Янгиликлар 1933
Депутатлар байрам муносабати билан нуронийлар ҳолидан хабар олишди
Баҳор яшариш, янгиланиш, байрамларга бой фасл. Шунинг учун ҳам уни интиқлик билан кутамиз. Бу дамларда депутатлар ҳам байрам кайфиятини янада кўпроқ улашишга интиладилар. Айниқса, кекса онахонларга кўрсатилган эътибор жуда аҳамиятли бўлади.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати С.Нишонов бошчилигида 30 нафар нуроний онахонлар йўқланиб, уларга байрам совғалари улашилди.
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Файзулло Мирзаев, Озодахон Дадажонова, Отабек Холиқов, партиянинг туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримовлар эса маҳалла ходимлари билан биргаликда туманнинг “Оқтепа”, “Ёйилма”, “Қорасув”, “Бирдамлик”, “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кам таъминланган оилаларни байрам билан қутлаб, ҳолидан хабар олишди.
- Депутатимиз Отабек Холиқов ҳолимдан хабар олиб, менга байрам қувончини улашгани келибди, – дейди Фарғона тумани “Юксалиш” МФЙнинг Саодат кўчасида яшовчи Фотима Аҳмедова. – Йўқловдан жуда хурсанд бўлдим. Кексалик палласида айтилган ҳар бир илиқ сўз, эътибор қалбимизни тоғдек кўтаради.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг