берилди, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳам тегишли чоралар кўрилди.
Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган учрашувда асосий масала – “Аёллар дафтарига” киритилган ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, томорқа ерларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш, кредит ажратишга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси А.Акромова. –
Тадбирда бу соҳадаги ишларни тизимли ташкил қилиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг