Янгиликлар 4441
Партиянинг 90 ёшли фахрийси Нурафшон шаҳар Кенгаши котибияти мудири бўлди
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати, “Муқимий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жўра Ахмедқулов Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинланди.
У 1931 йил 7 августда туғилган. 1995 йилдан, яъни ташкил этилганидан бошлаб партиямиз фаол аъзоси.
Жўра Ахмедқулов 2016 йил “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кўкрак нишони, 2020 йил “Меҳр-саховат” кўкрак нишони, 2020 йилда партия Сиёсий Кенгаши томонидан самарали хизматлари учун партиянинг 25 йиллик эсдалик нишонлари соҳиби бўлган.
“Адолат” СДП Тошкент вилояти жамоаси ва унинг кўп минг сонли аъзолари Жўра Ахмедқуловнинг янги лавозимга тайинлангани билан табриклайди ҳамда уларга мустахкам соғлиқ, узоқ умр, сўнмас шижоат ва Ватанимиз равнақи йўлидаги келгуси меҳнат фаолиятида улкан зафарлар тилайди!
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг